Bong.uz I Расмий канал
237 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2019/2020 ўқув йилида бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали тасдиқланди.

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, 2019 йил декабрь ойида ҳамда 2020 йил январь ва июнь ойларида жами давлат гранти асосида 4146 та ва тўлов-контракт асосида 1590 та бошқарув кадрларининг малакаси оширилади.

Қарор билан, шунингдек, малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрлар таркиблари тасдиқланди.

2019 йилнинг 15 декабрига қадар вазирлик ва идоралар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда малака ошириш курсларининг камида 30 та ўқув дастурлари ишлаб чиқиб, тасдиқланади.

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди

“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

💰 Ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

13 ёшга тўлган болаларнинг жиноий жавобгарлиги бекор қилинди

“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–735, 07.12.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилинди.

Илгари 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунга кўра, жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади.

➡️ 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилганда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.

☑️ Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда педагог билан бир қаторда психолог ҳам қатнашиши белгиланди.


⚡️⚡️📬@https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади

“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–32-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди

🏡 Фармонга кўра, туман (шаҳар) марказларига яқин ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда жами 29 та “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади.

☑️ Мазкур массивларда 619 та уй-жой (21 минг 312 хонадон), 18 та мактаб, 24 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси барпо этилади.

🔘 Бунда:

● кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида сотилади;
● уй-жойларга туташ ер участкалари мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади;
● массивларда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқлари асосида реализация қилинади;
● электрон онлайн-аукционда ғолиб деб топилган тадбиркорлар кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун “ССС” ва ундан юқори рейтингга эга қурилиш ташкилотларини жалб қилиши мумкин.

➡️ Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 489 гектар ер майдонлари “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

2023 йил 1 январгача тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг 5 баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилади.

👷 Фармонга кўра, олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида ҳам уй-жойларни қуриш давом эттирилади.


⚡️⚡️📬 bong.uz телеграм каналини кузатиб боринг!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхона қуриш учун субсидия берилади

Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💰Низомга кўра, талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий шерикка бериладиган субсидия ТТЖни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

➡️ Бунда лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар ўртасида тендер ўтказилади.

📋 Низомга кўра, ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг хусусий шерик давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

☑️ Давлат шериги аризани 3 иш куни ичида (қўшимча ўрганиш учун – 10 иш куни ичида) ўрганиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

📁 Вазирлик тақдим этилган аризани 5 иш кунида ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартнома имзолайди.

Хусусий шерикка ТТЖ қуриш учун 2 иш куни ичида давлат шериги томонидан биринчи босқичда ТТЖ умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан 3 иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.

⚠️Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

https://t.me/bonguz1
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️АКТ соҳасидаги ўқув курси ўқувчилари ва битирувчилари учун истеъмол кредити ажратилади

Кеча, 12 август куни Давлатимиз раҳбари “Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2022 йил 1 октябрдан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

🔰Бунда таълим кредитлари:

🔹Марказий банкнинг асосий ставкасида (15%);
🔹БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;

🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

2022 йил 1 ноябрдан IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.

Бунда истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.


https://t.me/bonguz1