BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
206 subscribers
6.25K photos
1.14K videos
150 files
3.56K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Спорт
#Ёшлар_келажагимиз

▫️Бугун Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби гуруҳлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида мусобақа ўтказилди.

🔹 Мусобақада туманимиздаги 7-, 38-мактаб жамоалари ҳамда Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон тумани жамоалари ҳам ўзаро беллашишди.

▪️ Мусобақа якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга диплом ва медаллар топширилди.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Расман

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари! Сизларга битта керакли ва битта қизиқарли хабарни ҳавола қиламиз.

1. Вилоят бўйича бўш иш ўринларини расман эълон қилиб борадиган машҳур канални ва ниҳоят топдик.

2. Футбол бўйича Тошкент вилояти рамзий терма жамоаси тузилибди. Бу футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам эълон қилишди.

Бу хабарларни ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
Forwarded from Dildagi bitiklar (Akjigitovna_G)
Тошкентда 8 минг ўринли Президент университети очилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 15 январь куни пойтахт туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва Юнусобод тумани ёшлари билан учрашувда маълум қилган.

«Биз президент университетини қурамиз. Оксфорд таълимини биринчи марта Ўзбекистонда жорий қилмоқчимиз. Биз янги президент мактабларини очдик, энди 8000 талабага мўлжалланган янги президент университетини очамиз. Барча домлалари чет элдан бўлади», - деди давлат раҳбари.
#спорт

Отам, онам ва мен соғлом спортчимиз

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

👨‍👩‍👧‍👦 Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Отам, онам ва мен соғлом спортчимиз” шиори остида Тошкент вилояти ҳудудий спорт мусобақаси ташкил этилди.

⛹️ Мусобақада Пискент, Бекобод, Бўка ҳамда Оққўрғон туманларидан 4 та оилавий жамоа 5 та шарт бўйича беллашдилар.

🏆 Ғоят қизғин ўтган баҳслар натижасига кўра, 1-ўринни Бекобод тумани, 2-ўринни Пискент тумани, 3-ўринни Оққўрғон туманининг оилавий жамоалари қўлга киритди.

🎁 Ғолибларига тадбир ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/piskenthokimligi
#Бекобод_тумани
#Спорт

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани Истиқлол маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Bekobod_tumani

#Konferentsiya

Bekobod tumani Zafar shaharchasida O'zbekiston Kikboksing assotsiatsiyasi Toshkent viloyati bo'limining navbatdan tashqari yig'ilishi bo'lib o'tdi.

Unda Assotsiatsiyaning Toshkent viloyati bosh treneri, bosh hakami va trenerlari ishtirok etdilar.

Tashkil etilgan konferentsiyada Kikboksing assotsiatsiyasi Toshkent viloyati bo'limida 2020 yil davomida amalga oshirilgan ishlar va kuzatilgan xato, kamchiliklar tahlil qilindi hamda o'tkazilishi kutilayotgan musobaqalarga puxta tayyorgarlik ko'rish masalasi ko'tarildi.

Shu o'rinda konferentsiya yakunida, 2020 yilda nufuzli musobaqalarda g'oliblikni qo'lga kiritgan va mazkur sport turining rivojlanishiga o'zining hissasini qo'shgan murabbiylarga "Faxriy murabbiy" ko'krak nishonlari topshirildi.

Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
🇷🇺 #РОССИЯ

Россиядаги мигрантлар меҳнат ҳақини ундириш ва бошқа қатор ҳолларда бепул юридик хизматдан фойдаланиши мумкин бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида агентлик ва Россиядаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимлари имзоланган.

Маълум қилинишича, ушбу битимларга мувофиқ мигрантларни қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

👉 меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича - иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;
👉 меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;
👉 ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;
👉 Россиядан депортация қилиш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан апелляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

🇺🇿 Uzbek.Life - Жаҳонгашта ўзбегим!
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз
#Спорт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани "Назарвой" маҳалласида жойлашган 9- умумтаълим мактабида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Bank va Mijoz
Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан (мобил иловалар, интернет-банкнинг, смс тўлов) фойдаланувчилари сони жами 14.571.094 тани ташкил этган.

Шундан, фойдаланувчилар сони:
● юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича – 822.518 тага;
● жисмоний шахслар бўйича эса – 13.748.576 тага етган.

Банклар кесимида юридик шахслар бўйича энг кўп фойдаланувчилар сони:
Ипотека-банк – 117 298 та;
Агробанк – 110 104 та;
Халқ банки – 95 347 та;
Hamkorbank – 81 270 та;
Миллийбанк – 61 633 та;

жисмоний шахслар бўйича энг кўп фойдаланувчилар сони:
Агробанк – 2.355.155 та;
Халқ банки – 2.148.750 та;
Саноатқурилишбанк –1.667.420 та;
Ипотека-банк –1.300.787 та;
Миллийбанк – 1.191.694 тани ташкил этган.

Марказий банк.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg