Qashqadaryo viloyati Ekologiya boshqarmasi
848 subscribers
8.57K photos
724 videos
15 files
3.88K links
Qashqadaryo viloyati Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o'zgarishi boshqarmasi rasmiy kanali:

www.ecokash.uz
instagram.com/ekoqash
facebook.com/ekoqash
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogovuz

Telefon: +99875 221-09-59
Download Telegram
Forwarded from Абдусалом Абдулхаков
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик ёш ихтирочи заҳарли газларни атмосферага чиқишини олдини оладиган ускуна яратди.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
Forwarded from Ядгорова Карима
Чиқиндиларга бефарқ бўлманг ! ! !
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида Ғузор туман Эшонқудуқ МФЙ ҳудудида фуқаро О.Б томонидан ноқонуний равишда белгиланмаган жойга чиқинди жойлаштириаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
Дарахт кесган жазосиз қолмайди 🌴🌴🌴

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қамаши туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро Ж.Р томонидан ноқонуний равишда рухсатсиз Қамаши туман Қора тепа МФЙ ҳудудидан дарахт кесаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
ЭКОЛОГИЯ ВА ҲАЁТ яна ўз фаолиятини бошлади!!! 📺📺📺
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг булим бошлиқлари иштирокида Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида Экология ва ҳаёт кўрсатувининг 2021 йилги 1-сони учун давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида бошқарма томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йил режалари тўғрисида туҳталиб ўтилди. Бизни кузатишда давом этинг батафсил маълумотларни тақдим этамиз.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий 2021 йил якунигача узайтирилди

Президентнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

Ноқонуний кесилиш ҳолатларини аниқлаган ёки олдини олган фуқаролар рағбатлантирилади.

Бунга қадар, мораторий 2019 йил 1 ноябридан 2020 йил 31 декабрига қадар жорий этилган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Forwarded from Ядгорова Карима
Мурожаат ўз вақтида ўрганилди.☎️☎️☎️

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Дехқонобод туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Дехқонобод туман Дуоб МФЙда яшовчи фуқаро Р.Н томонидан ноқонуний дарахт кесилганлги бўйича Қашқадарё вилояти Қамаши туман “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Ннинг мурожаати ўрганилди. Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам фуқаро Р.Н томонидан ноқонуний равишда хар хил ўлчамдаги табиий ҳолда ўсган 20дона ЗАРАФШОН АРЧАСИНИ кесганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқародан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори 14 иловасига асосан табиатга етказилган зарар ўн етти миллион беш юзи йигирма етти минг ҳисобланди. Ҳужжатлар тегишли тартибда Дехқонобод туман прокуротурасига тақдим этилди.


Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
Тоза ҳаво соғлигимиз гаровидир ☁️🌥⛅️🌤

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро К.М томонидан қурилиш чиқиндиларини очиқ ҳолда аланга олдириб ёқганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 245 минг сўм миқдарида жарима қўлланилди.

Унутманг тоза ҳаво соғлигимиз гаровидир ўзингизни ва ўзгаларни соғлигини асраш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
ТАБИАТГА БИР ЮЗИ ТЎҚСОН УЧ МИЛЛИОН УЧ ЮЗ ҚИРҚ БИР МИНГ СЎМ ЗАРАР ЕТКАЗИЛДИ

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Дехқонобод туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан фуқаро Б.Онинг Дехқонобод Давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан дарахтлар кесилиб кетилиши юзасидан қилган мурожати ўрганилди.
Ўрганиш давомида Дехқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг “Жангалсой” ва “Қоронғикул” массивларидаги табиий ҳолда ўсган 60 туп Зарфашон арча дарахти таг қисмидан ўсишдан тухташ даражасигача кесилган. 84тупАрча ва 1 туп Учқат дарахти ўсишдан тухтамас даражасида кесилган.
Ҳолат инспекторлар томонидан кесилган шикаст етказилган дарахтлар атрофлича ўрганилиб, БИР ЮЗИ ТЎҚСОН УЧ МИЛЛИОН УЧ ЮЗ ҚИРҚ БИР МИНГ зарар ҳисобланди.
Барча ҳужжатлар тегишли тартибда Дехқонобод туман прокуротурасига тақдим этилди

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
|QASHQADARYO MTRK| 🎞 EKOLOGIYA VA HAYOT KO`RSATUVI

Каналга уланинг
👉
https://t.me/qashqadaryo_trk
Forwarded from Ядгорова Карима
ЧИҚИНДИЛАРГА БЕФАРҚ БЎЛИШГА ХЕЧ КИМНИНГ ХАҚҚИ ЙУҚ ХАТТО СИЗНИ ХАМ 🌞🌞🌞

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро Х.И томонидан Ғузор туман Ярғунчи қишлоғи ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги аниқланди.

Фуқарога нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 91 моддаси пр 1 қисми билан маъмурий баённома тузилди.

Наҳотки фуқаро чиқиндиларни тўғри келган жойга ташлаётган вақтда атроф муҳит ифлосланиши инсон саломатлигига салбий таъсир қилишини ўйлаб кўрмаган бўлса. Унутманг атроф муҳит инсоният оламисиз ҳам гуллаб яшнаб кўпайиши мумкин лекин, инсон атроф муҳитсиз хеч қандай фоалият олиб боролмайди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш:
👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
ҚАШҚАДАРЁДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА 👮‍♂️👮‍♂️👮‍♂️

Кўпчилик атроф муҳит деганда фақат ўсимлик ҳайвонот оламини тасаввур қилади. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизими кенг қамровли тизимлардан ҳисобланади. Дарё ўзанлари ер ости ва ер усти бойликларини муҳофаза қилиш ҳам тизимнинг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди.

Назорат тадбири давомида Ғузор туман Пачкамар МФЙ ҳудудидан фуқаро Н.С томонидан ноқонуний равишда рухсатсиз табиий гравир қазиб олаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг70 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш:
👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ 09.02.20201 ЙИЛ ФАОЛИЯТИ

Қашқдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил 9 феврал куни кун давомида назорат тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирлари давомида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалр расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида
👮‍♂️Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88 моддаси 1-қисми 3та
👮‍♂️Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 2-қисми 2та
👮‍♂️Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91 моддаси 1-қисми 7та

Булардан туман шаҳарлар кесимида
🌱Қарши шаҳарда -3 нафар
🌱Шахрисабз туманида - 1 нафар
🌱Ғузор туманида - 1 нафар
🌱Якккабоғ туманида -3нафар
🌱Нишон туманида - 1 нафар
🌱Қарши туманида -1 нафар
🌱Косон туманида – 2 нафар

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Ядгорова Карима
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ 10.02.20201 ЙИЛ ФАОЛИЯТИ

Қашқдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил 10 феврал куни кун давомида назорат тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирлари давомида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалр расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида
👮‍♂️Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88 моддаси 1-қисми 1та
👮‍♂️Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 1-қисми 1та
👮‍♂️Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91 моддаси 1-қисми 5та

Булардан туман шаҳарлар кесимида
🌱Қарши шаҳарда -1 нафар
🌱Миришкор туманида - 1 нафар
🌱Ғузор туманида - 1 нафар
🌱👮‍♂️Қарши туманида -1 нафар
🌱Муборак туманида – 1 нафар
🌱Қамаши туманида -2 нафар

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати