Daryo — LIVE
69.4K subscribers
40.8K photos
9.27K videos
55 files
38.9K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Янги йил байрами арафасида Ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ўзбекистонда 2018 ва 2019 йилда ҳафтасига беш кун ишловчи ходимлар Янги йил байрами арафасида кетма-кет беш кун дам олган эди. 2020 йили арафасида энди беш кунлик дам бўлмайди, фақат уч кун кетма-кет дам олинади, деб ёзяпти @xushnudbek.

Шундай қилиб, ҳафтасига беш кун ишловчи ходимлар учун қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — сешанба (кўчирилган дам олиш куни);
1 январь — чоршанба (Янги йил байрами);
2 январь — пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);

Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.


Ҳафтасига олти кун ишловчи ходимлар учун қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январь — чоршанба (Янги йил байрами);
2 январь — пайшанба (қўшимча дам олиш куни).

Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Дарё»нинг 14 ноябрь куни Бухородан Тошкентга «Шарқ» электропоездида қайтаётган муштарийлари электр таъминотидаги узилиш сабаб камида бир соатдан бери Жомбойда тўхтаб тургани ҳақида хабар берган эди.

«Ўзтемирйўлйўловчи»нинг маълум қилишича, поезд «электровозда кузатилган носозлик сабаб» 18:55 да «Жомбой» станциясида тўхтаб қолган. Айтишларича, «носозлик қисқа муддатда бартараф қилиниб, поезд ўз йўналишида ҳаракатни давом эттирган», бироқ қисқа муддат деганда неча соат назарда тутилганига ва носозлик мазмунига аниқлик киритилмаган.

Охирида компания «юзага келган ушбу ноқулайлик учун» йўловчилардан узр сўраган. Умуман олганда, «Ўзбекистон темир йўллари» тизимида камида бир соатлик тўхтаб туришлар «қисқа муддатли» деб қабул қилинишига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистоннинг ўзида электр таъминотида узилишлар бўлиб ётган бир вақтда нима учун Афғонистонга электр энергияси экспорт қиляпмиз? Бу саволга Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев (суратда) жавоб беради:

«Афғонистонга электр энергия етказиб бериш Ўзбекистонга қандай манфаат беради? Халқимизда ‘Қўшнинг тинч — ўзинг тинч’ деган мақол бор. Бу Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги асосий фактор. Уларга электр энергияси етказиб берсак, уйида чироқ бўлади, бирор бир ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ишлаб чиқариш билан банд бўлган одам, қўпол қилиб айтганда, қурол кўтариб урушга чиқмайди...

Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергиясини Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун сарфласак бўлмайдими, деган савол туғилиши мумкин... Шу кеча-кундузги маълумотларга қарайдиган бўлсак, электр ва газ бўйича Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт сальдоси — ноль. Яъни, биз ташқарига қанча берсак, яна шунча оляпмиз ва бу сиёсатни кейинчалик ҳам давом эттиришни режалаштирганмиз».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ЎзХДП «Миллий тикланиш» устидан прокуратурага шикоят қилди

«Миллий тикланиш» демократик партияси расмий нашри «Миллий тикланиш» газетасининг 1 ноябрдаги 39—40 (1038)-сони 10-саҳифасида «ЎзХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлар партияси етакчиси Геннадий Зюгановга қандай ‘қариндош’лиги бор?» мазмунида ясама суратли анонс чоп этган эди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши сенатор Мақсуда Ворисованинг шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, тегишли тартибда Юнусобод туман прокуратурасига мурожаат йўллаган.

«Шунга қарамай, ‘Миллий тикланиш’ партияси ўзининг (миллий қадрият ва анъаналарни юксак даражада қадрлаш ва ҳимоя қилиш) ғояларига қарши равишда, халқимиз юксак даражада қадрлайдиган аёл, она шаънини писанд қилмаётгани бизда таассуф уйғотади», — дейилади ЎзХДП баёнотида.

Прокуратура «Миллий тикланиш»нинг ёнини олиб чиқса керак. Олмазор тумани собиқ «замҳокими» ва «Кун.уз» журналистлари ўртасидаги зиддиятда ҳам шундай бўлди-ку — ким туҳмат қилгани аниқ кўриниб турган жойда прокуратура ҳеч қандай туҳматни кўрмади. Бу ерда ҳам ҳақорат ё бошқа ҳуқуқбузарликни кўрмай қолишса керак ҳурматли прокурорларимиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда метро қурилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми ёпилади

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусота ва Ҳусайний кўчалари оралиғидаги қисми 15 ноябридан 22 ноябрь кунигача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йўлнинг ушбу қисми Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши доирасида ер ости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан билан ёпилади. «Автотранспорт воситаларининг ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Ҳозирда Амир Темур кўчасининг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди жойлашган нуқтасидан Аҳмад Дониш кўчасигача бўлган йўлнинг бир томонга ҳаракатланиш қисми 12 сентябридан декабрь ойигача ёпилган.

Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» йўналишидаги янги иккита бекат қурилиши 2019 йил охиригача якунланишини эълон қилинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Жиззахда юк машинаси билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Улардан бири 3 ёшда

14 ноябрь куни соат 03:50 да Жиззах вилояти Пахтакор туманида Cobalt автомобили MAN юк машинасининг тиркамасига урилиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

«Тошкент—Термиз» М-39 йўлининг 956 километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Cobalt автомашинасида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибати Cobalt ичида бўлган 32 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. 2016 йилда туғилган яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Марказий банк карталарни огоҳлантиришсиз блокланиш ҳолатларига изоҳ берди

Марказий банк фуқаролар томонидан уларнинг банк карталари банклар томонидан блокланганлиги бўйича (қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ) билдирилган эътирозлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тушунтириш берди.

«Банклар томонидан фуқароларга уларнинг банк карталари бўйича ҳисоб варақлари блокланганлиги ёки хатланганлиги ёхуд ушбу ҳисоб варақлар орқали амалиётлар ўтказилиши тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаслиги, мижозларга депозит хизматлари кўрсатишдаги инсофсиз банк амалиётларининг элементи ҳисобланади.

Марказий банк нуқтаи назарига кўра, ҳар бир омонатчи (банк картаси эгаси) банк томонидан депозит хизматларини кўрсатиш шартлари ўзгарганлиги, шу жумладан, депозит ҳисоб варағи блокланганлиги ёки хатланганлиги сабабли банк унга ўз вақтида хабарнома етказишини умид қилишга ҳақлидир. Банк эса ўз навбатида, мижозлар билан ўзаро муносабатларни этик хулқ-атвор нормаларга амал қилган ҳолда олиб бориши ҳамда уларнинг ҳисоб варақлари билан боғлиқ амаллар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишлари лозим»,
— дейилади хабарда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 26 октябрь куни Марказий банк бошқаруви томонидан қонун ҳужжатига киритиладиган ўзгартиришлар тасдиқланди. Унга кўра, банк томонидан мижознинг банк ҳисоб варағи ва (ёки) банк омонати, шу жумладан, банк карталари бўйича (банк карталаридан фойдаланаётган пайтда «ПИН-код»ни нотўғри терилиши оқибатида блокировкага тушган ҳолатлар бундан мустасно) амалиётлар тўхтатиб қўйилганда, амалиёт тўхтатилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисоб варақ ёки омонат эгасига унинг ҳисоб варағига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан хабарнома юбориши шарт.

Ҳозирги пайтда мазкур ўзгартиришлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига йўлланган, дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Қашқадарёда бир оилада 7 киши помидор-бодринг консервасидан заҳарланди. Уларнинг 5 нафари болалар

Қашқадарёда 12 ноябрь куни эр-хотин 4 нафар фарзанди ва бир нафар жияни билан овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қашқадарёнинг Чироқчи тумани «Лангар» маҳалласида яшовчи 38 ёшли Н.Х., 37 ёшли турмуш ўртоғи Ю.У., фарзандлари 13 ёшли А.Т., 9 ёшли Ф.Т., 9 ёшли Х.Т., 5 ёшли Т.Т. ва жияни 5 ёшли Л.Т. кечки овқатга уй шароитида тайёрланиб, шиша идишга қадоқланган помидор ва бодринг аралашмали салат консервасидан истеъмол қилиб, заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда Н.Х.нинг аҳволи оғир, А.Т.нинг аҳволи ўрта-оғир, қолган беморларнинг аҳволи қониқарли. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда (аввалроқ Фарғонада ҳам март шундай ҳолат содир бўлиб, икки киши помидор-бодринг консервасидан заҳарланган эди).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентнинг автобуслардан фойдаланадиган аҳолиси учун оғир ҳафта бўлиши кутилмоқда

Биринчидан, Юнусободда метро қурилиши муносабати билан Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусота кўчасидан Ҳусайний кўчасигача бўлган қисми 15 ноябрдан 22 ноябргача ёпилгани муносабати билан 5, 52, 60, 72, 82, 91, 96, 97, 140, 149, 152 ва 190-автобусларнинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгаради.

Иккинчидан, Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан эса пойтахтда оз эмас, кўп эмас нақ 54 та автобус йўналишининг ўзгариши эълон қилинди. Таққослаш учун, шаҳарда ҳозирда 142 та автобус йўналиши бор. Шундай қилиб, 17 ноябрь куни 1, 2, 5, 10, 11, 13, 14, 16, 18, 19, 21, 28, 30, 32, 33, 37, 38, 42, 44, 47, 51, 56, 57, 58, 60, 67, 68, 71, 72, 76, 78, 80, 81, 91, 93, 95, 96, 98, 100, 106, 110, 111, 118, 119, 126, 129, 140, 141, 144, 148, 150, 151, 152, 155-автобус йўналишлари вақтинча ўзгаради.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
“Daryo” oqshomi: Tabletkali pishiriqlar vahimasi, Lolani qoralagan Bositxonova, deportatsiyani kutayotgan o‘zbekistonlik IShIDchilar va 15-noyabrning boshqa muhim xabarlari.

Batafsil — http://dy.uz/ZKhHh
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Қўқонда Spark ЙТҲга учраши оқибатида икки аёл ҳалок бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/zTxpR

👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg
Жисмоний тарбия университети талабаларига стипендия берилмаётганди. Олий таълим вазирлиги муносабатидан сўнг бошқа ОТМларда ҳам шундай муаммо борлиги маълум бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/pmXDL
​​Президент топшириғи: Қибрайда Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиали ташкил қилинади

Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳамда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили ва галдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон ҳамда сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва техникалари билан таъминлаш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

2025 йилгача ички бозорда дори воситалари истеъмол ҳажмининг камида 50 фоизини маҳаллийлаштириш, жумладан, ўзлаштирилган дори номларини ҳозирги 2,5 мингдан 4 мингтага етказиш учун имкониятлар етарли экани таъкидланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига янги турдаги маҳсулотлар рўйхатини шакллантириб, Ҳиндистон, Россия, Украина, Хитой, Венгрия, Болгария ва Словакиянинг йирик фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга яқин беш йилда маҳаллий оригинал дори воситалари сонини камида 100 тага етказиш ҳамда саноат усулида ишлаб чиқариш, шу мақсадда корхоналар ва илмий текшириш институтлари ҳамкорлигида Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Замон талабига мос кадрлар тайёрлаш, соҳа мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Молия вазирлиги ҳамда фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига дориларни махсус маркировкалаш ва ҳаракатини назорат қилиш бўйича дастурий таъминот яратиб, 2020 йил якунига қадар амалиётга жорий этиш топширилди. Бу контрафакт дори воситалари айланишига чек қўйиш ва дориларга бўлган реал талабни «онлайн» равишда кузатиб бориш имконини беради.

Мамлакатдаги тармоқ корхоналарида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган GMP стандарти жорий қилинмоқда. Аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида, импорт қилинаётган хорижий дори воситаларини рўйхатга олишда ҳам мазкур стандартга мувофиқлигини мажбурий текшириш тартибини ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди.

Йиғилишда яна бир муҳим масала – соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан тўлиқ таъминлаш ҳолати кўриб чиқилди. Бу борада шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида эндиликда давлат тиббиёт муассасалари учун дорилар хариди, уларни сақлаш ва етказиб бериш янги тартибда амалга оширилиши белгиланди.

Яъни Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказлашган харидлар бўйича тендерлар ташкил этади ва харидлар шаффофлигини таъминлайди. Тендер ғолиблари дори воситаларини марказлашган харид қилиш, сақлаш ва давлат тиббиёт муассасаларига етказиб бериш хизматларини амалга оширади.

Дори воситалари бозорида коррупцияни бартараф этиш, соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, ижтимоий дорихоналарни сифатли ва арзон маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Биз ижодкорликдаги бюрократия ва тақиқлар мавзусига қўл урдик». Лола лицензия берувчи комиссия фаолиятини кўрсатувчи клипига изоҳ берди

Хонанда Лола «Севгингни менга айт» деб номланган таронасига ишланган иккинчи клипини тақдим этиб, кенг муҳокамалар марказига тушиб қолди. Шу сабаб Лола ўзининг ушбу клипи борасида Instagram’даги саҳифаси орқали изоҳ берди.

«Сўнгги видео чиққанидан сўнг айрим янгилик сайтлари унинг моҳиятини ва мазмунини ўзгартириб, ўз манфаати йўлида фойдаланишга қарор қилишди. Ҳатто мени ва жамоамни сиёсий характерда изоҳ беришимга мажбурламоқчи бўлишди. Шуни айтмоқчиманки, мен бу мавзуда интервью бермайман ва сиёсатга ҳеч қандай алоқам йўқ.

Мен ижодкорман. Санъат билан шуғулланаман, санъат эса — ҳаётнинг кўзгуси. Ўз ижодимда турли мавзуларга мурожаат қиламан: ижтимоий, ҳаётий, баъзида маиший ва буларнинг барчасини чин кўнгилдан қилишга интиламан. Биз одамлар бемалол нафас олиб, бундан беш йил олдин ҳатто ўйлашга ҳам қўрқадиган фикрларимизни очиқ айта оладиган ўзгаришлар даврида яшаяпмиз.

Бу сафар биз ҳазил аралаш шаклда сатирик видеони яратиб, ижодкорликдаги бюрократия ва тақиқлар мавзусига қўл урдик. Мен ижодкор одамман ва бу каби провокациялар вақтида ягона берадиган изоҳим — мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўз Ватанимни севаман, унда яшаётган одамларни яхши кўраман ва нимаики қилмай, унинг келажагига бўлган муҳаббатим сабаб!»,
деб ёзди хонанда Лола.

Аввалроқ Хотин-қизлар қўмитаси Элмира Боситхонова хонанда Лола Йўлдошеванинг интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Севгингни менга айт» қўшиғи клипи ҳақида «Атласни масхарабоз кийими қилгани, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиб қўйгани – бу йигирма бешинчи кадр», дея муносабат билдирганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​#Рақам. Ўзбекистонлик мигрантлар асосан қайси мамлакатларда ишлаётгани маълум қилинди

Бугунги кунда 2 миллион 600 минг нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси ўзга давлатларда меҳнат қилмоқда. Халқаро пресс клубнинг «Пресс-қаҳва» дебатлари дастурининг ишсизлик ва меҳнат муносабатларига бағишланган анжуманида айтилишича, уларнинг 80 фоизи, яъни 2 миллион нафари Россияда, 350 минг нафари Қозоғистонда, 80 минг нафари Жанубий Корея Республикасида, 60 минг нафари Туркия ва бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 181 кишидан 6,5 млрд сўмни ўзлаштирган бандлик агентлиги раҳбари қидирувга берилди

Жанубий Кореяга 6 ой муддатда ишга юборишини айтиб, миллиардлаб сўм маблағни ўзлаштирган хусусий бандлик агентлиги раҳбари қидирувга берилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Аввлароқ Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги Кореяда ишлаш ниятидаги юзлаб ўзбекистонликларни алдагани ҳақида хабар берилган эди. Хабарда алданган фуқароларнинг айримлари ўзини ўлдириш ва оиласидан ажрашиш даражасига етгани, агентлик раҳбарига нисбатан жиноий иш очилгани таъкидланган эди.

Тергов департаменти тақдим этган ахборотга кўра, Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги раҳбари Иброҳимжон Жонузоқовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» (анча миқдорда фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, Иброҳим Жонузоқов 2017 йил январь ойидан 2019 йил август ойига қадар бўлган вақт оралиғида Global Works Resources ва Profelite IMP хусусий бандлик агентликларини ташкил қилган. Ушбу бандлик агентликлари тегишли лицензияни олмай туриб, 181 кишини олти ойда Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6,5 миллиард сўм пул олган. Лекин берган ваъдасини бажармай, пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Иброҳим Жонузоқовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3–қисми «б» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган фирибгарлик) билан сиртдан айблов эълон қилинган ва сиртдан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирувга берилган.

Иш бўйича Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги молия хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинланган. Жонузоқовнинг кўчар ва кўчмас мулк объектларига ҳамда Profelite IMP’нинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фондида мавжуд пул маблағларига банд солинган.

Жиноят иши бўйича Иброҳим Жонузоқовнинг яқин қариндошлари томонидан моддий зарарни қисман қоплаш чоралари кўрилган. Бугунги кунда Жонузоқов томонидан етказилган моддий зарарни тергов йўли билан тўлиқ қоплаш чоралари таъминланмоқда.

«Агар сиз фотосуратда кўрсатиб ўтилган шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, шунингдек, ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг (71) 231-32-17, (71) 231-35-202, (71) 233-65-34 телефон рақамлари ёки 102 махсус рақамига хабар беришингиз сўралади», — дейилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти эълонида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Audio
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдиди аудиоси тарқалди. Бу суҳбат айнан қачон бўлгани ва айнан ким томонидан биринчи бўлиб сиздирилгани ҳозирча номаълум.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Жиззахда ис газидан бир оилада икки киши заҳарланди, бир киши вафот этди

Жиззах вилояти Дўстлик тумани «Ғ.Ғуломов» маҳалласида яшовчи Р.Р., унинг турмуш ўртоғи У.Р. ва фарзанди Ш.Р. яшаш хонадони ошхонасида ўрнатилган газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланган.

Бош прокуратура матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, Р.Р. воқеа жойида вафот этган, У.Р. ҳамда Ш.Р. эса шифохонага ётқизилган. Туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Аввалроқ Қуйи Чирчиқдаги намунавий уйларнинг бирида сизиб чиққан газ тўпланиб қолиши оқибатида портлаш юз бериб, икки киши ҳалок бўлган эди; Қашқадарёда саккиз киши ис газидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилгани, Нукусда эса эр-хотин ис газидан заҳарланиб ўлгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​“Адолат” СДП баёноти

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган журналистлар ҳақидаги ҳақоратли сўзлари ва таҳдиди “Адолат” социал-демократик партияси томонидан инсон ҳуқуқлари ва унинг шаъни, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблайди.

Кейинги уч йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, жумладан, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга эътибор ўзгарди.

Чунончи, мамлакатда сўз эркинлиги қўллаб-қувватланяпти, соҳанинг чинакам “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилишига эришилмоқда. ОАВни рағбатлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни паллада айрим раҳбарларнинг, хусусан, ижро ҳокимияти мутасаддиларининг ушбу касб вакилларига нисбатан бундай муносабати кишини жиддий ўйлантиради.

Нега баъзи мансабдорлар ўз фаолиятида ОАВга суянишнинг ўрнига беписандлик билан ёндашмоқда?

Нима сабабдан аввалги баъзи мутасаддиларнинг “ҳурмача” қилиқларидан пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаев тўғри сабоқ чиқармади?

Ҳокимнинг оғзидан янграган сўзлар нафақат журналист ёки блогер, балки эшитган ҳар бир қулоқ учун оғир ботади. Инсон ҳуқуқлари устувор жамиятда бу ҳолатни қандай ҳазм қилиш мумкин?

Ушбу ҳолатга Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ҳимоявий чора кутиб қоламиз.

Шунингдек, журналист ва блогерларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминланишидаги ҳиссасини ҳамда жамиятимизда адолатни ўрнатишдаги фаоллигини эътироф этган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилишини сўраймиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати


http://adolat.uz/partiya/adolat-sdp-inson-huquqlarini-toptashga-hech-kimning-haqqi-joq