Депутат Дониёр Юсупов
90 subscribers
44 photos
90 videos
234 links
Download Telegram
​​Ёшликни эслаймиз...😃
👇
@doniyor1973
​​⚠️​​Бош оғриғини қандай қилиб дори ичмасдан қолдириш мумкин?

🧊 Етарлича сув ичиш. Кўп ҳолларда тананинг сувсизланиши бош оғриқнинг энг оддий сабабларидан бири бўлиши мумкин. Бош оғриганда сув ичиш орқали маълум муддатдан сўнг оғриқни қолдириш ёки пасайтириш мумкин. Доимий тартибда сув ичиб юриш эса инсонни бош оғриқдан ҳимоя қилади.

❄️ Совуқ компресс қўйиш. Бош оғриғини қолдириш учун совуқ компресс қўйиш орқали ҳам босиш мумкин. Бунда муз ёки бошқа совуқ жисмни оғриқ нуқтасига босиш керак бўлади.

Бошга тушаётган босимни камайтириш. Кўпинча бошга ортиқча оғирлик тушаётгани учун ҳам у оғриётган бўлиши мумкин. Тўғноғич, шляпа бўлса, уни ечиш керак.

💡Ёруғлик оқимини пасайтириш. Баъзи инсонлар ёруғликка жуда таъсирчан бўлади. Улар бош оғриғи кўтарилганда хона ёруғлигини ёки ўзлари ишлатаётган электрон қурилмаларнинг экранларидаги ёруғликни пасайтиришлари керак бўлади.

🏃‍♂️Жисмоний машқлар бажариш. Кам ҳаракат қиладиган катталарда бош оғриғи бошқаларга қараганда кўпроқ кузатилиши мумкин. Кунлик сайр, жисмоний ҳаракат қон айланишини ва тана ҳолатини яхшилайди.

@doniyor1973
​​​​⚠️​​Бош оғриғини қандай қилиб дори ичмасдан қолдириш мумкин?
👇👇👇👇
@doniyor1973
​​#Расман
⚡️Эртага, 1-июндан 18 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

Президент фармонига асосан, давлат органлари томонидан суратда рўйхати келтирилган 18 турдаги ҳужжатларни фуқаролар ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинди.

Бу маълумотлар ваколатли органларга керак бўлса, “Электрон ҳукумат“ платформасидан олади.

Энди “паспорт-копия“, 3х4 расм бериш ҳам шарт бўлмайди.

👉 @doniyor1973
​​Эр хотин кечқурун 5 ёшли ўғлини уйда ухлатиб меҳмондорчиликка кетишди.
Бола ярим кечаси уйғониб уйдан ота онасини тополмагач йиғлади. Ва бироздан сўнг дадаси янги олиб келган телевизорни ёқаман деб тушуриб синдириб қўйди. Шу пайт ота онаси уйга келди. Ерда синиб ётган телевизорни кўриб дадасини жаҳли чиқди ва болани калтаклади. Кейин икки қўлини боғлаб хаммомга қамади. Ва эрталабгача шу ерда қоласан деди. Онаси йиғлаб тўсқинлик қилди. Лекин дадаси кўнмади. Эрталаб бўлгач онаси шошиб хаммомга кирди. Боланинг икки қўли қоп қора бўлиб кетканди. Тезда тез ёрдамга қўнғироқ қилишди.

Қон ўтмагани сабабли болани қўли ишдан чиқибди. Ва боланинг икки қўлини кесиб ташлашди.

Шундан сўнг бола дадаси ҳар сафар ишдан келганда
"Илтимос қўлларимни қайтариб беринг. Пул ишлаб сизга янги телевизор олиб бераман" дерди 😔😢
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Каналимга аъзо бӯлинг @doniyor1973
​​#ибрат
Ҳар кимда орзу ният ҳар хил бўлади тўғрими?

✔️ Улашинг |
@doniyor1973 👌
​​❗️«Аёллар дафтари» нима, унга кимлар киритилади?

«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтож, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд ҳамда психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар.

❗️❗️❗️Хурматли хотин-қизлар! Хабаримиз бор жойларда битта иккита билоғонлар ўтириб олиб сен бўласан, сен бўлмайсан деб гўёки масалани хал қиляпти. Шунинг учун мурожаат қилиб борганингизда уларни оғзаки гапига ишониб мен аёллар дафтарига кирмас эканман деб кетавермасдан улардан асосли, керак бўлса сизга ёзма жавоб беришини талаб қилинг.

Каналга уланиш 👇

@doniyor1973
​​​​‼️📣”Бибихоним мактаблари” ташкил этилади

Ҳар бир туман (шаҳар), маҳаллаларда қизларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Бибихоним мактаблари”ни ташкил этиш тўғрисида:
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ўртасида қўшма қарор имзоланди.

♻️ “Бибихоним мактаблари” жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.

📌 “Бибихоним мактаблари” фаолиятини самарали ташкил этишга хар уччала вазирликлар масъул ҳисобланади ҳамда амалий-услубий жиҳатдан кўмаклашади.

“Бибихоним мактаблари”да ўтказиладиган машғулотларга:
▫️Зулфия номидаги Давлат мукофоти ва бошқа Давлат мукофотлари ҳамда “Мўътабар аёл кўкрак нишони совриндорлари;
▫️ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий билимларга, обрў-эътиборга эга бўлган, фаол, фидойи ҳамда катта тажрибага эга бўлган тарғиботчи хотин-қизлар;
▫️ умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасаларининг тажрибали ўқитувчилари ва психологлари жалб этилади.
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🎖Ҳукумат қарори (335-сон, 01.06.2021 й.) билан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилди

🔰Қарорга кўра, кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.

🔸 Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқилади.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг (Қўмита) кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси ташкил этилади.

🔸Комиссия томонидан ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

Шунингдек, Қўмита раиси ўз ташаббусига асосан хорижлик ҳамкорлари, чет элдаги турдош ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларини миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.

Кўкрак нишони ҳар йили 30 июль – Халқлар дўстлиги куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади

Каналга уланиш👇👇👇
@doniyor1973
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри ва Қибрай туманидаги ихтисослаштирилган боғчаларга махсус асбоб-ускуналар етказиб берилди .
👉@doniyor1973 👈
​​#яхши_кайфият

Тилла балиқ тутволдим,
Ҳақиқий тилла балиқ.
Тилак айта бошладим
Қўлимга ушлаб олиб.

Дедим, сенга балиқжон,
Биттагина тилак бор.
Бўйга етди шунқорим,
Уйлантиришим даркор.

Менга пул ҳам керакмас
Керак эмас олтин тож.
Фақат яҳши бир келин
Топиб бер қилиб илож.

Келин бўлсин бинойи
Онаси ҳам ўпмаган.
Ҳар бир иши саришта,
Отаси ҳеч сўкмаган.

Ибо ҳаё жойида
Кечалари юрмасин.
Севсин уйда бўлишни,
Интернетга кирмасин.

Скайп, ватсап деганни
Телеграмни билмасин.
Эртаю кеч қийшайиб
Селфи мелфи қилмасин.

Балиқ эса : тилагинг
Иложсиз, душвор, деди.
Ундан кўра сен мени
Қовуриб евор, деди.

©️Интернетдан олдинди.

Обуна бўлиш 👇
@doniyor1973
​​Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга - АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...

Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...

Хайрли тонг кунингиз файз ва барокотларга тўла бўлсин🍃🍃🍃

@RESPUBLIKA_FILOLOGLARI
​​Пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар


Пулингга диван сотиб олишинг мумкин, аммо уйқуни сотиб ололмайсан.

Пулингга соат сотиб олишинг мумкин, лекин вақтни сотиб ололмайсан.
Пулингга дори сотиб олишинг мумкин, аммо шифони сотиб ололмайсан.

Пулингга китоб сотиб олишинг мумкин, бироқ ахлоқни сотиб ололмайсан.

Пулингга таом сотиб олишинг мумкин, аммо иштаҳа сотиб ололмайсан.

Пулингга кенг уй сотиб олишинг мумкин, лекин сокинлик, хотиржамлик сотиб ололмайсан.

Азизлар, пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар қаторига ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғ, содиқ дўст, меҳр-муҳаббат, ҳурмат, обрў, ишонч, вафоли ёр кабиларни ҳам топиб бўлмайди. Шу нарсаларга эга бўлган инсонлар уларнинг қадрига етишлари ва ҳурматини жойига қўйишлари керак.
Эй Роббим! Бизга Сенга яқинлашишимизга, ризоингни топишимизга сабаб бўладиган ва Сенга ибодат қилишимиз учун бизга кўмак берадиган ҳалол мол ато этгин! Яқинларимизни паноҳингда асрагин!
​​Шу шеърни қайта қайта ўқиб чиқдим. Сизга ҳам илиндим азизлар

ТЕШИК КАМЗУЛ...

Бир камзулим бор эди,
Кийса, одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.

Қишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга,
Ўша куни шу камзул,
Кириб қолди тушимга,

Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.

Эмишман шир ялонғоч,
На молим бор ва на пул,
Кўзларимда даҳшату
Қўлимда йиртиқ камзул

Оҳ, у олов, у азоб!
Қоврилармиш одамлар,
Қайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш одамлар.

Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз, кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.

Фақат, йиртиқ жойидан,
Ҳар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «Қанийди,
Камзул бутун бўлганда».

Эссизгина тириклик,
Қурсин кийиб, еганим,
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим ?!

Оҳ, қўшним-а, шунгаям
Суюниб "Раҳмат!" деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.

Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Қолиб кетди, эҳ, аттанг.

Қариндошлар ичра ҳам
Қийналганлар бор эди,
Чеҳрасидан билардим,
Ким нимага зор эди.

Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан эмас,
Бердим юзига отиб.

Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғимга —
Тушаркан бўб минг тилло.

Йиғиб меросхўрларга —
Қолиб кетар молимни,
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар молимни.

Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам "меники ",
Бобом дерди: "Эй, болам,
Берган нарсанг — сеники.

Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилар,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин ", дердилар.

"Шош, — дердилар, — яқинда —
Муҳтож одам қолмайди,
Садақа қилай десанг,
Ҳеч бир одам олмайди.

Хоҳ яширин, хоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз,
Ҳатто, табассуминг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.

Қарашиб қол, эй инсон,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига ".

Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимни,
Эҳсон қилган бўлардим.
​​ЎҚИТУВЧИЛАРДАН УЗР СЎРАНГ!

Ўқитувчига ойликни кўп тўлаяпмиз дебсиз!
Ўйлаб гапирдингизми шу гапни?
Хўш қанча тўладингиз?
Икки сетка бозорлик билан тугайдиган пул - 100 $- 300-$ гача бериладиган ойликни кўп дебсизми?
Ўқитувчининг Дубайда дам олганини кўрдингизми?
Бренд кўйлак кийдими?
Велосипед олса бахтли.
Пойабзали Хитойнинг энг арзон ишлаб чиқариш маҳсулоти эканлигидан хабарингиз борми?
Боласини уйли, жойли қилиш учун банклардан отди калласидай фоизли кредитни олиб,тўй қилаётгани, уй қураётгани, контракт тўлаётганидан хабарингиз борми?
Туманларга ҳамма бир бирига таниш киядиган кийимини, озиқ- овқат маҳсулотларини қарзга олиб, дафтарга ёздириб ойлиги етмай дўконнинг олдидан хижолат бўлиб айланиб ўтишидан хабардормисиз?
Баъзан, оиласидан кимдир ёки ўзи касал бўлса фоизга пул олиб тўлолмай қарзга ботиб қолган устозлар борлигини биласизми?
Бир суд идораларидан, банк юристларини оғзидан гап олинг: карантиндаги Марказий банк
бошлиғининг берган ваъдаларига ишониб, кредит муддати чўзилар экан деб, кейин кредитнинг устига миллионлаб фоиз ҳисобланиб, судга қатнаб қон босими ошган устозлар ҳақида сизга ҳангома айтишади.
Устозларни саводсиз дебсиз.
Жаноб депутат!
Бу саводсизликка сиз каби 25 йил таълимни мардикорга айлантириб қараб ўтирган депутатлар айбдор.
Кузда пахта терди кавушини судраб ўша ўқитувчи, қишда хонадон ўрганди маҳаллада.
Баҳорда пилла боқиб, ягана қилди ўша устоз. Ёзги таътилида ғўзани капалак қуртини тердириб қараб ўтирдингиз.
Йигирма беш йил ичида таълим дарахтини барбод қилиб, беш йилда беш юлдузли хизмат талаб қилишингиз жоизми?
Унинг ойлиги билан ишингиз бўлмасин.
Ўқитувчи уйида гўштсиз овқат бўлаяпти ҳозир ҳам.
Аллоҳга шукр шу картошка пиёз бор.
Жаркоп ўлдирмасин.
Бу фикрларим билан ношукрлик қилаётганим йӯқ.
Шукр.
Аммо, сизни фикрларингизга жавоб бу.
Ҳозирги сифатимиз 1000$ арзимас, лекин сизнинг бу ҳақоратингиз ӯқитувчиларга нисбатдан энг катта ҳақоратдир.
Президент Шавкат Мирзиёев сиёсати яхши ҳам сиз билан ҳамоҳанг эмас.
Ўқитувчинг яшаш шароитини яхшила деб талаб қилаяпти давлат раҳбари.
Сиз уни саводсизликда айблаб ойлигини тушириш билан эмас, ҳали ҳам ўқитувчининг ишлашига халақит бераётган омилларни бартараф қилинг.

Зудлик билан ўқитувчилардан узр сўранг!

🗣️ Эҳҳҳҳ, Яна ҚОВУН ТУШИБДИ😔😔😔
Omonat dunyo [Tarona.net]
Farhod va Shirin
Кўзда ёшдек қалқиб турибди олам, 
Ризқ-рўзини териб юрибди одам, 
Кимдир уйим дейди, ким эса болам, 
Бирда яхши, бирда ёмон бўлайлик, 
Омонат дунёда омон бўлайлик. 
@mirzo1973
𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢m𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️

@mirzo1973
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу кино олинганига 15 йилча бўлган. Лекин ўша вақтларда нима бўлишини билгандек гўё...🤔😁 Муннабой

👉 @mirzo1973
​​⚠️"Ақлли"га ақлли жавоб:
ЗИЁЛИЛАР МИЛЛАТ ПОЙДЕВОРИДИР
Жаноб депутатлар! Сизнинг ўн йиллаб мактабда, ўша сиз айтган устозлар қўлида илм олиб камолга етганингизни таъкидлаб ўтмоқчи эмасман. Зеро, ҳаммамиз сиз “тарифлаган” ўша устозлар қўлида вояга етдик. Аммо, ҳаммамиз эмас, айнан сизнинг “депутат фалончиев” аталмиш жарангдор мавқега эришишинггизда ўша “савиясиз”ларнинг хизмати катта бўлганлигини бир эсланг.
Эсингиздами, депутатликка номзод пайтингизда илк суратларингиз ўқитувчилар томонидан мактаб деворларига осиб қўйилгани? Уни болаларга ўрнак қилиб кўрсатиб: “Яхши ўқисангиз мана шу акангиздай депутат бўлиб халққа хизмат қиласизлар”, дея сиз билан фахрлангани?
Ҳа, сизнинг депутат бўлиб сайланишингиз учун уйма-уй юриб сайлов қоғоз тарқатганлар ҳам, айрим жойларда сизни деб итга таланганлар ҳам, баъзи жаҳлдор амакилар томонидан: “Депутатинг билан бирга...”, дея етти пушти эсланганлар ҳам айнан мана шу “савиясиз”лар эди.
Сайловдан бир ой олдин тунда навбатчиликка туриб тонггача сизнинг суратингизни қўриқлаб чиқадиганлар ҳам мана шулар эди. Мактабда ўзлари босмаган, аммо сизнинг сайловчиларингизнинг оёғи остига чўғдай гиламларни ижарага бўлса ҳам топиб келиб тўшаган мана муштипарлар эди. Сайлов куни эрта тонгдан ярим тунгача тик оёқда сиз учун хизмат қилганлар ҳам мана шулар эди.
Уларнинг мана шу беминнат хизматларидан кейин ҳам, ижтимоий тармоқларда сизнинг гапингизга қарши кучайган норозиликлардан кейин ҳам - уларга изоҳ ва жавоб тариқасида устозларни яна савияли ва савиясизга ажратишингиз тўғримикин? Бу инсонийликка ҳам, одамгарчиликка ҳам қанчалик тўғри келади?
Миллат пойдевори бўлмиш зиёли қатлам учун энг оғир ҳақорат эмасми бу? Шахсан Президентнинг ўзи ўқитувчининг ойлигини минг долларга етказиш ҳақида гапириб: “Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ”, деб турган бир пайтда уларнинг маошидан қирқиб қурилишга ажратишнинг таклиф қилиниши миллат пойдеворига уриладиган зарба эмасми? Яна билмадим...
Яқиндагина депутат томонидан:“Муаммо машинанинг қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул топишида”, деган изоҳ билдирлганди. Бунинг ўқитувчилар маоши ҳақидаги кейинги гапига ҳам, мантиққа ҳам қанчалик тўғри келишини таҳлил қилиб кўрмадим-у, аммо “Муаммо ўқитувчиларнинг савиясизлигида эмас, балки уларга юқори маош берилмаётгани ва уларнинг савиясини ошириш учун етарлича шароит яратиб беришга барча депутатлар курашмаётганимизда”, дейилганида юз фоиз мантиққа мос тушарди.

Мирзабек ЖАПАҚОВ,
ҳуқуқшунос журналист, Хоразм вилояти
​​"Виждонсизга мансаб тегмасин экан..."
10 йил бўлибди бу шеърнинг ёзилганига.
Худди кеча ёзилгандек…
@mirzo1973
Ички ишлар вазирлиги ходимларининг неча фоизи зомби (манқурт)?

Мана бу ҳолатни нима деб изоҳлаш мумкин? "Тепадан буйруқ бўлган. Биз фикрламаймиз. Буйруқни бажарамиз" деб изоҳланадими?

Мана шундан кейин жамаотчилик Ички ишлар вазирига қуйидаги саволни беришга ҳақлими ёки йўқми?

Ички ишлар вазирлиги ходимларининг неча фоизи зомби (манқурт)?

Нима бўлганда ҳам инсон ҳаёти азиз бўлиши керак. Футбол бўладими, фестивал бўладими, ҳоким келадими буни аҳамияти бўлмаслиги керак.

Яна принцип қилиб қўйганичи? 😒

Каналга уланинг: http://t.me/muxbir1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги ходимларининг неча фоизи зомби (манқурт)?

Мана бу ҳолатни нима деб изоҳлаш мумкин? "Тепадан буйруқ бўлган. Биз фикрламаймиз. Буйруқни бажарамиз" деб изоҳланадими?

Мана шундан кейин жамаотчилик Ички ишлар вазирига қуйидаги саволни беришга ҳақлими ёки йўқми?

Ички ишлар вазирлиги ходимларининг неча фоизи зомби (манқурт)?

Нима бўлганда ҳам инсон ҳаёти азиз бўлиши керак. Футбол бўладими, фестивал бўладими, ҳоким келадими буни аҳамияти бўлмаслиги керак.

Яна принцип қилиб қўйганичи? 😒

Каналга уланинг: http://t.me/muxbir1