Дунё ва дин одоби
361 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошингизга ташвиш тушса, қарздор бўлсангиз ёки касалликлар бўлса ечим бор

👉 @ANDIJON_BUGUN
Луқмони ҳаким бир куни ўғлига деди:
“Бугун рўза тут ва нимаики гапирсанг, ёзиб қўй. Кечқурун куни билан гапирган гапингни ҳисоботини бериб, сўнг ифторлик қиласан."
Кеч киргач ўғил отасига ҳисоб бера бошлади. Ҳисобот тугаганида тун яримга яқинлашган эди. Эртасига ўғлига яна ўша гапни айтди.
Ўғли эса, тағин ярим кечагача ҳисоб берди.
Учинчи куни ҳам ўша гапини такрорлади.
Ўғли шунда ўзи: “гапларимнинг ҳисоботини бергунимча жуда кеч бўлиб қоляпти.
Бу ёқда ифтор ҳам қилиш керак”, деб ўйлади.
Сўнг ҳисоб беришдан қўрқиб, кундузи ҳеч нарса гапирмади.кечқурун отаси ҳисобот талаб қилди. Ўғли айтди:
“Сизга ҳисоб беришдан қўрқиб, бугун ҳеч нарса гапирмадим”.
Луқмони ҳаким:
“Бор, рўзангни очиб, овқатингни е!”, деди.
Шайх Абул Ҳасан Ҳарақоний айтадиларки:
“Кам гапирувчининг Қиёматдаги ҳолати Луқмони ҳаким ўғлининг учинчи кунги ҳолатидек қувончли ва енгил бўлади!”

Ибрат учун яқинларга улашинг!

🌷🌹🌺🌸💐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ошқозон учун ишлаб чиқарилган жуда кўп дори воситаларига чўчқа ёғи қўшилар экан 🤦‍♂️

Дориларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинглар, дўстларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг
👇

🌷🌹🌺🌸💐
Намоз вақтлари:
1-июлдан 8-июлгача
Бомдод: 3:05. 3:55+5
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 17:35 17:45
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30. 21:40
Тўрт нарсани асло ва асло исроф қилманг:
ҳаётни,
замонни,
севгини,
ҳурматни...

Энг кўп яхши ниятни... (c)

Каналга обуна бўлинг
👉https://t.me/dinvadunyoodobi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Қорақалпоқ элига тинчлик-осойишталик сўраб, Каъбаи муаззама олдида дуо қилди

Видео: Ўзбекистон мусулмонлар идораси
👇https://t.me/dinvadunyoodobi
#Қурбонлик
ФАҚИР КИШИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИ

Фақир киши учун қурбонлик қилиш муносиб ва мустаҳаб амаллардандир. Бу ҳукм Қуръон оятларидан маълум бўлади. Аллоҳ таоло Куръони Каримда буюради:
«Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда... келурлар» (Ҳаж сураси, 27-оят).
Маълумки, пиёда келувчиларнинг аксари ғариб бўлишади. Қурбонлик вожиб бўлган киши уни қилиши зарур ва қилиши ҳам керак. Моли ҳақиқий ёки ўлик нисобга етмаган кишиларга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Аммо моли нисобга етмаса ҳам қурбонлик қилишга қурби етса ва бу қурбонлик зиммасидаги бошқа вожиб ҳақларни адо этишга таъсир қилмаса, бундай кишиларга ҳам қурбонлик қилиш муносибдир. Чунки курбонликда шундай фазилатлар борки, уни тарк қилган киши жуда кўп манфаатлардан маҳрум бўлиб қолади. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили қурбонлик қилардилар. Ваҳоланки, у зот ўта саховатли бўлганлари учун қўлларида ҳеч ҳам мол турмаган. Шундай бўлса-да, қурбонликни канда қилмаганлар. Ҳатто ўзлари ва умматлари номидан ҳам қурбонлик сўярдилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
«Қурбонлик куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қора, шохдор, бичилган икки қўчқорни қурбонлик қилдилар. Иккисини қиблага юзлантирганларида:
«Инний важжаҳту важхий лиллази фаторос-самааваати вал ард ъала миллати Иброҳима ҳанийфа ва маа анаа минал мушрикийн. Инна солаатий ва нусукий ва маҳяая ва мамаатий лиллаҳи роббил ъаламийн лаа шарийка лаҳ ва бизаалика умирту ва анаа минал муслимийн. Аллоҳумма минка ва лак. Бисмиллаҳи валлоху акбарОсмону ерларни яратган Зотга юзландим. Иброҳимнинг ҳаниф миллатига кўра мен мушриклардан эмасман. Намозим, қурбонлигим, ҳаётим ва мамотим оламлар Робби Аллоҳ учун. Унинг асло шериги йўқдир. Мен шу ишга буюрилдим. Мен мусулмонларданман. Аллоҳим, Ўзинг берганингдан Ўзинг учун. Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғ», дедилар, кейин сўйдилар» («Бадрул мунийр»).
Қурбонлик қилишга мутлако шароити йўқ кишидан бу амал соқит бўлади.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.
ҚУРБОНЛИК ҚИЛУВЧИ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРГАЧ СОЧ ТИРНОҚ ВА ТУКЛАРИНИ ОЛМАСЛИГИ ҚАНДАЙ АМАЛ?

