Даврон Кабулов
38 subscribers
3 links
Download Telegram
Ассалому алайкум😊 Мени соғинган барча мухлисларимизга алангалик саломлар😅🤚
Айрим сабабларга кўра канал фаоляти тўхтаган эди. Мана энди биргаликда яна кўплаб хикоялар ёзишда давом этамиз)
Aгар вафот этсам...

Aгар вафот этсам, Aллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Aллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

- Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
- Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
- Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
- Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
- Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
- Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
- Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.

Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.
Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди. Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:
– Роббинг ким?
— Роббим Aллоҳ!
– Дининг нима?
— Диним Ислом!
– Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Aллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Aллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор. Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!
@davron_kabulov_official
ШУНДАЙ ЗАМОН КЕЛАДИКИ..

Инсонлар бошига шундай замон келадики, қайғулари қоринларидир, шарафлари мол-дунёларидир, қиблалари хотинларидир, динлари олтин-кумушларидир. Улар халқнинг энг ёмонларидир ва Аллоҳнинг ҳузурида уларга (яхшиликдан) насиба йўқдир.

(Имом Суламий.
Ҳазрати Али розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)


Инсонлар бошига шундай замон келадики, киши ўзига мол қаердан келганига – ҳалолданми, ҳаромданми эканига парво қилмай қўяди.

(Имом Насоий.
Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)


Инсонлар бошига шундай замон келадики, умматим ихтилофи асносида менинг суннатимни ушлаган киши қўлида чўғ ушлаган кишидек бўлади.

( Имом Ал-Ҳаким.
Ҳазрати Ибн Масъуд розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)

Инсонлар бошига шундай замон келадики, уларнинг юзлари – одамизод юзи, қалблари эса шайтон қалбидир. Улар қон тўкувчилардир. Қабиҳ ишлардан чекинмай қўядилар. Агар сен уларга тобеъ бўлсанг, сени ўйин қиладилар, агар уларга ишонсанг, сенга хиёнат қиладилар. Уларнинг болалари ахлоқсиз, ёшлари беор-беномус бўлади, кексалари эса яхшиликка буюрмайдиган ва ёмонликдан қайтармайдиган бўлади. Суннат – уларнинг орасида бидъат саналиб, бидъат эса ораларида суннат саналади. Бошлиқлари йўлдан озган гумроҳлардир. Ана шундай замон олдидан Аллоҳ уларга ёмон кимсаларни устун-ҳукмрон қилиб қўяди. Яхшилари (ёмонлардан қутулиш учун) дуо қиладилар, лекин дуолари ижобат бўлмайди.

(Имом Хотийб. “Таърих”.
Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу
анҳумодан ривоят қилинди.)

Инсонлар бошига шундай замон келадики, кимнинг ёнида олтин ва кумуши бўлмаса, яшашга рағбати (ҳаққи) қолмайди.

(Имом Табароний, Имом Абу Довуд Тайолисий,
Имом Зиё ал-Мақдисий, Имом Абу Нуъайм.
Ҳазрати Миқдам розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)


Инсонлар бошига шундай замон келадики, мўъмин киши мўъминлар оммаси ҳақига дуо қилади, ниҳоят, Аллоҳ таоло айтади: “Сен ўз ҳақингга дуо қил, Мен ижобат қилайин. Халқ оммасига келсак, Мен уларга нисбатан ғазабдаман”.

(Имом Зиё ал-Мақдисий.
Ҳазрати Анас розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинди.)

Улашинг 📲✔️

Уланиш учун👇
https://t.me/Davron_kabulov_official
Кунларининг қадрига етмаганлар
учун ибратли шеър. Ўқиб кўзларингизга ёш келса, ажабмас.

Мастура ҳожи онадан қадрдонларга соғинч шеъри

Мана, бир ойдирки уйда болалар.
Бувилар асабий, тажанг додалар. Пишир, куйдир, дарсдан ортмас оналар.
Мактабнинг, УСТОЗнинг қадрини билдим.

Кўчага чиқаман, юзимда ниқоб, Қўрқаман, гўёки атрофда микроб,
Ҳамма ёқда вирус, хаёлда сароб.
Эх! Тоза ҲАВОнинг қадрини билдим.

Тўртта нон кўтариб келган укамни
Чеҳраси отамдек нурли акамни.
Онамдан ёдгорим- синглим, опамни.
Соғиндим! ЖИГАРЛАР қадрини билдим.

Ҳафтада келмаса гина ҳам қилиб.
Эндичи, чеҳрасин телефонда кўриб.
Мана ўтирибман барин соғиниб. ЎҒЛИМнинг ҚИЗИМнинг қадрини билдим.

Отам ўтган уй деб йўқлаб келганим.
Акасин ҳолидан хабар олганим.
Укамдек, синглимдек меҳр берганим.
ҚАЙНИМ, ҚАЙНИСИНГЛИМ қадрини билдим.

Бир ойда бир бора кўришар эдик.
Учрашиб, ҳол-аҳвол сўрашар эдик.
Суҳбатлашиб, Қуръон ўқишар эдик.
ҲОЖИ ОНАЛАРнинг қадрини билдим.

Бағримга бир босиб кўриша олмай.
Эшикдан мўралаб туриб, чиқолмай.
Узокдан кўраман сизларни токай?
Қадрдон ҚЎШНИЛАР қадрини билдим.

Эшик қўнғирогин чалмайди ҳеч ким.
Тўйларга, ошларга айтмайди ҳеч ким.
Ошналар йўқламас, келмайди ҳеч ким.
Уйга келган МЕҲМОН қадрини билдим.

Опа синглим каби яқин қудалар.
Ўзимга ўхшаган дилкаш, соддалар.
Тез-тез кўришайлик, беринг ваъдалар.
Қадрдон ҚУДАлар қадрини билдим.

Шогирдлар, жиянлар, куёв, келинлар.
Сиз менга қадрли! Буни билинглар!
Йўллар очилганда йўлаб келинглар!
Бугун мен ҲАММАнинг қадрини билдим.

Тутдай тўкилмокда одам боласи.
Кўмилмай кўчада қолар мурдаси.
Аллоҳим! Қабул қил банданг тавбасин!
Мен бугун ИНСОНнинг қадрини билдим.

Дуомиз кабул кил! Бағрингни очгин!
Фалокатни арит, эзгулик сочгин!
Эй Аллоҳ! Байтингга яна йўл очгин!
ҲАРАМнинг, КАЪБАнинг қадрини билдим.

Соғинган қадрдонларингизга улашинг

Уланиш учун👇
https://t.me/Davron_kabulov_official
#Mulohaza

​Кеча бомдодга яқин,
Ғалати туш кўрибман
Тушунмадим ўзим ҳам,
Тушимда мен ўлибман
Олдимда фақат бир йўл,
Узоқ юрдим йўлимдан
Кейин икки фаришта,
Тортиб кетти қўлимдан
Минг бир машаққат билан,
Манзилга етиб келдим
Не кўз билан кўрайки
Жаннат олдида эдим
Эшик ортида жаннат
Бироқ эшик қулф эди
Келиб жаннат сохчиси,
Калитинг борми ? деди
Қандай калит? сўрадим,
Намозинг борми? деди
Бундай ўйлаб қарадим,
калит менда йўқ эди..
Дахшат ичида қолдим
Aхир бенамоз бордим
Бенамоз ўтди умрим,
Жаннатдан қуруқ қолдим..
Сўнг Aзон овозидан
Бирдан чўчиб уйғондим
Ўзимга келолмасдан,
Aнчагача тўлғондим
Сўнг тушимни таъбирин
Чуқур тушуниб етдим
Aста туриб ўрнимдан
Калитни излаб кетдим 🔑📿

Уланиш учун👇
https://t.me/Davron_kabulov_official