GREENCARD - UZBEKISTAN
370 subscribers
288 photos
12 videos
28 files
90 links
Грин кард дастури ва иммиграция бўйича сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️DV-2021 ютуқ эгаларига мурожаат!!!
1. Эпидемик вазиятни хисобга оладиган бўлсак, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси жорий усулда ишлашда давом этади. Маълумот ўрнида март ойида элчихона 8 та иммиграцион визалар берган. Ушбу маълумотга таянадиган бўлсак, элчихона назрида эпидемик вазият барқарорлашмаган.
2. DV-2021 ютуқ эгалари фақатгина суд орқали виза олиш имкониятларини ошириш мумкин. Агар суд қарори ижобий бўлса, ва ушбу суд қарори билан судья АҚШ Давлат Департаментини яъни элчихона ва консуллик идораларини, судга пул тўлаб иштирок этганларга виза беришга ундайди.
3. Хозирги вақтда Кук ва Моррисон жамоалари янги ишларни судга топшириш арафасида. Масалан, Кук жамоаси қайтадан одам қўшишини ўз сахифасида эълон қилди. Ва ушбу қўшилиш 2021-йил 30 апрелгача давом этади. Суд иши нархи 2002 АҚШ Долларида.
Моррисон жамоаси хам яқин орада янги суд қилмоқчи ва ушбу суд бўйича янгилик қилиши 1-майда кутилаяпти.

Агар DV-2021 дастури бўйича Тошкентдаги элчихона очилмаса, (катта эхтимол билан жорий режимда ишлашда давом этади) судга қўшилганингиз ва судьянинг қарори билан сизга 30-сентябрдан кейин хам сиз учун виза беришга ундайди. Бу эса ўз ўрнида фақатгина судда иштирок этганларга таълуқли бўлади.

Агар молиявий шароитнигиз яхши бўлса, судга қўшилишни маслахат бераман.

#dvlitigation
#diversityvisa
@dvlotteryuzbekistan