ERON-AFGʻON FILOLOGIYASI
565 subscribers
5.8K photos
868 videos
71 files
2.06K links
Kafedraning talaba, magistrant va ustozlariga kafedraga oid tezkor xabar va yangiliklarni etkazish uchun ushbu kanal ochilgan.
Download Telegram
#Танлов

2020 йил 17 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида "Тоталный диктант" Халқаро лойиҳаси ташкил этилиши режалаштирилган.
Диктант маҳаллий вақт билан онлайн тарзда 17 октябрь куни 9:30 да бошланиб, 18 октябрь куни 02:30 гача давом этади. Рўйхатдан ўтишни https://totaldict.ru/online/ сайтилан амалга ошириш мумкин.
Танловда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ўқувчи ва талабалар иштирок этишлари мумкин!!!
#танлов

ОТМлар учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танловига қўлёзмалар қабул қилинмоқда

Олий таълим тизимида муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда “Энг яхши дарслик” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Қўлёзмалар шу йилнинг 14 ноябрь кунига қадар kitob@edu.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Танлов 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.

‼️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
#танлов

🇺🇿🇺🇿🇺🇿18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси ДАВЛАТ БАЙРОҒИ қабул қилинган кун!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Байроқ элнинг эркинлигини кўрсатувчи асосий белги. Тарихнинг гувоҳлик беришича боболаримиз байроққа алоҳида эҳтиром кўрсатишган.
Байроқ остида буюк эл бирлашди, у барпо этган улуғ салтанатни дунё шу байроқ остида танийди.
Қадимдан байроқ энг ишончли баҳодирлар томонидан қўриқланган. Бехосдан дайди ўқ келиб тегса ҳам дарҳол шаҳид сарбоз ўрнини бошқаси эгаллаган. Сабаби оддий - байроқ пастга тушмаслиги, у доим юқорига ҳилпираши керак!

Миллат байроғи - У жондек азиз, нондек мўътабар!

Ушбу кун муносабати билан танлов эълон қилинади:

"Байроғим билан селфи";
"Байроқ тарихи акс этган энг мазмунли постер";
"Энг чиройли ижтимоий ролик"

йўналишларидаги ижодий ишлар 17 ноябрь кунига қадар @ilhomislamov телеграм манзилида қабул қилинади.

➡️@sharq_xabar