Қурбонлик қиладиган киши Зулҳижжа ойи киргандан то қурбонлик қилмагунча тирноқ, соч-соқол ва бошқа тукларни олиши жоиз эмасми?

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки Зулҳижжа ойи кирса ва биронтангиз қурбонлик қилмоқчи бўлса қурбонлик қилгунига қадар сочи, тирноғи ва терисидан бирон нарсани олмасин», деб айтдилар.

Муслим ривояти.

Аввало бу қайтариқ нелигини билиб оламиз.
Уламоларимиз бунинг ҳикмати муҳрим (ҳажда эҳром бойловчи)га ҳурматан ёки Зулҳижжа ойидаги амаллар савоби кўпроқ бўлиши ва олинадиган аъзолар ҳам ўша савобга дохилдор бўлишини айтишган.

Ушбу ҳадис асосида мужтаҳид уламоларимиз бир неча ҳил ҳукмлар айтишган:

1. Ҳанбалий мазҳаби уламолари Зулҳижжа ойи киргач қурбонлик қилувчи инсон соч, тирноқ ва тукларини олиши ҳаром (ножоиз) деб айтишган.

2. Моликий ва шофеий мазҳаби уламолари эса Зулҳижжа ойи киргач қурбонлик қилувчи инсон соч, тирноқ ва тукларини олмаслиги мустаҳаб (қилса савоби бор) деб айтишган.

3. Ҳанафий мазҳаби уламолари Зулҳижжа ойи киргач қурбонлик қилувчи инсон соч, тирноқ ва тукларини олмаслиги мубоҳ (қилса ҳам қилмаса ҳам жоиз) деб айтишган.

ХУЛОСА: Зулҳижжа ойи киргач қурбонлик қилувчи инсон соч, тирноқ ва тукларини олмай туриши мубоҳ амалдир.
Мабодо кимдир олмай турса ўз ихтиёри. Агар соч, тирноқ ва тукларини оладиган бўлса унга бирон бир ман этилган иш йўқ ва қилган иши жоиз бўлади.

Аллоҳ янада билгувчидир.
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(биринчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА:
Зулҳижжа ойи қамарий ойларнинг тартиб бўйича ўн иккинчиси, яъни охирги ойи саналади. Қамарий ойларнинг номлари қуйидагича: муҳаррам, софар, рабиул аввал, рабиус соний, жумодул аввал, жумодус соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда ва зулҳижжа.
У эҳтиромли ва улуғлиги боис қабилалар ўртасида уруш бошлаш ҳаром қилинган тўртта улуғ ойларнинг иккинчиси саналади. Уларнинг учтаси кетма-кет келади ва улар зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир, қолган биттаси эса мазкурлардан ажралган ҳолда алоҳида келади ва у ражаб ойидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
"Албатта Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлару ерни вужудга келтирган куни Ўз ҳузуридаги китобда (ёзиб қўйганидек) ўн икки ойдир. Улардан тўрти (урушни бошлаш) ҳаром қилинган (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. Бас, у (ой)ларда (маъсиятлар қилиш ва уларнинг ҳурматини бузиш билан) ўз жонларингизга зулм қилмангиз!". “Тавба” сураси, 36-оят.

Бу ой “ҳаж соҳиби”, яъни ҳаж амалларини ўз ичига олган ой деган маънони ифода этади. Уни ушбу ном билан номланишининг сабаби – бу ойда исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодатининг фарз амаллари бажарилади. Ҳаж ибодатининг фарзлари учта бўлиб, улар: эҳром (яъни, ҳажни ният қилиш, бу амални зулқаъда ойидан аввалги шаввол ва зулқаъда ойларида ҳам амалга ошириш мумкин), Арафот тоғида бир муддат туриш ва Каъбани тавоф қилиш.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(иккинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ЎН КУНИНИ ФАЗИЛАТЛИ ЭКАНЛИГИГА ДАЛИЛЛАР:
Шаръий ҳисобда куннинг аввалги қисми тун билан бошланади ва кун билан нияҳоясига етади. Баъзиларда жумбоқ бўлиб турадиган рамазон ойида нима учун бир кун олдин таровиҳ намозини ўқиймиз, охирги кунида эса таровиҳ намозини ўқимаймиз, деган саволнинг жавоби ҳам мана шу.

Зулҳижжа ойининг ўн куни, дейилганида унинг биринчи ўн куни, яъни биринчи кунидан бошлаб ўнинчи кунига қадар бўлган кунлар тушунилади.

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини йилнинг бошқа кунларига нисбатан улуғлиги бир нечта жиҳатлар билан боғлиқ. Улар:
Биринчидан: Аллоҳ таоло қасамлари ичида ушбу кунлар билан ҳам қасам ичган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
Фажр (эрта тонг) билан қасам! Ва ўн кеча илан қасам!”. “Фажр” сураси, 1 ва 2-оятлар.
Тафсир уламолалари ушбу ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг кечалари эканлигини баён этишган. Негаки, бу кечаларнинг кунлари давомида хайри ва ажри улуғ бўлган қатор ибодатлар амалга оширилади.

Одатда қасам ичишдан мақсад айтилаётган гапнинг аҳамияти юқорилиги эътиборидан унга нисбатан тингловчининг эҳтимомини ошириш ва жалб этиш ҳамда унда бирор бир ёлғон ёхуд шубҳа йўқлигини таъкидлашдир.
Инсонлар қасам ичсалар фақатгина Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичадилар. Бошқа нарсалар билан эмас.
Аллоҳ таоло ҳам Қуръони каримда бандалар учун баён этаётган қатор хабар ва таълимотларини уларга нисбатан бандаларининг эҳтимомини ошириш ва жалб этиш ҳамда хабар ва таълимотларида бирор бир ёлғон ёхуд шубҳа йўқлигини таъкидлаш мақсадида қасам ила баён этган. Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ таоло яратган махлуқотлари ичида энг улуғлари номи билан қасам ичган. Масалан, инсон, ер, осмон, тонг, кун, тун ва ҳоказо. Шулар қаторида зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг тунлари ҳам бор. Мана шу қасамнинг ўзи бу тунлар ва улар уланган кунларнинг аҳамияти нақадар улуғлигини ифода этиб беради.

Иккинчидан: Бу ўн кун йил кунларининг энг афзал кунларини ўз бағрига олгандир. Улар:
Арафа куни (тўққизинчи кун). Бу ҳажнинг асосий рукни – Арафот тоғида бир муддат туриш амали бажарилади. Бу кунда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларининг гуноҳларини авф этиб, гарданларини жаҳаннамдан озод этади.
Қурбонлик куни (қурбонлик ибодатини бажаришнинг илк ва энг афзал куни). Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар: “Аллоҳ таборака ва таолонинг наздида кунларнинг энг улуғи қурбонлик кунидир, сўнгра қурр (ҳожилар Мино водийсида қарор топадиган ҳулҳижжа ойининг ўн биринчи) кунидир”. Имом Абу Довуд ривояти.

Учинчидан: Бу кунларда ислом динининг энг афзал фарз ибодатларидан бири – ҳаж ибодати амалга оширилади.

Тўртинчидан: Пайғамбарларнинг энг улуғи Муҳаммад алайҳиссалом бу кунлар ҳақида чиройли гувоҳлик бериб, унда жумладан шундай деганлар:
Аллоҳнинг наздида мана бу ўн кунданда улуғроқ, шунингдек, ўзидаги (яхши) амал эътиборидан Аллоҳга севимлироқ бўлган бирор бир кун йўқ. Бас, бу кунларда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар”. Имом Абу Довуд ривояти.

Бешинчидан: Бу кунларда ибодатларнинг энг улуғлари жам бўлади: имон, намоз, (нафл) рўза, закот ва ҳаж. Бу жамланиш йилнинг бошқа бирор бир ўн кунлигида юзага келмайди.
Давоми бор...
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга расмий МУНОСАБАТ

⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди” деган мазмундаги ёлғон хабар(фейк)лар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди.
🔶 Ушбу фейк хабар бундан бир йил аввал пандемия даврида 2021 йил июль ойида эълон қилинган маълумотни қайта, яъни такроран тарқатилмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши бундай фатво чиқармаган.
🟩 Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларида ўзгаришлар бўлаётган бўлса-да, лекин оммавий тадбирларни чеклаш юзасидан Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилингани йўқ.
Маълумот учун, 2022 йил 1 июль куни Президентимиз “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.
🌙 Қурбон ҳайити намозини ўқиш юзасидан бирор ўзгариш бўладиган бўлса, расмий нашрларда эълон қилинишини билдирамиз. Мўмин-мусулмонлардан асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай хабарларни тарқатмасликни илтимос қиламиз.
❗️Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(учинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДАГИ АМАЛНИНГ ФАЗЛИ САВОБИ:
Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган бўлиб, жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар:
Солиҳ амал ушбу кунлар, яъни (зулҳижжанинг аввалги) ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ”. Имом Бухорий ривояти.
Бу ҳадиси шариф ушбу ўн кунни йил кунларининг энг афзали, шунингдек, ушбу кунлардаги солиҳ амалларнинг ажри савоби бошқа кунларда адо этилганига нисбатан улуғроқ бўлишига далолат қилади. Уламолар ушбу ҳадиси шарифдан хулоса қилиб шундай дейдилар:
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги ҳатто рамазон ойининг охирги ўн кунидан ҳам афзалроқ.
Лекин рамазон ойининг охирги ўн туни зулҳижжа ойининг аввалги ўн тунидан афзалроқ. Негаки, рамазон ойининг охирги ўн тунлари ичида қадр кечаси бор.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(учинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДАГИ АМАЛНИНГ ФАЗЛИ САВОБИ:
Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган бўлиб, жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар:
Солиҳ амал ушбу кунлар, яъни (зулҳижжанинг аввалги) ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ”. Имом Бухорий ривояти.
Бу ҳадиси шариф ушбу ўн кунни йил кунларининг энг афзали, шунингдек, ушбу кунлардаги солиҳ амалларнинг ажри савоби бошқа кунларда адо этилганига нисбатан улуғроқ бўлишига далолат қилади. Уламолар ушбу ҳадиси шарифдан хулоса қилиб шундай дейдилар:
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги ҳатто рамазон ойининг охирги ўн кунидан ҳам афзалроқ.
Лекин рамазон ойининг охирги ўн туни зулҳижжа ойининг аввалги ўн тунидан афзалроқ. Негаки, рамазон ойининг охирги ўн тунлари ичида қадр кечаси бор.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(тўртинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР:
Мўмин-мусулмонлар зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини кўплаб ибодат ва хайрли амаллар билан ўтказмоғи тавсия этилган. Жумладан:
Имкони борлар ҳаж ва умра ибодатларини адо этишлари.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Умрадан ¬ кейинги умра иккисининг орасидаги нарсаларга (гуноҳларга) каффоротдир. Мабрур (яъни, амаллари тўлиқ ва гўзал адо этилган) ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Нафл рўза тутиш.
Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш бу кунларда амалга ошириладиган солиҳ амалларнинг энг хайрлисидир. Негаки, солиҳ амаллар ичида энг хайрлиси рўза ибодати бўлиб, у савобли амалларнинг онаси саналади. Ўнинчи кун қурбон ҳайити куни бўлгани учун у кунда рўза тутиш мумкин эмас. У кунда рўзадан бошқа хайрли ишлар амалга оширилади.
Рўзани имкони борлар тутади. Рўза тутиш имкони бўлмаганлар эса бошқа хайрли ишларни амалга оширадилар.

Хусусан, арафа кунининг рўзасини тутиш.
Ушбу кунлар ичида тўққизинчи кун, яъни арафа кунининг рўзаси алоҳида мақтовга сазовар.
Абу Қатодадан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
Аллоҳдан умид қиламанки, арафа кунинг рўзаси ўтган йилга ва келгуси йилга (яъни, ўтган йилдаги ва ҳатто келгуси йилдаги гуноҳлар учун) каффорат бўлади!. Имом Муслим ривояти.
Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш имкониятига эга бўлмаганлар ҳеч бўлмаса ушбу тўққизинчи – арафа кунида рўза тутиш чорасини топсалар жуда ҳам улуғ ишга мушарраф бўладилар.

Ушбу ўн кунда Қуръони карим тиловати, такбир, ҳамд айтиш, таҳлил ва зикрлар билан кўпроқ машғул бўлиш.

Ота-она, ака-ука, опа-сингил, аммо-хола, амаки-тоға мисол қариндошларни зиёрат қилиш, силаи раҳм, бемор ва ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан ҳол сўраб, уларга кўмак бериш.
Юқоридаги ҳадиси шарифни яна бир карра эслаб ўтамиз, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар:
Солиҳ амал ушбу кунлар, яъни (зулҳижжанинг аввалги) ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ”. Имом Бухорий ривояти.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(бешинчи қисм)

ҚУРБОНЛИКНИ ИРОДА ҚИЛГАН КИМСА СОЧ ВА ТИРНОҚЛАРИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ ҲАҚИДА:
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
Қачон зулҳижжа (ойи)нинг ҳилолини (яъни, янги ва илк ҳолатини) кўрсангиз ва қайси бирингиз қурбонлик қилмоқни ирода этсангиз, бас (у) сочи ва тирноқларидан (яъни, уларни олишдан ўзини) тийсин”. Имом Муслим ривояти.

Зулҳижжа ойи кириши билан кимни сўядиган қурбонлиги бор бўлса, қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч ва тирноқларини олмай туриши ҳақидаги ҳадислардан бири ушбу ҳадиси шарифдир.
Ҳанафий уламолари ушбу маънода ворид бўлган ҳадислардаги мазкур кўрсатмалар мубоҳга далолат қилади, яъни бу амал ихтиёрийдир, дейдилар.
Яна бошқа фақиҳлар бу амални суннат ёки мустаҳаб, яна айримлари эса вожиб деганлар.
Бу борада мақоламизнинг навбатдаги қисмида атрофлича тўхталиб ўтамиз.

Бунга риоя қилган киши соч ва тирноқларини тоза, озода тутишни унутмаслиги керак!

Ушбу тавсияга амал қилишда – қурбонлик қилиш асносида қурбонлик қилувчининг кўпроқ аъзоси иштирок этиб, қурбонлик сабабидан Аллоҳнинг мағфирати ва раҳматига кўпроқ аъзоси шоҳид бўлсин, деган яхши умидлар қилинади.

Илова:
Қурбонликни ният қилган кимса учун (умра ва ҳаж қилувчи инсон бундан мустасно) эр-хотин муносабатлари (яъни, жимоъ), хушбўй нарсалардан фойдаланиш, эркак киши бўлса тикилган либосларни кийишининг асло зарари йўқ.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(олтинчи қисм)

ҚУРБОНЛИКНИ ИРОДА ҚИЛГАН КИМСА СОЧ ВА ТИРНОҚЛАРИНИ ОЛМАСЛИГИГА ОИД ФИҚҲИЙ ҲУКМ,1:
Фуқаҳолар аввалги мақолада келтирилган ҳадиси шариф асосида қурбонликни ирода қилган кимса зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч ва тирноқларини олмаслик ҳукмини қуйидагича баён этадилар:
БИРИНЧИ ҚАВЛ: соч ва тирноқларини олмаслик МУБОҲ, яъни ихтиёрий амал.
Бу аксар ҳанафий мазҳаби уламоларининг қавли бўлиб, бу қавлга кўра қурбонликни ирода қилган кимса зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч тирноқларини оладиган бўлса, ҳеч бир кароҳият йўқ. Шунингдек, бу ишни қурбонлик амалига зарари бўлмайди, қурбонлик адо топаверади. Биз шу қавлни оламиз.
Бу мавзуда улуғ ҳанафий муҳаддис ва фақиҳ олим Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
فَذَهَبَ قَوْمٌ إلَى هَذَا الْحَدِيثِ فَقَلَّدُوهُ وَجَعَلُوهُ أَصْلًا وَخَالَفَهُمْ فِي ذَلِكَ آخَرُونَ فَقَالُوا: لَا بَأْسَ بِقَصِّ الْأَظْفَارِ وَالشَّعْرِ فِي أَيَّامِ الْعَشْرِ لِمَنْ عَزَمَ عَلَى أَنْ يُضَحِّيَ وَلِمَنْ لَمْ يَعْزِمْ عَلَى ذَلِكَ وَاحْتَجُّوا فِي ذَلِكَ بِمَا قَدْ ذَكَرْنَاهُ فِي كِتَابِ الْحَجِّ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْت أَفْتِلُ قَلَائِدَ هَدْيِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَبْعَثُ بِهَا ثُمَّ يُقِيمُ فِينَا حَلَالًا لَا يَجْتَنِبُ شَيْئًا مِمَّا يَجْتَنِبُهُ الْمُحْرِمُ حَتَّى يَرْجِعَ النَّاسُ،
فَفِي ذَلِكَ دَلِيلٌ عَلَى إبَاحَةِ مَا قَدْ حَظَرَهُ الْحَدِيثُ الْأَوَّلُ، وَمَجِيءُ حَدِيثِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَحْسَنُ مِنْ مَجِيءِ حَدِيثِ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، لِأَنَّهُ جَاءَ مَجِيئًا مُتَوَاتِرًا، وَحَدِيثُ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا لَمْ يَجِئْ كَذَلِكَ، بَلْ قَدْ طُعِنَ فِي إسْنَادِ حَدِيثِ مَالِكٍ، فَقِيلَ: إنَّهُ مَوْقُوفٌ عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا،
Яъни: “Баъзи аҳли илмлар ушбу ҳадис ҳукмига юрадилар. Уни маҳкам тутиб, амал қилиш учун асос қилиб олишади. Бошқа уламолар эса ўзгача йўл тутадилар ва шундай дейдилар: “Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида қурбонлик қилишни ният қилган ва ният қилмаганлар учун соч ва тирноқларини олишда ҳеч қандай зарар гуноҳ йўқ”. Улар бу тўғрисида биз “Ҳаж китоби”да келтирган ҳадисни ҳужжат қиладилар:
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадий (қурбонлик учун аталган ҳайвон)ларига қурбонлик белгиларини боғлар эдим. У зот қурбонликларини (Макка шаҳрига) жўнатар ва биз билан (Мадина шаҳрида) ҳалол (яъни, эҳромсиз) турардилар. Эҳромли киши эҳтиёт бўлиши керак бўлган нарсалар (соч ва тирноқ олиш, жинсий алоқа ва ҳаказолар)дан сақланмас эдилар. Одамлар ҳаждан қайтгунча шу ҳолат давом этарди”.
Бу ҳадисда аввалги ҳадис, яъни Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо томонларидан келтирилган ҳадисда ман қилинган ишларнинг мубоҳ эканига далил бор. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтган ҳадиснинг бизга етиб келиш йўли Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳоникидан яхшироқ. Чунки, Оиша онамиздан ривоят қилинган мазкур ҳадис бизга мутавотир ҳолда етиб келган. Умму Салама онамиздан ривоят қилинган ҳадиснинг бизга етиб келиши эса ундай эмас, балки Имом Моликдан ривоят қилинган ҳадиснинг иснодига таъна етган. Бу ҳадис Пайғамбаримизга етиб бормайди, Умму Саламада тўхтайди", деганлар.
Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовийнинг “Шарҳи маъонил осор” китобининг 3-жилди, 481-бет.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(еттинчи қисм)

ҚУРБОНЛИКНИ ИРОДА ҚИЛГАН КИМСА СОЧ ВА ТИРНОҚЛАРИНИ ОЛМАСЛИГИГА ОИД ФИҚҲИЙ ҲУКМ, 2:
Имом Таҳовий бу мавзуни ҳадислар билан шарҳлаб бўлгач, масалага бошқа томондан ёндашиб, жумладан шундай дейдилар:
“Эҳром – кишига аввал ҳалол бўлган кўп нарсаларни ман қилади. Шуларнинг ичида энг қаттиқ ман қилингани жинсий алоқа бўлиб, у эҳромни бузади.
Энди, эҳромда бўлмаган киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, у жинсий алоқадан ман қилинмайди. Ундан ман қилинмагандан кейин ўз-ўзидан ундан пастроқ даражадаги иш соч ва тирноқ олишлардан ҳам ман қилинмайди. Мана шу – Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад (роҳматуллоҳи алайҳим)ларнинг сўзидир”.
Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовийнинг “Шарҳи маъонил осор” китобининг 3-жилди, 482-бет.

Муҳаққиқ аллома Мулла Алий Қорий роҳимаҳуллоҳ бу масалада шундай дейдилар:
وَقَالَ أَبُو حَنِيْفَةَ: هُوَ مُبَاحٌ لاَ يُكْرَهُ وَلاَ يُسْتَحَبُّ،
яъни: “Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу иш – мубоҳ бўлиб, (соч, тирноқни олиш) макруҳ ҳам эмас, (уларни олмаслик) мустаҳаб ҳам эмас”. (“Мирқотул мафотиҳ”).

Демак, қурбонлик қилмоқчи бўлган шахс модомики эҳромда эмас экан соч-соқолини, тирноғини олишида ҳеч қандай гуноҳ йўқ, балки бу – мубоҳ, яъни ихтиёрий амал саналади.
Валлоҳу аълам.

Маълумот учун бу масалага доир бошқа қавлларни ҳам баён этиб қўямиз:
Иккинчи қавл: соч ва тирноқларини олмаслик СУННАТ амал.
Бу моликий, шофеий ҳамда баъзи ҳанбалий мазҳаби уламоларининг қавли бўлиб, унга кўра қурбонликни ирода қилган кимса зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч ва тирноқларини олмай турса, катта ажрга эга бўлади.
Агар оладиган бўлса макруҳ иш қилган бўлади. Лекин, қурбонлик амалига бунинг зарари бўлмайди, қурбонлик адо топаверади. Агар, зарурат (масалан, таом тайёрлаш, муолажа олиш ва ҳоказо мисол) сабаблардан уларни тўлиқ ёки қисман оладиган бўлса кароҳият йўқ.
Учинчи қавл: соч ва тирноқларини олмаслик ВОЖИБ амал.
Бу баъзи ҳанбалий мазҳаби уламоларининг қавли бўлиб, унга кўра қурбонликни ирода қилган кимса зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч ва тирноқларини олмай турса улкан ажрга эга бўлади. Агар оладиган бўлса гуноҳкор бўлади. Лекин, қурбонлик амалига бунинг зарари бўлмайди, қурбонлик адо топаверади.