Дунё ва дин одоби
366 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омадингиз бор экан...

Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!

Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!

Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!

Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!

Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!

Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!

Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Ҳайрли тонг азизлар!

Файзли Водий Бозор каналига уланиш ⬇️
https://t.me/dinvadunyoodobi/13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉 Одамга,одам ғанимат.

Бахтим ўткинчидир, нолам ғанимат
Ҳар битта босилган қадам ғанимат
Қадрлаб яшайлик гўзал ҳаётни
Дўстларим, одамга одам ғанимат

Бошга бало бўлар тилнинг офати
Унитманг, битмайди дил жароҳати
Тиригида бўлсин ҳар кимнинг қадри
Дўстларим, одамга одам ғанимат

Бахт бойликда эмас, инсонийликда
Иймондан қимматроқ ҳеч нарса йўкда
Шошма, тирикчилик демагин тўхта
Дўстларим одамга одам ғанимат

Меҳрибон, яқиним соғиндим сизни
Оқибат риштаси боғласин бизни
Меҳр-муҳаббатга бурайлик юзни
Дўстларим, одамга одам ғанимат

Яхшиликдан бўлсин ҳар қандай суҳбат
Бошингга балодир, иғвою тўхмат
Дийдорга тўяйлик, не берар ғийбат
Дўстларим, одамга одам ғанимат

Кимга омад чопиб керилиб кетса
Бойликка мансабга берилиб кетса
Ортидан не қолар дунёдан ўтса
Дўстларим,одамга одам ғанимат

Бугун бизга насиб этибди дийдор
Эртага кимдир йўқ кимдир эса бор
Ота-Онангизни этманг интизор
Дўстларим,одамга одам ғанимат

Бу Ҳаёт ўткинчи,нолам ғанимат
Отам ғаниматдир, Онам ғанимат...
Андижон вақти билан
13– авгусдан 20- августгача
Намоз вақтлари.
Бомдод: 4:00. 4:50
Пешин: 12:45. 13 : 00
Аср: 17:15. 17 :25
Шом: 19 : 20-5
Хуфтон: 20:45 20 :55-5
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларининг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Audio
🕌 Далварзин жоме масжиди
🎙 Искандаркори домла
🌎 https://t.me/dinvadunyoodobi/13
ЁДЛАБ ОЛИШИМИЗ КЕРАК БЎЛГАН ДУО!
Ҳазрати Умар (р.а) бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва салламнинг Равзалари ёнида туриб дуо қилётган Аъробийни кўрди. Аъробий бундай деб дуо қилар эди:
– Эй Раббим! Бу зот – Сенинг Ҳабибингдир, мен ҳам қулингман, шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг, Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг хафа бўлади.
Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.
Эй Раббим! Сен қулингни ҳалок қилиб, Ҳабибингни маҳзун қилма, душманингни севинтирма. Сен карами кенг, марҳамати чексиз, раҳмати ниҳоясиз Зотсан.
Мени жаҳаннамдан озод қил!.
Бу дуони эшитиб турган ҳазрати Умар овозлари борича:
– Ё Раббим! бу аъробий сўраётган нарсани мен ҳам Сендан сўрайман! – деб нидо қилдилар ва соқоллари ҳўл бўлиб кетгунича ўкириб йиғладилар.
Эй Раббимиз! Биз ҳам Сендан сўраймизки, Ҳабибингни хафа қилма, душманингни севинтирма, бизларни ҳалок қилма! Сен дуоларни эшитувчи, холимизни билувчи Зотсан!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги Мадина шаҳрининг макети
ШАЙТОНГА ЎХШАГАНЛАР.

Бир пайтлар шайтон вақти-вақти билан одамлар кўзига кўриниб турар эди. Шундай кунларнинг бирида одам ундан сўради:
-Эй шайтон, нима қилсам сен каби бўла оламан?
Шайтон бу саволдан ҳайрон қолиб:
-Вой бўлсин сенга! Шу кунгача ҳеч ким мендан бунақа савол сўрамаган эди. Сенга нима бўлдики, менга ўхшашни хоҳлаб қолдинг?,- деди.

Одам ҳоли-жонига қўймай сўрайвергач, шайтон:
-Чиндан ҳам менга ўхшашни истасанг, намозни зое қил! Ёлғонми, ростми текшириб кўрмасдан қасам ичавер.

Одам шайтондан бу жавобни олгач:
-Аллоҳга қасамки, бундан кейин ҳеч қайси намозимни тарк этмайман ва ростми, ёлғонми текшириб кўрмасдан гувоҳлик бермайман!

Одамга алданганини билган шайтон:
-Сендан бошқа ҳеч ким мени алдаб маълумот олмаган эди. Мен ҳам сўз бераманки, бундан кейин ҳеч бир одам боласига насиҳат қилмайман.

Турк тилидан Фатима Алий таржимаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашааАллоҳ

Ризвон уйланди..

Ризвонга ким совчи бўлиб борганини эшитсангиз йиғидан ўзингизни тўхтата олмайсиз...

Аллоҳ бу жуфтликни жаннатларда ҳам бирга килсин
#Кун_хадиси

عَنْ عَائِشَةَ رضِيَ اللَّه عَنْهَا قَالَتْ: سأَلْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنِ الإلْتِفَاتِ في الصَّلاةِ فَقَالَ: «هُوَ اخْتِلاسٌ يَخْتَلِسُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ صَلاةِ الْعَبْدِ». رواهُ البُخَاري.

ОИША ОНАМИЗ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ ﷺ дан намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. «У – шайтон банданинг намозидан уриб қолишидир», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари

Дўстларга ҳам улашинг!

🌹🌷
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НИКОҲНИ НЕГА ДОМЛАЛАР ЎҚИЙДИ

Ҳазиллашиб ўқилган никоҳ шаръан жиддий эканлиги ҳақидаги суҳбат ортидан келиб чиққан фитна яъни, "никоҳда домла шарт эмас экан, никоҳни ўзимиз ўқиб олсак ҳам бўлар экан" деб тарқалган ва интернетни гумбурлатган видео ортидан пайдо бўлган саволларга жавоб.
🌺🥀СУКУТ🥀🌺

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУХАММАД МУСТАФО САЛЛОЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАССАЛЛАМНИНГ завжалари УММУ ХАБИБА ОНАМИЗ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмас. Илло, амри маъруф, наҳйи мункар ва Аллоҳ таолонинг зикри бундан мустасно», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

🌹🌷
​​​​Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.


3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.


5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.


8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.


10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.


12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.


14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.


16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.


18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.


21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).


24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.


28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.


30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.


32. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.
Олтинкўллик 14 ёшли Мухаммадясин йўқолиб қолди.

Бола 29 август куни соат 7:00 да Олтинкўл туманидаги яшаш хонадонидан чиқиб кетган ва уйига қайтиб келмаган.

Бўйи 140–145 сантиметр, сочлари қора қалин ва калта. Пешонасининг ўнг томонида тегирмони бор. Эгнида, қора рангли футболка бўлган.

Хошимов Мухаммадясин Мухаммадмубин ўғли ҳақида кимдир маълумот бўлса илтимос хабар беринглар.

☎️ +998916079344, 998306725, 74-354-60-02, 74-354-62-24

ПС/ Ота-онасига хозир жуда оғир, хабарни тарқатиб уларга ёрдам беринглар
Смотрите "Solixon domla - JUMA Kuni Tirnoqni olishilik haqida . MASHA ALLOH Albatta eshiting" на YouTube
https://youtube.com/shorts/9FEUXGDIVC0?feature=share
Кайси Бир банда Куронро таълим Олди будунеда камбагалликдан кутулгай Харон бандаким курон тиловатини тарк килди икки дунеси бихуда кетгай..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Индонезияда ДАН ходимлари тонги разводда Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, Унинг Расулига(с.а.в) саловатлар айтмоқдалар.
Ўзлари учун ҳам, халқи учун ҳам қанчалар хайрли иш! Ҳайрлилиги шундаки, Аллоҳни Исмини зикр қилиб, саловатлар айтиб ишган чиққан ходимларни 90 фоизи ҳалол ишлайди. Қиёматга ишонмаган 10 фоиз мунофиқгина пора олиши мумкин. Бу эса ривожланиш, тараққий этиш учун жуда яхши курсатгич
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон эканингиз учун Аллоҳга ҳамд айтинг...☝️

Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир биродарлар!
👇
https://t.me/joinchat/eTVyTWgiKzFmMTdi