Депутат Дониёр Юсупов
88 subscribers
44 photos
90 videos
234 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дилозорларни кӯрдим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутиб бӯлмайди сиздек инсонни
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаришта ҳам, шайтон ҳам эмасман...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеша, ман этувдим охиргисини ичманглар деб😂😂😂
Долчин (корица)
ДОЛЧИН — ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ҚАРШИ…
Ёш ўтгани сари инсон ўз вазни ва қондаги қанд миқдорини назорат қилмаса, қандли диабетнинг II тури юзага келиш хавфи ортиб боради. Буғдой маҳсулотлари: қора нон, сули ёрмаси ва кепакли ундан қилинган хамир маҳсулотлари секин ҳазм бўлувчилар сирасига киради. Улар истеъмол қилингач, қондаги қанд миқдори унчалик кўп кўтарилмайди. Қондаги қанд миқдори ўртача бўлиши учун кунига 200 гр. сули ёрмаси (овсянка) ёки 100 гр. дуккакли маҳсулотлар истеъмол қилиш зарур. Нонуштага сули ёрмаси тановул қилинг, оқ нон ўрнига эса кепакли ундан тайёрланган нон енг. Макарон маҳсулотлари харид қилганда унинг таркибида кепакли ун борлигига аҳамият беринг. Долчин (корица): тадқиқотларнинг кўрсатишича, долчин қондаги қанд ва ёғ миқдорини туширади. Соғлом бўлиш учун эса кунига ярим чой қошиқ долчин тановул қилиш мақсадга мувофиқ. Долчинни сули ёрмаси билан бирга ёки мевалар билан бирга, шунингдек, қаҳва ёки какаога қўшиб истеъмол қилиш мумкин.
Сирка ва лимон шарбати: таомларингизга лимон шарбати қўшишни одат қилинг. Салатларга эса сирка, лимон шарбати, зайтун ёғи аралашмаси қўшинг. Бундай салат қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СубҳанАллаҳ

Гоҳида ношукурлик қилиб қўймаяпмизмикин деб ўйлаб қоламан...

Иккита қўли йўқ қизнинг оёқлари орқали рўмол ўрашларини кўринг.

Аллҳамдулиллаҳ саломатмиз...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✍️Ҳашар - элга ярашар. Қибрай туманидаги "Маърифат" маҳалласидаги ҳашар тадбири.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Мерос талаш

🎙Раҳимберди домла
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саломатлик билан ӯйнашманг...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тангани иккинчи томони»

«Агар қайси оила тинч бўлса шуни билингки ўша оиланинг хожаси кечиримли бекаси эса сабрлийдир!»
👇🏻👇🏻                 
https://t.me/doniyor1973
20 йилдан ортиқроқ вақт давомида Тбилисидаги кўп қаватли уйлардан бирининг 4-қаватида “Жигули” автомашинаси турар эди.
Бу “Жигули” ҳикояси жуда ҳам қизиқ бўлган. 1991-йилда Тбилиси шаҳрининг туманларидан бирида яшовчи фуқаро Резо Энукидзе ўзи учун янги ВАЗ 2106 машинасини сотиб олади. У бу машина учун бутун умр пул йиққан эди.

Биринчи кечадаёқ мошина ўғрилари машинанинг ғилдираклари ва ойналарини ечиб кетишади. Резо жуда ҳам жаҳли чиқиб кетади ва машинани ўзи яшайдиган уйнинг балконига кран ёрдамида олиб чиқиб қўяди.

“Машина тинч, осойишта даврлар келгунча мана шу ерда туради” - деб Энукидзе ҳаммага жар солади.
Машина Резо учун жуда қадрли эдики, у машинани ерга олиб тушиш учун ҳали ҳам яхши даврлар келмади деб ҳисоблар эди. У машинани балконда бўлса ҳам жуда яхши парвариш қилар эди, ҳар куни уни ювиб, артиб, тозалаб кейин ишга кетар эди.

2018-йилда машина ерга олиб тушилди, лекин афсуски Резо Энукидзе энди йўқ эди. Унинг бутун умрлик орзуси машинани ерга олиб тушиб унда оиласи билан сайр қилиш эди...
ИЗТИРОБ

Қишлоқнинг олд қизи, ақлли, чиройли Мухлисани холасининг ўғлига сўраб келишди.

Кўкрак саратонига чалинган хола синглисининг қулогини қоқиб қўлига берди;
-Мен ярим жонман. Фақат жияним ирганмай қарайди. Қизингни берсанг ҳам, бермасанг ҳам келин қиламан!

Сингил қариндош-уругчилик ўртасидаги никоҳга мутлақо қарши эди. Ота ҳам оёқ тираб , қатъий бош чайқади.
Лекин ўртага уруғнинг катталари тушишди. Касалмаанд опанинг кўнглига қараш керак эди-да.
Етти жигар бир тараф бўлиб хужумга ўтгач, бошқа йўл топилмади. Қиз холанинг ўғли билан унаштирилди ва тез орада тўй бўлди.

Аввал роса қаршилик қилиб "холамнинг ўғли менга ака-ку " деб тўполон кўтарган, сўнг хола, тоғалар таъсирида тақдирига кўнган қиз ойдай келинчак бўлди.
Елиб-югуриб, хола-қайнонанинг жарохатларидан ирганмай парвариш қила бошлади...

Турмушнинг зарбалари эса кўўўўўп экан. Хола бўлишига қарамай ўта инжиқ қайнона, ундан инжиқ эрнинг кўнглини топиш ва қариндошлар орасига совуқчилик тушурмаслик учун у тишини тишига босди.

Тўнғичи - Иймона туғилганида ундан баҳтиёрроқ инсон йўқ эди. Бироқ бу қувонч узоққа чўзилмади.Фарзанди касалмандга ўхшарди. Буни сезиб қолган келин қайнонага ёрилди:
- Иймонанинг памперслари қорайиб қоляпди аба. Дўхтирларга кўрсатайлик.

Тагликдаги қора доғларга бир назар ташлаб ирганган қайнонанинг қовоғи уюлди.
-Вахима қилма! Хеч бало қилмайди. Ана, балодай сакраб юрибдику. Дўхтирмиш?!

Келиннинг дами ичига тушди. Боланинг ахволи эса тобора оғирлашаверди.Мурғакнинг мутасил бўғимлари оғрир, боши айланар, жигари хам санча бошлади. Вазн йўқотиб, бўйи ўсмай қолгач, энди умидвор бўлиб уйдагиларга ялинди:

-Аҳволини айтсам, қайнонам соппа-соғ деяпди. Бу ўйнаб кулиб юргани билан, мен сезяпманку. Кундузи ўйнаб, кечаси оғриқдан ихраб чиқади. Пешобини хам текшириб кўрдим. Ишонасизми, соғлом болалар каби сияди. Фақат бир неча дақиқа ичида "пепси кола" рангигадака қорайиб қолади. Мана, ишонмасангиз баклашкага солиб олиб келдим.

Неварасини қучоқлаб ўтирган онаизор қўрқиб кетди.

-Шуни қайнонанг кўрдими?
У изиллаб йиғлаб юборди:

-Ха, кўрди. Бола туғилганидаёқ "памперс"ларини кўрсатардим. Ўзимни урушиб ташлаган.

Онаизорнинг елкаси чўкди. Ака, опаларининг тазъйиқи билан қариндошга қиз узатганидан ўзидан нафратланиб кетди.
Ора очилиб , жигарчилик тўзиб кетса ҳам "Йўқ!" деб туриб олса бўлардику. Қизи ҳам бир бурда бўлиб қолибди. Орқаваротдан анча гаплар етиб келган. Меҳрибон бўлишга ваъда берган опа-қайнона тўйдан кейиноқ тўнини тескари кийиб, турли найранглар чиқара бошлаган. Жиян-келиннинг бошига нималар солмади-ю...Янаям қизи ота-онам сиқилмасин деб миқ этмасди.
Иймонанинг ахволидан қўрқиб, хавотир олаётгани учунгина ёрилганди...

Бироқ хола-қайнона яна ҳеч кимнинг иддаосини эшитмади.
Қизининг бўғин оғриқларига ўзи билганча муолажа қилаётган Мухлиса, кичкина қулоқчасидан сариқ эмас қора рангдаги суюқлик кела бошлаганини кўриб, додлаб юборди ва эрига илтижоли мўлтиради.

Аммо эрни хам Худо уриб қўйган экан. У хотинини урди. Бор кучи билан урди, тепди.
Мухлиса иккинчи фарзандига хомиладор эди. Уни нобуд бўлишидан қўрқиб бемор қизалоғини кўтарганча ота уйига қайтди. Туғиб, сал ўзига келиб олгач, катта фарзандини кўтарганча дўхтирхонага чопди.
Ўзининг ҳам ахволи яхши эмасди.
Болаликдан таниш хола уйи-
келинлик уйи ҳақида эшитса титраб , ғўлдираб қоларди.
Қизидан айрилиб қолишдан қўрққан ота-она, қариндошларга илк марта тик қарашди ва қудачиликни шу ерда йиғиштиришга қарор қилишди.

Бироқ...кунларнинг бирида қизларини кўриш бахонасида келган ота қутуриб, яна хотинига ташланди. Уйда катталарнинг йўқлиги қўл келди чоғи хуморидан чиққунча уриб, тепди...Бунга гувоҳ бўлиб қолган Иймона қаттиқ қўрқиб тилдан қолди.

Шифокорлар унга "қандсиз диабет" ташхисини қўйдилар.

-Қаттиқ қўрқиш оқибатида шундай бўлиб қолган.
Она яна қорайиб қолган тагликни шифокорга кўрсатди:
-Яхшироқ текширилар, болаликдан шунақа белгилари бор. Бўғинлари қақшаб оғрийди. Жигари ҳам...Охирги пайтлар юракчаси безовта қиляпди чоғи. Тўшига ишора қилиб йиғлайди. Баъзан ўта беҳол бўлиб, кундузлари ҳам ухлайди.

Шифокорнинг қоши чимирилди:
-Бўлиши мумкин. Пулинг бўлса Тошконга олиб бор. Қандсиз диабетни эса янги орттириб олди. Эрим ургани кўриб хушини йўқотти дедингку. Ўшанда орттирган...

Яқинларининг моддий- маънавий рағбатига таянган она тўрт томонга зир чопди. Бироқ, аниқ ташҳис қўйилмади ва Иймона кўпга бормади. Тўрт ёшга етмай вафот этди.

Телбага айланаёзган ва бир қарич арқон бидан оғил томон кетаётган онани мургак гўдак йиғиси орқага қайтарди.
Ахир, Оминаси борку!
Уни кимга ташлаб кетади?!
Ота меҳридан мосуво ўтаётган гўдакни она меҳридан ҳам айириш мумкинми? Унинг ягона овунчоғи кичиги бўлиб қолди. Бироқ унинг ҳам таглигида қора доғларни кўргач, дунё чирпирак бўлиб кетди ва сурункали изтироблар таъсирида чуқур руҳий тушкунликка тушиб қолди.

У ҳамиша уни қўллаб қувватлаб келаётган опага мўлтиради.
-Каттамни ёшлик қилиб ўлдириб қўйдим опа. Балки яхшироқ қаратганимда ўлмасмиди. Тузукроқ дўхтирлар кўрганда яшармиди? Тошконга олиб борганимда ҳозир атрофимда югуриб юрармиди? Яна бир боламни ўлимини кўтара олмайман опа. Шуни сиз дўхтирларга кўрсатинг! Мени эса яна тутволиб уришлари мумкин. Ажрим учун ЗАГС га борганимда ҳаммаси баравар ташландику. Оминам қўлимда бўлса уришса буниси хам ўлиб қолади.

Ўкириб йиғлай бошлаган синглисини бошини силаб ўтирган Мунисанинг қўллари мушт бўлиб тугилди.

Бир муштипарни бесабаб дўппослайверадиган зўравондан яна нима кутиш мумкин?

Хотинига ишонмай раҳматли қизининг мурдасини ёрдириб, баъзи аъзолари учун моргдан пул олган вахшийданчи?!

Ээээ....бегона бўлганда-ку судга беришарди. Жигарда... Яна катталар орага тушади. Қахри қаттиқ тоғаларнинг уруши, холаларнинг таъна-дашномлари қачон тугайди? Қачон қариндош -уруққа инсоф беради?!

Муниса жиянини бағрига босиб Намангондаги катта шифокорларнинг олдига югурди. Кейин Тошконга чопди.
Қизалоқ ўз онасини "ая" холасини "аба" деб тил чиқарди.

Қисматни қарангки, раҳматли опачасиникидай дард билан туғилган қизалоққа тўрт ҳил ташхис қўйилиб, тўрт йилдан бери сарсон.
Пуллар обдон шилиниб, чўнтаклар хилвираб қолдию, дўхтирлар тўғри қарор қабул қила олмай, турли дорилар билан обдон тажрибалар ўтказишди. Қолмишига "Гепатит С" вирусини ҳам юқтириб, жигарнинг расвосини чиқаришган....

Шу қизалоқни Туркияга олиб келдик ва бир хафтадан бери энг яхши мутахасисларга кўрсатяпмиз. Бирорта дори буюрилишидан аввал минг марта ўйлаб кўрувчи хорижлик ҳамкасбларим онага индашмайдию, менга ўкинч билан бош чайқаб, Ибн Сино тугилган тупроқда туғилиб, фаолият юритаётган ҳамкасблари йўл қўйган хатоларни битта -битта санашади:

-Тўрт йилда тўрт ҳил ташхис билан тажриба қуёнчаси қилиб ташлашибди. Янаям боланинг жони тошдан экан. Буёғи Аллохдан....
***
Бу ҳикояни нима учун ёздим?
Кўзингизни каттароқ очиш учун!
Қариндош-уруғчилик никоҳларига чек қўйиб , мурғак норасталарнинг жонини азобламаслик, уларни ўз нафсингиз йўлида қурбон қилмаслик учун!
Ота аталмиш айрим жонзотларга инсоф сўраб, пушти камаридан бино бўлган болаларидан мехрини дариғ тутмаслик учун!

Ва албатта тиббиётимизни ислоҳ қилиш учун!

Қизчанинг асосий ташҳиси- Алкаптонурия. Жуда ноёб, кам учровчи ирсий касаллик.
Пешобни "пепси кола" рангига кириши - тирозин аминокислотасининг фаолияти бузилиши оқибатидандир. Бўғимларни қақшатиб, умуртқа поғонасидаги дисклар орасида йиғилиб, боланинг ўсишига ҳам таъсир қилади.
Бундан ташқари агар "захар" тананинг бирор аъзосини қон билан таъминловчи қон томирларларда йиғилса буйрак, юрак, жигар...ни ишдан чиқариши мумкин. Хуллас, яна бир дунё азоблари бор.
Афсус, бугунгача уни 100% даволаб юборадиган дори топилмаган. Фақат "симптоматик" яъни азобларини енгиллаштириб, ҳаётини узайтиргувчи муолажалар, дорилар ёзилади.
Ревматолог, кардиолог, нефролог, гастроэнторолог, гепатолог...хуллас барча мутахасисларнинг назорати остида бўлади.
Агар опа-сингил қуда бўлмаганда бир қизалоқ ўлмаган, иккинчиси хозир изтироб чекмаётган бўларди.

Муаззам Иброҳимова
Ассалому алайкум,  Азизлар, қадрдонлар. Ҳаммангизни янгиланиш, яшариш фасли, Наврӯз айёми билан муборакбод этаман. Бундай Наврӯзларни тинчлик- хотиржамликда кӯпини кӯриб юриш ҳаммамизга насиб қилсин. Ҳаммани ӯйлаган яхши ниятларига етказсин.
Яна бир бор байрам муборак бӯлсин.
Сизга чексиз ҳурмат билан Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши маслаҳат экан. Сизларга ҳам илиндим. Сиз хам яқинларга жоиз топсангиз улашинг.