Qashqadaryo viloyati Ekologiya boshqarmasi
846 subscribers
8.46K photos
722 videos
15 files
3.84K links
Qashqadaryo viloyati Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o'zgarishi boshqarmasi rasmiy kanali:

www.ecokash.uz
instagram.com/ekoqash
facebook.com/ekoqash
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogovuz

Telefon: +99875 221-09-59
Download Telegram
Forwarded from Ядгорова Карима
Қашқадарё вилояти Ғузор туман ҳудудида жойлашган “Қашқадарё Экотранс” МЧЖнинг чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш заводи ишга тушди. Заводнинг айни вақтда саралаш ва қоғоз ишлаб чиқариш бўлимлари ўз фаолиятини бошлади. Завод кунига 7 тоннагча қоғоз ишлаб чиқармоқда. Бизни кузатишда давом этинг зоводнинг бошқа бўлимлари ҳам тез кунда ўз фаолиятини бошлайди.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудуддаги дарахтларга осиб қуйилган турли хил реклама кўринишидаги эълонлар ва баннерлар олиб ташланди. Шу билан бир қаторда аҳолига дарахтларга шикаст етказиш мумкин эмаслиги агар бу ҳолат такрорланса тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрисида алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида Нишон туман Пахтазор МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Т томонидан ноқонуний равишда бир дона тут дарахтини ён шохларини кесиб дарахтга шикаст етказганлиги аниқланди. Бу ҳуқуқбузарлиги учун фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 1млн 115минг сўм жарима ҳамда 80минг сўм миқдорида зарар қўлланилди.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Жорий йилнинг 20-январ куни Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Ғузор туман назорат инспекцияси томонидан Амир Темур МФЙ худудида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида Ғузор туман Амир Темур МФЙ ҳудудида белгиланмаган жойга фуқаро Э.Н томонидан уй рўзғор маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлагани аниқланди. Ушбу хуқуқбузарлиги учун фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси пр-1 қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб,223000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди. Қашқадарё вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Ғузор енергетика саноати техникумида тарғибот ва ташвиқот олиб борилди. Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Ядгорова Карима
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро С.Н томонидан Миришкор туман Жейнов қишлоғи Сечанкўл атрофидан табиий ҳолда ўсган саксовул ўсимлигини чопиб синдириб олиб кетаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро Қ.М томонидан Ғузор туман Дўстлик МФЙ ҳудудида қурилиш чиқиндиларини очиқ аланга олдириб ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
Инспекторлар томонидан мурожатлар ўрганилди !!!
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан фуқаро А.Анинг Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қилган мурожаати ўрганилди. Ўрганиш давомида Яккабоғ туман Янги ҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи каналнинг химоя зонасидан фуқаролар У.А ҳамда Ж.Б томонидан 19 туп терак дарахтини рухсатсиз кесганлиги аниқланди. Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 1млн 115минг сўм жарима ҳамда 4млн 100минг сўм миқдорида зарар қулланилди.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
Қуриган дарахтни хам кесишни ўз тартиби бор!!!
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро Ф.К томонидан Яккабоғ туман Ғозлик МФЙ ҳудудидан бир туп қуриган қайрағочни кесганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштрилиб, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисми билан 1млн 115минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
Қашқадарёда назорат тадбирлари давом этмоқда

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Чироқчи тумани ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги чиқинди тўплаш шаҳобчаси ўрганилди. Ўрганиш давомида тиббиёт бирлашмаси чиқиндихонаси талаб доирасида эмаслиги, чиқиндилар тўпланиб қолганлиги ҳамда маъиший ва тиббиёт чиқиндилари аралаш ҳолда ташланганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди ва маъсул ходимларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/ekoqash