«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.23K subscribers
2.51K photos
975 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Биласизми?

Умра ибодатининг амаллари қуйидагилардан иборат:

1. Эҳром - Умранинг асосий шарти. Умра ибодати қабул бўлиши учун эҳромга кириш шарт.

2. Тавоф - Каъбаи муаззама атрофида айланиш. Тавофсиз умра бўлмайди.

3. Саъй - Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.

4. Соч олдириш ёки қисқартириш.

Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#БИЛАСИЗМИ

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

️ Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

https://t.me/boxodirxoji_domla
#БИЛАСИЗМИ

Пайғамбаримиз алайҳис салом қандай бўлганлар?!.

1. Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳожатсиз нарсалар ҳақида гапирмасдилар.

2. Доим фикрда юрардилар.

3. Аллоҳни неъматларини майда- увоқ бўлсада буюк санардилар.

4. Нафсига ғазаб қилмасдилар, ёрдам хам бермасдилар.

5. Бемани гапирган кимсадан юз ўгирардилар.

6. Бирор кимсадан сўйинч хабарини беркитмасдилар.

7. Сўзларини лафзи оз, маноси чуқур эди.

8. Ройиш эдилар.

9. Ҳаммани бир ҳил кўриб, уларни ажратмасдилар.

10. Инсон хурматини жойига қўярдилар.

11. Хиссиётини кўрган кимса, қўрқарди, маърифатига аралашган кимса, севиб қоларди.

12. Ўтирганда, турганда зикр қилардилар.

13. Бирор кимсани гапини бўлмасдилар.

14. Яхшилик қилишда, майин шабададан хам саҳийроқ эдилар.

15. Фақирликдан қўрқмайдиган инсонга ҳадия берардилар.

16. Ёмонлик қилганга, ёмонлик жавоб қилмай, кечириб юборардилар.

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#БИЛАСИЗМИ?

• Умар (розияллоҳу анҳу)
кўчада ўт ёқиб, исниб ўтирган бир кишиларни кўрганларида уларга: "Эй ўт (олов) эгалари" демасдан- "Эй ёруқ (нур) эгалари" деб хитоб қилди. Зеро бу сўз уларни кўнгилларини оғритиши мумкин эди.

• Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳума) таҳоратни яхши қилмайдиган бир кексани кўрдиларда, уни танқид қилмасдан балки: "Биз қайси биримиз яхши таҳорат қилишимизни ҳукм қиласизми" деб иккиси (Ҳасан ва Ҳусайн) унинг олдида таҳорат қилдилар. Уларни кўрган бу кекса киши шундай деди: "Аслида сизлар эмас, мен таҳоратни яхши қилишни билмас эканман"...

• Имом Ғаззолийдан: "Намозни тарк қилган кишини ҳукми недир", деб сўрашганида - "Унинг қўлидан масжид сари етакламоқликдир" деб жавоб бердилар.

Бу ҳаёт гузал услубдир. Айиб овлаш эмас.
Аллоҳ барчамизга гузал хулқ ато этсин.

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Биласизми

Қуръони Каримда жаннат қуйидаги номлар билан зикр қилинган:

Ал-жаннаҳ - Жаннат: боғ, қалин дарахтзор.

Ал-ҳусна - яхшилик, гўзаллик. яхши, гўзал жой.

Ал-Ғурфа - болхона, баландликдаги хона.

Ал-Фирдавс - катта бўстон, ҳамма дарахтлар бор боғ.

Жаннатун-наъим - неъматларга тўла жаннат.

Жаннату адн - собит, барқарор. Бу жаннатдаги махсус жой ҳам дейилади.

Жаннатул-хулд - мангулик жаннати.

Жаннатйн алияҳ - олий, юксак жаннат.

Жаннатул-маъва - бошпана жаннат.

Дарул-ахироҳ - охират ҳовлиси.

Дарус-салам - тинчлик диёри.

Дарул-қорор - қарор топиш диёри.

Дарул-муттақин - тақводорлар диёри.

Дарул-муқомаҳ - абадий турар жой.

Мақомун амин - эмин, ишончли мақом.

🔈 Каналимизга обуна бўлинг!

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Биласизми

ТИРИКЛИК ВАҚТЛАРИДАЁҚ ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН САҲОБАЛАР

Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Абу Бакр жаннатда бўлади,
Умар жаннатда бўлади,
Усмон жаннатда бўлади,
Али жаннатда бўлади,
Талҳа жаннатда бўлади,
Зубайр жаннатда бўлади,
Абдураҳмон ибн Авф жаннатда бўлади,
Саъд жаннатда бўлади,
Саъийд жаннатда бўлади,
Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатда бўлади”.
Термизий ривоят қилган.

🍀💐@ShariatUZ 💐🍀👈

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla