Daryo — LIVE
70.1K subscribers
41.6K photos
9.48K videos
55 files
39.6K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 27 ноябрь куни Тошкентда йиғилади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви 27 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг сўзларига асосланиб, «Казинформ» хабар берди.

«Аввалроқ қўшниларимизни маслаҳатлашув учрашуви ўтказишга чақиргандим. Остонада ана шундай учрашув ўтказилди. Учрашувлар турли пойтахтларда бўлиб ўтишини истардим. Бу йилги Тошкентдаги учрашув белгиланганидек 27 ноябрь куни бўлиб ўтишига умид қиламан», — деди Нурсултон Назарбоев.

Назарбоевнинг қайд этишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар бор. «Тўқнашувлар юз бермоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда», — таъкидлади у.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил мартда Қозоғистон пойтахтида ўтказилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Суратдаги юзларидан қувонч таралиб турган инсон — Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов. У халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланибди — нишон, кўриб турганингиздек, ҳокимнинг кўкрагида ярқираб турибди.

«Президентимиз бошчилигида халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди ва қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун биз бор кучимизни ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз керак. Умид қиламанки, вилоятнинг барча даражадаги раҳбарлари бу йўналишдаги ишларини янада кучайтиради»,дебди вазир Шерматов нишонни топширгач.

Айтишларича, бунгача Халқ таълими вазирлигининг ушбу нишони билан Қорақалоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов, 2018 йил сентябрида тақдирланган экан.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жиззах—Тошкент» йўлидаги авария оқибати: Matiz ёниб кетган, авариянинг иккинчи иштирокчиси эса ағдарилиб ётибди.

Йўлларда эҳтиёт бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Замонавий метропоезд ва чакка ўтиб кетган «Ўзбекистон»

Ўзбекистонга янги олиб келинган «Москва» метросоставлари Тошкент метросининг «Ўзбекистон» йўналиши йўлларида синовдан ўтказилмоқда. Сурат «Ўзбекистон» метро бекатида олинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Дарё» оқшоми: «Пахта тергим келяпти» деган шоирга Nexia, ўзбек тилини ривожлантиришга масъул Киргизбаев, Мушуккенти бор Тошкент ва 12 ноябрнинг бошқа муҳим хабарлари

Риштонда икки қиз ис газидан заҳарланиб,
ҳаммомда вафот этди. Бу Ўзбекистонда совуқ кунлар бошланганидан бери расман ошкор қилинган 11 ва 12-қурбон. Бунгача Янгиариқда тўрт киши, Қўқонда уч киши, Самарқандда бир киши, Нукусда эса икки киши ис газидан заҳарланиб, ўлган эди.

Абдугаппор Киргизбаев Вазирлар Маҳкамасидаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири этиб тайинланди. Бу хабарга жамоатчиликнинг кинояли муносабати ўзини узоқ куттириб қўйгани йўқ, тахминан мана шундай чорловлар янграмоқда: «Жаноб Киргизбаев давлат тилини ривожлантиришни ўз исми-шарифини давлат тилига мослаштиришдан бошласин».

Сенатор Мақсуда Ворисова «Миллий тикланиш» газетасини судга бериши мумкин (лекин бермаслиги ҳам мумкин — суд ҳукми чиққунича сайлов ўтиб кетади-ку). Муаммо нимада десангиз, ЎзЛиДеП муассислигида чиққан газетанинг собиқ бош муҳаррири назорати остида чиқаётган «Миллий тикланиш» газетасида сенатор Россия коммунистлари етакчиси Геннадий Зюгановнинг «қариндоши»га чиқарилибди. Начора — сўз эркинлиги!

Андижон ҳокими «Ravon мингим келяпти, пахта тергим келяпти» деб шеър ўқиган шоирга Nexia совға қилди. Шоирнинг айтишича, у Андижонга ҳокимнинг қўлидан машина олиш ниятида борган ва ниятига етган. Ҳокимнинг қўшимча қилишича, машина унинг чўнтагидан эмас, балки андижонлик ҳомийлар ҳисобидан совға қилинган.

Тошкентда ҳокимлик вакиллари Абдулла Арипов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзосини қалбакилаштириб ярим миллион долларни қўлга киритгани аниқланди. Аллақачон судланган бу шахслар орасида Чилонзор тумани ҳокимлиги қурилиш бўлим бошлиғи ҳам борлиги айтилмоқда, яна икки нафари ишсиз, бир нафари эса ҳуқуқшунос бўлган.

Тошкентдан Чорвоққа олиб борувчи йўлларга уйи ва машинасидан бошқа ҳаммаёқни ахлатхона деб ўйлайдиган «муқобил идрокли» ҳайдовчилар ва уларнинг йўловчилари учун махсус йўл белгилари ўрнатилиши бошланибди. Белгининг халқона номи шундай экан: «Ҳой, барака топкур, қўлингдаги ахлатни мана бу жойга ташла, ҳаммаёқни ахлат қилма, одам бўл».

Тошкент билан боғлиқ яна учта хабар: Тошкентнинг еттита катта чорраҳасига «вафли чизиқлари» ётқизилди (тирбандликларнинг олдини олиш ва камераларга ёрдам бериш учун; суратда); Тошкентдаги электробуслар сони 10 тага етказилади (ҳозирча битта; қачонлиги айтилмади); . Тошкентда дайди мушуклар учун уйча очилди (мушук дўстдир одамга!).

Маош ва даромад ҳақида. Президент Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Унга кўра, Марказий банк ходимлари энди ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши тақиқланди (илм билан шуғулланиш ва дарс бериш давомида олинган даромадлар бундан мустасно). Буёқда эса Давлат тест маркази ходимларининг маоши икки ярим бараварга ошадиган бўлиб турибди.

Ўзбекистонда яна бошқа қандай янгиликлар бор? Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 27 ноябрь куни Тошкентда йиғилади. Жиззахда лўли миллатига мансуб фуқаролар учун 150 миллиард сўмга 780 та уй қуриб берилди. Бухорода ИИБ ходимини ҳақоратлаб, унин қўлидан жезлни тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди. Самарқандда бир ой комада ётган 48 ёшли аёл ҳаётга қайтарилди. Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги ўрнини йўқотди.

Жаҳонда-чи, жаҳонда нима гап? Каталония мустақиллиги тарафдорлари марказий Испания ва Францияга олиб борадиган йўлларни тўсиб қўйди. Ҳиндистонда очликдан ўлишни истамаган эркак атайин қамоққа тушди. Башар Асаднинг қариндошлари «Москва-Сити»дан 19 та кўчмас мулк харид қилган. Австралияда ўрмон ёнғинлари 1 миллион гектарга яқин майдонни қамраб олди.

Жаҳон урушлари ҳақида. Италияда Иккинчи Жаҳон урушида ўзбек аскари кўрсатган жасорат ҳақидаги китоб нашр этилди. «Дарё» колумнистлари эса Биринчи Жаҳон уруши ҳақида мақола ёзди, ўқишна тавсия этамиз: «11 ноябрь нега 9 май каби нишонланмайди? Биринчи жаҳон урушининг тугаши ҳақида».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Ушбу маълумот Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев томонидан Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар масаласига бағишланган анжуманда айтиб ўтилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Лоланинг «Севгингни менга айт 2» клипини томоша қилингhttps://www.youtube.com/watch?v=WHZ0Ob-XZVI

Клип кимларга ёқишини билмадигу (камида @daryo_live муаллифларига ёқди), лекин «Ўзбекконцерт»даги лицензия билан қўрқитувчиларга, соқол қўйганларга қарши бефойда кураш олиб бораётганларга, жамият учун хавфли аёллар рўйхатини тузган бекорчи амалдорларга, шунингдек, «Миллий маънавият муҳофизлари корпуси» аъзоларига ёқмаслиги аниқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ФВВ икки фуқаро ўлимига сабаб бўлган Қуйичирчиқдаги портлаш сабабини маълум қилди

ФВВ 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган уйда содир бўлган портлаш сабабини маълум қилди. Ҳодиса оқибатида 2 фуқаро воқеа жойида вафот этган, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилганди.

Вазирлик хабарига кўра, мазкур вазият юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, воқеанинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилди ва тахминий хулоса тақдим этилди. Унга кўра, газ қувурининг носозлиги туфайли, табиий газ ер ости орқали сизиб чиқиб, хонадонга тортилган канализация тизими орқали хоналар ичига тўпланган.

Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ИИВ Human хусусий бандлик агентлиги раҳбарининг озодликда эканлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ раҳбари Шоҳнур Файзуллаевга нисбатан жиноят иши бўйича қамоқ билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чораси қўлланилганлиги ва унинг озодликда эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилмаганлиги иддао қилиниб, жабрланган фуқароларни ҳукумат идоралари олдида чиқишлар қилишга ундалган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бу каби даъволар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Хабар берилишича, Тергов департаменти иш юритувида «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Дастлабки тергов давомида Шоҳнур Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда у ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопланишини таъминлаш мақсадида, Шоҳнур Файзуллаев фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағлари ҳисобидан харид қилинган мол-мулкларни, шунингдек ўзлаштириб юборилган ва сарфланган пул маблағларни аниқлаб, уларни хатлаш чоралари кўрилмоқда.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда, тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади департамент хабарида.

Тергов департаменти фуқаролардан норасмий маълумотларга ишонган ҳолда бирор-бир ҳуқуқбузарлик содир этишдан ўзларини тийишни ҳамда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жиноят иши бўйича бериб бориладиган расмий маълумотларга асосланишни сўраган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Самарқандда ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирган эр ўз жонига қасд қилди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида эр ўзаро жанжал натижасида аввал турмуш ўртоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

12 ноябрь куни соат 00:10 ларда Оқдарё тумани «Бошдархон» маҳалласида яшаган 23 ёшли Ҳ.Т. 25 ёшли турмуш ўртоғи Д.В. билан жанжаллашиб, уни қўллари билан бўғиб ўлдирган. Сўнг уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «б» банди (Ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентда 2200 долларга қалбаки диплом сотаётган халқ таълими бўлими ходими ушланди

Тошкентда 2 200 долларига қалбаки диплом сотаётган халқ таълими бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар, Учтепа туман халқ таълими бўлимининг хўжалик ишлари бўйича мудир ўринбосари Ж.Н. фуқаро Н.Т.га Шеробод Агросаноат касб-ҳунар коллежини 2007—2010 йилларда ўқиб тамомлаганлиги ҳақидаги қалбаки дипломни 2 200 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентда «Минор» масжиди имоми ўзгарди

Тошкентдаги марказий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати. Учтепа тумани «Саид Ваққос ота» жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги жоме масжидларда кўп йиллар хизмат қилган Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Камолон» даҳасидаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган. Маълумот учун, Раҳмонов 2014—2018 йилларда ҳам «Хўжа Аламбардор» масжиди бош имом-хатиби бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада чегарачилар бир кишини ураётгани (ва уриш давомида сўкаётгани) акс этган видео тарқалиб кетди.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизматининг маълум қилишича, калтак еганларнинг ўзи аввалига провокация қилган, чегарачиларни босиб кетишга уринган, камига уларни ҳақорат қилган (эмиш). Боз устига, ДХХ Чегара қўшинларидан маълум қилишларича, улар (калтак еганлар икки киши экани айтилмоқда) — контрабандист, аввал ҳам бир неча бор маҳсулотларни чегарадан ноқонуний олиб ўтиш вақтида қўлга тушган.

Шунга қарамай, ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизматининг алоҳида таъкидлашича, чегарачиларнинг фуқароларга нисбатан хатти-ҳаракатларини баҳолаш бўйича хизмат текшируви олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатарнинг «Ал-Садд» клуби бош мураббийи Хави «Қатар СК» ҳужумчиси Сардор Рашидовнинг ажойиб голини томоша қилмоқда (бу Рашидовнинг ушбу ўйиндаги иккинчи голи). Айтмоқчи, бу ўйин 9 ноябрь куни бўлиб ўтган ва Рашидов Ўзбекистон термасининг Саудияга қарши саралаш ўйинига чақирилмаган.

«Албатта, Рашидовни кузатиб боряпмиз. Тўғри, у сўнгги ўйинда иккита гол урди. Аммо энди ҳамма гол урган ўйинчиларни чақира олмаймиз. Аввалроқ Сардорнинг ‘Қатар СК’ клубида энди фаолият бошлаганини ва у клубга яхши ўрнашиб олиши кераклиги ҳақида айтгандим. Ҳозир ҳам шуни қайтараман. Унинг учун хурсандмиз. Олдиндаги иккита ўйиндан сўнг катта танаффус вужудга келади. Ўша вақтда уни ҳам чақиришимиз мумкин. Ҳозир эса чақириб, захирада қолдиришдан фойда йўқ деб ҳисоблайман. Бундан ташқари унинг ўрнида ҳаракат қиладиган футболчи ҳам кучсиз эмас», — деди бугун терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эринмаган бир банда 01 001 VIP рақамини ясаб, видеосини тарқатгани ҳақидаги хабарларни кўргандингиз-а? Хабар беришларича, бу рақам Ўзбекистонда эмас, балки Москвадаги босмахоналарнинг бирида арзимаган пул эвазига ясаттирилган. Буюртма эгаси — Москвада ўқийдиган ўзбекистонлик талаба. У 01 707 VIP рақамини ясаттириб бериш учун бошқа буюртмачидан 150 доллар пул олаётганида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Дарё» оқшоми: Фарғонадаги муштумзўр чегарачилар, Лоланинг лицензия берувчиларга исёни, «2,5 млн сўм» можаросининг давоми ва 13 ноябрнинг бошқа муҳим хабарлари

Фарғона вилоятининг чегара ҳудудида юзига қора ниқоб таққан ва чегарачилар деб тахмин қилинган қуролли шахслар бир ўсмирни
ураётгани акс этган видео тарқалди. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди. Айтишларича, калтак еганлар (чегарачилар бир эмас, икки кишини дўппослаган) ҳарбий хизматчиларни босиб кетмоқчи бўлган; қўшимча қилишларича, «улар ўзи контрабандист, аввал ҳам чегарани бир неча бор бузган».

Хонанда Лола «Севгингни менга айт» қўшиғига ишланган иккинчи клипи билан 13 ноябрь куни Ўзнетни портлатди. Лола битта клип билан жамиятдаги кўплаб баҳсли масалалар — ижодий фаолият устидан назорат қилишга уринишлар, шубҳали тақиқлар, мантиқсиз ташаббуслар ва янгиликларга нисбатан тоқатсизлик устидан кулган. Клипни кўриш қатъий тавсия этилади (агар, мабодо, клип ёқмаса, канализация қувурларига шиппак уриб, мусиқа яратаётган ўзбекистонлик йигитларнинг чиқишини томоша қилинг).

ХДП вакили Улуғбек Иноятовнинг 5 кишилик оилага 2,5 млн сўм ойлик етарли деган гапига изоҳ берди. Ёдингизда бўлса, бир неча кун аввал Халқ демократик партияси етакчиси «Тошкентда беш кишилик оилага бир боқувчи топаётган 2,5 миллион сўмлик бемалол етади», деб «қовун туширган» ва ижтимоий тармоқлар «юлдузи»га айланган эди. Партия фаолининг бугун изоҳ беришича, партия етакчиси 2,5 миллион сўм ҳақида гапирганида барча харажатларни назарда тутмаган. Ҳай, майли.

Тайинловлар. Президент қарорига мувофиқ, Баҳодир Шермуҳамедов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди — у бунгача Президент администрациясида миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўбасида ишлаб келаётган эди. 29 ёшли Олимжон Тўйчиев эса инновацион ривожланиш вазири ўринбосарига айланди.

«Масалани сиёсийлаштирмаслик керак» — Давлатназар Рўзметов ўлими бўйича воқеалар хронологияси келтирилди. Комил Алламжонов эса Нафосат Оллошукурова ва Давлатназар Рўзметов билан боғлиқ воқеаларга муносабат билдирди. Хуллас, ҳар хил шубҳали хаёллара борманглар, ҳаётда шунақа кўнгилсиз воқеалар ўзидан ўзи ҳам бўлиб туради, дейишяпти. Окей.

Ўзбекистон билан боғлиқ яна қандай янгиликлар бор? Самарқандда ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирган эр ўз жонига қасд қилди. Талабалар учун қишки таътил муддати ўзгариши мумкин. Мамлакатдан энг кўп қайси миллатга мансуб кишилар кўчиб кетаётгани аниқланди. Тошкентда «Минор» масжиди имоми ўзгарди. «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди, Миллий гвардия тўғрисидаги қонун эса депутатлар томонидан қабул қилинди. СССР паспорти билан юрган бувайдалик отахонга биометрик паспорт берилади. Сохта «001 VIP» авторақамини ясаттирган фуқаро 707 авторақамини ясаб бериш учун буюртмачидан 150 доллар пул олаётганида қўлга олинди. Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Россиядаги туғруқхонада кўзи ёриётганида ушланди.

Дунё-чи, тинчми? Эрдўғон Трамп билан АҚШ Сурия бўйича келишувда бажармаган мажбуриятларни муҳокама қилади. Сенатор-демократ Жанун Анес Боливияда президент вазифасини бажаради. Исроил Ғазо секторига берган ҳаво зарбалари оқибатида 20 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Молдовада парламент мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарди. Узоқ давом этган ёмғирлар сабаб Венецияда сув тошди. Ҳиндистондаги қурилишда уйқудаги эркак тириклайин кўмиб юборилди. Плагиатда айбланган Қозоғистон маориф ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Спорт янгиликлари. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан «ғалаба қозонишдан умидвор»лигини айтди. Миллий терма жамоанинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов эса январдаёқ ҳозирги клуби — «Ростов»ни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда. Аввалроқ унга Германиянинг «Штутгарт» ва Россиянинг ЦСКА клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходимининг номақбул хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий муносабат

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтаётгани акс этган видеолавҳа шу кунларда интернет фойдаланувчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мазкур масала юзасидан муносабат билдирар экан, қандай ҳолат бўлишидан қатъи назар, айниқса «Лукойл» каби йирик компания вакили томонидан бундай хатти-ҳаракатларнинг амалга оширилиши жиддий эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолат, деб баҳолайди.

Шунингдек, хизмат вазифасини бажариш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш энг тўғри йўл эканлигини эслатади. Бир гуруҳ шахсларни миллат ёки этник келиб чиқишини назарда тутган ҳолда ҳақоратлаш ёки камситишга эса асло йўл қўйиб бўлмайди.

Боз устига Ўзбекистонда тарихан миллатлараро тотувлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатлари жуда яхши ривожланган. Бағрикенглик ўзбек халқининг юксак фазилати ҳисобланади.

Шу муносабат билан, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати компания раҳбариятидан келгусида бундай ҳолатларга такрор йўл қўймаслик ҳақида, шунингдек, мазкур салбий ҳолат иштирокчисига нисбатан кўрилган чора юзасидан яқин вақт давомида жамоатчиликка ахборот бериш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, шахс қадр-қиммати, унинг шаъни дахлсизлиги Ўзбекистон қонунчилиги ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ олий қадрият ҳисобланади.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати
Фарғонада ҳамшираликка ишга киритиб қўйиш учун 800 доллар сўраган аёл қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ишга киритиб қўйиш учун пора олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокутарура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси врач-лаборанти Шоира исмли аёл Сайёра исмли фуқарони ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини талаб қилиб, пулларни олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шоирага нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари («Фирибгарлик», «Жиноят иштирокчиларининг турлари», «Пора бериш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg