Bong.uz I Расмий канал
236 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#фирибгарлик

⚡️Чирчиқ шаҳрида фуқаронинг уйини сотиб юборган собиқ нотариус ва унинг шериклари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.Ч. Қибрай тумани 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида ишлаган даврида фуқаро С.Г. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, Тошкент вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерида мажбурий даволанаётган фуқаро В.нинг Чирчиқ шаҳри, 1-кичик туманида жойлашган хонадонини 15.11.2019 йилда ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
#фирибгарлик

❗️Янгийўл туманида 500 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган "шоввоз" аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Д.А. ва бошқалар таниши А.нинг раҳбарлигидаги “A.H.” МЧЖга наслли қорамол сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 500 млн сўм кредит маблағи эвазига ушбу МЧЖга 52 та наслли қорамоллар етказиб берилганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/bonguz1