davletovuz
80.6K subscribers
6.16K photos
1.49K videos
113 files
9.3K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot
Download Telegram
Ҳукумат “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (Humo тўлов тизими)даги 100% улушини сотади - президент қарори.
MKBANK'дан валюта омонатлари бозорида энг юқори фоизли омонат — йиллик 9 фоизлик даромад келтирувчи “Стимул” омонати

"Стимул" омонати шартлари ўзгарди! Эндиликда сиз MKBANK'даги жамғармангиздан энг юқори даромадни олишингиз, бунинг устига, унинг қулай шартларидан фойдаланишингиз мумкин!

🔗 Йиллик фоиз ставкаси — 9 %;
💸Минимал миқдор — 100 $;
🗓 Омонат муддати — 24 ойгача.

Энг муҳими, сиз омонат фоизини ҳар ойда ёки охирида жамлаб олишингиз мумкин!

📌 Унутманг, “Стимул” омонатида қўшимча тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Шошилинг, акция 2024 йил 1 июлга қадар давом этади.

Маълумот учун, MKBANK сўмда ҳам йиллик 25 фоиздан омонат таклиф қилмоқда.

Батафсил |Реклама
Валломат.

Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Олий таълим ва фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг май ойи давомида пойтахтда мактаб битирувчилари ва талаба ёшлар иштирокида “Тошкент битирувчи ва талаба-ёшлар лойиҳаси” кенг кўламли битирувчи ва талаба ёшлар тадбири ўтказишни режалаштирмоқда.

Лойиҳа доирасида уларнинг ўзлари қизиққан соҳада таълим олишлари учун тегишли ОТМларга йўналтириш, иш излаётган ёки хорижда таълим олмоқчи бўлган ёшларга зарур шарт-шароитларни яратиб беришга алоҳида урғу берилади.

Шу мақсадда турли тадбирлар, ОТМларда интерактив тадбирлар, компания ва бизнес вакиллари билан учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.

Лойиҳа иштирок этиш учун ушбу ботда рўйхатдан ўтиш талаб этилади: https://t.me/talaba_bitiruvchi_bot
2025 йил 1 январдан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади - президент фармони
25-26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 78-йиғилиши бўлиб ўтди.

Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона хизматлари раҳбарлари ҳамдўстлик доирасида божхона соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.

Батафсил
Дэвид Кэмерон Мўғулистондан Лондонга қайтишда Тошкентда тўхтаб ўтибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💙🧳Карьера куни - меҳнат ярмаркаси

Жорий йилнинг 18 апрель куни, Тошкент шаҳридаги Вебстер университетида Карьера куни - меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Мазкур тадбирда 100 га яқин давлат ва хусусий корхоналар иштирок этишди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасининг асосий мақсади университет битирувчи ёшларининг бандлигини таъминлаш ва улар учун стажировкаларни ташкил этишдан иборат.

💬Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 LinkedIn
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукумат 7 та йирик компаниядаги давлат улушларини халқаро бозорда сотишни режалаштирмоқда.

Биринчи бўлиб, Самарқанд автомобиль заводининг 75,2% улуши 2024 йил 1 июлига қадар савдога чиқарилиши керак.

Бундан ташқари, гигант компаниялар Навоий КМК АЖ
Олмалиқ КМК АЖ
Ўзбекгидроэнерго АЖ
Ўзбектелеком АЖ акцияларининг 5 фоизгача қисми бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклиф воситалари орқали халқаро фонд бозорларига чиқарилади.
Савдо Ўзбекистонда аҳоли энг кўп банд бўлган секторлардан бири ҳисобланади. Нафақат тадбиркорлик, халққа хизмат кўрсатадиган барча соҳалар, шу жумладан давлат ишхоналарида ҳам савдо сирларини билиш ас қотади, яхшироқ хизмат кўрсатилади.

«Asaxiy Books» нашриёти «Халқ банки» билан ҳамкорликда шу муҳим соҳа учун машҳур китобни ўзбек тилига таржима қилибди. Гранд Кардоннинг «Савдо санъати» китоби айнан сотувни ўргатади.

Тадбиркорлар, уларнинг ходимлари, хизмат соҳасидаги ҳаммага тавсия қилинади.

Китобни харид қилиш: asaxiy.uz/u/savdosanati

Реклама
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда.

2024 йил 1 майдан бошлаб:

қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда;

уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади.

2024 йил 1 июлга қадар:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади.

“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади.

“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади.

Шунингдек:

улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади;

юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади.

молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади.

❗️Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор.

2024 йил 1 июлдан:

солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли.

Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди.

айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди.

барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно).

Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур.
Туронбанк тадбиркорлар учун кредит фоизларини пасайтирмоқда!

Бу имтиёздан фойдаланиш учун янги иш ўринларини ташкил этишнинг ўзи кифоя.

☑️Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун:

20 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса:

▪️Миллий валютада – 2 фоизгача
▪️Хорижий валютада – 1 фоизгача

☑️Йирик тадбиркорлар учун:

25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса:

▪️Миллий валютада – 4 фоизгача
▪️Хорижий валютада – 2 фоизгача

☑️Кредитнинг максимал миқдори:

▪️Миллий валютада – 10 млрд. сўм
▪️Хорижий валютада – 1 млн. АҚШ доллари

☑️Кредит муддати:

▪️Айланма маблағларни тўлдириш – 18 ойгача
▪️Асосий восита сотиб олиш – 36 ойгача

Шунингдек, Туронбанк мавжуд банк тарифларига ҳам чегирмалар бермоқда.

▪️25 тадан кам бўлган янги иш ўрни яратса - 50%дан 100%гача чегирма

Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
Алоқа маркази: 1220

Реклама
Лангар қишлоғи

Манба
Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки қўллаб-қувватлаётган Mutolaa лойиҳаси Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романи асосида қизиқарли ҳужжатли фильм тақдим этибди.

Визуал инструментлар, замонавий технологиялар орқали муҳим маълумотларга эътиборни жалб қилиш муҳим.

Албатта кўринг:
https://www.youtube.com/watch?v=PYNopQErSuQ&t=588s