Уй бекалар кундалиги. "House manager"
11 subscribers
459 photos
319 videos
3 files
868 links
Download Telegram
Бешликлар...

Қуйидагилар беш нарса орқали билинади:
1. Дарахт – меваси пишганда;
2. Аёл – эри камбағаллашиб қолганида;
3. Ростгўй киши – қийинчилик вақтида;
4. Мўмин – синов келганида;
5. Сахий – унга одамларнинг ҳожати тушганида.

*

Беш нарса:
1. Тавозеъ (камтарлик) – олимларнинг;
2. Мол-дунё – қадрсиз кишининг;
3. Сукут – хато қилувчининг;
4. Ҳаё – хулқ-одобнинг;
5. Ҳазил-мутойиба (беҳуда ва бачкана бўлмаса) – ўзаро муносабатларнинг қадрини оширади.

*

Беш нарса беш нарсага сабаб бўлади:
1. Кўзни ҳаромдан тиймаслик – зинога;
2. Тамаъгир бўлиш – пушаймонликка;
3. Қаноат – Аллоҳнинг тақдиридан рози бўлишга;
4. Кўп сафар қилиш – маърифат-илмга;
5. Ҳаддан ортиқ тортишиш – хусумат-адоватга.

*

Беш нарса беш нарсани олиб келади:
1. Истиғфор – ризқни;
2. Кўзни ҳаромдан тийиш – фаросатни (бошқалар тушунмаган нарсаларни англаб етиш);
3. Ҳаё – яхшиликни;
4. Юмшоқ гапириш – эҳтиёжларини битиришни;
5. Ғазаб – пушаймонликни.

*

Беш нарса беш нарсадан сақлайди:
1. Мулойимлик – ғазабдан;
2. Аллоҳдан паноҳ сўраш – шайтоннинг ёмонлигидан;
3. Шошилмаслик – пушаймонликдан;
4. Тилни тийиш – хатодан;
5. Дуо – қадардаги ёмонликдан.

*

Беш кишининг борлиги бахтдир:
1. Ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд;
2. Солиҳа рафиқа;
3. Вафодор дўст;
4. Мўмин қўшни;
5. Фақиҳ олим.

*

Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1. Гулхан – ўтин билан;
2. Шубҳа – гумон билан;
3. Қўполлик – ёмон муомала билан;
4. Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5. Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

***

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1. Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2. Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3. Чирой – гўзал хулқ билан;
4. Уйқу – хотиржамлик билан;
5. Тун – Аллоҳнинг зикри билан!

T.me/Bekalarkundaligi
#болалик

Кичкина болакайга онаси насиҳат қилди: "Aгар Ихлос сурасини 10 марта ўқисанг, Aллоҳ сен учун бир сарой барпо этади".
Болакай Ихлос сурасини ўқий бошлади. Онаси ўғлининг ортидан такрорларди. Болакай онасига юзланди: "Сиз ўқиманг! СИЗ МЕН БИЛAН ЯШAЙСИЗ"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир оз кулишамиз. Менделеев ҳақида гаплашамиз🤦‍♂😅
👇👇

T.me/Bekalarkundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🌼Хайрли тонг🌼


🌞Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

💫Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

T.me/Bekalarkundaligi
МИЯ ФАОЛИЯТИ УЧУН НИҲОЯТДА ЗАРУР МАҲСУЛОТЛАР

1. Олма.
2. Ўрик.
3. Мол гўшти.
4. Сабзи.
5. Гулкарам.
6. Селдир.
7. Бодринг.
8. Гилос.
9. Қуруқ мевалар.
10. Хом тухум сариғи.
11. Балиқ.
12. Саримсоқ.
13. Узум.
14. Буйрак, жигар.
15. Сут.
16. Зайтун ёғи.
17. Нўхат.
18. Петрушка.
19. Қулупнай.
20. Ундирилган бўғдой.
21. Кунгабоқар ёғи.
22. Райҳон.
23. Кўк чой.
24. Табиий (тоза) асал .

T.me/Bekalarkundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу видеони кўринг ва эшитинг албатта! Ибратли...

T.me/Bekalarkundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?🌹

🌹Аллоҳ сизга
🌹сўнмас иймон,
🌹гўзал ахлоқ,
🌹шукр этгувчи қалб,
🌹зикр этувчи тил,
🌹хайрли умр,
🌹дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллах.

🌺Хонадонингизга тинчлик,
🌺рузгорингизга барака,
🌺ишларингизга омад,
🌺чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
🌺Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

🌹🌸🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌸🌹
НАҲОРДА ИЧИЛГАН БИР ПИЁЛА СУВНИНГ ФОЙДАСИ...

Эрта тонгда уйқудан ўйғониб наҳорга сув ичиш, Японияда кенг тарқалган одат ҳисобланади. Ҳар бир япониялик бундай фойдали одатни канда қилмасликка доим интилади. Хўш нима учун?

Соҳа мутахассисларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, эрта тонгда ичилган сув, организмда кечадиган барча жараёнларга ижобий таъсир қилади. Сувни мунтазам равишда истеъмол қилиш ошқозон-ичак тизимининг ишини тартибга солади, терининг ҳолатини яхшилайди ва асаб тизимининг барқарор бўлишига ёрдам беради.

Ҳурматли дўстим, мен бугун сизга дори-дармон, фойдали ёки фойдасиз даволаш усуллари ҳақида маъруза ўқимоқчи эмасман. Бизга бутун ҳаётимиз давомида ҳамроҳ бўлувчи оддий тоза сувнинг, бунинг устига эрта наҳордаги бир пиёла сувнинг фойдаси ҳақидагина ўз тажрибаларимдан икки оғиз ўртоқлашмоқчиман холос. Шуни унутманг-ки инсон организмининг 78 фоизи сувдан иборат ва ушбу мутаносибликни сақлаб туриш учун кун давомида қанча сув истъемол қилиш зарурлигини ўзингиз яхши билсангиз керак деб ўйлайман. Келинг шундай бўлсада қуйдаги фактларни яна бир марта эсга олайлик.

Америкалик олимларнинг таъкидлашича, инсон кун давомида бир ярим литр атрофида сув ичмоғи зарур. Япониялик олимлар эса инсон организмининг меъёрда ишлаши учун кун давомида уч литрдан кам бўлмаган сув ичиш зарур деб ҳисоблайдилар.

Мен профессионал тиббиётчи бўлмасамда ҳар бир инсон соғлиги учун аввало ўзи курашмоғи ва уни ўзи ва яна ўзи асрамоғи зарур деб ҳисоблайман. Сиз ота ва онангизнинг генларини мерос қилиб оласиз, аммо сиз фақатгина уларнинг хислатлари, одатлари, фазилатлари, фъел атворларининг тўпламини ўзида мужассам этган нусха эмассиз. Сиз бундан-да кўпроқ нарсаларга эгасиз, яъни сиз уларнинг ва сизгача яшаб ўтган минглаб аждодларингизнинг янгича наслисиз. Демак ҳар биримиз ўзимизга хос ва такрорланмас намунамиз. Демак бизни қуршаб турган оламга нисбатан ҳар биримизнинг фақат ўзимизга хос муносабатимиз мавжуд. Жумладан сувга инсбатан ҳам ҳар биримизда ўзимизга хос нуқтаи назар шаклланган десам адашмайман.

Ушбу мақолани ўқиб чиқиш баробарида, бир озгина тин олиб ўз соғлиғингиз ҳақида яна бир марта ўйлаб кўрасиз ва ҳаётнинг бизга берилган ягона имкон эканлиги ҳақида бир оз мушоҳада қиласиз деб умид қиламан.

Эрталаб наҳорга ичилган сув даволаш усули сифатида талқин этилади. У бугунги кунда кенг тарқалган қандли диабет, ортиқча семизлик, гармонал мувозанатнинг бузилиши, артрит, артимия, мигрен, буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан сақланишга кўмак беради. Ушбу рўйхатни яна узоқ давом этириш мумкин, нега-ки барча ички аъзоларимизнинг ҳолати, ошқозон-ичак тизимининг тўғри ишлашига боғлиқ. Ошқозон ва ичак соғлом бўлса бошқа хасталиклар орқага чекинади. Наҳорда ичилган бир пиёла сув эса ичакларни тозалашга ёрдам беради, ошқозон ва ошқозон ости безининг ишини меъёрлаштиради.

vodaБир пиёла илиқ сувни уйқудан ўйғониш билан ичиш зарур. Шундан сўнг эрталабки ҳожатни бажаринг ва яна бир пиёла сувни ичиб нонуштага ўтиришингиз мумкин. Ошқозон ювилди ва сув ичакларга бориб етди ва сиз бутун кун давомида бардамликни сақлаб қоласиз. Кун давомида овқатдан олдин икки пиёла сув ичиш ниҳоятда фойдали, буни овқатдан тахминан 30 минут олдин бажарилса янада яхшироқ бўлади. Овқатдан олдин чой ва қаҳва ҳам тавсия қилинади, бу ёғи энди ўзингизга ҳавола.

Шундай бўлсада, куннинг қайси пайтида ичилган сув қайси аъзоларимизнинг меъёрий фаолиятига ёрдам бериши борасидаги баъзи маслаҳатларини эслатиб ўтмоқчиман. Чунки ичимлик суви айнан белгиланган вақтлардагина инсон танасининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
уйқудан ўйғонишингиз билан ичилган икки пиёла сув, ички аъзоларингизнинг фаоллашишига ёрдам беради;
овқатдан 30 минут олдин ичилган бир пиёла сув овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди;
ванна қабул қилишдан олдин ичилган бир пиёла сув артериал босимни пасайтиришга ёрдам беради;
уйқудан олдин ичилган бир пиёла сув инсулт ёки юрак хуружидан сақланишга ёрдам беради.

Албатта ҳар биримиз аввало, ҳар куни сувнинг кунлик меъёрини ичишимиз зарур ва сиз уни эрта туриб бошласангиз,бу фақат танангиз учун фойда

T.me/Bekalarkundaligi
АШУРО РЎЗАСИ

Ҳожиб ибн Умар Ҳакам ибн Аърождан ривоят қилади:
“Мен Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдига борсам у Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан. Мен: “Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Муҳаррам ойи ҳилолини кўрсанг, ҳисобини қилиб, тўққизинчи куни рўза тут”, деди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай рўза тутармидилар?” деб сўрагандим, у: “Ҳа”, деб жавоб берди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутганларида ўша куни рўза тутишга (бошқаларни ҳам) буюрдилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлашади”, дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Келаси йил келмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар” (Муслим, Абу Довуд ва Табароний ривояти).

Абу Қатодадан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ашуро куни рўзаси ўтган йилги гуноҳларга каффорат бўлишидан умид қиламан!” деганлар (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Азиз мухлисларимиз, бу йилги Ашуро Рўзасини тутиб, ажру савобларга, гуноҳлар мағфиратига эришиш фурсатини бой берманг!!!

Оғиз очиш ва оғиз ёпиш вақтлари (Тошкент вақти билан):

9 Муҳаррам – 28 августь (жума): 04:25 – 19:02

10 Муҳаррам (Ашуро куни) – 29 августь (шанба): 04:26 – 19:01

11 Муҳаррам – 30 августь (якшанба): 04:27 – 18:59
Субҳана роббиял аъла...
17 августа 2020 от grandtalim
“Аллоҳга осмонлару ерлардаги кимсалар ва уларнинг соялари хоҳ истасинлар, хоҳ истамасинлар эртаю кеч сажда қилурлар”. Раъд сураси, 15-оят.  
 Айни дамда икки томонлама пневмония ташхиси билан касалхонада даволанаётган ҳамкасб устозимиз шундай ёзиб юборибдилар: “Ҳозир касалхонадаман. Ташхис юқоридагидек, камига юрак касалим ва қандли диабетим ҳам бор. Бугун, эрталаб соат 6:00 да даволовчи врачим кириб, сажда қилишимни, ҳа-ҳа айнан сажда қилишимни ва қанча кўп бўлса шунча яхши эканлигини, камида ўн минут бўлиши кераклигини алоҳида тайинлади.
Кейин эса орқа ўпкани бироз уриб уриб масаж қилишларини тайинлади. Мен унга бомдодда сажда қилганимни айтдим. Шифокор: “Саждада неча дақиқа турдингиз?” деди.  Мен: “Жуда борса бир минут” дедим. “Бу кам, жуда кам, кўпайтириш узоқроқ туриш керак” деди.  Врач чиқиб кетгач, роса йиғладим. Хўрлигим келди. Чунки ўзимни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилиги учун эмас, шу кўзга кўринмаган вабодан қўрққанимдан сажда қилаётгандек ҳис қилган эдим.   
Кеча бу гап йўқ эди, бугундан ҳамма беморларга сажда қилиш буюрилди. Узоқ сажда қилишни. Бу ўпкани юқорига кўтарилиши, яъни ҳаракатга келиши учун энг самарали услуб экан. Пешинда ҳар саждада ўттиз уч мартадан зикр айтдим. Ўзгариш дарров сезилди”.
Сажданинг қандли диабет касаллигида ижобий таъсири
 Туҳу университети тиббиёт факултети устози Хрукий Клин қуйидагиларга эътибор қаратди. Қанд касалига чалинганлар ва чалинмаганлар орасида тажриба олиб борилди. Натижада шу нарса кузатилдики, кун бўйи ишлари устида тик турувчиларда сийдик йўли орқали бумин моддаси катта миқдорда йўқ бўлади.
 Чунки тик туриш қон оқимини буйракка қуйилишини камайтиради. Аммо сажда юракка қон етишини зиёдалаштириб, буйракка қон оқиб, ундаги зарарли моддаларни чиқариб юбориши ҳам кучаяди. Бу моддалар димоғ ва марказий асаб қисмларида зарарли асоратларни кучайишига сабаб бўлади.
(Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар 7- бутунжаҳон йиғинида доктор Абдушукур Абдулатифнинг «Сажда қанд диабет касллигини кучайиб кетишини олдини олади» китобидан)
Сажда ва унинг жигарга фойдаси
 Тиббиёт факултети устози доктор Уканура 1990 йили ўтказган тажрибада шуни таъкидлайдики, сажда ҳолатида жигардаги қон айланиши ёнбошлагандаги ҳолатдан уч баробар кўп айланади. Чунки саждада томирдан жигарга вазифаси билан қоим бўлади.
  Шунингдек, оёқдаги томирга қон қуйилишини таъминлайди. Ва яна (Varicose.V) деб номланган касалликни олдини олади. Ҳамда саждада (Hepatic.V) йўли орқали қон етказиб, овқат егандан кейин ҳазм тезлашишини зиёдалаштиради. Сажда қон айланишидаги камчилик сабабли келиб чиқадиган жигар касаллигига ҳам том маънодаги даводир. У ҳазм каналида қонни мўл-кўл бўлишини ва ҳазм яхши бўлишига ёрдам беради.
Маълумки, инсон тик турганида ёки спорт билан шуғулланганида буйракдаги қон оқими секинлашади. Замонавий тиббиёт илмининг тасдиқлашича, намоздаги сажда ҳолатида ёки ёнбошлаб ётганда бу аъзодаги қон айланиши тезлашар экан. Олимларнинг бу кашфиёти асосида кун бўйи тик турувчилар устида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гавданинг тик туриши буйракдаги қон оқими миқдорини камайтириб, пешоб ажралишини секинлаштиради. Бу эса буйракдаги гломерул («glomerool» — тугунча) деб аталадиган майда қон томирларидан иборат пешоб пайдо қилувчи махсус биологик воситада айланувчи қоннинг софланиш суръатининг пасайишига сабаб бўлади.
 Шак-шубҳа йўқки, сажда ҳам ана шу замонавий табобатда қўлланилаётган дориларнинг ўрнини боса олади. Ҳаттоки ўзининг иш фаолиятида кўпроқ тик турадиган ва ўтирадиган кишилар намозларни ўз вақтида адо этсалар, сажда ва рукуълари сабабли буйракларига қон бориши фаоллашиб, пешоб ажралиши жадаллашиб, жисмлари заҳарлардан тозаланади. Шубҳасиз, сажда пайтида кислород билан тўйинган қон жисмдаги бошқа аъзоларга жадал суръатда етиб боради. Натижада тўқима ҳужайраларига кислород етиб бориши кўпаяди ва жонланиш жараёни - анаболизм фаоллашади.
 (“Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар” китобидан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ).

https://t.me/Bekalarkundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Охирги замонда бир (тоифа) кишилар чиқади.

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

@Bekalarkundaligi
🌹Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?🌹

🌹Аллоҳ сизга
🌹сўнмас иймон,
🌹гўзал ахлоқ,
🌹шукр этгувчи қалб,
🌹зикр этувчи тил,
🌹хайрли умр,
🌹дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллах.

🌺Хонадонингизга тинчлик,
🌺рузгорингизга барака,
🌺ишларингизга омад,
🌺чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
🌺Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

🌹🌸🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌸🌹

T.me/Bekalarkundaligi
​​Қўл учун 3 хил ингредиентлардан ёшартирувчи ниқоб.

Бунақанги муолажани ҳафтасига 2 марта қўйилади. Бундай намлантирувчи ниқобдан кейин, бир неча кун ичида қўлингиздаги дағаллик ва ёриқлар йўқолиб, қўлингиз териси юмшоқ, силлиқ ва нафис бўлади.
Керакли ингредиентлар:
Овсянка;
Қайнаган сув;
Сметана;
Зайтун ёғи;
Тайёрланиши:
1. Овсянкага қайнатилган сув 1:1 пропорцияда қўйиб, дам берилади.
2. Сўнгра 1 ош қошиқ сметана ва 1 ош қошиқ зайтун ёғи қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз.
3. Овсянкали аралашмани полиэтилен қўлқопларга солиб қўлларингизга кийинг. Ниқобни 15-20 минут ушлаб, сўнг илиқ сув билан ювиб ташлайсиз.
Бу ниқобни бекалар кундалигига сақлаб қўйинг.

T.me/Bekalarkundaligi