Дунё ва дин одоби
366 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Давлатимиз раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Масжид ун-Набави – Мечеть Пророка в Медине. Глава нашего государства также ознакомился с Музеем жизни Пророка и исламской цивилизации.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди. Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга.

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди.

Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.

Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди.

Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.
Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.

«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»

Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.

«Подшоҳим! Ўғлингиз - жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».

Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.
Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.

«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!
Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ,  «Бу иш бўлади», дейди».

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради.

Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!
Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.

Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.

Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.
Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.
Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди...
--------------------------------------------------------------------------
Таълим не эканини II-Мурот даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор.

Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар.

© Shoolim Shomansur


@MubashshirAhmad
#Ҳадис

Ибн Умардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Роббидан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг ажали кечга сурилади, моли кўпаяди, аҳли уни яхши кўради», дедилар».

Шарҳ:
Бу ерда ҳам силаи раҳм қилган одамга нафақат у дунёда, балки бу дунёнинг ўзида ҳам яхшиликлар бўлиши таъкидланмоқда. Демак, силаи раҳм умрни зиёда қиладиган, ажални орқага сурадиган, ўз аҳлининг, яъни қавм-қариндошларининг муҳаббатига сазовор қиладиган нарса экан. Шунинг учун силаи раҳмга, қариндошларга яхшилик қилишга катта эътибор беришимиз лозим.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг умри узоқ бўлиши.

2. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг моли кўп бўлиши.

3. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган киши аҳлининг, яъни барча яқинларининг муҳаббатига сазовор бўлиши.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Асалари қирқ кундан кам яшар, камида мингта гулга қўнар ва бир чой қошиқ асал берар экан.
Биз учун бир қошиқ асал кам кўринади, шунинг учун ҳам унинг ортидаги асалари хизмати ва ўлими борлигига эътибор қилмаймиз.

Устоз ҳам қирқ йил илм излайди, камида мингта китоб кўради ва битта китоб ёзади.
Биз эса, биттагина китоб экан, деймиз, кўзимизга ҳаммаси оддий кўринади, лекин унинг ортида устознинг бир умрлик хизмати турганини ўйламаймиз.

Абдуғафур Искандар

YouTube | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
Forwarded from Haniyf.uz
#Таъзия:
Миробод масжидимизни собиқ имомлари Яҳёҳон домламизни волидалари охират диёрига риҳлат қилибдилар. Маконларини жаннат боғларидан қилсин. Масжид жамоатимиз номидан домламизга ва оила аъзоларига Аллоҳдан чиройли сабр беришини сўраб ҳамдардлик билдирамиз.

#Жаноза буган 14:00 да уйларида ўқилади.

@Haniyf_uz
Forwarded from S
"Ўлимга тайёрмисиз!?"

Улуғбек домланинг шу фикрларини тез-тез эшитиб тураман.

Иложи бўлса, домланинг шу фикрларини ҳар куни эрталаб ҳамма давлат маъмурларига қўйиб эшиттириш керак. Зора, тош қотган жоҳил қалблар ҳидоят топса!

Охиригача эшитамиз азизлар

🌹🌷🌺🌸💐