«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.22K subscribers
2.51K photos
979 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Хушхабар

⚡️Бугунги кун учун ЭНГ КАТТА ХУШХАБАР

Макка ва Мадина шаҳарларида карантин чоралари енгиллашмоқда, буни видеодан кўришингиз мумкин

❗️Тез орада биз учун хам йўллар очилиб зиёратга бориш насиб
этсин🤲👇

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ХУШХАБАР

БУГУН "ЭСКИ ҚОВУНЧИ" ЖОМЕ МАСЖИДИМИЗНИ БИРИНЧИ ҚАВАТИ (ПОДВАЛ) БИТИШИ АРАФАСИГА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШ ИМОМ ХАТИБИ РАУПОВ ЖАСУР ҚОЗИ ДОМЛА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР.

МАСЖИДИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРИБ УСТОЗЛАР СУҲБАТИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ!!!

https://t.me/boxodirxoji_domla
#ХУШХАБАР:
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига
“Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

🔸 2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.

Аллоҳга шукрки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани Ўзбекистон халқини чексиз қувонтирмоқда.

Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт бошқармаси, хизмат кўрсатувчи ширкатлар, банклар раҳбарлари ҳамда Маккаи мукаррама амири билан улуғ ибодатларни адо этиш юзасидан муҳим келишувлар амалга оширилади.

Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.

🤲 Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔈 Каналимизга обуна бўлинг!

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР:
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига
“Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

🔸 2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.


🔈 Яқинларингизга ҳам улашинг.

https://t.me/boxodirxoji_domla
​​🤲 ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН #ХУШХАБАР:
🕋 УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

🔸Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

🔸Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

❗️Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

🔸Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: ЯНГИ КЎРСАТУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, “Маданият ва маърифат” телеканалида “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилади.

🔸Шу йил 13 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, “Маърифий суҳбатлар” номли кўрсатувнинг илк сонини томоша қилишни тавсия этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги телелойиҳани барчамизга муборак қилсин!

#Анонс #видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz #умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Хушхабар: ✈️ УМРА РЕЙСЛАРИ БИР ҲАФТАДА 16 МАРТА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

🤲 Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳлининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун рейсларни ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиб, яхши натижаларга эришиб келинмоқда.

Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар жорий мавсумнинг аввалида белгиланган режага мувофиқ, ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилди. Шунда бир ҳафта давомида жами 16 марта авиапарвоз амалга оширилади.

🔸 Таъкидлаш жоизки, умра сафарига бориб келаётган ҳамюртларимиз муборак зиёратга бориш йўлга қўйилгани, ҳозирланган шароит ва хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилигидан жуда ҳам миннатдор бўлишмоқда. Бунинг учун Ҳақ таолога шукроналар айтмоқдалар, Давлатимиз Раҳбари ва бу савобли ишга мутасадди бўлганлар ҳаққига хайрли дуолар қилиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб илтижолар қилмоқдалар.

🤲 Мана шу шукрона ва дуолар шарофати ила юртимизда хурсандчиликлар бардавом бўлмоқда. Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

#УМРА2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР

🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.

🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ХУШХАБАР: 🕋 “ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ
САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

✈️ Бугун, 3 май куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🔹Ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар. Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошларимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди. Яна бир хурсандчилик – бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун имконият пайдо бўлгани Аллоҳ таолонинг яна бир марҳаматидир.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

📝 Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

🤲 Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан ҳаж мавсуми бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин ҳаж ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.
Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҲАЖ #МУФТИЙ #ДЕЛЕГАЦИЯ

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Хушхабар

БЕШ ШАҲАРДА ҚУРЪОН КУРСЛАРИ ОЧИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 6-банди ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг Қуръони каримни тажвид билан ўқишга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида Қуръони карим ва тажвид бўйича ўқув-курслари фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 01А/117-сонли буйруғи асосида ташкил этилган мазкур ўқув-курсларида эндиликда малакали мутахассислар, Қуръони карим ходимлари юртдошларимизга Каломуллоҳни ўргатадилар.

Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг инсониятни дунё ва охират саодатига элтувчи муқаддас каломидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръони каримни Аллоҳ таолодан қабул қилиб олиб, умматларига омонат ила етказганлар, уни ўзлари ҳаётга татбиқ этиб кўрсатганлар.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

• Президент фармонига мувофиқ марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланган эди.
• Бугун ушбу мукофотни унинг ўғли, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом хатиби Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ қабул қилиб олди.

• Манба: Veb-sayt: www.president.uz
Facebook: www.fb.com/Mirziyoyev
Instagram: www.instagram.com/mirziyoyev_sh
Twitter: twitter.com/president_uz
Youtube: www.youtube.com/PrezidentMatbuotxizmati
© O‘zbekiston Prezidentining Matbuot xizmati