Daryo — LIVE
69.7K subscribers
40.1K photos
9.11K videos
55 files
38.4K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Kun.uz жамоаси шаҳар ҳокими билан учрашди. Ўзаро тушунмовчиликка барҳам берилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий интернет нашрларида Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kun.uz мухбирларини ҳақоратлаётгани, уларга жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилаётгани акс этган аудиоёзув фаол равишда муҳокама қилинмоқда. 17 ноябрь куни вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz таҳририяти вакиллари ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув юзасидан сайт баёнотида шундай дейилади:

«Мулоқот давомида шаҳар ҳокимлиги ва сайт таҳририятига тааллуқли, юзага келган муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди. Сайт таҳририяти ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли деб топади.

Ҳамкасблар, бошқа нашрларнинг журналистлари ва блогерларга шундай паллада фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Шу билан биргаликда, улардан бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йулида қурол сифатида фойдаланилишини хоҳламаймиз».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
“Daryo” tongi: Jurnalistlar bilan murosaga borgan Ortiqxo‘jayev, she’r uchun Nexia mavzusining davomi, Xivaga borgan Obeliks va 18-noyabr tongining boshqa muhim xabarlari.

Batafsil — http://dy.uz/hyH9s
#Курслар. Ўзбекистонда 💵доллар курси кўтарилишда давом этиб, 9500 сўмга етди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Komil Allamjonov
АОКА баёноти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги шуни маълум қиладики, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев билан боғлиқ вазият ўз ечимини топди, буни икки томон ҳам тасдиқлаб турибди.

Мазкур низонинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар томонидан фаол тарзда муҳокама қилиниши, бунга Бош прокуратура, Журналистлар ижодий уюшмаси, Адлия вазирлиги ва сиёсий партияларнинг тезкор муносабат билдириши мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучи тобора ортаётгани, жамиятда демокартик ўсишнинг шаклланаётгани, ОАВнинг босқичма-босқич “тўртинчи ҳокимият”га айланаётгани, республикамизнинг очиқлик сари дадил одимлаётганидан далолат беради.

Вазиятни янада чигаллаштиришга йўл қўймаслик учун, шунингдек, Kun.uz таҳририяти илтимосини инобатга олган ҳолда, Агентлик блогерлар ва журналистларни шаҳар ҳокимининг ушбу нашр жамоаси билан учрашуви натижаларини ҳисобга олишга ва бундан кейин бу мавзуни бўрттирмасликка чақиради.

Ишонамизки, тегишли давлат идоралари томонидан ушбу масалани ўрганиш ишлари охирига етказилади ва унга тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилади.
Ўзбекистонда «иномарка»лар импорти учун 2019 йилда неча пул сарфлангани маълум бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/7XRbC
​​Фарғона вилоятида газ тўпланиб қолган уй портлади

Бугун, 18 ноябрь куни соат тахминан 12:00 да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Ҳамид Олимжон» маҳалласидаги 2 қаватли уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатда бир киши жароҳатланган. Воқеа жойига зудлик билан тезкор тергов гуруҳи етиб борган. Тергов департаменти ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.

Ноябрь ойининг ўрталарида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида намунали уйларнинг хонадонида газ чақнашидан ёнғин содир бўлганди. Оқибатда 2 фуқаро вафот этган, яна 4 нафари тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилганди.

Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қашқадарёда Афғонистон фуқаролари ЙТҲга учради

13 ноябрь куни соат 22:00ларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Термиз шаҳрида яшовчи В. М. ўз бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина «Термиз – Тошкент» М-39 йўлининг 1289-километрида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб чап томонга бурилаётган фуқаро Ҳ.К. бошқарувидаги «ВАЗ–2105» русумли автомашина ўртасида тўқнашув юз берган.

«Постда» нашри хабарига кўра, натижада «Кобальт» автомашинаси йўловчилари – Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари М.Н. ва С.П. тан жароҳати олишади. Улар зудлик билан шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда 200 дан ортиқ кишини 7 млрд сўмга чув туширган ака-ука судланди

Тошкентда яшовчи ака-ука лизинг асосида автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, бир неча фуқаронинг жами 7 миллиард маблағини ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Ака-ука Рустам ва Ўктам Қўчқоровларга жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Аслида фуқароларга лизинг асосида автомашина етказиб беришни ваъда қилган ака-укалар UzAuto Motors компанияси билан ҳеч қандай шартномага эга бўлмаган.

Ваъда қилинган муддатда автомашинасини сўраб келган мижозларга сохта лизингчилар бошқа фирмадан ижарага олинган автомобилларни бериб, уларни тинчлантириб турган. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, Ўктам Қўчқоров 14 йилга, Рустам Қўчқоров эса 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Самарқандда қувурни таъмирлаётган икки ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳри Хишрав кўчасида ёлланма ишчи сифатида жалб этилган Н.Р. ва П.Д. сувоқава қувурида таъмирлаш ишларини олиб бораётганда уларни кутилмаганда тупроқ босиб қолди.

«Постда.уз»нинг ёзишича, воқеа 13 ноябрь куни соат 12:30 ларда юз берган. Оқибатда Н.Р. ва П.Д. воқеа жойида ҳалок бўлган. Жасадлар суд-тиббий экспертизасига юборилган.

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​​​Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш, нефть ва газ қазиб олиш камайди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь—октябрь ойларида ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасида келтирилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 966,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда 839,5 минг тонна ишлаб чиқарилган. Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилган. 2018 йилда 900,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда 839,2 минг тонна ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, Ўзбекистон 2019 йил январь—октябрь ойларида нефть қазиб олишни 584,1 минг тоннагача қисқартирди. Ўтган йилнинг шу даврида 624,3 минг тонна нефть қазиб олинганди. Табиий газ қазиб олиш ҳам камайиб, қарийб 49,3 миллиард метр кубни ташкил этди. 2018 йилнинг шу даврида 49,8 миллиард метр куб қазиб олинганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи 10 млрд сўмга сотувга қўйилди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйи кимошди савдосига қўйилди. Собиқ бош прокурорнинг уйи 10 007 940 000 сўм (ўн миллиард етти миллион тўққиз юз қирқ минг сўм) бошланғич нарх билан очиқ савдога чиқарилган. Маълумотларга кўра, ҳашаматли уй собиқ бош прокурорнинг рафиқаси номида бўлган.

Рашид Қодиров 2019 йил июнь ойида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима билан жазоланган эди. У пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Зангиотадаги колонияда 11 марта судланган аёл жазо ўтамоқда. У биринчи марта 17 ёшида қамалган, яқинда қамоқдан пенсияга чиқади

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган аёллар эътиборсиз қолдирилгани, ўз вақтида қонуний иш билан таъминланмагани оқибатида яна жиноят кўчасига қайта кириб қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

«Ўтган йиллар мобайнида жазони ўтаб қайтганларга етарлича эътибор берилмаганлиги сабабли, яна жиноятга қўл урган аёллар бор. Зангиотадаги аёллар жазони ижро этиш муассасасидаги хотин-қизлар билан мулоқотда бўлганимизда, улар орасида 3—4 маротабалаб ҳуқуқбузарлик содир этганлар ҳам борлигига гувоҳ бўлдик.

Масалан, жазони ижро этиш муассасасига биринчи марта 17 ёшида тушиб, такроран яна 11 марта жиноятга қўл урган аёл бор. Шу аёл яқинда пенсияга чиқади. Айтишича, ҳар сафар озодликка чиққанида, уни ҳеч ким ишга жойлаштирмаган ва у яна ноқонуний ишга қўл урган.

Ўша маҳкума аёл билан гаплашганимизда: «Энди озодликка чиқсам, менга озгина ер беринг — меҳнат қилиб, Ватаним олдидаги айбимни юваман», деди»,
— дея таъкидлади Зулайҳо Маҳкамова.

Аввалроқ Самарқанддаги қамоқхонадан 23 ёшли қиз қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Фермерлар кенгаши «Миллий тикланиш» раҳбари Алишер Қодировни баёнотлар қабул қилишда масъулиятли бўлишга чақирди.

Батафсил — http://dy.uz/AFMuE
«Нега Америка бомбалари сабаб ҳалок бўлаётган минглаб мусулмонлар учун жавобгарларни суд қилмайсиз?». Сайфулло Соипов судда кўрсатма берди.

Батафсил — http://dy.uz/DrhyP