Buxoro shahar 32-maktab
872 subscribers
7.23K photos
1.42K videos
65 files
5.33K links
Бухоро шахар 32-мактаб фаолияти ва таълимга оид янгиликлар.
Почта:32maktabbuxoro@gmail.com
Facebook:https://www.fecebook.com/groups/320343939044573/?ref=share
Instagram:www.instagram.com/Buxoro sh 32 maktab
Telegram:t.me/Buxoro_sh_32_maktabbot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).

2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.

💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун
мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

📍Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 15.08.2015 йилдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган эди.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

Фармонга кўра,
2023 йил 1 сентябрдан:

▫️мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

▫️туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;

▫️ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади;

▫️мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.

📋 2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.

Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

🔘 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:

🔸маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;

🔸жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.

2024 йил 1 январдан:

▫️бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;

▫️мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич:

🔹мактабларнинг 1–4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5–9-синфларида таянч ҳамда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади;

🔹баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади;

🔹бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик дарслари ўтилади;

🔹барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.

📝 2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.

Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.

🔘 2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab