BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
198 subscribers
6.26K photos
1.14K videos
151 files
3.58K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Спорт
#Ҳудудий_босқич

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига мувофиқ Тошкент вилояти ёшлари ўртасида турли спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

✔️Жумладан жорий йилнинг 20 феврал куни Бекобод шаҳар Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган 17-умумий ўрта таълим мактабнинг спорт залида ёшлар ўртасида «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида бадминтон спорт мусобақаларининг Тошкент вилояти ҳудудий босқичи ўтказилди.

❇️Унда Бекобод шаҳар, Бекобод, Бўка, Пискент ва Ўрта чирчиқ туманларидан келган туман саралаш мусобақаларида ғолиб бўлган ёшлар иштирок этдилар.

🔰Ҳудудий босқич мусобақалари якунларига кўра:

1-ўрин Бекобод тумани
2-ўрин Бекобод шаҳар
3-ўрин Ўрта Чирчиқ тумани

💠Шу тариқа Бекобод тумани ёшлари вилоят босқичига йўл олдилар.