Daryo — LIVE
69.5K subscribers
40.7K photos
9.24K videos
55 files
38.9K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️Тошкент шаҳрида, Самарқанд ва Наманган вилоятларида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 (+25) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари эса Наманган вилоятидан, жами 8 нафар аҳоли орасида қайд этилди.

13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлса, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги “Гулистон” чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида тасдиқланди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2728 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Ҳозирда мамлакатимизда 771 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
⚡️Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

Барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинади:

▪️жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,
▪️ уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;
▪️таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;
▪️кўнгилочар объектлар – тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
▪️концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;
▪️жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
▪️буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;
▪️деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 °С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
▪️барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
▪️қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

«Қизил» тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, «яшил» ва «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
⚡️«Яшил» ҳудудларда тўй қилиш мумкин

Ўзбекистоннинг «яшил» тоифадаги ҳудудларида Республика махсус комиссиясининг қарори билан оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди.

Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Тошкент «сариқ»лигича қолди. Бошқа туман ва шаҳарларнинг карантин даражаси қайта кўриб чиқилди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистоннинг туман ва шаҳарлари кесимида карантин даражасини қайта кўриб чиқди. Тошкент шаҳри «сариқ» ҳудудлигича қолди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри:

🟡 Барча туманлар «сариқ»: Мирзо Улуғбек тумани, Миробод тумани, Олмазор тумани, Сергели тумани, Учтепа тумани, Яшнобод тумани, Чилонзор тумани, Шайхонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Яккасарой тумани.

Тошкент вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд: Бекобод шаҳри, Нурафшон шаҳри, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Зангиота тумани, Қибрай тумани, Паркент тумани, Янгийўл тумани, Тошкент тумани, Юқори Чирчиқ тумани.
🟡 «Сариқ» ҳудуд: Ангрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани.
🟢 «Яшил» ҳудуд: Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани.

Қорақалпоғистон Республикаси:

🔴 «Қизил» ҳудуд:
Қўнғирот тумани, Тахтакўпир тумани.
🟡 «Сариқ» ҳудуд: Нукус шаҳри.
🟢 «Яшил» ҳудуд: Амударё тумани, Беруний тумани, Қонликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Нукус тумани, Тўрткўл тумани, Хўжайли тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқалъа тумани, Тахиатош тумани, Бўзатов тумани.

Андижон вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд: Андижон шаҳри, Андижон тумани.
🟢 «Яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳри, Балиқчи тумани, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Избоскан тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани, Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани, Олтинкўл тумани, Пахтаобод тумани, Асака тумани.

Бухоро вилояти:

🟢 Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Когон шаҳри, Бухоро тумани, Вобкент тумани, Когон тумани, Қоровулбозор тумани, Пешку тумани, Ромитан тумани, Шофиркон тумани, Жондор тумани, Ғиждувон тумани, Олот тумани, Қоракўл тумани, Бухоро шаҳри.

Жиззах вилояти:

🟢 Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов тумани, Дўстлик тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани.

Қашқадарё вилояти:

🟢 Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Қарши шаҳри, Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Қарши тумани, Косон тумани, Касби тумани, Китоб тумани, Миришкор тумани, Муборак тумани, Нишон тумани, Чироқчи тумани, Шаҳрисабз тумани, Ғузор тумани, Яккабоғ тумани.
Навоий вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд:
Зарафшон шаҳри.
🟡 «Сариқ» ҳудуд: Конимех тумани, Хатирчи тумани.
🟢 «Яшил» ҳудуд: Навоий шаҳри, Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Учқудуқ тумани.

Наманган вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Наманган тумани, Уйчи тумани.
🟡 «Сариқ» ҳудуд: Норин тумани.
🟢 «Яшил» ҳудуд: Косонсой тумани, Мингбулоқ тумани, Тўрақўрғон тумани,Чортоқ тумани, Поп тумани, Чуст тумани, Учқўрғон тумани, Янгиқўрғон тумани.

Сирдарё вилояти:

🟢 Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Ширин шаҳри, Боёвут тумани, Гулистон тумани, Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани, Гулистон шаҳри, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Сардоба тумани, Янгиер шаҳри, Ховос тумани.

Самарқанд вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Оқдарё тумани, Иштихон тумани, Пайариқ тумани, Пастдарғом тумани, Самарқанд тумани, Тойлоқ тумани, Ургут тумани.
🟡 «Сариқ» ҳудуд: Жомбой тумани.
🟢 «Яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон тумани, Нарпай тумани, Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани.

Сурхондарё вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани.
🟡 «Сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри.
🟢 «Яшил» ҳудуд: Қизириқ тумани, Музробод тумани, Узун тумани, Бандихон тумани, Термиз тумани, Ангор тумани, Денов тумани, Олтинсой тумани, Бойсун тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани, Шеробод тумани, Шўрчи тумани.

Фарғона вилояти:

🟢 Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Фарғона шаҳри, Қўқон шаҳри, Қўштепа тумани, Боғдод тумани, Бешариқ тумани, Сўх тумани, Бувайда тумани, Қувасой шаҳри, Данғара тумани, Ўзбекистон тумани, Риштон тумани, Учкўприк тумани, Фарғона тумани, Фурқат тумани, Тошлоқ тумани, Ёзёвон тумани, Марғилон шаҳри, Қува тумани, Олтиариқ тумани.

Хоразм вилояти:

🟢 Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Тупроққалъа тумани, Хива шаҳри, Боғот тумани, Хонқа тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Гурлан тумани, Урганч тумани, Хазорасп тумани, Урганч шаҳри.
❗️Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 450 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакат бўйлаб касаллар сонининг ортиши 4,5 фоизни ташкил этмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 10 382 кишига етган. Ҳозирга қадар 5057 киши соғайган, 37 киши вирус қурбонига айланган.
❗️2020 йил 30 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3523 (+10) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан, яна 1 нафари эса Карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 726 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
⚡️2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 (+23) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 749 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
🚀SpaceX компаниясининг Халқаро космик станцияга астронавтларни олиб чиқадиган Crew Dragon космик кемаси стартига 15 дақиқадан камроқ вақт қолди. Жонли эфирни НАСАнинг Ютубдаги каналидан кузатинг — https://www.youtube.com/watch?v=21X5lGlDOfg

❗️Эслатиб ўтамиз — бу тарихий воқеа!
SpaceX биринчи марта ХКСга астронавтларни учирди. Асосий маълумотлар.

Батафсил — http://dy.uz/lBEeI
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
2020 йил 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 (+8) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, 4 нафари эса Бухоро вилоятида аниқланган бўлиб, шундан 3 нафари Шофиркон туманида коронавирус аниқланган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.

Айни пайтда юртимизда 2783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган.

Ҳозирда мамлакатимизда 757 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.
Коронавирус сабаб Китоб тумани ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан эҳтиёт чораси сифати туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди. Автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиши қатъий назоратга олинди.
Тошкент шаҳрида бир йўла 47 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар сони 2837 нафарга етди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 33 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 14 нафар, жами 47 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Самарқанд вилоятидан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1063 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1110 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун юртимизда
ҳозирга қадар 54 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 2837 нафарга етди.