Дунё ва дин одоби
366 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
Channel photo updated
Соқол қўйиш ҳақида Ислом, тарих ва фан нима дейди?

1. Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо: "Соқолни эркак кишига зийнат қилган Зот покдир" деганлар.

Демак, соқол ҳар қайси эркак учун кўрк ва ҳусн берувчи омиллардан ҳисобланади.

2. Пайғамбарлар соқол қўйганлар.

3. Ислом динида ҳалол қилинган амал ва таомларнинг бари инсон соғлиғи учун фойдали эканлиги йиллар давомида бирин-кетин исботланмоқда. Шу ўринда соқол ҳам!

*

4. Австралиядаги "Шимолий Уисленд Университети" олимларининг изланиши натижасида шу маълум бўлдики:

1) Соқол ултрафиолет нурлардан самарали равишда (95%) ҳимоя қилади.

2) Тери ва териости касалликларидан ҳимоя қилади.

3) Тери билан рўй берадиган саратон касалликларидан ҳимоя қилади.

5. Нью-Ёркдаги "Астма ва унда доир касалликлар клиникаси" мутахассислари олиб борган тадқиқот натижасига кўра:

1) Соқол қўйиш астмага чалиниши коэффициентини камайтиради.

2) Соқол аллергик касалликларни олдини олади.

3) Соқол танага кирувчи бактериялардан ҳимояловчи филтер вазифасини ўтайди.

4) Соқол қанчалик узун бўлса - шунча нафас олиш йўллари равон фаолиятда бўлади.

6. Огая штатидаги "Вегснер тиббиёт институти" дерматологи соқолни тиғ билан қириш турли касалликларни келтириб чиқариши, тери нозиклашиб, ўзида турли хил инфексияларни жамлашини таъкидлаб ўтди.

*

7. Соқол қишнинг қаҳратонидан ҳам ҳимоя қилади.

8. Соқол эркакни ёш кўрсатади.

Эркак киши соқолини қиргани сари юзидаги терисини бўшашиб, борган сари бужмайиб боради. Натижада юзига тез ажин оралаб, тез қарий бошлайди.

Соқол ўз ўрнида юздаги терини тетик ва таранг ушлаб туради. Шу сабабли соқолдор эркакларнинг юзлари асосан силлиқ ва ҳушбичим бўлади.

9. Соқол теридаги турли тошма (угри)ларни бартараф қилади.

10. Соқол қўйган йигитлар савлатли ҳамда жиддий кўринадилар.

11. Аёллар орасида ўтказилган сўровлар натижалари шуни кўрсатдики, соқол қўйган эркаклар бесоқолларга қараганда ишончлироқ гавдаланар экан.

12. Муслима аёлларнинг бари турмуш ўртоғини соқоли бўлишини истар эканлар.

*

13. Қадимги Мисрда фақатгина фиравн оиласига мансуб шахслар соқол қўйиши мумкун бўлган. Чунки соқол тарихдан инсонлар учун олийнасаблик белгиси бўлган.

14. Рус князьлигида подшоҳ оиласига мансуб бўлмаган эркаклар соқол қўйса жаримага тортилган.
Оддий халқ бундай шарафга нолойиқ саналган.

15. Мовароуннаҳр диёрида жиноят устида қўлга тушган одамни соқолини қириб, эшшакка тескари ўтказиб, бозорда айлантириш - энг оғир жазо сифатида кўрилган.

Соқоли қирилганларга қиз беришни оталар ўзларига шармандалик деб билганлар.

16. Яқин тарихда ҳам, аниқроғи 1930-йилларга қадар Саудия Арабистонида соқолни қирганлар учун жарима мавжуд бўлган.

*

Мақоламиз якунини қисқа қилган ҳолда айтамизки:

"Соқол қўйинглар - ёшариб юринглар!"

🌹🌷