Didox - Foydali axborot|Полезное инфо
5.12K subscribers
207 photos
22 videos
11 files
773 links
Канал в котором публикуется важная и полезная информация для пользователей Дидокс
Контакты:
https://t.me/didox_uz - группа пользователей Дидокс, где можно задавать вопросы

Реклама @Didox_ads
Админ @didox_admin_bot
Download Telegram
#эълон #объявление

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

❗️Жорий йилнинг 25 декабрь 🗓 соат 19:00 дан 27 декабрь соат 19:00 га қадар Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизмилари ва маълумотлар базаларида 🛠профилактика ишлари олиб борилишини маълум қиламиз. Профилактика ишлари давомида 👨🏻‍💻 электрон хизмат тизимида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

❗️Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!
__________________________

Уважаемые налогоплательщики!

Уведомляем вас, что в период с 19:00 🗓 25 декабря до 19:00 27 декабря текущего года в информационных системах Государственного налогового комитета будут проводиться 🛠 профилактические работы. На протяжении указанного периода в работе 👨🏻‍💻 электронных сервисов налоговых органов могут наблюдаться сбои.

❗️Приносим извинения за предоставленные неудобства!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#эълон #объявление

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

❗️Жорий йил 🗓 16 январь 19:00 дан 17 январь 19:00 га қадар Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида 🛠профилактика ишлари олиб борилишини маълум қиламиз. Профилактика ишлари давомида 👨🏻‍💻 электрон хизмат тизимида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

❗️Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!
__________________________

Уважаемые налогоплательщики!

Уведомляем вас, что в период с 19:00 🗓 16 января до 19:00 17 января текущего года в информационных системах Государственного налогового комитета будут проводиться 🛠 профилактические работы. На протяжении указанного периода в работе 👨🏻‍💻 электронных сервисов налоговых органов могут наблюдаться временные сбои.

❗️Приносим извинения за предоставленные неудобства!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#эълон #объявление

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Авария сабабли жорий йилнинг 🗓 10 февраль куни Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари вақтинчалик ишламаслигини маълум қиламиз.

Ҳозирги вақтда тезкор созлаш ишлари амалга оширилмоқда. Носозликлар тахминан соат 12:00 га қадар бартараф этилади.

❗️ Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!
_______________________________________

Уважаемые налогоплательщики!

Уведомляем вас, что 🗓 10 февраля текущего года из-за аварии информационные системы Государственного налогового комитета временно недоступны.

В настоящий момент ведутся оперативные восстановительные работы. Прогнозируемое время завершения работ по устранению неполадок - 12:00 текущего дня.

❗️Приносим извинения за предоставленные неудобства!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#эълон #объявление

❗️Солиқ тўловчилар диққатига!

Бугун, 10 февраль куни соат 8:45 да Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига туташ ҳудудда амалга оширилаётган электр кабелларини ётқизиш ишлари давомида, солиқ органларининг веб-сервисларига уланган ДСҚнинг оптик толали алоқа кабеллари узилган.

12:30 да захира алоқа канали ишга туширилди ва Давлат солиқ қўмитасининг веб-сервислари фаолияти тикланди.

🛠Айни пайтда янги оптик толали кабель ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

ДСҚ Матбуот хизмати.

__________________________

❗️Вниманию налогоплательщиков!

Сегодня 10 февраля в 8:45 утра при проведении работ по прокладке силовых кабелей на прилегающей территории Государственного налогового комитета Республики Узбекистан были оборваны оптические коммуникационные кабели ГНК, отвечающие за веб-сервисы налоговых органов.

На 12:30 было произведено переключение на резервный канал связи, и веб-сервисы ГНК восстановлены.

🛠В данный момент идут работы по прокладке нового оптического кабеля.

Пресс-служба ГНК.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#эълон #объявление

❗️Диққат: ПРОФИЛАКТИКА

Жорий йил 🗓21 февраль соат 19:00 дан 22 февраль соат 07:00 га қадар Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимларида профилактика ишлари олиб борилади.

Профилактика ишлари давомида электрон хизматлар тизимида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

❗️Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!
_____________________________

❗️Внимание: ПРОФИЛАКТИКА

Государственным налоговым комитетом 🗓с 19:00 21 февраля по 7:00 22 февраля текущего года в информационных системах будут проводиться профилактические работы.

В ходе профилактических работ могут наблюдаться временные сбои.

❗️Приносим извинения за неудобства!

Тelegram | Facebook |Youtube| Instagram
#ЭҲФ #эълон

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЭҲФларни расмийлаштириш муддатлари кечиктирилганлиги учун жарималар қўлланилиши ҳақида хабар берилган эди
(Солиқ кодекси, 23-модда).

❗️Истисно тариқасида ушбу норманинг амалга оширилиш муддати жорий йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодекси, 223-модда)

🔹Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

🔹Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.

Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматлар) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Эълон #ЭҲФ

Ҳурматли солиқ тўловчилар !

Ҳисобварақ-фактура – товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу бирламчи ҳужжатсиз товарларни (хизматларни) юклаб жўнатиш ва кирим қилиш солиққа оид ҳуқуқбузарлик (солиқ базасини яшириш) ҳисобланади.

Амалдаги қонунчиликка асосан ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (хизматлар кўрсатилган) календарь ойида тақдим этилиши шарт.

Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўтган даврлар учун ЭҲФларни расмийлаштириш бўйича барча чекловлар бекор қилинишини маълум қилади.

Шу билан бирга Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан Солиқ базасини яшириш, яъни товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик - яширилган солиқ базаси суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантиради.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг 10 мартигача ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани шакллантириш имконияти берилади.

Бунда, Солиқ кодексининг 83-моддасига асосан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар асосида солиқ ва молиявий ҳисоботларга зарур тузатишларни киритиш ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш лозим бўлади.

Тадбиркорлик субъектлари ўтган давр учун расмийлаштирган ҳисобварақ-фактуралар Хавфни бошқариш автоматик тизими орқали таҳлил қилиниб, қалбаки битимлар тузиш ёки ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга ошириш орқали солиқни тўламаслик (камайтириш) ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтамиз. (Солиқ кодексининг 14,15 ва 266-моддалари).

Ўтган даврлар учун мунтазам равишда ёки кирим қилинмаган маҳсулотлар учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган солиқ тўловчилар (сотувчи ва харидор) юқори хавф гуруҳига киритилади ва уларга нисбатан солиқ назорати тадбирлари ўтказилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 йилдаги 1-сон қарори).

Давлат солиқ қўмитаси барча тадбиркорлик субъектларидан ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш борасида берилган имкониятни суиистеъмол қилмасдан ундан тўғри ва унумли фойдаланишларини сўрайди.

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram