Дунё ва дин одоби
361 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
"Эрингиз сизни севадими?" деган саволга мен шундай жавоб қилардим

- Мен севги-мухаббатни билмайман, лекин эрим иш вақти тугаган захоти рўзғор учун кундалик нарсаларни харид қиладию уйга шошади.
- У хамиша мен билан уйда таомланишга интилади.
- У хамиша пиширган таомларимни мақтайди.
- У хар сафар уйга эшикдан кириб келганида, табассум қилади.
- У касал бўлганимда парваришлайди.

Мен севги мухаббат нималигини билмайман.
Мен уни хис қиламан...
"Алхамдулиллах"

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/dinvadunyoodobi
Бир киши кечда машинасини ўғирлатди. Эртаси куни уни ўз жойида ювилган, озода ҳолда топди. Эшикни очган эди машина салонида қуйидаги мактубга кўзи тушди:

“Минг бор узр, машинангизни олиб турдим. Чунки аёлимни тўлғоқ тутаётган эди. Уни машинангизда туғруқхонага олиб бордим. Алхамдулиллах, биз фарзандли бўлдик. Сиз ва ахлингизга хадия сифатида кинотеатр учун чипта ва баъзи ширинликлар, чақилган ёнғоқ ва писта қолдирдим. Уларни орқа ўриндиқдан топасиз. Мени маъзур тутасиз деган умиддаман“.

Киши табассум қилди ва кўзёшларини артиб:
“Аллохга ҳамд бўлсин. Биз ўйламаган томондан бизга ризқ ва ажр-савоб тақдим қилди“, деди. Шундан сўнг оиласи билан кинотеатрга йўл олди.

Уйга қайтгач уйини ўғри урган шип-шийдон холда топди. Унда бир мактуб хам қолдириб кетилган эди:
“Қалай, сизга кино ёқдими?“.

Кейинида қандай мақсад яширинганини билмай туриб бошқаларнинг хатти-харакатларига алданиб қолманг. Бугунги кун
жамиятидаги кишилар билан муомалада ўта огох бўлинг!

Жасур Хасан арабчадан таржимаси

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
https://t.me/dinvadunyoodobi
Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқи йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

Хулоса: "1"имизни йўқотиб қўймайлик, йўқса ҳамма қилганларимиз "0"га тенг бўлади!

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi