Didox - Foydali axborot|Полезное инфо
5.12K subscribers
207 photos
22 videos
11 files
773 links
Канал в котором публикуется важная и полезная информация для пользователей Дидокс
Контакты:
https://t.me/didox_uz - группа пользователей Дидокс, где можно задавать вопросы

Реклама @Didox_ads
Админ @didox_admin_bot
Download Telegram
#ЭҲФ
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

💬 Электрон ҳисобварақ-фактура шаклларига иккита устун (маҳсулотлар (хизматлар) идентификация коди ва товарларнинг (хизматларнинг) штрих-коди) қўшилиши билан боғлиқ янгилик 🎛 синов режимида амалга оширилаётганлиги муносабати билан, 🗓ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2020 йил 18 декабргача УЗАЙТИРАДИ.

🗓 Яъни, электрон ҳисобварақ-фактураларни 2020 йил 18 декабрдан кечиктирмай шакллантириш ва тақдим этиш мумкин.

ДСҚ Матбуот хизмати

👉
Тизимдан фойдаланиш бўйича йўриқнома
👉 Электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️⃣ та янги устун қўшилди
👉 Видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

💬 2021 йилнинг 1-3- январь кунлари дам олиш кунларига тўғри келганлиги муносабати билан ҳамда кейинги кунларда техник сабабларга кўра, my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари портали иш фаолиятида узилишлар бўлганлигини ҳисобга олиб🗓декабрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2021 йил 16 январгача УЗАЙТИРИЛАДИ.

🗓 Яъни, электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ва тақдим этишнинг охирги куни 2021 йил 15 январь.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #онлайн_ККМ #ЭҲФ

Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

⚙️Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларда инсон омилини чеклаб, бизнесда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида онлайн-НКМлардан фойдаланувчи солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларининг айрим кўрсаткичларини автоматик шакллантириш тартиби жорий этилди.

🔗Эндиликда, солиқ ҳисоботларида (ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ) март ойида реализация қилинган товарлар суммаси онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари бўйича йиғилишини маълум қиламиз.

💳Шу сабабли, жорий йилнинг март ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланаётган солиқ тўловчилар нақд пул ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар учун бир томонлама ЭҲФ шакллантириши талаб этилмайди.

⚙️Онлайн-НКМ орқали нақд пулда ва (ёки) банк пластик (корпоратив) карталари билан амалга оширилган ҳисоб-китоблар қўшилган қиймат солиғи (ҳисоб-китобининг 5-иловаси 6-,7-устунлари) ва айланмадан олинадиган солиқ (ҳисоб-китобининг 1-иловаси 010-сатри) ҳисоботлари автоматик шаклланади.

Жорий йилнинг январь ва февраль ойлари учун нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар аввалгидек бир томонлама шакллантирилган ЭҲФ орқали жамланади.

Офлайн (оддий) НКМдан
фойдаланувчилар нақд пул ва савдо терминалида банк пластик карталари орқали ҳисоб-китоблар бўйича бир томонлама ЭҲФ шакллантириши шарт.

*Товар (хизмат) лар корпоратив карта орқали реализация қилинганда икки томонлама ЭҲФ ҳам шакллантирилган бўлса, сотиш суммаси икки марта кўпайиши мумкин. Бу ҳолатда камайишга бир томонлама ЭҲФ шакллантириш мақсадга мувофиқ.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МХИК #солиқчи_кўмакчи

Барча тадбиркорлик субъектлари 1 августдан 17 рақамли МХИКдан фойдаланишга ўтади

Аввал хабар берганимиздек, Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги базасида маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари 17 рақамлига ўтказилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулот ва хизматлар учун 15 мингдан ортиқ идентификация кодлари яратилди.

Жорий йилнинг 26 июль санасидан 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганлар (избранный)га сақлаш имкони чекланиб, 1 августдан улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

1 августга қадар, барча тадбиркорлик субъектлари
tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.

tasnif.soliq.uz порталида маҳсулот ёки хизмат тури учун МХИК топилмаган тақдирда, сайтдаги чат ёки 1198 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг. Маҳсулотга тегишли МХИК яратилиб, 24 соат ичида порталга жойлаштирилади.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма 👉🏻 https://soliq.uz/storage/files/June2021/2c9180827a38f786017a5d6760350311.pdf

Эслатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК кодлари электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши шарт.

Муҳим! МХИК кодларини ЭҲФ, онлайн-НКМ (виртуал касса) чеклари ҳамда электрон шартномаларда нотўғри аск эттириш, маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram