ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
71 subscribers
4.08K photos
550 videos
15 files
1.12K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
Forwarded from Media kontent
Тошкент ислом институтида 2024 йилдан магистратура, 2025 йилдан докторантура йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади — Шавкат Мирзиёев

“Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади.

Юртимизда ислом оламининг етук уламолари иштирокида ҳар икки йилда Халқаро ислом илмий-амалий конференциясини ўтказиб борсак, нима дейсизлар?”, — деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

MediaKontentUz


https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
2030 йилга қадар Қашқадарёда мактабгача таълим соҳасидаги қамров юз фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Энг аввало, 2030 йилга қадар вилоятда мактабгача таълим соҳасидаги қамров юз фоизга етказилади. Шу мақсадда, қарийб 1 триллион 300 миллиард сўм маблағ ҳисобидан, 1 минг 745 та янги боғча ташкил этилади.

Олис ва чекка ҳудудларни мактабгача таълим билан қамраб олиш учун 1 минг 500 ўринли 28 та мобиль гуруҳ ташкил этилади.

Боғчаларда 12 ўринли 350 та бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари ва 50 та қисқа муддатли гуруҳлар тузилади.

Келгуси етти йилда мактаб таълимида қўшимча 130 минг ўқувчи ўрни яратилади, вилоятда ўқувчиси 30 нафардан ортиқ бўлган синфлар қолмайди (ҳозирда 4 мингдан зиёд синфда 35 та бола ўқийди).

Шунингдек, 237 та мактаб мукаммал таъмирланади, 591 та мактаб замонавий ўқув анжомлари, лаборатория ва компьютерлар билан жиҳозланади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

MediaKontentUz


https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Косон, Нишон, Қамаши, Китоб ва Яккабоғда туманлараро эндокринология ҳамда кардиология бўлимлари ташкил этилади

Бу ҳақда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Тиббиёт соҳасида 37 та поликлиника, 95 та оилавий шифокорлик пункти ташкил этилади, даволаш ўринлари 12 мингтага етказилади.

Қарши шаҳридаги тарқоқ 5 та шифохона негизида “Она ва бола” кластери барпо этилади.

Нишон, Чироқчи, Косон, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида замонавий туғруқ комплекслари қурилади (550 даволаш ўрни).

Келгуси йилларда 800 нафар эҳтиёжманд аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини даволаш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

MediaKontentUz


https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Шаҳар жамоат транспортига 100 та замонавий электробус олиб келинади, электромобиллар учун 200 та зарядлаш станциялари қурилади — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзоднинг айтишича, бу мақсадлар учун 30 миллион доллар жалб қилинади.

“Халқаро молия ташкилотлари билан бирга:

— “Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” ва “Самарқанд – Қарши” йўллари капитал таъмирланади (177 километр);

— “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” йўлининг Қашқадарё ҳудудидан ўтувчи 60 километр қисми реконструкция қилинади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

MediaKontentUz


https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Қашқадарёдаги эҳтиёжманд оилага мансуб 20 минг талабага контракт пуллари тўлаб берилади

Бу ҳақда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Юқоридаги мақсадлар учун 220 миллиард сўм йўналтирилади.

“Ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларимизга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

MediaKontentUz


https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни “ҳақиқий қаҳрамон” деб атади

150 минг нафар ёшларимиз хорижий олийгоҳларда таълим олмоқда.

Бундан ташқари, 2 миллион атрофидаги юртдошларимиз рўзғорини тебратиш учун, оиласи, ота-онаси ва фарзандларидан узоқда – хорижда меҳнат қилмоқда.

Албатта, мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб, нон топиш осон эмас. Хорижда бундай шароитда яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон, десак, тўғри бўлади.

Чет элларда тажриба ва малака орттираётган ана шундай ватандошларимизга раҳмат айтишимиз керак”, – деди президентликка номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

MediaKontentUz


https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Шавкат Мирзиёев: Барча ватандошларимиз ҳақида ғамхўрлик қилиш – бизнинг бурчимиз

Президентликка номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга оид режаларни маълум қилди.

“Янгиланган Конституциямизда давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлашини муҳрлаб қўйдик.

Ҳозир бу ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ амалга ошириш бўйича келгуси етти йиллик режаларимни айтаман.

Хорижий давлатларда ҳунарманд ва кулоллар кўргазмалари ўтказилади, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари кенг нишонланади.

Ватандошларимиз учун Ўзбекистон бўйлаб, айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларига махсус саёҳатлар ҳамда чегирмалар пакети ишлаб чиқилади.

Бу ишларни самарали ташкил қилиш учун, “Ватандошлар” жамоат фондига 300 миллиард сўм ажратилади.

Ушбу жамоат фондининг ваколатлари ҳам кенгайтирилади. Ватандошлар билан янада яқинроқ ишлаш учун янги инструмент ва имкониятлар яратиб берилади”, – деди президентликка номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

MediaKontentUz


https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

Туризм экспортини 3-4 баробар оширсак, жайдари қилиб айтганда, “пахта экмасак” ҳам бўлаверади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда туризмни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Туризм соҳасида яратилган 1 та янги иш ўрни, бошқа соҳаларда яна 2 та иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.

Очиқ айтадиган бўлсак, жазирама иссиқ ва изғирин совуқда, ҳаммани пахтага мажбурий сафарбар этган йилларда ҳам, Ўзбекистон пахта толасининг экспорти 1 миллиард доллардан ошмаган.

Ҳозирги кунда туризм экспорти бу маррадан ошиб ўтди. Агар уни 3-4 баробар оширсак, жайдари қилиб айтганда, “пахта экмасак” ҳам бўлаверади.

Шунга кўра:

— барча халқаро аэропортларда хорижий туристларга Ўзбекистонда сотиб олган маҳсулоти учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш йўлга қўйилади;
— хориждан турист олиб келган тур-операторларга экспортчи корхоналар каби, қўшилган қиймат солиғи тўлиқ қайтариб берилади;
— тур-операторлар транспортига шаҳардаги туристик маршрут ва объектларга бориш учун қулай ҳаракатланиш шароитлари таъминланади;
— чет элдан олиб келинган туристик транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини 3 йил ичида фоизсиз ва бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
Водийдан Тошкент, Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига кунлик авиарейслар кўпайтирилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

Ички туризмни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. 2030 йилга бориб, камида 25 миллион аҳолимиз мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун барча имкониятлар ишга солинади.

Хусусий шериклик асосида:

 водийдан Тошкент, Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига кунлик авиарейслар кўпайтирилади;
 мамлакатимиз миқёсида шаҳарлараро автобус қатновини таъминлайдиган компаниялар ташкил этилади;
 водийнинг туман ва шаҳарларини боғловчи “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси”, Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб Қалъалар ҳалқаси” каби янги туристик йўналишлар очилади;
 яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, Наманганда Нанай ва Фарғонада Шоҳимардон ҳудудларининг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга соламиз;
 ҳудудларда яна 4 мингта меҳмонхона, меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этилиб, меҳмон ўринлари сони камида 2 баробар оширилади (120 мингдан 250 мингга)”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
Ногиронлиги бор шахслар учун “Тўсиқсиз туризм” дастури ишлаб чиқилади — Шавкат Мирзиёев

“Бунда:

 ҳар бир вилоятдан йилига 1 минг нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатлари ташкил қилинади;
 келгуси икки йилда 200 та маданий мерос ва 100 та концерт-томоша объектлари, аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида зарур инфратузилма яратилади.

Бу дастурни амалга ошириш учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратамиз. Умуман, туризм лойиҳаларига 2030 йилга қадар 2,5 миллиард доллар инвестициялар йўналтирилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз — Шавкат Мирзиёев

Автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспорти тармоғини янада кенгайтирамиз. Рақамларга эътибор қилинг. 2016 йилга қадар 25 йил ичида Ўзбекистон 25 та самолёт олиб келган. Биргина монопол авиакомпаниямиз бор эди.

Сўнгги йилларда 19 та замонавий самолёт олиб келинди, 5 та хусусий авиакомпания иш бошлади. Натижада, шу йилнинг ўзида авиа-ташувлар сони 2 баробарга кўпайди.

Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз. Авиақатновлар сони 4 баробар оширилади, халқаро парвозлар йўналишлари 5 карра кўпайтирилади.

Бунинг учун:

— ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шерикчилик асосида янгиланади;
— “Очиқ осмон” режими барча аэропортларда жорий қилинади (Самарқанд, Бухоро, Урганч, Андижон, Қарши, Термиз ва Нукусга “бешинчи ҳаво эркинлиги” берилган)”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
“Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида янги тезюрар автомобиль йўллари қурилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Келгуси 7 йилда республика аҳамиятидаги йўлларни қуриш ва таъмирлашга жами 5,3 миллиард доллар йўналтирилади.

Бугунги кунда, “Тошкент – Самарқанд” йўналишида суткасига 35 мингта, “Тошкент – Андижон” йўлида 30 мингта автомобиль ҳаракат қилмоқда. Бу – йўлларга юклама 1,5-2 баробар кўпайди, дегани.

Шу боис, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки кўмагида “Тошкент Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида янги тезюрар автомобиль йўллари қурилади. Бунга 4 миллиард доллар инвестиция киритилади.

Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.

Осиё инфратузилма инвестициялар банки кўмагида Тошкент – Шаҳрисабз Термиз (М-39) йўли қайта қурилади, “Самарқанд – Бухоро – Олот” йўли таъмирланади. Бунга 300 миллион доллар ажратамиз”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
Келгуси 7 йилда вилоятда 100 минг квартирали 2 минг 300 та замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой қурилади — Шавкат Мирзиёев

Келгуси 7 йилда вилоятда 100 минг квартирали 2 минг 300 та замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой қурилади. Жумладан, Самарқанд шаҳри ва барча туманларда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади.

5 минг 300 километр ички йўллар ва 160 та кўприк таъмирланади, 5 минг 700 километр электр тармоқлари, 2 мингта трансформатор янгиланади.

Шунингдек, 7 минг километр ичимлик ва оқова суви тармоқлари қурилади, 180 та маҳаллада (1,2 миллион аҳоли) ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Натижада 2030 йилга бориб, вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 96 фоизга етказилади (ҳозир – 71 фоиз).

Умуман, ичимлик суви ва йўллар инфратузилмасини яхшилашга 450 миллион доллар йўналтирилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилишга қўшимча 270 миллион доллар ажратилади — Шавкат Мирзиёев

Самарқандлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрини аҳоли ва сайёҳлар учун қулай бўлган “бир миллионлик шаҳар”га айлантириш борасидаги режалари ҳақида маълум қилди.

“Бунинг учун Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони шаҳар таркибига ўтказилади. Вилоятнинг маъмурий маркази шаҳарнинг тарихий марказидан бошқа ҳудудга кўчирилади.

Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилишга қўшимча 270 миллион доллар ажратилади.

Шаҳарда жамоат транспорт тизими тўлиқ модернизация қилинади.

Бу мақсадлар учун 40 та янги автобус йўналиши, аэропорт, темир йўл вокзали ва тарихий марказларни боғлайдиган 5 та экспресс автобус йўналиши ташкил қилинади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Самарқанд шаҳри аҳоли ва сайёҳлар учун қулай бўлган 1 миллионлик шаҳарга айланмоқда. Бунинг учун Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тайлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони шаҳар таркибига ўтказилади. Вилоятнинг маъмурий марказини шаҳарнинг тарихий марказидан бошқа ҳудудга олиб чиқамиз.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бугунги кунда пойтахтимизда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказамиз.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Forwarded from Media kontent
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
Сирдарё вилоятига 160 та янги автобус олиб келинади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда вилоятда транспорт соҳасини ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

Сирдарё вилоятида жамоат транспорти қатновларини кўпайтириш учун, 160 та янги автобус олиб келинади, замонавий лойиҳалар асосида 60 та бекат қурилади.
Булар орқали, Сирдарёлик 600 мингдан зиёд одамларнинг узоғи яқин бўлади.

“Тошкент – Ховос” йўналишидаги бундан 35 йил аввал сотиб олинган электропоездларни янгилаймиз. Бунинг учун, 20 миллион доллар эвазига, замонавий электропоездлар олиб келамиз”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
Сирдарёда 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси қурилади

Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Албатта, келгуси йилларда яратиладиган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига, вилоятда электр энергиясига бўлган талаб ҳам кескин ошади.
Бу борада, ўтган йили Туркиянинг “Cengiz enerji” компанияси билан 150 миллион доллар инвестиция эвазига, Ховосда 220 Мегаваттли буғ-газ электр станцияси ишга туширилди.

Шу йилнинг ўзида Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида Саудия Арабистонининг “Acwa power” компанияси томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар сармоя ҳисобига, яна 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, келгуси икки йилда Франция, Япония ва Қатар компаниялари консорциуми томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар инвестиция киритилиб, қўшимча 1,5 минг Мегаваттли замонавий иссиқлик электр станцияси барпо этилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv
Forwarded from Media kontent
Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз Шавкат Мирзиёев

Педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида ривожлантирамиз.

Келгуси ўқув йилидан:

— бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
— магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
— кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.

Пировардида, 2030 йилга бориб боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам фақат ва фақат олий маълумотли бўлади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv