💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
4.26K subscribers
11.7K photos
8.2K videos
26 files
9.19K links
Энг зўр ижодкорлар
🥺💔 дардли шеърлар Каналида💔😭

Бу дунёга келган мағлуб, ғолиб бӯлмас,
Бешик миндинг энди тобут минмоғинг бор.
Пешонангда неки бӯлса кӯрмоғинг бор,
Тупроқ эдинг - яна тупроқ бӯлмоғинг бор..

Админга мурожат учун 👉 👈
Download Telegram
Audio
#ПРИМЕРА.

😔😔🥀🥀😢😢😢

Кўнглим қолди, тошга айландим.
Сўнги сўзим, кет қайтма дедим.
Ёлғизликдан ёмон қийналдим.
Керагида келмаган бегим.

Малак Сиймо

🎙Малак Сиймо


@Dartli_sherlar
Audio
#ПРИМЕРА.

ҚЎЙ СЎРАМА...

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Қўй сўрама  юрагим уни.
Бахтли кунинг ташлаб кетади.
Ўйин қилган мухаббатини.
Қон қон йиғлаб увол тутади.

Қўй сўрама юрагим уни.
Озор чекиб хароб бўласан.
Етолмаган бахтга интилма.
Бахтсиз кунга аста кўнасан.

Малак Сиймо

🎙Малак Сиймо


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА.

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Узоқлашинг кетинг олисга.
Қувиб етолмайин сизга хеч. Шунчалар хам телбадек севдим.
Охири йўқ мухаббатим кеч.

Қўнғироқлар қилсам мабодо.
Жавоб берманг, дўқ уринг менга.
Совутингиз ўзиздан мени.
Нега бунча  севдим, мен нега.

Малак Сиймо

🎙Малак Сиймо


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА...

🥺🥺🥀🥀😢😢

Мен севдим... жонимдан ортиқроқ севдим,
Нетай юлолмасман қалбимдан сени?!
Баъзан ёниб севдим, гоҳ музлаб севдим,
Сўраб олмаганман бундай севгини...

Майли индамагин... айтмагин бир сўз,
Истасанг севгимни сочиб юборгин.
Истасанг жазони минг йилларга чўз,
Ё маҳкам тут... ёки кечиб юборгин...

 Шаҳноза Жураева

🎙Шахноза Жӯраева


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА

ЁЛҒОНЛАРИДАН

🥺🥺😢😢😢

Бу дунёнинг ёлғонларидан,
Узоқларга кетгим келади.
Соҳта лаганбардонларидан,
Аччиқ шеърлар битгим келади.

Бу дунёнинг ёлғонларидан,
Кўзим юмиб ўтгим келади.
Жим бўламан кўрмасман аҳир,
Лекин  кўксим вайрон бўлади.

Дилфуза Саттарова

🎙Зарина


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА.

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Hali seni uchratmagan bo'lsamda, ikkimizni o'xshash tomonlarimizni his qilaman. Masalan, sen ham dunyoning qayeridadir yolg'izsan. Men ham...)

🎙Muslima  Axmedova


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

ЁЛҒОНЛАРИДАН

Бу дунёнинг ёлғонларидан,
Кетгим келар кимсасиз жойга.
Минг ўзимни урганим билан,
Қўлим етмас кўкдаги ойга.

Бу дунёнинг ёлғонларидан,
Безиб кетдим бардош оқсади,
Бир кунгина гулзорда яйрар.
Капалакнинг умри ёқади.

    Дилфуза Саттарова

🎙Дилшода


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Бир туйғу бор таърифига сўз етмас,
Бир сўз борки тинглаб яна истар дил.
Бир исён бор ундан кечиб бўлмайди,
Бир азоб бор уни ноҳақлик дейди.

Бир нола бор айтсанг енгил тортасан.
Беҳис бўлсанг ишқни арзон сотасан.
Бир давон бор ошсанг марра сеники,
Бир нарвон бор юлдузларга етасан.

Бир қўрғон бор ишғол этсанг бахтлисан,
Бир ўлпон бор тўлашга етмас молинг.
Бир хақиқат, бир кун тупроқ бўласан,
Бир кўнгил бор оғриса ҳароб холинг.

Бир оз фурсат у келади кетади,
Бир бекат бор кимдир унга етади.
Бир умр бор ҳайрлиси Аллохдан,
Не сўрасанг эшитади, битади.

Бир....
        Дилфуза Саттарова

🎙Дилшода


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

😡Синглим билан ҳам хиёнат қиласанми? Сени кўришни ҳам истамайман, сендан нафратланаман!

Малак  Сиймо
🎙Малак  Сиймо


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА.

Сендан кетганимга ишонгин энди!

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Айролик қалбимга муз бўлиб чўкди,
Кўзларим шашқатор ёшини тўкди,
Исмингни юрагим хар чокин сўтди,
Сендан кетганимга ишонгин энди!

Мажбурман сенга хам азоб беришга,
Мажбурман эндига юзим буришга,
Қўнглима  қўймайди, ором олишга,
Сендан кетганимга ишонгин энди!

Севгандим сени деб телбалар бўлиб,
Қалбинга боғланиб ойдайин тўлиб,
Йиғладим, кетдинку бепарво кулиб,
Сендан кетганимга ишонгин энди!

Ўтмишга айланиб қолгансан билсанг,
Не қилай афсусда юрагинг тилсанг,
Мен каби не бўлар абгорда сўнсанг,
Сендан кетганимга ишонгин энди!

Сенга гўзал хаёт, бахтлар тилайман,
Сўздан қайтар бўлсам ўлай агар ман,
Кетганман, олақол бўлди энди тан,
Сендан кетганимга ишонгин энди!

Дилноза Абдуқаюмовна

🎙Малак  Сиймо


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА

Сизни яхши кўрдим

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Сизни яхши кўрдим, кўнгилга кўниб,
Сизни ёмон кўрдик юрак иккимиз.
Кўнгил яшайверсин оловда ёниб,
Биз бахтли яшашга бордир ҳаққимиз!

Сизни яхши кўрмоқ боши берк кўча,
Сизни ёмон кўрмоқ энг буюк ёлғон
Тахажжудан Бомдод номозигача,
Яна исмингизни тинглар Художон!

Малика Тавфиқ

🎙Малак  Сиймо.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Қон бағримни ўртайверар айтган сўзинг,
Чорлайверар хаёлларда қаро
кўзинг.
Юрагингда борманми айт, рости ўзим,
Лайли каби чин юракдан севган эдим.

Энди йўқсан, бедаво ишқ қийнайверар,
Куйган дилим қайғу, ғамга ўрайверар.
Васлинг қўмсаб  юраккинам сўрайверар,
Лайли каби чин юракдан севган эдим.

Йўл қарайман келарми деб, кўзда
ёшим,
Ҳамон сени унутмадим бағритошим.
Кўзёшимни ютар бўлди тош болишим,
Лайли  каби чин юракдан севган эдим!.

🎙НУР МАЛАК


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА

Мен кетдим

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Мен кетдим, индамай ўша манзилга,
Сенга етмас энди менинг озорим.
Сиғдириб бўлмади ёлғиз кўнгилга,
Дардим - бу ўзимнинг ўша бозорим.

Мен кетдим, кечиргин ношуд юракни,
Сенга изҳорини айтолмай қолди.
Кўнглим билан кўмдим орзу тилакни,
Ишқнинг узун йўли мадорим олди.

Мен кетдим, кетяпман манзил ноаниқ,
Саволлар бисёр, лек, жавоби келмас.
Тошли, тиконли бу йўлларда аниқ,
Юрагим чарчади оёғим эмас.

Ишқдан қочиб бўлмас, руҳим қабрига,
Армоним, аламим тортиб кетяпман.
Қулоқ тут, бир онга юрак зарбига,
Унга бор ишқимни ортиб кетяпман...

Мен кетдим жимгина...ўша манзилга.

Санобар Юсупова.

🎙НУР  МАЛАК


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💔ДАРДЛИ_ШЕЪРЛАР💔
Audio
#ПРИМЕРА

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Бас етар, эшикни сиртидан ёпиб,
Кунглимга бошк,атдан кирманг, илтимос ,
Ортик, ток,атим йук , к,улимдан тутиб ,
Кетинг, ёлгиз к,олгим келяпти , бир оз....

Чарчадим , эшитгим келмаяпти йук ,
Безиб кетдим , сохта сузларингиздан,
Кучайиб бормок,да юракда огрик,
Аста кечиб борар, кунглим хам сиздан.

Юзда табассум йук, дилда халоват ,
Вужудим , ёнмок,да сузнинг захридан ,
К,олмади на севги , на сабр-у, токат...
Кечдим бир лахзада , бари-баридан....

Ялиниб , ёлборманг, фойдаси йук хеч ,
Мени тушунмайсиз , афсус барибир ,
Йулим йулингизга туташмасин хеч ,
Кузатманг ва айтинг, шунчаки хайр.

Булгим йук, хеч к,андай туйгуга асир ,
Сиз эса истаган орзуга етинг.
Бир лахза , кунглимни кайтаринг хозир...
Сунг эса , илтимос , бутунлай кетинг.

Хуршида Турсунбаева.

🎙 ҲИЛОЛАХОНИМ

@DARTLI_SHERLAR
Audio
#ПРИМЕРА

Дардимни кимларга айтай

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Қайга қарасам хам сохта гумрохлар.
Қозонда қовурилар,   ёлғон гунохлар.
Қасам ичишади, айтиб ох вохлар.
Эх қалбим, дардимни кимларга айтай.

Кулфат тушса бошга юзин буради.
Ичида алам бор, ёлғон кулади.
Йиқилсанг, жарликка бориб туради.
Эхх худо дардимни кимларга айтай.


Сохалар уйига ўт қўй худойим.
Улар азобидан, чарчадим дойим.
Ёлғони бор қалбда қиёмат қойим.
Эх дунё дардимни кимларга айтай.

Малак Сиймо

🎙Малак  Сиймо

@DARTLI_SHERLAR
Audio
#ПРИМЕРА

"ONAMNI YIG'LATMANGLAR"

🥺🥺😢😢😭😭😭

Кўнглим ярим юрак қон.
Кўнглимни оғритманглар
Ўтинаман одамлар.
Онамни йиғлатманглар.

Майли менга отинг тош.
Бўғизлаб шилтаманглар.
Мени ёлғиз онам бор.
Онамни йиғлатманглар.

Ўзи  дардим бир олам.
Жарга улоқтирманлар.
Ўлсам онам қон йиғлар.
Онамни йиғлатманглар.

Малак Сиймо

🎙Малак  Сиймо

@DARTLI_SHERLAR
#ПРИМЕРА...

Тақдир экан дея ночора,
Чидаб яшар юрак бечора,
Туйғуларин этмай ошкора,
Кимнидир жим севиш осонми?

Қӯлларини тутганда армон,
Ӯлдирса ҳам жонини хижрон,
Севганидан бӯлмай пушаймон,
Кимнидир жим севиш осонми?

Аламлардан куйиб ёнса ҳам,
Севгисидан осон тонса ҳам,
Бу дунёда ёлғиз қолса ҳам,
Кимнидир жим севиш осонми?

Ишқи учун чидаб армонга,
Муҳтож бӯлмас ҳеч бир дармонга,
Севгисини қӯйиб осмонга,
Кимнидир жим севиш осонми?

Озорланган юрагин ушлаб,
Муҳаббатин кафтида муштлаб,
Айтолмайин тилини тишлаб,
Кимнидир жим севиш осонми?

Тугармикан севги озори,
Аламга экан ишқнинг бозори,
Тутиб кетиб ёрнинг хумори,
Кимнидир жим севиш осонми?

Ширин уйқу баҳридан кечиб,
Тушларига, кириш ёмонми,
Бир бор берилган умридан кечиб,
Кимнидир жим севиш осонми?

Сочларига ёққанида қор,
Ӯз-ӯзини қилиб айбдор,
Йӯлларига бӯлиб интизор,
Кимнидир жим севиш осонми?

Ақли билан чиқишмай гоҳи,
Юрак қурғур тингламай оҳи,
Иккисининг бӯлиб гумроҳи,
Кимнидир жим севиш осонми?

Япроқлар юзига солганда соя,
Дардига васли бӯлар кифоя
Ишқин асло қилмай ниҳоя,
Кимнидир жим севиш осонми?

Кимнидир жим севиш осонми?

   Шаҳноза Жураева

@DARTLI_SHERLAR
Audio
#Примера

😔😔🥀🥀😢😢😢

Телба кўнглим сенга ошиқ, биласанми.
Мен хақимда сен хам хаёл сурасанми.
Соғиндим ёр, айрилиққа кўнасанми.
Ошиқ бўлдим, телбаларча ошиқ бўлдим.

Холим кўриб хаёлпараст дейсан кулиб.
Тонг отади, кун ботади хаёл суриб.
Севишимни айтсам, сенга лабинг буриб.
Ошиқмисан, телбамисан дейсан кулиб.

Малак Сиймо

🎙Малак Сиймо


❤️
@DARTLI_SHERLAR🥺
🥀
@DARTLI_SHERLAR😢
💔
@DARTLI_SHERLAR😭
Audio
#ПРИМЕРА

Унут.

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Азоблар чекмагин кўзларим унит.
Сени соғинганим, сўзларим унит.
Виждоним қийналмай яшайин бир кун.
Сени деб ёнганим, кунларим унит.

Малак  Сиймо
🎙Малак  Сиймо

❤️
@DARTLI_SHERLAR🥺
🥀
@DARTLI_SHERLAR😢
💔
@DARTLI_SHERLAR😭
Audio
#ПРИМЕРА

🥺🥺🥀🥀😢😢😢

Майли дегин телбамисан  сен.
Нахот мени унттдинг деб сўк.
Шунда дейин, исмингни сўраб.
Сен ким ўзи менга қилма дўқ.

Сен тентираб, ўзинг қўйгани.
Жой тополмай қийнал куну тун.
Унитишни қандай бўлишин.
Ўргатайин сенга ўша кун.

Малак  Сиймо
🎙Малак  Сиймо

❤️
@DARTLI_SHERLAR🥺
🥀
@DARTLI_SHERLAR😢
💔
@DARTLI_SHERLAR😭