Дунё ва дин одоби
361 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(иккинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ЎН КУНИНИ ФАЗИЛАТЛИ ЭКАНЛИГИГА ДАЛИЛЛАР:
Шаръий ҳисобда куннинг аввалги қисми тун билан бошланади ва кун билан нияҳоясига етади. Баъзиларда жумбоқ бўлиб турадиган рамазон ойида нима учун бир кун олдин таровиҳ намозини ўқиймиз, охирги кунида эса таровиҳ намозини ўқимаймиз, деган саволнинг жавоби ҳам мана шу.

Зулҳижжа ойининг ўн куни, дейилганида унинг биринчи ўн куни, яъни биринчи кунидан бошлаб ўнинчи кунига қадар бўлган кунлар тушунилади.

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини йилнинг бошқа кунларига нисбатан улуғлиги бир нечта жиҳатлар билан боғлиқ. Улар:
Биринчидан: Аллоҳ таоло қасамлари ичида ушбу кунлар билан ҳам қасам ичган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
Фажр (эрта тонг) билан қасам! Ва ўн кеча илан қасам!”. “Фажр” сураси, 1 ва 2-оятлар.
Тафсир уламолалари ушбу ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг кечалари эканлигини баён этишган. Негаки, бу кечаларнинг кунлари давомида хайри ва ажри улуғ бўлган қатор ибодатлар амалга оширилади.

Одатда қасам ичишдан мақсад айтилаётган гапнинг аҳамияти юқорилиги эътиборидан унга нисбатан тингловчининг эҳтимомини ошириш ва жалб этиш ҳамда унда бирор бир ёлғон ёхуд шубҳа йўқлигини таъкидлашдир.
Инсонлар қасам ичсалар фақатгина Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичадилар. Бошқа нарсалар билан эмас.
Аллоҳ таоло ҳам Қуръони каримда бандалар учун баён этаётган қатор хабар ва таълимотларини уларга нисбатан бандаларининг эҳтимомини ошириш ва жалб этиш ҳамда хабар ва таълимотларида бирор бир ёлғон ёхуд шубҳа йўқлигини таъкидлаш мақсадида қасам ила баён этган. Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ таоло яратган махлуқотлари ичида энг улуғлари номи билан қасам ичган. Масалан, инсон, ер, осмон, тонг, кун, тун ва ҳоказо. Шулар қаторида зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг тунлари ҳам бор. Мана шу қасамнинг ўзи бу тунлар ва улар уланган кунларнинг аҳамияти нақадар улуғлигини ифода этиб беради.

Иккинчидан: Бу ўн кун йил кунларининг энг афзал кунларини ўз бағрига олгандир. Улар:
Арафа куни (тўққизинчи кун). Бу ҳажнинг асосий рукни – Арафот тоғида бир муддат туриш амали бажарилади. Бу кунда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларининг гуноҳларини авф этиб, гарданларини жаҳаннамдан озод этади.
Қурбонлик куни (қурбонлик ибодатини бажаришнинг илк ва энг афзал куни). Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар: “Аллоҳ таборака ва таолонинг наздида кунларнинг энг улуғи қурбонлик кунидир, сўнгра қурр (ҳожилар Мино водийсида қарор топадиган ҳулҳижжа ойининг ўн биринчи) кунидир”. Имом Абу Довуд ривояти.

Учинчидан: Бу кунларда ислом динининг энг афзал фарз ибодатларидан бири – ҳаж ибодати амалга оширилади.

Тўртинчидан: Пайғамбарларнинг энг улуғи Муҳаммад алайҳиссалом бу кунлар ҳақида чиройли гувоҳлик бериб, унда жумладан шундай деганлар:
Аллоҳнинг наздида мана бу ўн кунданда улуғроқ, шунингдек, ўзидаги (яхши) амал эътиборидан Аллоҳга севимлироқ бўлган бирор бир кун йўқ. Бас, бу кунларда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар”. Имом Абу Довуд ривояти.

Бешинчидан: Бу кунларда ибодатларнинг энг улуғлари жам бўлади: имон, намоз, (нафл) рўза, закот ва ҳаж. Бу жамланиш йилнинг бошқа бирор бир ўн кунлигида юзага келмайди.
Давоми бор...
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга расмий МУНОСАБАТ

⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди” деган мазмундаги ёлғон хабар(фейк)лар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди.
🔶 Ушбу фейк хабар бундан бир йил аввал пандемия даврида 2021 йил июль ойида эълон қилинган маълумотни қайта, яъни такроран тарқатилмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши бундай фатво чиқармаган.
🟩 Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларида ўзгаришлар бўлаётган бўлса-да, лекин оммавий тадбирларни чеклаш юзасидан Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилингани йўқ.
Маълумот учун, 2022 йил 1 июль куни Президентимиз “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.
🌙 Қурбон ҳайити намозини ўқиш юзасидан бирор ўзгариш бўладиган бўлса, расмий нашрларда эълон қилинишини билдирамиз. Мўмин-мусулмонлардан асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай хабарларни тарқатмасликни илтимос қиламиз.
❗️Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(учинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДАГИ АМАЛНИНГ ФАЗЛИ САВОБИ:
Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган бўлиб, жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар:
Солиҳ амал ушбу кунлар, яъни (зулҳижжанинг аввалги) ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ”. Имом Бухорий ривояти.
Бу ҳадиси шариф ушбу ўн кунни йил кунларининг энг афзали, шунингдек, ушбу кунлардаги солиҳ амалларнинг ажри савоби бошқа кунларда адо этилганига нисбатан улуғроқ бўлишига далолат қилади. Уламолар ушбу ҳадиси шарифдан хулоса қилиб шундай дейдилар:
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги ҳатто рамазон ойининг охирги ўн кунидан ҳам афзалроқ.
Лекин рамазон ойининг охирги ўн туни зулҳижжа ойининг аввалги ўн тунидан афзалроқ. Негаки, рамазон ойининг охирги ўн тунлари ичида қадр кечаси бор.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(учинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДАГИ АМАЛНИНГ ФАЗЛИ САВОБИ:
Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган бўлиб, жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар:
Солиҳ амал ушбу кунлар, яъни (зулҳижжанинг аввалги) ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ”. Имом Бухорий ривояти.
Бу ҳадиси шариф ушбу ўн кунни йил кунларининг энг афзали, шунингдек, ушбу кунлардаги солиҳ амалларнинг ажри савоби бошқа кунларда адо этилганига нисбатан улуғроқ бўлишига далолат қилади. Уламолар ушбу ҳадиси шарифдан хулоса қилиб шундай дейдилар:
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги ҳатто рамазон ойининг охирги ўн кунидан ҳам афзалроқ.
Лекин рамазон ойининг охирги ўн туни зулҳижжа ойининг аввалги ўн тунидан афзалроқ. Негаки, рамазон ойининг охирги ўн тунлари ичида қадр кечаси бор.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(тўртинчи қисм)

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР:
Мўмин-мусулмонлар зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини кўплаб ибодат ва хайрли амаллар билан ўтказмоғи тавсия этилган. Жумладан:
Имкони борлар ҳаж ва умра ибодатларини адо этишлари.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Умрадан ¬ кейинги умра иккисининг орасидаги нарсаларга (гуноҳларга) каффоротдир. Мабрур (яъни, амаллари тўлиқ ва гўзал адо этилган) ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Нафл рўза тутиш.
Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш бу кунларда амалга ошириладиган солиҳ амалларнинг энг хайрлисидир. Негаки, солиҳ амаллар ичида энг хайрлиси рўза ибодати бўлиб, у савобли амалларнинг онаси саналади. Ўнинчи кун қурбон ҳайити куни бўлгани учун у кунда рўза тутиш мумкин эмас. У кунда рўзадан бошқа хайрли ишлар амалга оширилади.
Рўзани имкони борлар тутади. Рўза тутиш имкони бўлмаганлар эса бошқа хайрли ишларни амалга оширадилар.

Хусусан, арафа кунининг рўзасини тутиш.
Ушбу кунлар ичида тўққизинчи кун, яъни арафа кунининг рўзаси алоҳида мақтовга сазовар.
Абу Қатодадан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
Аллоҳдан умид қиламанки, арафа кунинг рўзаси ўтган йилга ва келгуси йилга (яъни, ўтган йилдаги ва ҳатто келгуси йилдаги гуноҳлар учун) каффорат бўлади!. Имом Муслим ривояти.
Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш имкониятига эга бўлмаганлар ҳеч бўлмаса ушбу тўққизинчи – арафа кунида рўза тутиш чорасини топсалар жуда ҳам улуғ ишга мушарраф бўладилар.

Ушбу ўн кунда Қуръони карим тиловати, такбир, ҳамд айтиш, таҳлил ва зикрлар билан кўпроқ машғул бўлиш.

Ота-она, ака-ука, опа-сингил, аммо-хола, амаки-тоға мисол қариндошларни зиёрат қилиш, силаи раҳм, бемор ва ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан ҳол сўраб, уларга кўмак бериш.
Юқоридаги ҳадиси шарифни яна бир карра эслаб ўтамиз, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар:
Солиҳ амал ушбу кунлар, яъни (зулҳижжанинг аввалги) ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ”. Имом Бухорий ривояти.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(бешинчи қисм)

ҚУРБОНЛИКНИ ИРОДА ҚИЛГАН КИМСА СОЧ ВА ТИРНОҚЛАРИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ ҲАҚИДА:
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
Қачон зулҳижжа (ойи)нинг ҳилолини (яъни, янги ва илк ҳолатини) кўрсангиз ва қайси бирингиз қурбонлик қилмоқни ирода этсангиз, бас (у) сочи ва тирноқларидан (яъни, уларни олишдан ўзини) тийсин”. Имом Муслим ривояти.

Зулҳижжа ойи кириши билан кимни сўядиган қурбонлиги бор бўлса, қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч ва тирноқларини олмай туриши ҳақидаги ҳадислардан бири ушбу ҳадиси шарифдир.
Ҳанафий уламолари ушбу маънода ворид бўлган ҳадислардаги мазкур кўрсатмалар мубоҳга далолат қилади, яъни бу амал ихтиёрийдир, дейдилар.
Яна бошқа фақиҳлар бу амални суннат ёки мустаҳаб, яна айримлари эса вожиб деганлар.
Бу борада мақоламизнинг навбатдаги қисмида атрофлича тўхталиб ўтамиз.

Бунга риоя қилган киши соч ва тирноқларини тоза, озода тутишни унутмаслиги керак!

Ушбу тавсияга амал қилишда – қурбонлик қилиш асносида қурбонлик қилувчининг кўпроқ аъзоси иштирок этиб, қурбонлик сабабидан Аллоҳнинг мағфирати ва раҳматига кўпроқ аъзоси шоҳид бўлсин, деган яхши умидлар қилинади.

Илова:
Қурбонликни ният қилган кимса учун (умра ва ҳаж қилувчи инсон бундан мустасно) эр-хотин муносабатлари (яъни, жимоъ), хушбўй нарсалардан фойдаланиш, эркак киши бўлса тикилган либосларни кийишининг асло зарари йўқ.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(олтинчи қисм)

ҚУРБОНЛИКНИ ИРОДА ҚИЛГАН КИМСА СОЧ ВА ТИРНОҚЛАРИНИ ОЛМАСЛИГИГА ОИД ФИҚҲИЙ ҲУКМ,1:
Фуқаҳолар аввалги мақолада келтирилган ҳадиси шариф асосида қурбонликни ирода қилган кимса зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч ва тирноқларини олмаслик ҳукмини қуйидагича баён этадилар:
БИРИНЧИ ҚАВЛ: соч ва тирноқларини олмаслик МУБОҲ, яъни ихтиёрий амал.
Бу аксар ҳанафий мазҳаби уламоларининг қавли бўлиб, бу қавлга кўра қурбонликни ирода қилган кимса зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч тирноқларини оладиган бўлса, ҳеч бир кароҳият йўқ. Шунингдек, бу ишни қурбонлик амалига зарари бўлмайди, қурбонлик адо топаверади. Биз шу қавлни оламиз.
Бу мавзуда улуғ ҳанафий муҳаддис ва фақиҳ олим Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
فَذَهَبَ قَوْمٌ إلَى هَذَا الْحَدِيثِ فَقَلَّدُوهُ وَجَعَلُوهُ أَصْلًا وَخَالَفَهُمْ فِي ذَلِكَ آخَرُونَ فَقَالُوا: لَا بَأْسَ بِقَصِّ الْأَظْفَارِ وَالشَّعْرِ فِي أَيَّامِ الْعَشْرِ لِمَنْ عَزَمَ عَلَى أَنْ يُضَحِّيَ وَلِمَنْ لَمْ يَعْزِمْ عَلَى ذَلِكَ وَاحْتَجُّوا فِي ذَلِكَ بِمَا قَدْ ذَكَرْنَاهُ فِي كِتَابِ الْحَجِّ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْت أَفْتِلُ قَلَائِدَ هَدْيِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَبْعَثُ بِهَا ثُمَّ يُقِيمُ فِينَا حَلَالًا لَا يَجْتَنِبُ شَيْئًا مِمَّا يَجْتَنِبُهُ الْمُحْرِمُ حَتَّى يَرْجِعَ النَّاسُ،
فَفِي ذَلِكَ دَلِيلٌ عَلَى إبَاحَةِ مَا قَدْ حَظَرَهُ الْحَدِيثُ الْأَوَّلُ، وَمَجِيءُ حَدِيثِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَحْسَنُ مِنْ مَجِيءِ حَدِيثِ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، لِأَنَّهُ جَاءَ مَجِيئًا مُتَوَاتِرًا، وَحَدِيثُ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا لَمْ يَجِئْ كَذَلِكَ، بَلْ قَدْ طُعِنَ فِي إسْنَادِ حَدِيثِ مَالِكٍ، فَقِيلَ: إنَّهُ مَوْقُوفٌ عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا،
Яъни: “Баъзи аҳли илмлар ушбу ҳадис ҳукмига юрадилар. Уни маҳкам тутиб, амал қилиш учун асос қилиб олишади. Бошқа уламолар эса ўзгача йўл тутадилар ва шундай дейдилар: “Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида қурбонлик қилишни ният қилган ва ният қилмаганлар учун соч ва тирноқларини олишда ҳеч қандай зарар гуноҳ йўқ”. Улар бу тўғрисида биз “Ҳаж китоби”да келтирган ҳадисни ҳужжат қиладилар:
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадий (қурбонлик учун аталган ҳайвон)ларига қурбонлик белгиларини боғлар эдим. У зот қурбонликларини (Макка шаҳрига) жўнатар ва биз билан (Мадина шаҳрида) ҳалол (яъни, эҳромсиз) турардилар. Эҳромли киши эҳтиёт бўлиши керак бўлган нарсалар (соч ва тирноқ олиш, жинсий алоқа ва ҳаказолар)дан сақланмас эдилар. Одамлар ҳаждан қайтгунча шу ҳолат давом этарди”.
Бу ҳадисда аввалги ҳадис, яъни Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо томонларидан келтирилган ҳадисда ман қилинган ишларнинг мубоҳ эканига далил бор. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтган ҳадиснинг бизга етиб келиш йўли Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳоникидан яхшироқ. Чунки, Оиша онамиздан ривоят қилинган мазкур ҳадис бизга мутавотир ҳолда етиб келган. Умму Салама онамиздан ривоят қилинган ҳадиснинг бизга етиб келиши эса ундай эмас, балки Имом Моликдан ривоят қилинган ҳадиснинг иснодига таъна етган. Бу ҳадис Пайғамбаримизга етиб бормайди, Умму Саламада тўхтайди", деганлар.
Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовийнинг “Шарҳи маъонил осор” китобининг 3-жилди, 481-бет.
Давоми бор...
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(еттинчи қисм)

ҚУРБОНЛИКНИ ИРОДА ҚИЛГАН КИМСА СОЧ ВА ТИРНОҚЛАРИНИ ОЛМАСЛИГИГА ОИД ФИҚҲИЙ ҲУКМ, 2:
Имом Таҳовий бу мавзуни ҳадислар билан шарҳлаб бўлгач, масалага бошқа томондан ёндашиб, жумладан шундай дейдилар:
“Эҳром – кишига аввал ҳалол бўлган кўп нарсаларни ман қилади. Шуларнинг ичида энг қаттиқ ман қилингани жинсий алоқа бўлиб, у эҳромни бузади.
Энди, эҳромда бўлмаган киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, у жинсий алоқадан ман қилинмайди. Ундан ман қилинмагандан кейин ўз-ўзидан ундан пастроқ даражадаги иш соч ва тирноқ олишлардан ҳам ман қилинмайди. Мана шу – Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад (роҳматуллоҳи алайҳим)ларнинг сўзидир”.
Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовийнинг “Шарҳи маъонил осор” китобининг 3-жилди, 482-бет.

Муҳаққиқ аллома Мулла Алий Қорий роҳимаҳуллоҳ бу масалада шундай дейдилар:
وَقَالَ أَبُو حَنِيْفَةَ: هُوَ مُبَاحٌ لاَ يُكْرَهُ وَلاَ يُسْتَحَبُّ،
яъни: “Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу иш – мубоҳ бўлиб, (соч, тирноқни олиш) макруҳ ҳам эмас, (уларни олмаслик) мустаҳаб ҳам эмас”. (“Мирқотул мафотиҳ”).

Демак, қурбонлик қилмоқчи бўлган шахс модомики эҳромда эмас экан соч-соқолини, тирноғини олишида ҳеч қандай гуноҳ йўқ, балки бу – мубоҳ, яъни ихтиёрий амал саналади.
Валлоҳу аълам.

Маълумот учун бу масалага доир бошқа қавлларни ҳам баён этиб қўямиз:
Иккинчи қавл: соч ва тирноқларини олмаслик СУННАТ амал.
Бу моликий, шофеий ҳамда баъзи ҳанбалий мазҳаби уламоларининг қавли бўлиб, унга кўра қурбонликни ирода қилган кимса зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч ва тирноқларини олмай турса, катта ажрга эга бўлади.
Агар оладиган бўлса макруҳ иш қилган бўлади. Лекин, қурбонлик амалига бунинг зарари бўлмайди, қурбонлик адо топаверади. Агар, зарурат (масалан, таом тайёрлаш, муолажа олиш ва ҳоказо мисол) сабаблардан уларни тўлиқ ёки қисман оладиган бўлса кароҳият йўқ.
Учинчи қавл: соч ва тирноқларини олмаслик ВОЖИБ амал.
Бу баъзи ҳанбалий мазҳаби уламоларининг қавли бўлиб, унга кўра қурбонликни ирода қилган кимса зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик амалини амалга оширмагунга қадар соч ва тирноқларини олмай турса улкан ажрга эга бўлади. Агар оладиган бўлса гуноҳкор бўлади. Лекин, қурбонлик амалига бунинг зарари бўлмайди, қурбонлик адо топаверади.
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

👉https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
❗️Қурбонликка оид масалалар

Қурбон хайитига қандай тайёрланиш кераклигини билиб олинг.

Келаётган Қурбон хайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларга юбориб қўйинг 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Том маънодаги мусулмонларнинг байрамларидан бири бўлмиш қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Каналга обуна бўлинг
👉https://t.me/dinvadunyoodobi
. Allohga sizlarga biror narsa ato etishi uchun ibodat qilmanglar, balki sizlardan rozi boʻlishi uchun ibodat qilinglar. U Zot sizlardan rozi boʻlib qolsa, ato etgan narsalari bilan sizlarni hayron lol qiladi.https://t.me/dinvadunyoodobi
Инсон кариса хам вафо каримас экан.Чиройли булмасанг хам вафоли булсанг йэтади.
https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

Aссалому алайкум.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Бугун 28ИЮЛЬ ПАЙШАНБА куни.
Кунингиз Умрингиздаги энг Гўзал кунлардан
бири бўлсин!!!

https://t.me/dinvadunyoodobi
Tопишмоқни тўғри топсангиз иншааллаҳ иймонингиз кучаяди.
1. Қуръонни қилиб гувоҳ.
Дедилар Расулуллоҳ.
Ерлару осмонларни
Яратган ёлғиз "......."

2. Ҳар ердаю, ҳар ишда
Сарамжон-у, саришта.
Савобинг-у гунохинг.
Ёзар икки "................."

3. Китобларга султондир.
Маъноларга у кондир.
Жаннатда ҳам ўқилур.
Унинг номи "............дир".

4. Осмондан олиб хабар.
Оламга бўлиб рахбар.
Хақ йўлга бошладилар.
Барчани ул ".................."

5. Атроф тўла аломат.
Хеч ким қолмас саломат.
Хушёр бўлгин эй дўстим.
Яқин қолди ".................".

