Daryo — LIVE
70.1K subscribers
41.6K photos
9.48K videos
55 files
39.6K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 кишига кўпайиб, 3180 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланиб, улардан 3 нафари хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 нафари чегара божхона пости ходими. 5 нафари эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган. 1 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган. Ҳозирда эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда. Яна 1 нафар Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.

❗️Айни пайтда Ўзбекистонда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда 602 нафар беморга шифокорлар томонидан даво чоралари кўрилмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир.
⚡️Тошкентдаги «Ипотека банк» бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланди.

Батафсил — http://dy.uz/OmWS1
❗️Ўзбекистон транспорт корхоналари карантин чекловлари сабабли ҳозиргача 340 миллиард сўм зарар кўрган.
⚡️Uzbekistan Airways авиакомпанияси нуфузли хорижий компания бошқарувига берилиши мумкин — Президент матбуот хизмати
❗️Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилинади.
⚡️“Тошкент—Андижон” пуллик автомобиль йўли қурилади

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, 25 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда “Қамчиқ” довонида муқобил туннель қурилишини ўз ичига олувчи “Тошкент—Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланган.
❗️Humo Air авиакомпанияси фаолияти 2020 йил ноябригача йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 2020-йил ноябрига қадар хорижий экспертлар билан ҳамкорликда Humo Air авиакомпаниясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва рақамлаш платформасини танлаш, шунингдек, авиакомпания фаолиятини йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда 25-май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган.
❗️Немис компанияси Тошкент аэропортининг мастер-планини тайёрлайди

Германиянинг Airport Research Center (ARC) компанияси томонидан 2020 йил охиригача Ўзбекистон аэропортларини қисқа ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиялари ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, ушбу компания томонидан Тошкент халқаро аэропортининг мастер-плани тайёрланиши ҳам кутилмоқда.
Ўзбекистонда яна 26 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 3215 нафарга етди.

Батафсил — http://dy.uz/QZa1h
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари чегера пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 641 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
Ўзбекистон Тожикистонга яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Батафсил — http://dy.uz/YWYpP

👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg
Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева (суратда) «Sulton Tex Group иши» бўйича кўрсатма берди. Унинг кўрсатмаси ўринбосариникидан фарқ қилди, шунингдек, у туман кенгаши қароридаги қароридаги «ташкил қилинсин» деган жумла аслида таклиф маъносини билдиришини айтди.
Андижон вилоятининг Избоскан туманида 23 май куни бир кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда 25 май куни маълум бўлди.

«Коронавирус Инфо» телеграм-каналининг Андижон вилояти Избоскан тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига асосланиб хабар беришича, бемор билан мулоқотда бўлган 51 киши карантинга олинган — улар орасида беморнинг оила аъзолари ҳам бор. Бундан ташқари, бемор билан кўчада мулоқотда бўлган 26 кишидан ҳам вирусологик таҳлил учун суртма намуналари олинган.

Ҳар кунги расмий ахборотларда 23 майда Андижон вилоятида коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилгани айтилмаган эди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу куни Ўзбекистон бўйича жами 79 та ҳолат аниқлангани, уларнинг тўққизтаси аҳоли орасида (Самарқандда еттита, Тошкентда иккита), қолган 70 таси эса хориждан қайтиб, пойтахтда карантинга олинганлар эканини билдирган эди.

Умуман, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Андижон вилоятида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ сўнгги ҳолатлар 17 май куни қайд этилган — шу куни вилоятда касалланганлар сони беш кишига кўпайиб, 175 нафарга етган эди. Шундан бери ССВ ахборотларида Андижон вилоятидаги касалланиш кўрсаткичи ўзгаришсиз қолаётган эди.

23 май куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида аниқланган касалланиш ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига қандай қилиб кирмай қолгани тушунарсиз.

PS. Аҳоли орасида коронавирус аниқланган ҳудудда карантин вақтида ижтимоий масофаланиш талабларига зид оммавий акция ўтказилганига эса юқори даражада расмий муносабат билдирилиши мақсадга мувофиқдир.
🔺2020 йил 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 (+20) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

⚠️ Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2624 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 644 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
❗️Бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5,5 млн кишидан ошиб, 5 508 904 тага етган. Вафот этганлар сони 346 508 нафарни ташкил этмоқда.
⚡️Шавкат Мирзиёев карантин чораларини кучайтиришни буюрди. Тошкент «қизил» ҳудудга айланиши мумкин.

Батафсил — http://dy.uz/ASnHL
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган беморлар сони 14 кишига етди.

Батафсил — http://dy.uz/CqWtc
⚡️2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.