«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.23K subscribers
2.51K photos
975 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бурни ерга ишқалсин!
Сўнгра бурни ерга ишқалсин!
Сўнгра бурни ерга ишқалсин!» дедилар.
«Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейилди.
«Ота-онасининг иккисини ѐки
бирини катталик чоғида топиб, жаннатга кирмаган кимсанинг», дедилар».

(Муслим ва Термизий ривоят қилишган.)

Шарҳ:
Бундан ота-она катта ѐшга етганида уларнинг хизматини қилиш, розилигини олиш алоҳида аҳамият касб этиши чиқади. Албатта, ҳар қандай қарияни ҳам қарилиги
учун ҳурмат қилинади. Аммо қари ота-онани ҳам қарилиги учун, ҳам ота-оналиги учун эҳтиром қилиш керак бўлади. Ота-онаси ѐки улардан бири қариб, катта ѐшга етсалар уларни рози қилиш билан жаннатга кириш имкони очилар экан. Кимки ўша зўр фурсатдан вақтида фойдаланмаса, бурни ерга
ишқалган билан баробар бўлар экан.
Шунинг учун ота-онани ҳар доим ҳурмат қилиш билан бирга, уларга қариган чоғларида алоҳида эҳтиром
кўрсатмоқ лозим бўлар экан. Буни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги лозим.

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аѐл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди. «Йўқ», дедилар. Кейин у Зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аѐлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар».

(Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган)

Шарҳ:
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхшилиги.
2. Туғмас аѐлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам уйланмаган маъқул экани.
3. Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аѐлга уйланиш кераклиги. Бу сифатлар унга яқин аѐлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин, қариндош аѐллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ѐшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар.

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади. Ким бир ўринга ёнбошласаю Аллоҳни зикр этмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан нуқсон етади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Фойда: Ҳар бир мажлисда Аллоҳни зикр қилиб юришга тарғиб ҳамда Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантириш бор.


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор қавм бир мажлисда ўтириб, Аллоҳни зикр қилмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмаса, унга ҳам ноқислик етади. Агар Аллоҳ уларни хоҳласа азоблайди, хоҳласа кечиради», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.


•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлардан бирингиз яхши туш кўрса, албатта, у Аллоҳ томонидандир. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин. Ва уни (бошқаларга) айтаверсин. (Бошқа ривоятда: «Яхши кўрган кишисига сўзлайверсин»). Агар бундан бошқаси, яъни ёмон туш кўрса, у ҳақиқатда шайтон томонидандир. У шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилаб, тушини ҳеч кимга гапирмасин. Ана шунда у зарар қилмайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

📚Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар».

✍🏻Абу Довуд ривоят қилган.(Абу Қатода розияллоҳу анҳудан)

📝Шарҳ: Бу ҳадиси қудсийдир. Чунки уни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар.

💡Ушбу ҳадиси қудсийдан олинадиган фойидалар:

🔹Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига беш вақт намоз фарз қилгани.

🔸Ким беш вақт намозини ўз вақтида яхшилаб ўқиса, Аллоҳ таоло уни, албатта, жаннатга киритиши.

🔹Ким беш вақт намозни ўз вақтида яхшилаб ўқимаса, унга Аллоҳ томонидан яхши ваъда бўлмаслиги.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

📚Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар»

✍🏻Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

📝Шарҳ:
Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси:
«Эй бор Худоѐ, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ѐрдам бергин»

💡Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар:

🔹Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.

🔸 Бировни яхши кўрган одам муҳаббатини изҳор
қилиб айтиши мумкинлиги.

🔹Талаб қилинмаса ҳам маънони таъкидлаш учун
қасам ичиш мумкинлиги.

🔸Устоз ўз шогирдига сўрамаса ҳам зикрни ўргатиб
бориши кераклиги.

🔹Ушбу зикрнинг фазли ва уни намоздан кейин айтиб
юриш зарурлиги.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

📚Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:
«Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз уларни ўпмаймиз», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олар эдим», дедилар».

✍🏻Икки Шайх ривоят қилишган.

📝Шарҳ: Бундан болаларни ўпиб туриш қалбда раҳмат борлигининг аломати экани келиб чиқади. Аксинча, болаларни ўпмаслик Аллоҳ таоло ўша одамнинг қалбидан раҳматни суғуриб олганининг аломатидир.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

📚Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Роббнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир», дедилар»

✍🏻Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан

📝Шарҳ: Шунинг учун Аллоҳ таолони рози қиламан деган киши Аллоҳ таоло чизган чегарада ота-онасини рози қилишга ҳаракат қилмоғи лозим. Аллоҳ таолони норози қилмайман деган одам Аллоҳ таоло чизган чегарада ота- онасини норози қилмасликка ҳаракат қилмоғи лозим.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ», деганлар. Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.

🔖Мусулмон фарзанд ота-онасини рози қилиш учун барча яхшиликларни қилиши матлуб. Аммо бу ишлар шариат кўрсатмаларидан заррача ҳам четга чиқмаслиги лозим. Акс ҳолда банда Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор бўлиб қолади.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#ҲАДИС

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир дирҳам юз минг дирҳамдан ўзиб кетди», дедилар.
«Қандай қилиб, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Бир одамнинг икки дирҳами бор эди. Бирини олиб садақа қилди. Бошқа бир одамнинг кўп моли бор эди. У ўз молининг бир бурчидан юз минг олиб, садақа қилди»
, дедилар».

Насаий ривоят қилган.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla