DietDoc. Ismailova
5.01K subscribers
1.07K photos
453 videos
22 files
250 links
🥑 Диетолог,нутрициолог Осиё Исмаилованинг расмий канали

Гурухга қўшилиш манзили
https://t.me/dietolog_ismailovaaa

диетолог билан боғланиш учун👇
@dietolog_ismailova
Download Telegram
Мия ёгнинг катта фоизини ўз ичига олган махсус organ бўлиб, унинг ҳужайралари янгиланиши ва фаол ишлаши учун lipid бирикмаларига муҳтож. Шунинг учун ҳар қандай одамнинг рационида ёғ маҳсулотлари бўлиши керак. Инсон миясининг 80% ёғдан ташкил топган турли молекулалардир. Уларнинг 50% тўйинган ёғлардир. Танадаги Умумий холестерин миқдорининг 25% ҳам мияда бўлади.

@dietolog_mat_ismaila
Шахсан кантролимда озаётган, даволанаётган аёллар, эркаклар ва қизалоқларнинг оналари!
Хар 10 кунда весларини личкамга ташлаб туринглар бу натижа ун хатоларни тўғрилаш учун манга мухим.
Сизлар кўпчилик ва хар хил пайтларда бошлагансизлар мани эсмда қолмайди ким қачонлиги. Ўзилар хар ўн кунда ўлчаб ташлаб туринглар. Личкамга🌺🌹🌹🌹
Аллоҳ хаммамизга кутган натижамиздан яхшироғини берсин. Амин🌹
@dietolog_mat_ismaila
Ўт пуфакда тош сафро етишмаслиги сабаб пайдо бўлади.
Сафро етишмаслигининг сабаблари эса қуйдагилар.
- инсулин ошиши (нотўғри ва углеводга бой махсулотлар)
- картизол кўтарилиши.
-Этсрадиол баландлиги
- ёғсиз диеталар.
-ёғли гепатоз( жигарни ёғ босиши)

Тўлиқ малумот ютуб каналига қўйилади кузатиб боринг.
@dietolog_mat_ismaila
Қизлар видео жойлашди ютубга кўриб лайк босиб коментария ёзишни унутманг🌹🌹🌹☺️
Ассалому алайкум вада қилинганидак ўтқопга оид касалликлар хақидаги видеонинг иккинчи қисми ютубга бугун кечроқ ёки эртага қўйилади ИншаАллоҳ
Видеодаги асосий нуқталар. 👇
-Ўтпуфаги йўқлар
-Ўтпуфакда тоши борлар
-Ўтпуфакда сафро кўплиги ва букилиш борлиги ва уларни даволаш.
@dietolog_mat_ismaila
Кейинги мавзу сизлар тарафдан энг кўп овоз йеққан Детокс🍹 хақида бўлади.
Иншааллоҳ
@dietolog_mat_ismaila
Видеони кўриб лайк ва коментлар билан тарқалишига ёрдам беринг
Ассалому алайкум каналим ва группам азолари ютуб каналимни янги очдим кириб подписатся қилинг.
Хафтада икки учтадан ютуб учун сиз танлаган мавзуда видео роликлар таёрлаб бораман иншааллоҳ.
Обуна бўлиб лайк босиб канални тарқалишига хисса қўшинглар🇺🇿

Сизларни саволларингизга имкон борича жавоб беришга харакат қиламан.

@dietolog_mat_ismaila
#Метоболизм

Метоболизм деб, ейиш ичиш орқали ошқозонда ферментларга бўлиниб,керакли хужайра ва системаларга тарқалган бир кунлик калорияни хазм бўлиши деб тушунсак осон бўлади. Метоболизм калориянинг танада ўз функцияларини ўз ўрнида бажариши, сарфланишига хизмат қилади.
Инсон танасига тушган калория витамин минералларга ажралади ва тана азоларини харакатлари учун ишлатилади.

Қабул қилинган калориянинн организмга керак ли бўлган функциялардан ошгани албатта ёг бўлиб танага жойлашади.
Буни олдини олиш уч калория етишмовчилигини таминлаш керак ( дефицит калории).
Буни амалга ошириш ун хар инсон ўзини танасининг бир кунда қанча калория сарфлаётганини билиб олиши керак.
Бунинг ун 21дан25 гача бўлган рақамдан бирини танлайсиз.
21 энг кам харакат қиладиган одамни хисоблагичи бўлса, 25 энг кўп харакатда бўладиган одамни хисоблагичи деб оламиз.
21 ракамига муносиб одам кун буйи диванга михланган, умуман харакатсиз икки қадам ванна ун, уч кадам хожат ун қимирлайдиган одам деб оламиз. 25 эса кўзи очилганда харакатга тушиб кечаси уйқуга ётадиган, кун бўйи уй ишлари ёки ишхонада тинмайдиган ёш боласи бор одамга айтилади.
Хар бир инсон ўзини харакат даражасини шу икки рақам ўртасидан танлайди ва килосига шу рақамни купайтиради.
Масалан бир одам 23 ни танлади узи 80 кг
23 × 80 =1840
Демак бу одам ни бир кунги тана фаолияти ун 1840 калория етарлик .
Юкорида айтганимдак калория дефицитини қилмоқчи бўлган одам шу чиққан жавобдан 300 ни айиради 1840-300=1540.
Демак одам озиши ун 1540 калория керак бўлади.Шунда тана қолган 300 калорияни йиллар бўйи еғиб қўйилган қорин бўкса ва сонлардаги ёғлардан олади ва шу усулда одамни ёғи танасида камайиб бораверади. бунга қўшимча уйда машқлар ёки пиёда юришни амалга оширса озиш тезлашади..
Бу оддий хисобни билган одам асло семирмайди аксинча озади .озиб бўлгач 300 калорияни ўрнига қайтариши дефицитни тўхтатиши мумкун ва албатта бу калорияни туғри продуктлардан олиш ва қайси пайт ейиш мухим масала.
Яна бир эслатма калориям қанча кам бўлса шунча тез озарканман деб калорияни 500 га тушуриб олиш катта хато бўлади.
Бунинг оқибатида Уч хафтада метоболизмда бузилиш пайдо бўлади ва метоболизм ишдан чиқади.
@dietolog_mat_ismaila
МЕН ШАКАРНИ СЕВАМАН, ШАКАР МЕНИ СЕВАДИ.

Нега биз доимо напалеон, медовик, сомсалар, палов ларни ўйласак ёки кўрсат оғзимизнинг суви оқаверади?
Буни биргина сабабчиси бор у ҳам бўлса миядаги қўшни ядро(прилежащее ядро).
Биз ахамият беришимиз керак бўлган нозик нуқта хам шу ядро.
Агар бирон тиббиёт сўровномасидан шу хақда маълумот изласангиз, у ердан мухим бир малумотга эга бўласиз

Бу шундай жойки сиз ни хар хил хатти харакатларингиз ун дофамин реакциялар пайдо қилиб мукофот юбориб туради.

Яъни сигарет, алкоголь, наркотик спорт бн шуғулланиш, жинсий алоқа хушбой хид ва ширинликлар( углеводлар).
Буларни содир бўлиши қўшни ядро деган нуқтани рағбатлантириб(стимуляция) дофамин реакциялар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Дофамин реакциялар бу:эндорфинлар серотонин,адреналин ишлаб чиқаришни оширади-пролактин ва дофамин ишлаб чиқариш нейротрансмиттерларнинг жамияти одамда эйфория ва бахт туйғусини келтириб чиқаради.Бундай туйғу спортчини мунтазам машқ қилиш учун рағбатлантиради ва организм эндорфинлар ишлаб чиқаришни тўхтатмайди.
Бу боғлиқлик жамиийки инсоният танасида мустахкам жойлашган ва темир қонун асосида ишлайди.
Бу роҳатни хар ким ҳоҳшига қараб олиши мумкун ва оқибатида Танангизда сератонин,дофамин,адреналин,эндорфин гармон ишлаб сизни кайфиятингизни кўтариб шодлик олиб келганини хис қиласиз.
Масалан сиз бир тишлам ёғли патирга тўймайсиз у сизга мани ол ва қаймоққа ботириб ее дея сизда реакция уйғотади сиз эса зўрға турган бўласиз...Ёки бир бўлак плитка шоколад сиз унга кўнмайсиз бир бутун шоколад бўлиши керак доуфамин реакция пайдо қилиш ун, бунга минглаган мисоллар келтирсак бўлади.
Биз доим лаззатни (по полный) бутунлай олишни истаймиз.
Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин деймизку😄.
Ва шу нозик системани ўз фойдамизга ишлатишимиз ҳам мумкун..Бу занжирни орқага қайтариб зарарли ишларни фойдали нарсалардан олиш мумкун.
Масалан бир одам спортни жуда яхши кўради, Хар эришилган натижадан кейин ўзини бошқача хис қилади ва доимий спортдан қувват олади ва рохатланади.Кимдир ж/алоқа билан.Кимдир китоб ўқиб,ибодатлар қилиб ёки фойдали бирон салат ва стейк билан.
Кимдир саёҳат,аёлларда кўпроқ косметик процедуралар..ваҳоказлар.

Ҳамма гап бизни танловимизда ва биз нимадан лаззатлансак реакция хам шунга мослашади.
Яъни бу азгина макр бн қўшни ядрони тўғри йўлга солиш дейилади.
Биз хохлаган нарсамизни фойда зиёнини ўйламай еб, қорнимиз дам бўлиб, ноқулайликлар ҳис қилиб ёки йилдан йилга семириб ,ишиб, осилиб танамиз касал бўлишини истаймизми ёки харакатни спортни кўпайтириб тўғри таомлар фойдали машғулотлар билан чиройлик қомат ва соғлом танамиздан роҳат оламизми.
Бу хар кимнинг ўз танлови.
Нафсимиз ва миямизга бу ерда(танамизда) ким хўжайин эканлигини кўрсатиш керак.
Аллоҳ эс-ҳушимиздан айирмасин,
ҳаётимиз мазмунли ва оҳиратимизга фойдали бўлсин.
@dietolog_mat_ismaila