Bong.uz I Расмий канал
237 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#талқин

Қадимги Хитойликлар тинч-омонликда яшашни истаганларида, "Хитой деворини" барпо этганлар. Бу девор мустаҳкам, баланд ва ишонарли ҳимоя воситаси эди.

"... Ҳеч ким бостириб кела олмайди, бизга ҳужум уюштира олмайди, ошиб ҳам кира олмайди" дея эътиқод қилганлар. Лекин, "Девор" барпо этилган аввалги юз йилдаёқ, уч бора ҳужумга дуч келдилар. Қуруқлик орқали келган душманларнинг ҳеч бири, бу "Девор"ни ағдариб ёки ёқиб юборишмади, ўғирликча ошиб ҳам киришмади.

Балки, ҳар сафар "Девор" қўриқчиларига пора бериб, эшикдан кириб келаверганлар. Хитойликлар "Буюк Девор" барпо этиш билан машғул бўлдилар-у, аммо ишончли қўриқчи инсон барпо этишга эътибор қаратмадилар.

"Ҳимоянгиз қанчалар мустаҳкам бўлмасин, сиз суянган кишилар ишончли бўлмасалар, ҳимоя қўрғонингиздан наф йўқдир..."