Депутат Дониёр Юсупов
89 subscribers
44 photos
91 videos
235 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вой манга бирам ёқди... Вой роса мазза қилдиммм. Қанийди бизадаям ҳамма ерга шундан қӯйилса. Ҳалиги миллиардлардан мана шунга аямай ишлатиб, олиб келиб ӯрнатилса🤔🤔🤔
Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори).

❗️Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати хабар беришича, давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;

бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;

хато киритилган маълумотларни тузатиш;

давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

❗️Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Сиз- ўз ҳаёт китобингизнинг муаллифисиз!

Унга нималар ёзиш, қандай воқеалар билан бойитиш ўз қўлингизда.

Бугунги кун саҳифаларини фақат мазмунли ва мароқли сатрлар билан тўлдиринг, зеро ҳар бир саҳифа, ҳаётингиз тарихидир!
Санъатига қойил.👍 Кўриб Дам оласан, роҳатланасан киши. Қӯлинг дард кӯрмасин ука 👐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санъатига қойил.👍 Кўриб Дам оласан, роҳатланасан киши. Қӯлинг дард кӯрмасин ука 👐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙈Ана холос

Менда, Сизда, унда... кўпчилигимизда шундай.

Davomi bor👌

Obuna bo'lish uchun 👇
@doniyor1973
​​Ҳеч ким ҳеч кимни мажбурлаб ичирмайди, лекин билиб, кӯриб туриб ичилса, билмадим эртага нима бӯлади???
👉Энергетик ичимликларни севиб ичадиган дўстларимиз учун махсус видео.

Қанчалик ҳақиқат, ҳулоса ўзингиздан!

👉 @doniyor1973
​​❗️Бугунги кунда Малакасиз директорлар, ўз битирувчиларини имтиҳонсиз, рақамлар учун имтиҳонсиз чет эл олийгоҳларига киритиш билан овора, таълим сифати ва олийгоҳга кириш имтиҳонларига тайёргарликдаги номувофиқлик хусусида қолаверса таълимидаги муаммолар ҳақида ёзмоқдаман.

Агар битирувчиларни ОТМ га қамраб олиш кўрсатгичи 10% дан кам бўлса, мактаб директорини шаҳар ва туман кенгаши депутатлари томонидан ишда қолиши кўриб чиқилади!
Мактабларда ўқувчи ёшларни ватанга бўлган муҳаббатини шакиллантириш уларни ватанпарвар руҳида тарбиялашдан нима наф агарда уларни чет элга имтиҳонсиз жўнатсангиз?
Мактаб директорлари ОТМ га кирита олмагани учун ишдан олиш керак дийилган эди, дарров чет элга келажак фарзандларимизни имтиҳонсиз жўнатишмоқда.
11-йил ўзимизда ўқиди лекин чет элга имтиҳонсиз киритилди буям бир бизнес шундайин бизнесменлар бор зато осмонимиз мусаффо!
PS блогер Равшан Махмудов


https://t.me/joinchat/yUp05b1ttJE0Mzgy

@Ravshan_Maxmudov

https://t.me/joinchat/R8ovk7Jd5abt8bX-
​​🗣️Муаммо ва масала.

Бир инсоннинг тақдири "масала" дейилади.
Кўпчиликнинг тақдири "муаммо" дейилади.

Бир инсон тақдири оммага олиб чиқилса муаммо эмас, масала хал бўлиши мумкин.
Аслида, шундай масалалар келиб чиқмаслиги учун, муаммога айланиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш зарур.
Халқнинг муаммосини хал қилиш хуқуқ ва бурч билан боғлиқ бўлади.

Шахс масаласини ҳал қилсангиз бир савоб.
Халқ муаммосини хал қилсангиз минг савоб.

✍️Муаллиф: хуқуқшунос Ф.Рузметов
@doniyor1973
✍️​​Бир бурда нон...

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида: "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан. Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди:

– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?
Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг. Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
– Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик.
Ҳаммол сўзлаб берибди:
– Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчиликлар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!" Бу илтижо оғзимдан чиқар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаблар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар. Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди. Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман.

📖 @doniyor1973 - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
​​Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодиса учун сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқаётган сўзларингиз билан у эҳтимоллларни уйғотасиз.
Гўзал калималар сўзлангки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин.
Инсоннинг тақдирига бўлган таъсири мана шу ўриндадир.

Мавлоно Румий
1207 - 1273
👉@doniyor1973 👈
​​✍️Агар сиз орзуларингиз ушалишини истасангиз улар ҳақида орзу қилишдан тўхтаманг!

Каналимга аъзо бӯлинг👇👇👇 @doniyor1973
Бугун мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди.
Бу қўнғироқ, битирувчилар учун катта ҳаёт остонасига илк қадам. Ёшлар бугундан бошлаб ўзларини катта бўлгандай ҳис қилишади. Кимдир ўқишни давом эттиради, кимдир бирор касб-ҳунар билан шуғулланади. Лекин бу кун ҳеч кимнинг эсидан чиқмаслиги аниқ. Мактабни тамомлаганимга 30 йилдан ошди. Бу бир инсон ҳаётининг деярли ўртача ярмига тенг. Бироқ “сўнгги қўнғироқ” сўзининг ўзи қалбимда ўзгача бир туйғуларни жўш урдиради. Сабаби шу қўнғироқ мени катта ҳаётга кузатган. 10 йиллик беғубор дамларим билан ҳайрлашганман. Энг қизиқарли, энг беғубор ва ташвишсиз кунларимиз якунига етган. Ҳақиқий ҳаётда қоқилмаслик учун туну кун дарс қилишлар, китоб варақлашлар ўтган кунларимиз. Лекин бу кунларимга ачинмайман. Баъзи шўҳ ўртоқларим сингари дарсдан қочишлар, дискотекалардан йироқда эдим. Мақсадим, ўқиб, олий ўқув юртига кириш бўлган. Бир мақсад йўлида ўқидим, педагог бўлиш истагида бўлдим. Шу йилнинг ўзидаёқ педагогика институтига ўқишга кирдим, уни тамомлаб аспирантурада ўқидим. Ўқиш давомида ўзим севган касб ўқитувчилик қилдим. Лицей, коллеж, институтда дарс бердим. Лекин тақдиримда ўз севган касбим ўқитувчиликни узоқ давом эттиролмадим, тақдиримда журналистлик бор экан. Шу йўлдан кетдим. Бунга ҳам ачинмайман. Сабаби шу касбим орқасидан ҳалол меҳнатим билан оила боқдим, обрў-эътиборга сазовор бўлдим. Бугун ҳам журналист, ҳам депутатман. Озми, кўпми халққа фойдам тегаётганидан хурсандман. Мени катта ҳаётга тайёрлаган ота-онамдан миннаторман. Ўқиб одам бўлишим учун бор имкониятларини ишга солиб, менга барча шароитларни яратиб беришган. Ҳаётда қоқилмасин дея қўллаб-қувватлаб келишган. Ким бўлмасин, ҳар бир инсоннинг энг самимий, беғубор ва ёрқин хотиралари унинг болалик йиллари, айниқса, мактаб даври билан бевосита боғлиқ.
Шундай улуғ кунда менда педагогликка меҳр уйғотган устозимни эсламаслик гуноҳ. Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчим Раъно Икромова... Умрлари узоқ бўлсин. 90 ёшга қараб кетяптилар. Мактабда таълим берган яна кўплаб устозларим Худойберган ака, Абдулла ака, Тамара опа, Саодат опа, Азиза опа, Арофат опа, Нина Николаевна... уларни Оллоҳ раҳматига олсин. Бугунги кунда ҳаёт бўлган устозларим Анвар ака Бўрибеков (Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи), Хотам ака Тожиев( Халқ таълими аълочиси) ҳамон ёшлар билан бирга. Уларга яратганнинг ўзи куч-қувват берсин. Нафақадаги устозларимизнинг имонини берсин. Машаққатли касбида сочлари оқарган, қадди букилган устозларим борингизга шукр, сизга таъзимдаман.
Олий ўқув юртида менга онадай меҳрибон бўлган инсон бу Раъно Иноғомова... Жойингиз жаннатда бўлсин. Яна кўплаб устозларимиз ёшларини яшаб, бор билимларини биз каби ёшларга бериб, бирин-кетиш ҳаётдан ўтмоқдалар. Руҳингиз шод бўлсин. Яна бир устозим Саида опам Жамолова ва Шуҳрат Муҳамедов. Бугун улар ҳеч бир ёшдан қолишмайдиган куч-ғайрат билан юришибди. Оллоҳ умирингизни зиёда қилсин.
Бугунги сўнгги қўнғироқ нафақат мактаб ҳаёти билан боғлиқ инсонлар, балки барча таълим соҳаси фидойиларининг байрами. Байрамингиз муборак бўлсин. Сўнгги қўнғироқ дилларга шодлик улашаверсин.
Мактабнинг табаррук остонасидан катта ҳаёт сари қадам қўяётган азиз фарзандларимизга самимият, мақсад сари интилувчанлик, ҳозиргидек тоза қалб ва теран тафаккур, ҳалоллик доимий йўлдош бўлишини тилаймиз! Бу фазилатлар наинки ўқув имтиҳонлари, балки умр йўлларидаги турфа синовларни муносиб енгишга имкон бериши, шубҳасиз. Зеро, ҳаётнинг ўзи буюк мактаб, доно муаллимдир.
Дониёр Юсупов,Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати
​​Биринчи узр сўраган энг ботир,
Биринчи бўлиб кечирган энг кучли,
Биринчи бўлиб унутган энг бахтли (одамдир)

@doniyor1973
​​#Диққат

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат идораларидан аҳолидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш қаттиян тақиқланади

• паспорт нусхаси;
• 3х4 фотосурат;
• психиатрия диспансеридан маълумотнома;
• наркология диспансеридан маълумотнома;
• судланганлиги тўғрисида гувоҳнома;
• иш ҳақи, иш стажи ва университетда ўқиганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
• пенсия ва нафақалар миқдори;
• оилавий ҳолат тўғрисидаги гувоҳнома;
• солиқ қарзларининг мавжудлиги ёки йўқлиги;
• меҳнат дафтарчаси ва унинг нусхаси;
• инвентаризация ва унинг нусхаси;
• ва бошқа.

❗️Бу маълумотни барчага танишларингизга етказинглар, қоғозбозлик таг туги билан йўқолиб кетсин. 👉@doniyor1973👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
«Суперконтракт деган бало тиббий таълимнинг оёғига ҳақиқий тушов бўлди» – профессор билан суҳбат

👉 @UnchaMuncha
​​#Тезкор
Ko'p orzu qilingan Magic City disneyland ochilish arafasida.🤩

👇
@doniyor1973