Депутат Дониёр Юсупов
88 subscribers
45 photos
91 videos
236 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, яқинлашиб келаётган Ийд Рамазон муборак бӯлсин, бир ой давомида қӯлдан келганча рӯза тутганларга Оллоҳ ажрини берсин. Келгуси Рамазонга ҳам омонликда ва бағри бутунликда етиб юриш насиб қилсин.
​​Тошкентда ҳам баъзи йўл қурувчилар қурган ва таъмирлаган йўлларини мана шу усулда текшириш керак! Шу фикрга қўшиласизми?

Давоми:👉 @Toshkentliklar
​​Бразилия қамоқхоналарида (сақланаётган жиноятчиларга) битта китобни тўлиқ ўқиб чиқишга жазо муддатидан тўрт кунни камайтириш белгиланган. Улар шахсни барбод этишни эмас, балки уни тузатиш ва ислоҳ қилишни исташади.ㅤ
Бирлашган Араб амирликларида Қуръони каримни тўлиқ ҳифз қилиб, ёд олганга жазо муддатини 20 йилини камайтирилади, 20 пора ёд олганни 15 йилини камайтирилади, 15 пора ёдлаганга жазо муддатини 10 йили камайтириб берилади, 10 пора ёд олганга 5 йили, 5 пора ёд олган жазо муддатини ўтаётган шахс учун эса 1 йил жазо муддатини қисқартириш, камайтириш белгилангандир.
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
👉@doniyor1973 👈
Савол: Агар меросхўрлар бўлмаса ёхуд меросхўрларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса мулк тақдири қандай хал қилинади ?

Жавоб : Ўз.Рес Фуқарорлик кодексининг 1153-моддасига асосан: Агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёхуд меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади. Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади. Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин.

Савол: Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган меросхўрларга кимлар киради?

Жавоб : Мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан уй-жой, квартира ёки бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар. Мерос қолдирувчи билан мол-мулкка нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан умумий мулк бўлган мол-мулкни асл ҳолида олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган имтиёзли ҳуқуқлар амалга оширилганда мерос тақсимотида қатнашаётган бошқа меросхўрларнинг мулкий манфаатларига риоя этилиши лозим. Агар мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида меросни ҳосил қилувчи мол-мулк бошқа меросхўрларга тегишли улушларни бериш учун етарли бўлмаса, имтиёзли ҳуқуқни амалга ошираётган меросхўр уларга тегишли пул ёки мол-мулк товонини тўлаши лозим

👉@doniyor1973 👈
Мерос хуқуқининг вужудга келишининг қандай турлари мавжуд?

Жавоб: Маълумки, муайян шахс вафотидан сўнг унга тегишли мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларнинг ворисларга ўтиши мерос сифатида тушунилади. У икки хил тартибда вужудга келади: бири васият, иккинчиси эса қонун бўйича ворислик ҳисобланади. Васият бўйича ворислик фуқаронинг ўзига тегишли бўлган мол-мулкни ёки бу мол-мулкга нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этишни ўз хоҳиш–истаги билан бошқа бир шахсга васиятнома орқали расмийлаштирилиши ҳисобланса, қонун бўйича ворислик эса, васиятнома бўлмаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда меросхўрларга тенг улушда бўлиб берилишини тушуниш лозим.

Савол: Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олишда меросхўрлар таркиби қандай аниқланади?

Жавоб : Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олишнинг ўзига хос хусусияти бу меросхўрларнинг муайян навбат бўйича чақирилишидадир. Фуқаролик кодексининг 1135 ––1141-моддаларида қонун бўйича меросхўрлар ворисликка чақирилиш навбати белгилаб қўйилган. Унга кўра қонун бўйича мерос олишнинг бешта навбати мавжуд:

1. Қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислар :

1.Ворислик ҳуқуқи / Биринчи навбатдаги ворислар]

мерос қолдирувчининг болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар);

2. Қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворислар:

1.Ворислик ҳуқуқи / Иккинчи навбатдаги ворислар]

мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир ота (она) бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси;

3. Қонун бўйича учинчи навбатдаги ворислар :

1.Ворислик ҳуқуқи / Учинчи навбатдаги ворислар]

мерос қолдирувчининг туғишган амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси;

4. Қонун бўйича тўртинчи навбатдаги ворислар:

1.Ворислик ҳуқуқи / Тўртинчи навбатдаги ворислар]

мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари;

5. Қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворислар :

1.Ворислик ҳуқуқи / Бешинчи навбатдаги ворислар]

мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари.

Савол: Мерос трансмиссияси нима?

Жавоб: Қонун бўйича мерос олишнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири бу мерос трансмиссиясидир. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги Қонунига мувофиқ Фуқаролик кодексига 11401-модда киритилган. Унда меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқининг ўтиши - мерос трансмиссияси ҳақидаги норма мустаҳкамланган бўлиб, унга биноан агар васиятнома бўйича ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтади. Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмайди. Вафот этган меросхўрга тегишли меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг меросхўрлари томонидан умумий асосларда амалга оширилиши мумкин.

Савол: Меросдан кимлар мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўладилар ?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқарорлик кодексининг 1142-моддасига асосан : Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар. Мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр бирон-бир асос бўйича меросдан оладиган ҳамма нарса, шу жумладан оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам, бундай меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятининг қиймати ҳам мажбурий улушга қўшилади. Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр учун васиятномада белгиланган ҳар қандай чеклашлар ва шартлар унга тегадиган мероснинг мажбурий улушдан ортиқча қисмига нисбатангина ҳақиқийдир.
👉@doniyor1973 👈
​​Бахтим ўткинчидир, нолам ғанимат
Ҳар битта босилган қадам ғанимат.
Қадрлаб яшайлик гўзал ҳаётни
Дўстларим, одамга одам ғанимат..

Бошга бало булар тилнинг офати,
Унутманг, битмайди дил жароҳати
Тиригида бўлсин ҳар кимнинг қадри
Дўстларим, одамга одам ғанимат..

Бахт бойликда эмас, инсонийликда
Иймондан қимматроқ ҳеч нарса йўқда
Шошма, тирикчилик демагин тўхта!
Дўстларим одамга одам ғанимат..

Меҳрибон, яқиним соғиндим сизни,
Оқибат риштаси боғласин бизни.
Меҳр-муҳаббатга бурайлик юзни
Дўстларим одамга одам ғанимат...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈

👉@doniyor1973 👈
Odamlarga ozor bermang
➤@islom_yulduzi
🙋‍♂️ ЙӮЛТӮСАРЛАР, сизга тегишли👌
🎙Одамларга озор берманг👉
⚠️ #Долзарб✔️
Каналга аъзо бўлинг⤵️
https://telegram.me/doniyor1973
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини масхара қилишнинг оқибати шундай бўлади. 👇🏻

✍️Асли мана шунақа халқаро тажрибани👍 биз олишимиз керак👌
👉@doniyor1973 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Аёллар учун мўлжалланган айрим тақинчоқлар рак касаллигини келтириб чиқараётгани аниқланди 🤭😨

Тарқатинг👇🏽

@Militsiya_Uzb👈🏽
Каналимга аъзо бӯлинг
@doniyor1973
​​👨‍⚖️Коғоздан қанақиб "скотч"ни кўчириб олиш бўйича мастер-класс 👏😅

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг)
​​Табиатни ифлос қилма! Совет даври плакати.

🔎 Суратдаги тарих
​​Тошкент давлат юридик университети фуқаролар учун кундалик ҳуқуқий муаммолар ечимига оид рисолалар чоп этди

👉 https://kun.uz/91722793
​​✍️Ҳурматли маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Тошназарович!!!
Муҳтарам Вазир жаноблари!!!
👉Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Оқибат МФЙ раиси Муяссар (фамилиясини билмайман) исмли хоним асли қанақа раис, қанақа аёл??? Худудида яшайдиган Ц-1, 9-уй, 14-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Журабекова Гулнора фарзандларини эридан суд орқали олиш ҳаракатида юрган бир вақтда, шу хонадонда яшаши ҳақидаги далолатномани бермай сарсон қилиб юрган экан. Ён қӯшниларингиз ёзиб беришса, ман шунга қараб ёзиб беришим мумкин, бӯлмаса қаердан биламан шу ерда яшаяпсизми ёки йӯқми, деб аҳмоқ қилиб юрган экан. Агар билмаса, нега ӯрнидан туриб, ӯша уйга бориб суриштирмайди, нега унинг собиқ эри келиб айнан шу раисдан ӯзига зарур маълумотномаларни ёздириб кетади, нега уни аҳмоқ қилмайди, бойвачча эр унга оғзига сиққанча пул бераётганмикан, аксинча бӯлишига гумоним бор!!!
Фарзандларини бойвачча эридан ололмай, ойлаб сарсон бӯлиб юрган аёл, эртага ҳаётдан умидини узиб, Ӯзини бир нима қилиб қӯйишини эри кутаётгани аниқ, сизнинг раисингиз эса унга билиб, билмай ёрдам беряпти. Ахир у ҳам аёл, у ҳам онаку!!!
Буни эркак бӯлиб мен тушуниб турибман, депутат сифатида, 26 йиллик иш тажрибасига эга журналист сифатида оилалар ичида юравериб, сув қаерга оқаётганини, билиб турибман. Лекин Оқибат МФЙ РАИСИ очиқ айтаман, ишига нолоиқ. Эртага 19 май куни фуқаролик ишлари бӯйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида шу иш кӯриб чиқилади. Бечора она, ҳамон бир варақ қоғоз ололмай сарсон, МФЙ РАИСИ ярим кечага куттириб, ЯЛИНТИРИБ барибир далолатнома бермабди.
Бу масалани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилдираман. СЕНАТ Раисига бу иш ҳақида маълумот бераман ва Гендер комиссияси раиси Малика Қодирхонова албатта бу ишни назоратга олишларини сӯрайман.
Сиздан бир илтимос, Оқибат МФЙ раиси масаласини кӯриб чиқинг, бу каби ҳолатлар эртага фақат нохушликлар олиб келиши аниқ.

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати, Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси ӯринбосари Дониёр Юсупов.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14.05.2021 йил “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатуви умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган дарсликлардаги хатоликларга бағишланди. Ушбу кўрсатувда Чориев Таваккал Равшанович (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати), Ҳамроев Ислом Хамзаевич (“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти МЧЖ директори, бош муҳаррир), Умерова Дилфуза Абдурахимовна (халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати), Юсупов Дониёр Миркадирович (халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати)лар иштирок этдилар.
​​​​​​Миллат кутар - уйғон депутат!

Ҳоким кулса, қуллуқ қиласан,
Рухсат берса сессия қиласан!
Қачонгача шундай юрасан?
Миллат кутар - уйғон депутат!

Комиссиялар қоғозда фақат!
Округ кутар сени бетоқат!
Фуқаролар қўяр бир талаб -
Миллат кутар - уйғон депутат!

Халқ дардини қачон ечасан?
Ҳаловатдан қачон кечасан?
Қачон битта ечим топасан?
Миллат кутар - уйғон депутат!

Газ ва свет ейилиб кетди,
Сув ва йўллар ейилиб кетди,
Одамларку эзилиб кетди!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Ўз ишингга эмас хўжайин,
Чўнтагингни кавлар тинмайин,
Телефонинг бермагин, номард!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Минглаб овоз вакилисан сен!
Овул-қишлоқ вакилисан сен!
Асли Сендир, ҳокиммас устун!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Ҳокимларга қилавер қуллуқ,
Прокурорга индолмай қуруқ,
Милициядан қочиб юр, нечук?
Миллат кутар - уйғон депутат!

Беш йил муддат ўтади кетар,
Майли ҳоким ўйинлар қилар,
Ахир, халқинг бир дуо қилар!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Президент ҳам айтди уйғон деб!
Сенаторлар айтди уйғон деб!
Халқинг айтар сенга уйғон деб!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Қуруқ савлат, костюм ва галстук,
Яна тақдинг кўкракка "значок"
Ўзи нега келдинг минбарга?!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Ёш бола ҳам кўтаради қўл,
Ҳеч бўлмаса чўзиб қўяр бўй,
Сенда эса билмам нима ўй?!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Салоҳиятинг етмаса ташла,
Ҳам "значок", галстукни ташла,
Тилингни ют, танглайинг тишла!
Миллат кутар - уйғон депутат!

Жамиятни мардлар бошқарар,
Қўрқоқларни юрт фақат қувар,
Халқ номидан сенми иш кўрар?
Миллат кутар - уйғон депутат!

Охир сўзим юрагим ёнар,
Овоз берган қўлларим ёнар,
Депутатлар қачон бир ёнар?!
Миллат кутар - уйғон депутат!
@doniyor1973
@adolat_kuychisi
​​⚠️Сайёрамиздаги энг ажойиб дарёлар ҳақида биласизми?

✍️Бугун "Yoshlar" радиоканалининг "Тонгги парвоз" лойиҳасида дунё аҳлини ҳайратга солувчи, Амазонка мӯъжизалари ҳақида маълумот берилди.

Жанубий Америкадаги Амазонка дунёдаги энг улкан дарё ҳисобланади. Бизни кузатиб боринг, келгусида Амазонка дарёсининг бир-биридан даҳшатли ва қизиқарли сир-синоатлари хақида батафсил маълумотлар оласиз.

Африкадаги Нил дарёси эса узунлиги ва аҳамияти билан энг буюк дарё номини олган. «Нил» сўзи юнонча «нейлос»дан олинган бўлиб, «Илоҳий дарё» деган маънони билдиради.

Хитойдаги Хуанхэ дарёси ер шаридаги энг лойқа дарё бўлиб, бу ном хитой тилида «сариқ дарё» деган маънони билдиради. Чунки, оқиб келаётган лойқаларнинг кўплиги боис, дарё суви сариқ кўринишга эга. Ҳатто, дарё қуйиладиган Тинч океани денгизи ҳам «Сариқ денгиз» деб аталар экан.

Марказий Африкадаги Конга дарёси дунёдаги энг чуқур дарё. Уни 1482 йилда португалиялик денгизчи сайёҳ Диагу Кан кашф қилган. Бу дарё ўз йўналиши бўйлаб экваторни икки марта кесиб ўтиши билан ҳам эътиборга моликдир.

Дунёдаги энг кўп миллатли дарё – Дунай дарёси жуда кўп сонли мамлакатлар ҳудудини кесиб ўтиши боис, шу номга сазовор бўлган. V асрда яшаб ўтган юнон тарихчиси Геродотнинг ёзишича, «Истр», яъни Дунай кельтлар мамлакатидан бошланиб, Европанинг ўртасидан оқиб ўтади. Альп тоғларидан бошланган Дунай дарёси Қора денгизга бориб қуйилгунича оз эмас, кўп эмас 18 дан ортиқ мамлакат ҳудудидан оқиб ўтади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Машинасига ГАЗ қўйган хайдовчилар бу видеони кўринг ва бошқаларга хам тарқатинг!

Агарда видеодаги ҳолат сизда ҳам содир бўлган бўлса бу жуда хавфли хисобланади.

Барча газ балон ўрнатган ҳайдовчиларга юборинг!

👉 @doniyor1973