Дунё ва дин одоби
361 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
#Кун_хадиси

عَنْ عَائِشَةَ رضِيَ اللَّه عَنْهَا قَالَتْ: سأَلْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنِ الإلْتِفَاتِ في الصَّلاةِ فَقَالَ: «هُوَ اخْتِلاسٌ يَخْتَلِسُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ صَلاةِ الْعَبْدِ». رواهُ البُخَاري.

ОИША ОНАМИЗ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ ﷺ дан намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. «У – шайтон банданинг намозидан уриб қолишидир», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари

Дўстларга ҳам улашинг!

🌹🌷
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НИКОҲНИ НЕГА ДОМЛАЛАР ЎҚИЙДИ

Ҳазиллашиб ўқилган никоҳ шаръан жиддий эканлиги ҳақидаги суҳбат ортидан келиб чиққан фитна яъни, "никоҳда домла шарт эмас экан, никоҳни ўзимиз ўқиб олсак ҳам бўлар экан" деб тарқалган ва интернетни гумбурлатган видео ортидан пайдо бўлган саволларга жавоб.
🌺🥀СУКУТ🥀🌺

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУХАММАД МУСТАФО САЛЛОЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАССАЛЛАМНИНГ завжалари УММУ ХАБИБА ОНАМИЗ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмас. Илло, амри маъруф, наҳйи мункар ва Аллоҳ таолонинг зикри бундан мустасно», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

🌹🌷
​​​​Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.


3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.


5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.


8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.


10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.


12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.


14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.


16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.


18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.


21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).


24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.


28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.


30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.


32. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.
Олтинкўллик 14 ёшли Мухаммадясин йўқолиб қолди.

Бола 29 август куни соат 7:00 да Олтинкўл туманидаги яшаш хонадонидан чиқиб кетган ва уйига қайтиб келмаган.

Бўйи 140–145 сантиметр, сочлари қора қалин ва калта. Пешонасининг ўнг томонида тегирмони бор. Эгнида, қора рангли футболка бўлган.

Хошимов Мухаммадясин Мухаммадмубин ўғли ҳақида кимдир маълумот бўлса илтимос хабар беринглар.

☎️ +998916079344, 998306725, 74-354-60-02, 74-354-62-24

ПС/ Ота-онасига хозир жуда оғир, хабарни тарқатиб уларга ёрдам беринглар
Смотрите "Solixon domla - JUMA Kuni Tirnoqni olishilik haqida . MASHA ALLOH Albatta eshiting" на YouTube
https://youtube.com/shorts/9FEUXGDIVC0?feature=share
Кайси Бир банда Куронро таълим Олди будунеда камбагалликдан кутулгай Харон бандаким курон тиловатини тарк килди икки дунеси бихуда кетгай..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Индонезияда ДАН ходимлари тонги разводда Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, Унинг Расулига(с.а.в) саловатлар айтмоқдалар.
Ўзлари учун ҳам, халқи учун ҳам қанчалар хайрли иш! Ҳайрлилиги шундаки, Аллоҳни Исмини зикр қилиб, саловатлар айтиб ишган чиққан ходимларни 90 фоизи ҳалол ишлайди. Қиёматга ишонмаган 10 фоиз мунофиқгина пора олиши мумкин. Бу эса ривожланиш, тараққий этиш учун жуда яхши курсатгич
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон эканингиз учун Аллоҳга ҳамд айтинг...☝️

Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир биродарлар!
👇
https://t.me/joinchat/eTVyTWgiKzFmMTdi
САФАР ОЙИ ҲАҚИДА
#Ҳалол-ҳаром

219-CАВОЛ: Сафар ойида тўй қилса бўладими? Илтимос шу ҳақда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, деган кўрсатма йўқ. Аксинча, бу ойда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.
Аслида маълум бир ойни фазилатли ё хосиятсиз, дейиш учун динимизнинг мўътабар саналган манбаларидан далил керак бўлади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Сафар ойининг хосиятсиз экани тўғрисида маълумот учрамайди. Демак, ҳеч бир далилсиз Сафар ойидан шумлана олмаймиз. Ҳар бир кун Аллоҳ таолонинг кунидир. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдир қилинган бўлиши мумкин. Банда ибодат, савоб ишлар билан банд бўлган кун ва ойлар фазилатли, гуноҳ ва разил ишлар билан шуғулланган кунлар унинг учун хосиятсиз вақтлардир.
Дарҳақиқат, жоҳилиятда одамлар Сафар ойидан шумланишарди. Бу ойда сафарга чиқишмас ва никоҳ ҳам қилишмасди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ойдан шумланишдан қайтариб, шундай дедилар:
" لَا عَدْوَى وَلَا صَفَرَ وَلَا غُولَ" (رواه الامام مسلم عن جابر رضي الله عنه)
яъни: “Касалликнинг юқиши йўқ, Сафар(дан шумланиш) йўқ ва жинларнинг адаштириши йўқ” (Имом Муслим ривояти).
Жоҳилиятда касаллик юқиши ҳақида ҳар хил хурофотлар бўлган. Ислом дини эса уни рад қилиб, касаллик Аллоҳ таоло хоҳласагина юқади, деган ақидани мустаҳкамлади. Лекин динимиз бу билан касалликдан эҳтиёт чораларини кўришдан қайтармайди. “Ғул” – жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни “Турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб, турли балоларга учратади”, – деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
Динимизда “Сафар” ойидан шумланилмайди. Исломдан аввалги даврда жоҳилият аҳли: “Сафар ойида сафар қилиб бўлмайди, у бўлмайди, бу бўлмайди”, дейишар эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этди. Ислом тарихига назар соладиган бўлсак, кўплаб ғазот, фатҳ, сафарлар ҳамда никоҳ тўйлари айнан ушбу ойда бўлиб ўтган. Жумладан, Пайғамбаримизнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари, У Зот алайҳиссаломнинг биринчи ғазотилари бўлмиш – “Абво” ғазоти, “Зи Амр” ғазоти, "Ҳайбар" фатҳи ва ҳакозо.
Демак, Сафар ойидан шумланиш жоҳилият одатларидан. Бу ойда ҳам бошқа ойлардаги каби сафар, тижорат ва тўй қилиш мумкин. Динимизда бу боради ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

🌹🌷
Audio
🕌 Далварзин жоме масжиди
🎙 Искандаркори домла
🌎 https://t.me/dinvadunyoodobi/13
#Кун_ҳикмати

Мазлум бўлсанг бўлгин, золим бўлмагин
Узилсанг узилгин, узган бўлмагин

Маҳшарда ҳисоби жуда ҳам оғир
Эзилсанг эзилгин, эзган бўлмагин.

Жалолиддин Румий

🌹🌷
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатга элтувчи икки эшик. Кўриб жуда ҳам тасирландим.

❗️Видеони ибрат учун яқинларингизга ҳам улашинг
#qasam #kafforat

Эр аёлига шикоят қилиб деди:

- Азизам, Қуръон ёдлашда зеҳним жуда суст-да, нима қилсам экан?

Аёли қасам ичган ҳолда шундай деди:

- Агар Қуръонни ёд олсангиз, ўз розилигим ила сизни иккинчисига уйлантириб қўяман.

Эр олти ойда Қуръонни тўлиқ ёдлаб тугатди.

Аёли эса, ичган қасамига каффорот ўлароқ, ўнта мискинни тўйдириб қўйди ☺️
#aйтади_хам_кайтади_хам
Искандарбек:
Паноҳ сўраш дуоси

Ибн Масъуд айтади: "Расули Акрамнинг ёнларига бир киши келиб: Ё Расулуллоҳ! Ўзим, бола-чақам ва молим учун қўрқаяпман (хавотирдаман), - деди. Расули Акрам унга: Ҳар саҳар ва оқшом Аллоҳ таоло номи билан: "Аллоҳим, динимни, нафсимни, фарзандимни, оиламни ва молларимни асра", - деб дуо қил, - дедилар. У киши кетди ва айтилгандай дуо қила бошлади. Орадан бир муддат ўтиб, у яна Расулуллоҳ (с.а.в) ёнларига келди. Аллоҳ Расули ундан: Қўрқувинг йўқолдими? - деб сўрадилар. Сизни ҳақ билан юборган Аллоҳга қасамки, мендаги қурқув ва хавотир йўқолди, - деди".

Ибни Асокирдан

Аллоҳнинг ориф зотлари.

Умавий халифа Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж қилган йилларининг бирида Байтуллоҳни тавоф қилаётиб, Умар ибн Хаттобнинг набираси Солимни кўриб қолди. У йиртилиб кетган оёқ кийимини қўлига ушлаб олганди. Эгнида эса уч дирҳам ҳам турмайдиган кийим эди. Унга яқинлашиб, салом берди ва:
- Мендан сўрайдиган бирон ҳожатингиз йўқми, - деди.
Солим унга ҳам ажабланиб ва ҳам ғазабланиб қаради-да, шундай жавоб берди:
- Аллоҳнинг уйида туриб, ҳожатимни Аллоҳдан бошқага арз қилишимни истайсизми? Уялмайсизми?
Халифа қаттиқ хижолат бўлиб, Солимни ўз ҳолига қўйди-да, тавофини давом эттирди. Тавофдан кейин эса Солимни кузатиб турди. Ташқарига чиққач, яна ўша гапини такрорлади:
- Солим, боя Ҳарам ичида ҳожатингизни айтишга унамагандингиз, мана ташқаридасиз, энди айтинг.
- Сизга дунёга алоқадор ҳожатларимни айтайми ёки охиратга алоқадорлариними?
- Дунёга алоқадорларини, албатта. Охиратга алоқадор ҳожатлар фақат Аллоҳдан сўралади.
- Эй Сулаймон, мен дунёвий ҳожатларни ўша дунёга эга бўлган Зотдан сўрамайману унга эга бўлмаган одамдан сўрармидим.
Ҳа, орифлар мана шундай эдилар. Уларнинг кўзига дунё ва унинг зеб-зийнати кўринмас эди. Биз-чи? Биз дунё деб урушамиз, дунё деб ярашамиз. Дунё учун яхши кўрамиз, дунё учун ёмон кўрамиз. Бизни ҳиммат тарк этди ва дунё кўлмагига ғарқ бўлдик.
Аллоҳим, дунёни энг катта ташвишимиз ва илмимизнинг етиб борган чўққиси қилиб қўйма!


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

@At-Tavfiq uz. расмий саҳифаларидан.

📚📚📚📚📚📚
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
Islom qilich bilan tarqamangan. Agar shunday bo’lganda edi, qilich bilan yo’q bo’lib ketar edi.
Islom pul bilan tarqamangan. Agar shunday bo’lganda edi, pul bilan yo’q bo’lib ketar edi.
Islom davlat bilan tarqamangan. Agar shunday bo’lganda edi, davlat bilan yo’q bo’lib ketar edi.
Islom kuch bilan tarqamangan. Agar shunday bo’lganda edi, kuch bilan yo’q bo’lib ketar edi.
Islom ilm bilan tarqagan. Shuning uchun ilm yo’qolgan joyda, Islom ham yo’qolib bormoqda.
Islom da’vat bilan tarqagan. Shuning uchun da'vat yo’qolgan joyda, Islom ham yo’qolib bormoqda.
Islom ta’lim bilan tarqagan. Shuning uchun ta'lim yo’qolgan joyda, Islom ham yo’qolib bormoqda.
Islom tarbiya bilan tarqagan. Shuning uchun tarbiya yo’qolgan joyda, Islom ham yo’qolib bormoqda.
Islom tazkiya bilan tarqagan. Shuning uchun tazkiya yo’qolgan joyda, Islom ham yo’qolib bormoqda.
Islom ma’rifat bilan tarqagan. Shuning uchun ma'rifat yo’qolgan joyda, Islom ham yo’qolib bormoqda.
Yo Alloh, barchamizga O’zingni tanishlikni nasib qil.
Yo Alloh, barchamizga Ma’ritaningni nasib qil.
Omin Manba
#Ота_она_ҳақлари

ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.

3. Иш буюрса, бажаради.

4. Чақирса “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5. Бир нарса буюрса, бажаради.(Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.)

6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

7. Исмларини айтиб чақирмайди.

8. Уларнинг ортида юради.

9. Ўзи учун хоҳлаган, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:

1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса, таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, афв тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...

📚"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.

🌹🌷
🌹Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹Забони зикрдан тинмаганларга.
🌹Кибр тулпорига минмаганларга,

🌹🎊•ЖУМА МУБОРАК