6. Фаровонлик омонлик.
Аллоҳимдан бу хақдир.
Яхшилигу, ёмонлик.
Аллоҳ битган ул "...........".

Омад сизга ёр бўлсин.


👉🏻https://t.me/dinvadunyoodobi
Нафс айтди: ТАТИБ КЎР.
Иймон айтди: ҚАЙТИБ КЎР.
Нафс айтди: БИР БОРА.
Иймон айтди: КЎР ЧОРА.
Нафс айтди: БОР ЛАЗЗАТ.
Иймон айтди: ЖИМ, КУЗАТ.
Нафс айтди: ВАҚТИНГ БОР.
Иймон айтди: АҲДИНГ БОР.
Нафс айтди: АВФДАСАН.
Иймон айтди: ҲАВФДАСАН.
Нафс айтди: ТУЗУК ИШ.
Иймон айтди: БУЗУҚ ИШ.
Нафс айтди: РОҲАТ ҚИЛ.
Иймон айтди: ТОҚАТ ҚИЛ.
Нафс айтди: ҚИЙИН ЭМАС.
Иймон айтди: ЎЙИН ЭМАС.
Нафс айтди: НАФСИНГ БОР.
Иймон айтди: ЛАФЗИНГ БОР.
Нафс айтди: ЖИНОЯТ.
Иймон айтди: ҲИДОЯТ.
Нафс айтди: ЭХХ КУТДИМ.
Иймон айтди: МЕН ЮТДИМ!!!....

🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃

https://t.me/dinvadunyoodobi
Қуръон ўқиётиб нега йиғлай олмаслигингизни биласизми?

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳга шогирдларидан бирининг хабари етиб келди. Унга кўра, у ҳар кеча бедор бўлиб, Қуръонни хатм қилар экан.
Имом уни чақиртириб, унга Қуръонни тадаббур билан ўқишни ўргатмоқчи бўлди.
-Бугун бориб, кечани қоим қиласан. Қуръонни эса менга ўқиб бераётгандек тасаввурда ўқийсан. Гўё мен сени кузатиб тургандек. Нима бўлганини менга айтарсан?
Эртаси куни шогирд имом ҳузурига келди. Тун бўйи ўн порадан ортиқ ўқий олмаганини айтди.
Имом айтди:
-Бугун бориб, Қуръонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб бераётгандек тасаввурда ўқийсан.
Шогирд келиб, тун бўйи «Амма» порасини ҳам тугата олмаганини айтди.
Имом айтди:
Бугун бориб, Қуръонни Аллоҳ таолога ўқиб бераётгандек фикрда ўқийсан!
Шогирд ҳайрон қолди.
Эртаси куни кўзида ёш, қаттиқ уйқусизлик аломати кўриниб тургандек, қўрқинч билан кириб келди.
-Нима бўлди, болам? сўради имом.

Шогирд йиғлаганча:

-Аллоҳга қасам, тун бўйи «Фотиҳа» сурасини тугата олмадим.

Ибрат...

Қуръон Аллоҳнинг каломи. Уни тилинг билан эмас, қалбинг билан ўқи !

https://t.me/dinvadunyoodobi
АЛЛОҲДАН ҲАЁ ҚИЛИШ

Аввало зеҳнда шу нарса бўлиши лозимки, одам инсонлардан ҳаё қилгани каби, Аллоҳ таолодан ҳам ҳаё қилиши лозим. Одам отаси ёки онаси ёки устози ёки дўстлари олдида гуноҳ қила оладими? Йўқ. Чунки, ҳаё бундан тўсади. Агар инсон Аллоҳдан ҳаё қилса, албатта, гуноҳлардан сақланади.

ҲАЁНИНГ ФАЗИЛАТИ

Шунинг учун ҳадисда: "Ҳаё иймоннинг бир бўлагидир", дейилади.

Бошқа бир ҳадисда: "Ҳаё нимада бўлса, уни фақат зийнатлаб қўяди", дейилади (Сунани Термизий, 1974, Ал-адаб ал-муфрад, 210).

ҲАЁНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Бир бошқа ҳадисда Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан хақиқий ҳаё қилинг", дедилар. Биз: "Эй, Аллоҳнинг Расули! "Алҳамдулиллаҳ, биз Аллоҳдан ҳаё қиламиз", дедик. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ундоқ эмас. Балки, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш – бош ва у ўз ичига олган нарсалар (кўз, қулоқ, бурун, тил)ни, қорин ва унинг атрофидаги нарсалар (фарж, оёқ, қўл)ни (гуноҳдан) муҳофаза қилишинг. Ўлим ва (қабрда жисм ва аъзоларнинг) чиришини эслашингдир. Ким охиратни истаса, дунё зийнатини тарк қилади. Ким шундай қилса, у Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади", дедилар (Сунани Термизий, 2458, Муснади Аҳмад, 3671, Муснади Баззор, 5/39, Мустадраки Ҳоким, 4/395).

БЕҲАЁЛИКНИНГ ЗАРАРИ

Ҳазрати Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен шундай одамларни биламанки, қиёмат куни Тиҳома тоғи каби ялтироқ амалларни олиб келадилар. Аллоҳ таоло уларнинг амалларини тўзиган чанг каби қилиб қўяди", дедилар. Ҳазрати Савбон: "Эй, Аллоҳнинг Расули! У одамларнинг баъзи ҳолатини айтиб беринг, токи биз ҳам улардан бўлиб қолмайлик. Ҳолбуки, биз уларни билмаймиз", дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Улар сизнинг биродарларингиздир. Сизнинг жинсингиздандирлар. Тунги ибодатдан сиз каби ҳисса оладилар. Лекин Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар ила ёлғиз қолганларида уларни тап-тортмай қиладилар", дедилар (Сунани Ибн Можа, 4245, Ал-мўъжам ал-авсам, 4632).
Ҳаким Термизий ривоят қиладилар:
Ҳазрати Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қиладилар:
"Эй, Аллоҳнинг Расули! Биз фаржимиз ила нималарни қилишимиз мумкин ва нималарни тарк қилишимиз керак?" деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёлинг ва чўрингдан бошқа барчадан фаржингни сақла", дедилар. У киши айтадилар: Мен: "Агар биз ёлғиз бўлсак-чи?" дедим. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ундоқ бўлса, Аллоҳ ҳаё қилинишга кўпроқ ҳақли Зотдир", дедилар (Ал-Манҳийëтлил-Ҳаким ат-Термизий, 38).

Хуллас, бу ҳадисдан мақсад шуки, Аллоҳдан ҳаё қилиш инсоннинг гуноҳ ва беҳаё нарсаларни тарк қилиши, барча аъзоларини гуноҳлардан ва беҳаё ишлардан сақлашидир.

ҲАЁНИНГ ИККИ ҚИСМИ

Имом Муҳаммад ибн Наср Ал-Марвазий ўзларининг "Таъзиму қодрис солаҳ" китобларида шундай дейдилар: "Ҳаё икки қисмдир: бири – Аллоҳдан ҳаё, иккинчиси – бандалардан ҳаёдир. Банда кўпроқ Аллоҳдан ҳаë қилишга эътибор қилиши лозимдир. Агар Аллоҳ таоло бандалардан ҳаё қилишни яхши хулқ деб айтмаганида, ҳаёга Аллоҳдан бошқа бирор ҳақдор бўлмас эди. Чунки, фойда ва зарарнинг молики ундан бошқа ҳеч кимдир. Лекин, Аллоҳ таоло бандалар ҳам бир-биридан ҳаё қилишини ва бир-бирининг айбларини беркитишини яхши кўрди" (Таъзиму қодрис солаҳ, 2/825).

"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" китоби асосида

https://t.me/dinvadunyoodobi
​​#ҳайвонот

ОТЛАР ҲАҚИДА.

{و الخيل} و خيل نوعان: عتيق و هجين، فرق بينهما ان عظم البرذون اعظم من عظم الفرس ، عظم الفرس اصلب و انقل ، و البرذون اجمل من الفرس و الفرس أسرع منه ، و العتيق بمنزلة الغزال و البرذون بمنزلة الشاة ، فالعتيق ما ابواه عربيان سمي بذلك لعتقه من العيوب و سلمته من طعن فيه بالامور المنقصة. و سميت الكعبة بالبيت العتيق لسلامتها من عيب الرق لأنه لم يملكها مالك قط.
و الهجين الذي ابوه عربي و امه عجمية.

«Отлар: Наҳл сураси 8 оят»
Отлар икки тур бўлади:
- Атиқ (қадимги, озод) отлар.
- Ҳажин (чатишма) отлар.
Уларнинг ўртасидаги фарқ аргумук (чатишма от)ни суяги каттароқдир. Қадимги отнинг суягидан қадимги (Атиқ) отнинг суяги эса қаттиқ ва ҳарактлироқдир. Аргумук - отларниг чиройлироғидир ва атиқ эса уларни тезроғидир. Атиқ Оҳу мақомидадир ва Аргумук эса қўй мақомидадир. Бас Атиқнинг ота-онаси араб отларидандир. Ўша номи билан номланиши айбу нуқсондан озод бўлгани учун ва камчилик ишларни сабабидан унга сайилган ёки кораланишдан саломат бўлганлиги учун.
Каъбанинг ҳам «Байтул Атиқ» деб номланиши - қулларни айбу нуқсонидан саломат бўлгани учундир. Чунки (Каъбатуллоҳга) ҳеч бир подшоҳ эгалик килаолмади.
Хажин - шундай бир от-ки, унинг отаси араб ва онаси эса ажамдир.

و خلق الله الخيل من ريح الجنوب و كان خلقها قبل آدم عليه السلام لان الدواب خلقت يوم الخميس و آدم خلق يوم الجمعة بعد العصر ، و الذكر من الخيل خلق قبل الانثي لشرفه كآدم و حواء .

Аллох таъоло Отни жанубий шамолдан ва Одам алайҳис-саломдан олдин яратди чунки хайвонлар пайшанба куни яратилди ва Одам алайҳис-салом эса жумъа куни асрдан кейин яратилди. Одам алайҳис-салом Ҳаво онамиздан олдин яралган сингари отнинг айғири урғочиси(байтал)дан аввалроқ яратилди.

و اول من ركب الخيل اسماعيل عليه السلام - و كانت وحوشا - و لذلك قيل لها العراب، و في حديث: «اركبوا الخيل فانها ميراث ابيكم اسماعيل ».

Биринчи ёввойи отни минганлардан бу Исмоъил алайҳис-саломдирлар. Шунинг учун ҳам у отни араб дейилади.

Ҳадисда келганидек:
Отни мининглар чунки у сизларни отангиз Исмоъил (алайхис-салом)ни меросидир.

و عن انس رضي الله عنه أن النبي صلي الله عليه وسلم لم يكن شيء احب إليه بعد النساء من الخيل :« لما اراد ذو القرنين ان يسلك في الظلمة الي عين الحياة سأل أي الدواب في الليل ابصر؟ فقالوا : الخيل فقال:أي الخيل ابصر ؟ فقالوا: الاناث قال: فاي الاناث ابصر؟ فقالوا : البكارة فجمع من عسكره سنة آلاف فرس كذلك ».

Ҳадиси шарифда келди:
Анас розияллоҳу анҳудан, айтдилар:
Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга аёлларидан кейин (ўринда) отни минишликдан маҳбуброк нарса бўлмади.

Хадиси шарифда келди:
«Зул-Қорнайн хаёт булоғига зулматдан ўтишликни ирода қилганларида сўрадилар:
- Қайси ҳайвоннинг кўзи кечасида яхши кўради?
Жавобан айтишди: От деб. Яна сўрадилар: Отнинг қайси бири яхшироқ кўргувчи? Айтишди: Отнинг «Бияси»дир.
Яна сўрадилар: Бияларнинг кайси бири яна хам яхшироқ кўргувчи? Айтдилар: «Бокираси»дир. Ўзининг аскарларидан олти мингта отлик тўпладилар».

و في الحديث: «ما من ليلة الا و الفرس يدعو فيها و يقول: رب انك سخرتني لابن آدم و جعلت رزقي في يده ، اللهم فاجعلني احب إليه من اهله و ولده ».

Хадиси шарифда келади:
«От ҳар кечада дуъо қилади ва айтади: Роббим, сен мени Одам боласига буйсинтириб қўйдинг ва ризқимни уни қўлида қилиб қўйдинг. Эй Аллоҳим! Мени унга ўзининг аҳлидан ва боласидан кўра маҳбуброқ қилгин».

Тафсиру рухул баён китобидан.