Buxoro shahar 32-maktab
870 subscribers
7.25K photos
1.42K videos
65 files
5.36K links
Бухоро шахар 32-мактаб фаолияти ва таълимга оид янгиликлар.
Почта:32maktabbuxoro@gmail.com
Facebook:https://www.fecebook.com/groups/320343939044573/?ref=share
Instagram:www.instagram.com/Buxoro sh 32 maktab
Telegram:t.me/Buxoro_sh_32_maktabbot
Download Telegram
#ТАЙИНЛОВ

Каттаев Салимжон Саидович - Бухоро шаҳар 32-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Каттаев Бухоро Давлат Университети "Ҳарбий таълим" факультетини тамомлаган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

Салимжон Саидович ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро шаҳар 32-умумий ўрта таълим мактабнинг Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бунгача мактабнинг маънавий маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимда фаолият юритган Ражабова Барфия Бахшулаевнага самарали ва фидокорона хизматлари учун мактаб жамоаси миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятида омад тилайди.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#Тайинлов

💼 Расман: Бухоро шаҳрига янги ҳоким
тайинланди.

Жамол Шуҳратович Носировнинг соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Турсунов Қурбон Ибрагимович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Тайинловга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#Тайинлов

Ўринов Дилшод Хайриддин ўғли-
Бухоро шаҳар 32-умумий ўрта таълим мактабининг Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Д.Ўринов Бухоро Давлат Университети "Ҳарбий таълим" факультетини тамомлаган. Оилали.

Ўринов Дилшод Хайриддин ўғли фаолиятида муваффақият тилаймиз.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab