Депутат Дониёр Юсупов
88 subscribers
45 photos
91 videos
236 links
Download Telegram
​​#Бебошларкелажагимиз
#Пулқанибанкир
#Кредитгатўясанми

"Халқ банки" ёшларга ажратилган пулларни қандай ўмармоқда?

"Халқ банки" Қибрай тумани бўлими ходимлари "арзимаган" жиноятга қўл уришди. Бу ҳақда прокуратура ва ДХХ хабар бермоқда.

"Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит олиш учун зўр схема ўйлаб топишади.

Хуллас, банкир бир ёшроқ одамни номига фирма очиб, унга кредит олади. Шуйтиб бир банкир 172 миллион, яна бири 90 миллион сўм кредит олиб, муроду мақсадга етадилар.

Шолғом ролини ўйнаб берган ёшлар эса бу "Банкир-шоу" га ҳайрон қараб қолаверади.

Ҳурматсиз банкирлар, бировнинг номига олинган кредитлар тешиб чиқаяпти, эҳтиёт бўламиз. 🤫👊

@doniyor1973
​​Келинг миямизга дам берамиз.

Одамчалардан биттасини танлаб охиригача кузатиб қўйинг ва буни 3 мартта такрорланг!

Натижасини кўрасиз.

@doniyor1973
​​“Халқаро доялар куни” байрами  5 май куни нишонланади. Бу сана расмий дам олиш куни ҳисобланмайди. Доя  касби  эътиборга лойиқ касб ҳисобланади. Доя дунёга келган ҳар бир инсоннинг биринчи кунида унинг ёнида туриб, она ва болага  ёрдам беради. Доянинг иши жуда қийин, хатога йўл қўйилмайдиган, сабр ва эътибор талаб қулувчи иш ҳисобланади. Шунинг учун йилда бир марта уларни байрам билан табриклаш аҳамиятлидир.
Доя касби тарихи жуда қадимий ҳисобланса ҳам, ушбу касб байрами “Халқаро доялар конфедерацияси” ташкилоти томонидан жорий этилди. Яқинда  ушбу ташкилот 100 ёшга тўлади. 1987 йилда Нидерландия пойтахтида ўтказилган Конфедерациянинг навбатдаги йиғилишида доялар куни байрамини жорий этиш ҳақида фикрлар берилди, лекин 5 йилдан сўнг ғоя амалга татбиқ этилди.Ҳозирги кунда дунё бўйича байрам кунида кўча тадбирлари, жамоат кўп тўпланган жойларда чодирлар, павильонлар ташкил этилилиб, унда доялар касбий мавзулар бўйича бепул маслаҳатлар берадилар. Конфедерация ташаббуси билан доячилик мавзуси бўйича халқаро конференциялар ўтказилади. Алоҳида давлатларда  ҳам шундай акциялар ташкил этилади. Тиббиёт масканларда тантанали йиғилишларда жамоа ёки алоҳида ходимлар фахрий ёрлиқ ва мукофотлар билан тақдирланадилар
​​#пикир_да_буям

Ўзбекистонда тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланибди.🤭

Яъни энди оёғини синдириб олган одам гипс қўйдириш учун Ўзбекистонга келади ва ҳақиқий тиббиёт гипсини қидириб мамлакатдаги барча касалхоналарни «саёҳат» қилиб кетади, дегани бу.😄🤣🤣🤣

Ман бир гипс қӯйилишига гувоҳ бӯлганман. Қибрай КТМП хирурглари бир ҳамкасбимни оёғи синганда гипс қӯйибди, мисоли лой сувоқ👌 ярим кун бу гипсда азобланибди, кечқурун уни машинамда Травматология ва ортопедия илмий марказига олиб келиб, илтимос қилиб, қайтадан гипслаттирдик, мисоли гул сувоқ, бола бечоранинг жони роҳатланди, шундан кейин!!!

Барака топкурлар. Оқибатини ҳам ўйланглар!😏

Яхшиси, туалет туризмини👌 ривожлантирайлик. 🙊

Зора, шу орқали йўлларда ва катта-катта шаҳар ларда, айниқса метро ва кӯча кӯйда одамлар заҳартанг қилса, қаерга боришни ўйламайдиган бўлишса...😏

👉 @doniyor1973 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз касбининг ва ишининг ҳақиқий усталари 👏👏 Парт-146 👇👇
@doniyor1973
​​190 кг ли қўчқор 😁👍 👇👇
Қойил, боққанга раҳмат.
@doniyor1973
⚠️Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади

‼️ Айни вақтда Президент раислигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда.

👩‍🏫 Чет тилларини ўқитиш бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол қониқарли эмаслиги қайд этилди. 1400та мактабда чет тилини ўқитиш аҳволи талабга жавоб бермайди. 2000 та чет тили ўқитувчилари лавозими вакант қолмоқда.

📌 Мактабларда ишлаётган жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро тил билиш тўғрисидаги сертификатларга эга. 11 минг нафар мактаб чет тили ўқитувчиларининг 49 фоизи тестдан ўта олмаган.

📍 Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.

🔗 Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланишини таъкидланди.
👉@doniyor1973 👈
➡️ Кейинги 3 йил давомида мактаблардаги жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчилари халқаро сертификат олишлари зарур.

▶️ Юқори балл олган ўқитувчиларга ўқиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тизими йўлга қўйилади.

▶️ Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Туман/шаҳар ғолибига 100 млн, вилоят босқичида ғолиб бўлган мактабга 200 млн, республикада биринчиликни қўлга киритган мактабга эса 500 миллион сўмгача мукофот берилади.

➡️ Келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади.
👉@doniyor1973 👈
​​Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Бу йилги Рамазоннинг сўнгги жумаси муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/doniyor1973
​​ГАП, ҚАНДАЙ ХОНАДОНДАН ЧИҚҚАНИНГДА ЭМАС.
ҒИЙБАТЧИНИНГ ГАПИ БИЛАН АЙТГАНДА, ЎТМИШИНГ ҲАМ,
ОТА-ОНАНГ КАМБАҒАЛ БЎЛГАНИДА ҲАМ ЭМАС!

МУҲИМИ, ҚАЙ ДАРАЖАГА ЕТИБ БОРГАНИНГ!
БАЪЗИ РАЗИЛЛАРГА, СЕНИНГ ДАРАЖАНГ ТИНЧЛИК БЕРМАЙДИ!

ҚАДДИНГНИ УР, ОМАДЛИ ОДАМ..
@doniyor1973
​​#Мазмунли_сатрлар

Хаётдан нолима, озроқ сабр қил,
Йиғлама, кўз ёшинг оқмасин бекор.
Бошингга тушганин сабоқ, синов бил,
Ишон дўстим сабрнинг мукофоти бор!
​​#ибратли ҳаёт
Бу аёл мен ногиронман, ишлолмайман, менга пул беринглар, уй беринглар демади. Бу аёлни кӯрган боқиманда ишёқмаслар беркинволишса яхши бӯларди.
​​#ибрат_вақти

“Пули камайиб қолишидан, боллари камбағал бўпқолишидан қўрқиб эҳсон қилмаган инсонни, Aллоҳ ўзи қўрққан нарсаси билан синаб, ундан кейин болларини устига тушуради.”☝🏻
Aллоҳим бизларни эҳсон қилгучи ва эҳсон қилишни севгучилардан қил! 🤲🏻
​​Юрт тинчлиги учун жон берган аждодлар хотираси муқаддас. Ӯтганлар руҳи шод бӯлсин. Байрам муборак бӯлсин.
​​«Қириб ташладим немис киспурушларни» 😅
@doniyor1973
​​⚡️🚀Туркманистон ҳудудидан учиб ўтиши керак бўлган Хитой ракетаси бошқарувдан чиқиб кетди. АҚШ армияси маълумотига кўра, айни пайтда Африка томондан Туркия йўналишида учмоқда, бир неча соат ичида кўп тонналик ракета Туркманистон атмосферасига
кириб боради.

Хабарга кўра, ракетанинг асосий қисми ёниб кетиши кутилмоқда, лекин ёнмаган қисми ҳам анчагина йирик бўлади. Хитой ракета хусусиятларини сир тутгани боис буни таҳлил қилиш имконсиз. Ушбу сонияларда ракета Туркия бўйлаб учмоқда. Шунингдек у Бухоро ва Навоий устидан бир неча марта айланиб учиши мумкин.

Manba: © burchakostida

Davomi bor
👇👇👇👇
@Qitmirchol
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAESYM5C9rBCPKpH7Xg
​​Гулдан сўрадилар...
Эй нозик нихол,
Дунёда сан учун энг гўзал ким бор....?
Гул жавоб берибди...
Бошини эгиб,
Ваъдасига вафо қилган ёр...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈
​​«Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса, бил ҳамон,
Сенга Ҳақ меҳри тушибдир бегумон.»
Мавлоно Румий
🍃
Ҳеч эътибор берганмисиз ...саҳар вақти қушларнинг ажиб сирли ҳонишларига ...
Гўёки туннинг жимлик оламидан ёруғ кундузга ўтар вақти бўлган тонгни отишини улар қутлаётгандай ...
Тонг ифорлари сайроқи қушлар овозига жўр бўлиб, кўнгилни уйғотишга уринаётгандай...
Чиндан ҳар бир онимиз мўъжиза.
Аллоҳнинг марҳамати ва раҳмати ёғилган шу улуғ юртда яшашимиз ,
Яратгандан бизларга насиб бўлган бахтимиздир.
Бу учун оламлар Роббисига ҳамду санолар бўлсин
Ул меҳрибон Аллоҳим ҳамиша ҳар тонгимизни қутлуғ қилсин .
Кунларимиз тинчлик офият,яхши кайфиятда ўтсин.
Роббим ҳар ишга Қодир,ишонинг,сўранг иншааллаҳ хайрлиси бўлади...
🍃
Хайрли тонг, ибодатдан ҳаловат...

@doniyor1973
❗️Расман: Қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент томонидан имзоланган ҳужжатлар билан қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди.

13 май (Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланди.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Қурбон ҳайити муносабати билан 20-22 июль дам олиш кунлари сифатида белгиланди (17 июль ва 24 июль учун дам олиш кунлари кўчирилади).

Шунингдек, 31 декабрь ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

@doniyor1973
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
04.05.2021 йил “Ўзбекистон” телеканалининг “Мунозара майдони” кўрсатуви “Мулкка эгалик қилиш” мавзусига бағишланди. Унда қӯлдан келганча телетомошабинларга ҳуқуқий тушунтиришлар бердик.