Daryo — LIVE
70.1K subscribers
41.6K photos
9.48K videos
55 files
39.6K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
5 июнь куни аҳоли орасида 17 нафар фуқарода, жумладан, Қашқадарё вилоятида ҳам коронавирус қайд этилди

🔴Шундан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Наманган ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

🔴Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

🔴Айнан “Ўрикзор” савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да ҳам ушбу касаллик аниқланди.

🔴Тошкент вилояти инфекция аниқланган фуқароларнинг 1 нафари Оққўрғон туманидан бўлиб, ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Яна бир ҳолат эса Қибрай туманида яшовчи фуқарода қайд этилган. У Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланиб келган.

🔴Бундан ташқари, Наманган вилояти Ички ишлар ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туманида йўл қурилиш идораси ходими (тана ҳарорати кўтарилган ва шифокор маслаҳати асосида таҳлил топширган)да ҳам коронавирус тасдиқланган.

🔴 Бугун айни пайтгача Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлиб, жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиа Парк” савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида ҳам коронавирус қайд этилган. Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Таҳлиллардан ойдинлашадики, нафақат “қизил” ва “сариқ” ҳудудлар, балки “яшил” ҳудудларда ҳам коронавирус юқтириб олиш хавфи мавжуд.

❗️Бу барчамизни хушёр торттириши, карантин қоидаларига қатъий риоя этишимиз зарурлигини кўрсатади. Негаки, кўза кунда эмас, кунида синади, деганларидек, умуман кутилмаган жойда, кутилмаган вақтда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш мумкин.

‼️Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан карантин ва санитария қоидаларига сўзсиз риоя этишни, касаллик аломати сезилган заҳоти шифокорга мурожаат этишни ҳамда кўчада, ишхонада, сафарда ва умуман қаерда бўлишингиздан қатъий назар, бир лаҳза бўлса-да, хушёрликни йўқотмасликни такрор-такрор сўраб қолади.
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан 17-бемор вафот этди

Шу йилнинг 27- май куни пойтахтлик Ш. автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

Ўша пайтда унда тана ҳароратини юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўринганлиги сабабли таҳлил олинади. Ўтказилган текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланади.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг ўтган даволаниш вақти давомида вазирликнинг турли соҳа йўналишлари бўйича бош мутахассисларининг халқаро стандартлар бўйича берган тавсиялари асосида шифокорлар барча керакли тиббий муолажаларни амалга оширишган. Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ сўнгги кунларда беморда нафас етишмовчилигини кучайиши натижасида аҳволи кескин ёмонлашган ва сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган, дейилади ССВ ахборотида.
⚡️Ўзбекистонда 6 июнь куни 87 кишида коронавирус аниқланди, бир бемор вафот этди. Коронавирус Хоразмга қайтди.

Батафсил — http://dy.uz/BpHSu
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пастлайди, айрим ҳудудларга ёмғир ёғиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4181 (+87) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3268 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 896 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди. Туғруқ жараёни етти соат давом этди.

Батафсил — http://dy.uz/bnkKg
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони саккиз соатда 121 кишига кўпайди. Уларнинг 98 нафари Тошкентда аниқланган

2020 йил 7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 (+121) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3330 (+62) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 955 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
⚡️2020 йил 7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4331 (+29) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳри ҳамда 8 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятида ва яна 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳавдовчиларида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3354 (+86) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 960 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
⚡️Ўзбекистонда 7 июнь куни 237 кишида коронавирус аниқланди. Бу рекорд.

Батафсил — http://dy.uz/7O3zO
❗️Тошкент «қизил» ҳудудга айланадими?

Карантин тартибини енгиллаштириш тадбирлари доирасида Ўзбекистон ҳудудлари 8 майдан эътиборан «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиб чиқилган, Тошкент шаҳри «сариқ» тоифадаги ҳудудлар қаторидан ўрин олган эди. Сўнгги ярим ой ичида «яшил» ва «сариқ» тоифалардаги ҳудудларда карантин тартиби янада юмшатилди.

Хусусан, «сариқ» тоифадаги ҳудудларда шахсий автотранспортда соат 6:00 дан 22:00 гача махсус стикерсиз ҳаракатланишга, такси, парк ва истироҳат боғлари фаолияти ва бошқаларга рухсат берилган эди. Эътиборли томони, Тошкент шаҳрида 8 июндан жамоат транспорти ҳаракати ҳам (қисман, метрополитенсиз) тикланиши кутилмоқда.

Айнан карантин талаблари юмшатилиши билан бир вақтда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони сезиларли кўпайди, шаҳарда касалликнинг бир неча яққол ўчоқлари («Ўрикзор» бозори, Қоратошдаги Mediapark) пайдо бўлди. Маълумот учун, 1 июнь куни Тошкент шаҳрида 23 та, 2 июнь куни 7 та, 3 июнь куни 2 та, 4 июнь куни 9 та, 5 июнь куни 16 та, 6 июнь куни 10 та ҳолат, 7 июнь куни 195 та ҳолат аниқланган.

Ҳудудларни эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб турли тоифаларга бўлиш амалиёти йўлга қўйилган вақтда доимий равишда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланган ҳудудлар «сариқ» тоифадан «қизил»га ўтказилиши таъкидланган эди. Айнан шу қоидадан келиб чиқиб, масалан, Навоий вилоятинин Зарафшон шаҳри, Бухоронинг Шофиркон, Наманганнинг Тўрақўрғон туманлари «қизил» ҳудудга айланди.

Тошкент шаҳрида 23 майдан буён аҳоли орасида ҳам, касалланган шахслар билан мулоқотда бўлганлар орасида ҳам мунтазам равишда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқланмоқда, бироқ шаҳарнинг эпидемиологик тоифаси ҳозирча ўзгаргани йўқ. Президент раислигида 26 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан сўнг Тошкент «қизил» ҳудудга айланиши мумкинлиги таъкидланган эди, амалда бундай бўлмади.

Эпидемиологик вазият сезиларли оғирлашганига қарамай, Тошкент шаҳрининг эпидемиологик тоифаси ўзгартирилмаётгани юзасидан ҳозиргача бирор расмий тушунтириш берилганича йўқ. Республика махсус комиссиясининг ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиб чиқиш ҳақидаги қарорида пойтахт учун бирор истисно назарда тутилганми ёки йўқ — номаълум.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пастлайди, кундузи айрим ҳудудларга ёмғир ёғиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3354 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 981 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
⚡️2020 йил 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 (+52) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари Тошкент шаҳрида (жумладан, “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, “Равнақ банк” нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 нафари Тошкент вилоятидан (“Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 28 апрелдан буён биринчи марта 1000 нафардан ошиб кетди. Ҳозирда шифохоналарда 1030 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда
⚡️Тошкент «сариқ»лигича қолди, Андижон «яшил»га айланди. Ўзбекистондаги «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар рўйхати янгиланди.

Батафсил — http://dy.uz/gLti0
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан 18-бемор вафот этди

Пойтахтимизнинг Уч тепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида “Covid-19” инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.

Бундан аввал 76 ёшли (эркак) ушбу бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.
31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.

Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган. Уларга шифокорларимиз томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда.
❗️2020 йил 8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4440 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
⚡️Ўзбекистонда 8 июнь куни 109 кишида коронавирус аниқланди, 3 киши соғайди. Бир бемор вафот этди.

Батафсил — http://dy.uz/aF6EL
⚡️2020 йил 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4448 (+8) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизда 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1073 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Самарқанд «сариқ» тоифага киритилгани сабаб шаҳарда яна бир қатор фаолият турларига рухсат берилди.

Батафсил — http://dy.uz/RNWNQ

👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg