Buxoro shahar 32-maktab
880 subscribers
7.28K photos
1.43K videos
65 files
5.39K links
Бухоро шахар 32-мактаб фаолияти ва таълимга оид янгиликлар.
Почта:32maktabbuxoro@gmail.com
Facebook:https://www.fecebook.com/groups/320343939044573/?ref=share
Instagram:www.instagram.com/Buxoro sh 32 maktab
Telegram:t.me/Buxoro_sh_32_maktabbot
Download Telegram
#Тезкор #Расман
⚡️Мактабларда янги ўқув йилида 6та фанлар ўтилмайди.

- жисмоний тарбия;
- чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик;
- мусиқа маданияти;
- тасвирий санъат ва чизмачилик;
- технология;
- тарбия фанлари.

Бу фан ўқитувчилари мактабдаги ташкилий ишларга жалб этилади.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#Тезкор

⚡️ЎҚИТУВЧИЛАРГА 50 ФОИЗГАЧА СОЛИҚ ИМТИЁЗИ БЕРИЛАДИ

Президентнинг «2022 – 2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси Давлат тест маркази томонидан имтиҳонлар шаклида ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Халқ таълими тизимидаги ходим ва педагоглар, академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун бир қатор солиқ ва бошқа имтиёзлар берилиши белгиланмоқда.

Хусусан, бунда:

Умумтаълим мактаблари раҳбарияти ва педагоглари учун шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишида 50 фоиз чегирмали «Ўқитувчи» транспорт картаси берилади;

Педагог ва бошқа ходимларга ер ва мол-мулк солиғи ҳамда коммунал хизматларга ҳақ тўлаш бўйича 50 фоиз миқдорида имтиёз тақдим қилинади.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#Диққат #Тезкор
⚡️⚡️Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага бериш юзасидан топшириқ берди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#тезкор

⚡️Ўқиш 23 январдан анъанавий тарзда бошланади

Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланишини маълум қиламиз.

Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 23 январга қадар узайтирилган.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#диққат #тезкор

⚡️Ташаббусли бюджет 2024 1-мавсуми бугун тунда старт олади

"Ташаббусли бюджет"нинг 2024-йилги 1-мавсумида овоз бериш жараёни, бугун тунда, аниқроғи 13-март куни соат 00:00 дан бошланади ва 1-апрел куни соат 23:59 гача давом этади.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️❗️Бухоро ва Когон шаҳарларида бугун кечқурун 5 соат сув бўлмайди

Носозликни (авария ҳолати) таъмирлаш мақсадида, бугун, 30 апрель соат 23:00дан 1 май соат 04:00га қадар (умумий 5 соат) Бухоро ва Когон шаҳарларида вақтинчалик сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.

ЯҚИНЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРИНГ❗️

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab