Daryo — LIVE
70.3K subscribers
41.4K photos
9.44K videos
55 files
39.4K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Лоланинг «Севгингни менга айт 2» клипини томоша қилингhttps://www.youtube.com/watch?v=WHZ0Ob-XZVI

Клип кимларга ёқишини билмадигу (камида @daryo_live муаллифларига ёқди), лекин «Ўзбекконцерт»даги лицензия билан қўрқитувчиларга, соқол қўйганларга қарши бефойда кураш олиб бораётганларга, жамият учун хавфли аёллар рўйхатини тузган бекорчи амалдорларга, шунингдек, «Миллий маънавият муҳофизлари корпуси» аъзоларига ёқмаслиги аниқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ФВВ икки фуқаро ўлимига сабаб бўлган Қуйичирчиқдаги портлаш сабабини маълум қилди

ФВВ 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган уйда содир бўлган портлаш сабабини маълум қилди. Ҳодиса оқибатида 2 фуқаро воқеа жойида вафот этган, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилганди.

Вазирлик хабарига кўра, мазкур вазият юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, воқеанинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилди ва тахминий хулоса тақдим этилди. Унга кўра, газ қувурининг носозлиги туфайли, табиий газ ер ости орқали сизиб чиқиб, хонадонга тортилган канализация тизими орқали хоналар ичига тўпланган.

Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ИИВ Human хусусий бандлик агентлиги раҳбарининг озодликда эканлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ раҳбари Шоҳнур Файзуллаевга нисбатан жиноят иши бўйича қамоқ билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чораси қўлланилганлиги ва унинг озодликда эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилмаганлиги иддао қилиниб, жабрланган фуқароларни ҳукумат идоралари олдида чиқишлар қилишга ундалган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бу каби даъволар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Хабар берилишича, Тергов департаменти иш юритувида «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Дастлабки тергов давомида Шоҳнур Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда у ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопланишини таъминлаш мақсадида, Шоҳнур Файзуллаев фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағлари ҳисобидан харид қилинган мол-мулкларни, шунингдек ўзлаштириб юборилган ва сарфланган пул маблағларни аниқлаб, уларни хатлаш чоралари кўрилмоқда.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда, тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади департамент хабарида.

Тергов департаменти фуқаролардан норасмий маълумотларга ишонган ҳолда бирор-бир ҳуқуқбузарлик содир этишдан ўзларини тийишни ҳамда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жиноят иши бўйича бериб бориладиган расмий маълумотларга асосланишни сўраган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Самарқандда ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирган эр ўз жонига қасд қилди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида эр ўзаро жанжал натижасида аввал турмуш ўртоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

12 ноябрь куни соат 00:10 ларда Оқдарё тумани «Бошдархон» маҳалласида яшаган 23 ёшли Ҳ.Т. 25 ёшли турмуш ўртоғи Д.В. билан жанжаллашиб, уни қўллари билан бўғиб ўлдирган. Сўнг уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «б» банди (Ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентда 2200 долларга қалбаки диплом сотаётган халқ таълими бўлими ходими ушланди

Тошкентда 2 200 долларига қалбаки диплом сотаётган халқ таълими бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар, Учтепа туман халқ таълими бўлимининг хўжалик ишлари бўйича мудир ўринбосари Ж.Н. фуқаро Н.Т.га Шеробод Агросаноат касб-ҳунар коллежини 2007—2010 йилларда ўқиб тамомлаганлиги ҳақидаги қалбаки дипломни 2 200 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентда «Минор» масжиди имоми ўзгарди

Тошкентдаги марказий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати. Учтепа тумани «Саид Ваққос ота» жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги жоме масжидларда кўп йиллар хизмат қилган Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Камолон» даҳасидаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган. Маълумот учун, Раҳмонов 2014—2018 йилларда ҳам «Хўжа Аламбардор» масжиди бош имом-хатиби бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада чегарачилар бир кишини ураётгани (ва уриш давомида сўкаётгани) акс этган видео тарқалиб кетди.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизматининг маълум қилишича, калтак еганларнинг ўзи аввалига провокация қилган, чегарачиларни босиб кетишга уринган, камига уларни ҳақорат қилган (эмиш). Боз устига, ДХХ Чегара қўшинларидан маълум қилишларича, улар (калтак еганлар икки киши экани айтилмоқда) — контрабандист, аввал ҳам бир неча бор маҳсулотларни чегарадан ноқонуний олиб ўтиш вақтида қўлга тушган.

Шунга қарамай, ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизматининг алоҳида таъкидлашича, чегарачиларнинг фуқароларга нисбатан хатти-ҳаракатларини баҳолаш бўйича хизмат текшируви олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатарнинг «Ал-Садд» клуби бош мураббийи Хави «Қатар СК» ҳужумчиси Сардор Рашидовнинг ажойиб голини томоша қилмоқда (бу Рашидовнинг ушбу ўйиндаги иккинчи голи). Айтмоқчи, бу ўйин 9 ноябрь куни бўлиб ўтган ва Рашидов Ўзбекистон термасининг Саудияга қарши саралаш ўйинига чақирилмаган.

«Албатта, Рашидовни кузатиб боряпмиз. Тўғри, у сўнгги ўйинда иккита гол урди. Аммо энди ҳамма гол урган ўйинчиларни чақира олмаймиз. Аввалроқ Сардорнинг ‘Қатар СК’ клубида энди фаолият бошлаганини ва у клубга яхши ўрнашиб олиши кераклиги ҳақида айтгандим. Ҳозир ҳам шуни қайтараман. Унинг учун хурсандмиз. Олдиндаги иккита ўйиндан сўнг катта танаффус вужудга келади. Ўша вақтда уни ҳам чақиришимиз мумкин. Ҳозир эса чақириб, захирада қолдиришдан фойда йўқ деб ҳисоблайман. Бундан ташқари унинг ўрнида ҳаракат қиладиган футболчи ҳам кучсиз эмас», — деди бугун терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эринмаган бир банда 01 001 VIP рақамини ясаб, видеосини тарқатгани ҳақидаги хабарларни кўргандингиз-а? Хабар беришларича, бу рақам Ўзбекистонда эмас, балки Москвадаги босмахоналарнинг бирида арзимаган пул эвазига ясаттирилган. Буюртма эгаси — Москвада ўқийдиган ўзбекистонлик талаба. У 01 707 VIP рақамини ясаттириб бериш учун бошқа буюртмачидан 150 доллар пул олаётганида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Дарё» оқшоми: Фарғонадаги муштумзўр чегарачилар, Лоланинг лицензия берувчиларга исёни, «2,5 млн сўм» можаросининг давоми ва 13 ноябрнинг бошқа муҳим хабарлари

Фарғона вилоятининг чегара ҳудудида юзига қора ниқоб таққан ва чегарачилар деб тахмин қилинган қуролли шахслар бир ўсмирни
ураётгани акс этган видео тарқалди. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди. Айтишларича, калтак еганлар (чегарачилар бир эмас, икки кишини дўппослаган) ҳарбий хизматчиларни босиб кетмоқчи бўлган; қўшимча қилишларича, «улар ўзи контрабандист, аввал ҳам чегарани бир неча бор бузган».

Хонанда Лола «Севгингни менга айт» қўшиғига ишланган иккинчи клипи билан 13 ноябрь куни Ўзнетни портлатди. Лола битта клип билан жамиятдаги кўплаб баҳсли масалалар — ижодий фаолият устидан назорат қилишга уринишлар, шубҳали тақиқлар, мантиқсиз ташаббуслар ва янгиликларга нисбатан тоқатсизлик устидан кулган. Клипни кўриш қатъий тавсия этилади (агар, мабодо, клип ёқмаса, канализация қувурларига шиппак уриб, мусиқа яратаётган ўзбекистонлик йигитларнинг чиқишини томоша қилинг).

ХДП вакили Улуғбек Иноятовнинг 5 кишилик оилага 2,5 млн сўм ойлик етарли деган гапига изоҳ берди. Ёдингизда бўлса, бир неча кун аввал Халқ демократик партияси етакчиси «Тошкентда беш кишилик оилага бир боқувчи топаётган 2,5 миллион сўмлик бемалол етади», деб «қовун туширган» ва ижтимоий тармоқлар «юлдузи»га айланган эди. Партия фаолининг бугун изоҳ беришича, партия етакчиси 2,5 миллион сўм ҳақида гапирганида барча харажатларни назарда тутмаган. Ҳай, майли.

Тайинловлар. Президент қарорига мувофиқ, Баҳодир Шермуҳамедов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди — у бунгача Президент администрациясида миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўбасида ишлаб келаётган эди. 29 ёшли Олимжон Тўйчиев эса инновацион ривожланиш вазири ўринбосарига айланди.

«Масалани сиёсийлаштирмаслик керак» — Давлатназар Рўзметов ўлими бўйича воқеалар хронологияси келтирилди. Комил Алламжонов эса Нафосат Оллошукурова ва Давлатназар Рўзметов билан боғлиқ воқеаларга муносабат билдирди. Хуллас, ҳар хил шубҳали хаёллара борманглар, ҳаётда шунақа кўнгилсиз воқеалар ўзидан ўзи ҳам бўлиб туради, дейишяпти. Окей.

Ўзбекистон билан боғлиқ яна қандай янгиликлар бор? Самарқандда ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирган эр ўз жонига қасд қилди. Талабалар учун қишки таътил муддати ўзгариши мумкин. Мамлакатдан энг кўп қайси миллатга мансуб кишилар кўчиб кетаётгани аниқланди. Тошкентда «Минор» масжиди имоми ўзгарди. «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди, Миллий гвардия тўғрисидаги қонун эса депутатлар томонидан қабул қилинди. СССР паспорти билан юрган бувайдалик отахонга биометрик паспорт берилади. Сохта «001 VIP» авторақамини ясаттирган фуқаро 707 авторақамини ясаб бериш учун буюртмачидан 150 доллар пул олаётганида қўлга олинди. Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Россиядаги туғруқхонада кўзи ёриётганида ушланди.

Дунё-чи, тинчми? Эрдўғон Трамп билан АҚШ Сурия бўйича келишувда бажармаган мажбуриятларни муҳокама қилади. Сенатор-демократ Жанун Анес Боливияда президент вазифасини бажаради. Исроил Ғазо секторига берган ҳаво зарбалари оқибатида 20 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Молдовада парламент мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарди. Узоқ давом этган ёмғирлар сабаб Венецияда сув тошди. Ҳиндистондаги қурилишда уйқудаги эркак тириклайин кўмиб юборилди. Плагиатда айбланган Қозоғистон маориф ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Спорт янгиликлари. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан «ғалаба қозонишдан умидвор»лигини айтди. Миллий терма жамоанинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов эса январдаёқ ҳозирги клуби — «Ростов»ни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда. Аввалроқ унга Германиянинг «Штутгарт» ва Россиянинг ЦСКА клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходимининг номақбул хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий муносабат

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтаётгани акс этган видеолавҳа шу кунларда интернет фойдаланувчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мазкур масала юзасидан муносабат билдирар экан, қандай ҳолат бўлишидан қатъи назар, айниқса «Лукойл» каби йирик компания вакили томонидан бундай хатти-ҳаракатларнинг амалга оширилиши жиддий эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолат, деб баҳолайди.

Шунингдек, хизмат вазифасини бажариш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш энг тўғри йўл эканлигини эслатади. Бир гуруҳ шахсларни миллат ёки этник келиб чиқишини назарда тутган ҳолда ҳақоратлаш ёки камситишга эса асло йўл қўйиб бўлмайди.

Боз устига Ўзбекистонда тарихан миллатлараро тотувлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатлари жуда яхши ривожланган. Бағрикенглик ўзбек халқининг юксак фазилати ҳисобланади.

Шу муносабат билан, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати компания раҳбариятидан келгусида бундай ҳолатларга такрор йўл қўймаслик ҳақида, шунингдек, мазкур салбий ҳолат иштирокчисига нисбатан кўрилган чора юзасидан яқин вақт давомида жамоатчиликка ахборот бериш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, шахс қадр-қиммати, унинг шаъни дахлсизлиги Ўзбекистон қонунчилиги ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ олий қадрият ҳисобланади.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати
Фарғонада ҳамшираликка ишга киритиб қўйиш учун 800 доллар сўраган аёл қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ишга киритиб қўйиш учун пора олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокутарура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси врач-лаборанти Шоира исмли аёл Сайёра исмли фуқарони ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини талаб қилиб, пулларни олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шоирага нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари («Фирибгарлик», «Жиноят иштирокчиларининг турлари», «Пора бериш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from davletovuz
ЎзЛиДеП баёноти

Шу кунларда интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтаётгани акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Биз мазкур вазиятдан келиб чиқиб, хизмат вазифасини бажариш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш энг тўғри йўл деб ҳисоблаймиз. У ким бўлишидан қатъи назар турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ҳамда шахсиятини топташга асло йўл қўйиб бўлмайди.  Зеро, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатлари жуда яхши ривожланган.

O‘zLiDeP компания раҳбариятидан инсон шаънига нисбатан қилинган бундай тажовуз иштирокчисига нисбатан кўрилган чора юзасидан яқин вақт давомида жамоатчиликка ахборот бериш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, шахс қадр-қиммати, унинг шаъни дахлсизлиги Ўзбекистон қонунчилиги ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ олий қадрият ҳисобланади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати
Ўзбекистон ХДП баёноти
 
«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтгани акс этган видеолавҳа кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётгани бежиз эмас. Ҳеч нарса инсон ҳуқуқи, қадр-қиммати ва шаънидан устун қўйилмаслиги керак.

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ маъмурияти кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеолавҳа юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ўтказиб, ҳолат бўйича расмий изоҳ, тушунтириш бериши зарур.

Ваколатли идоралар ходимларнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўриши, кенг жамоатчилик бу ҳақда хабардор этилиши лозим.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати


https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон олий таълим муассасасида илк бор «Она ва бола» хонаси очилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетда талаба қизлар учун «Она ва бола хонаси» ҳамда «Гўзаллик ва нафосат» тўгараклари ўз ишини бошлади. Мазкур хона талабалар ва ёш болали профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Университети халқаро ОТМ мақомини қўлга киритиш йўлида жадал одимламоқда, бугунги кунда университетнинг 50 дан ортиқ халқаро ҳамкорлари мавжуд.

«Бундан ташқари ҳар бир қаватда талабалар учун дам олиш ва тамадди қилиш учун шароитлар яратилди. Музлаткич, микротўлқинли печ ва телевизор билан жиҳозланган дам олиш масканлари ҳам талабалар ихтиёрига топширилди. Китобсевар ёшларимиз учун кутубхона ва коворкинг марказидан севимлироқ жой йўқ», — дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Сенат баёноти: Номуси топталган қашқадарёлик аёл масаласи назоратда

Шу кунларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар томонидан зўрланган аёл воқеаси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Бу мавзуда турли фикрлар янграмоқда.

 Ачинарлиси, кўнгилсиз воқеага учраган бу аёлнинг тунда кўчада юргани ёки ахлоқий юриш-туриши мазкур мудҳиш жиноят содир этилишига асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бу ҳолатни фақат ана шу омил билан боғлаш нотўғри эканлигини таъкидлайди. Унутмаслигимиз лозим, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида ҳар бир фуқаро хоҳ тун, хоҳ кундуз бўлсин, кўчада юриши тақиқланмаган, шунингдек ҳеч ким бировнинг ахлоқсизлигини рўкач қилиб, уни ўзбошимча жазолашга ҳаққи йўқ.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, бу аёл ўз оиласини боқиш истагида умумий овқатланиш жойларидан бирида официант бўлиб ишлаган ва уйига қайтаётган вақтда айрим нияти бузуқ шахслар томонидан таҳқирланган.

Шунинг учун масалага бундай тор маънода ёндашиш юртимизда тунда юриш зўравонлик қурбони бўлишга сабаб бўлади деган мутлақо нотўғри қарашларнинг шаклланишига, натижада мамлакатимизда ўрнатилган қонун устуворлиги ҳақида янглиш фикр пайдо бўлишига олиб келади.

Хулоса битта – аёл кишининг эркинлигига тажовуз қилинган ва жиноят содир этган шахслар қонун олдида жавоб бериши муқаррар.

Ўзбекистоннинг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ушбу жиноят иши бўйича мутасадди идоралар томонидан зарур чоралар кўрилишини кузатиб боради.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг асосий фарқлари

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Жумладан, лойиҳада 2021 йилдан бошлаб:

▪️халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш;

▪️А Про-лига ва В Про-лигада иштирок этувчи клублар таъсисчилигида давлат улуши мавжуд бўлган тузилмалар иштирокини тўлиқ чеклаш;

▪️Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​3-қаватдан йиқилиб тушган Гулистон давлат университети талабаси операциядан муваффақиятли чиқди

13 ноябрь куни соат тахминан 15:30 атрофида Гулистон давлат университети Филология факультети 4-босқич талабаси Ю.Қ. университет бош биноси 3-қавати ойнасидан телефон орқали суҳбатлашаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида пастга тушиб кетган.

Воқеа содир бўлган вақтда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган, улар томонидан талабага ёрдам кўрсатилиб, сўнг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Сирдарё вилояти бўлимига олиб борилган ва тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган.

Ушбу воқеа юзасидан Ю.Қ. курсдошлари билан университет маъмурияти томонидан суҳбат ўтказилганида, гуруҳ талабалари ўртасида ҳеч қандай низоли ҳолат бўлмагани, Ю.Қ.нинг биров билан тортишмагани маълум бўлган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, Ю.Қ. 14 ноябрь куни муваффақиятли операция қилинган, ҳозирда унинг умумий аҳволи яхши. Университет маъмурияти ва курсдошлари унинг аҳволидан хабар олиб турибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg