EskiObod_Uz
159 subscribers
4.39K photos
2.82K videos
115 files
9.36K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Мақола

ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Чуст туман вакили 

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Мақола

ИСЛОМДА АЁЛ ҚАДРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Наманган шаҳридаги “Истиқлол” жоме масжиди имом-хатиби Бойҳанов Содиқжон 

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Намозларда қоим бўлган, 
Қалби ҳидоятга тўлган, 
Дин йўлида содиқ қолган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Зулм қилинса ичга ютган, 
Шариатни маҳкам тутган, 
Жумъа қачон дея кутган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Суннатга чин амал қилган, 
Масжид сари учиб-йелган, 
Биринчи сафга интилган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Яхшиликни кўзлаган, 
Эътиқодин бузмаган, 
Силаи раҳмни узмаган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 

Мол дунёга боқмаган, 
Кўзин фахшдан сақлаган, 
Мўъмин номин оқлаган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 

Доим элни хизматида, 
Чеки йўқдир ҳимматида, 
Ҳақ дин- Ислом умматида, 
Мўъминларга Жумъа муборак!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobod
#Фиқҳ_сабоқлари

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИ?

а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (эркак ва аёлнинг уруғлик суви) отилиб тушса;
б) бир авратнинг боши иккинчи авратга кирса, яъни жинсий алоқа қилинса (бунда ҳар икки томонга уруғ тўкилмаса ҳам ғусл лозим бўлади);
в) уйқудан уйғонган киши булғаниб, ўз кийимида маний ёки мазий (эркак шаҳватини ўйлаганида ёки хотинини қучоқлаганда жинсий аъзосидан чиқадиган оқ суюқлик) кўрганида.
г) аёлларда ҳайз тўхташи билан;
д) нифос (туққандан кейинги қон) тўхташи билан.
Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Раддул муҳтор" китобларида уйқудан уйғонган кишининг баданида намлик кўриши борасида ўн тўртта ҳолатни санаб ўтганлар. Шундан қуйидаги олтита ҳолатда ғусл вожиб бўлади:
1. Кийим ва бадандаги суюқликнинг маний экани аниқ бўлиб, шаҳватли туш кўргани ҳам ёдида бўлса;
2. Намлик маний эканлиги аниқ, лекин туши ёдида эмас;
3. Намликнинг мазий эканлиги аниқ, туш кўрганлиги ҳам ёдида;
4. Намликнинг маний ёки мазий эканлигидан шубҳа қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
5. Намликнинг мазий ёки вадий (пешобдан кейин аҳёнда чиқадиган оқ суюқлик) эканига шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
6. Намликнинг маний ёки киши шамоллаганда келадиган намлик эканлигида шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса.
Қуйидаги тўрт ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди:
1. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлса;
2. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлмаса.
3. Кўрган нарсасининг мазий экани аниқ бўлса, лекин туш кўрганлиги эсида бўлмаса;
4. Кўрган нарсасининг мазий ёки вадий эканига шак қилиб турса ва туши ҳам эсида бўлмаса.
Уч ҳолатда ихтилоф бор. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар қуйидаги ҳолатларда ҳам ғусл вожиб бўлади, деганлар:
1. Маний ёки мазий эканига шак қилса-ю, туш кўргани эсида бўлмаса;
2. Маний ёки вадий кўрганига иккиланиб қолса, кўрган туши ҳам эсида бўлмаса;
3. Маний ёки мазий эканига шак қилиб, туш кўрган-кўрмаганлиги эсида бўлмаса (булғанганини билмаса ҳам).

"Мўминниг меърожи" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР

- Узрсиз йўталиш;
- Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш;
- Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши;
- Нўхот катталигида таом ейиш;
- Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш;
- Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш;
- Қироатни рукуъда тамом қилиш;
- Икки кўзни юмиб туриш;
- Намоз тугамай, пешонасини артиш;
- Намоз пайти либосни текислаш;
- Ҳаракат қилиш;
- Туфлаш;
- Ечиниш;
- Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш;
- Керишиш;
- Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш;
- Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши;
- Намозни имом чўзиб юбориши;
- Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш;
- Такбирни такрор айтиш;
- Узрсиз деворга ёки устунга суяниш;
- Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш;
- Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш;
- Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш;
- Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш;
- Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш;
- Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш;
- Бошяланг намоз ўқиш – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир.

"Ибодати исломия"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
🌺🌺🍀🍀🌸🌸🍀🍀🌺🌺

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:

🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"

🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"

🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"

🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА

Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.

2. Жума куни ғусл қилиш - ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти - жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилиш.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвоқ ишлатиб тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жоме масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътиқофда бўлишни ният қилиш.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.

7. Биринчи сафда туришга интилиш. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказишга уриниш.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
"Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб, (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш .
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#Мақола

ОИЛА-САОДАТ ҚАСРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Наманган шаҳридаги “Яҳёхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби Жобирхон Халимхон ўғли 

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Maqola

UMR VA VAQTNING QADRI

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Mahmudxon Sidiqhodjayev,
Mingbuloq tumani “Shohi Fozil” jome masjidi imom-xatibi 

🌐
Saytdan oʻqish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Тунги_зикр

ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

🌺 “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

🌺 “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)

🌺 “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)

🌺 “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)

🌺 “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)

🌺 “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кишига уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.” (Аййуҳал валад илмиҳоли). (Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди).

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган. (Зухра-тур-Рияз)
“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:

🌺 “Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кишига ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”

🌺 “Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан КЕЙИН ёлғиз Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

🌺 “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта
🌱 Оятал курсини ўқиб,
🌱 33 марта Субҳоналлоҳ,
🌱 33 марта Алҳамдулиллоҳ,
🌱 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта
🌱 “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир”
деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

📝AJDODLARIMIZGA MUNOSIB AVLOD BOʻLAYLIK

🎙
MUHAMMADXON ABDURAXMANOV
Namangan shahar
"MULLA ISMOIL"
jome masjidi imom
xatibi

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Поклик иймоннинг ярмидир

Бу жумладаги покликдан мақсад, риё, кибр, ҳасад каби маънавий ҳамда барча моддий нопокликлардан пок бўлишдир. «Таҳорат, яъни поклик иймоннинг ярми» дейилиши усиз ибодат қабул қилинмаслиги ва савоби беҳуда кетишидан, иймон бўлмаса, ибодат умуман қабул қилинмаслиги эътиборидан келиб чиқиб айтилмоқда ва поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилмоқда. 
Исломда иймоннинг қадр-қиммати қанчалик юқори эканлигини яхши биламиз. Поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилганидан ҳам Ислом дийни озодалик, поклик ва тозаликка қанчалар эътибор берганини билиб олсак бўлаверади. 
Бу ўз навбатида биз, мусулмонлар дийнимиз талабига яраша бўлишимиз кераклигини ҳам билдиради. 
Шундай экан, покликни иймоннинг ярмига тенглаштирган дийнимизга қанчалик амал қилмоқдамиз? 
Аввало, дийнимиз талабига яраша маънан покмизми? 
Қолаверса, моддий жиҳатдан ҳолимиз қандай? 
Мусулмонлар оммасининг баданлари, кийимлари, турар-жойлари, кўчалари, қишлоқ ва шаҳарлари бошқаларникидан кўра қанчалик озода? 
Ёки биз учун бу айтилаётган сўзлар қуруқ гапдан иборатми?
Айтилганларга амал қилишни қачон бошлаймиз?

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
🍃ЖИГАРИНГНИ ТОПОЛМАЙСАН🍃

Ҳаёт бўлса қадрига ет,
Ранжитишдан сал нари кет,
Ажралмасин тирноқдан эт,
Жигарингни тополмайсан.

Умр қисқа, жанжални қўй,
Вақт борида дийдорга тўй,
Пойларига молингни сўй,
Жигарингни тополмайсан.

Қўлларинга бир ўйлаб боқ,
Ногоҳ кесса бирин пичоқ,
Оғримайди қайси бармоқ,
Жигарингни тополмайсан.

Бўла олсанг бўлгин малҳам,
Сирларингни кўргин баҳам,
Бир кун минг бор изласанг ҳам,
Жигарингни тополмайсан.

Яқин қилгин йироғини,
Ўчирма қалб чироғини,
Кейин ҳидлаб тупроғини,
Жигарингни тополмайсан.


Эй меҳрибон ва раҳмли Роббим жигарларимни доио ўзинг асра. 🤲🤲🤲
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
☝️ ОЛТИН ДИНИЙ СЎЗ!

✔️1) тоййиба сўзи.!

👉 Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росуу луллоҳ.

Тўғри сўз:
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳнинг расулидир.

✔️2) Гувоҳлик калимаси.

👉 Ашҳаду алла илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳуҳу ва расуулуҳ.

Эътироф сўзи:.
Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига иқрорман.

✔️3) Тавҳид сўзи.!

👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳадаҳуу ла шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, биёд ҳил хайру ва ҳува ала кулли шайин қодиир.

Ёлғизликка иқрор: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган илоҳ йўқлигига иқрор бўлдим! Аллоҳнинг шериги йўқ. Мулк Аллоҳникидир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. (Аллоҳ) тирилтирур ва ўлдиради. Лекин У тирик ва ўлмайди. Яхшилик Уникидир ва У ҳамма нарсага қодирдир!

✔️4) Куфр сўзи.

👉 Аллоҳумма инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайян ва ана аалам. Ва астагфирука лимаа лаа аалам. Бу шундай.

Куфрни қайтарувчи сўз:
Аллоҳим, сендан мени билиб туриб сенга ширк келтиришдан сақлашингни сўрайман. Агар билмай ширк қилган бўлсам, мени кечиришингизни сўрайман. Албатта, Сен ғайбни билувчисан.

✔️5) Кечирим сўзи.!

👉 Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу аамдан ав хотаан сирран ва алаанияҳ. Ва дунёнинг гўзаллиги ва дунёнинг гўзаллиги. Бу шундай.

Гуноҳлар кечирилишини сўраш учун сўз:
Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Қасддан ёки хато билан, яширин ёки ошкора қилган барча гуноҳларимни Аллоҳ таолодан кечиришини сўрайман. Мен билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман.
Албатта, Сен ғайбни билувчисан.

✔️6) Ҳамд сўзи.!

👉 Субҳааналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва ла илааҳа иллаллоҳу валооҳу акбар. Лаа ҳавла ва ла култа иллаа биллааҳил-алиийил азийим. Ма шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша лам якун.

Мақтов:
Худонинг ҳеч қандай айби ёки камчилиги йўқ. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! Худо буюкдир. Қудратли ва буюк Аллоҳдан бошқа мутлақ куч ва қувват йўқ. Худо нима хоҳласа, бўлади, Худо хоҳламаса, бўлмайди.

✔️ ХАЛҚ ИЁНАТИ.

👉 Аманту биллаҳ кама ҳува би асмоиҳи ва сифат ва кабилту жомия аҳкамиҳива арканиҳи.

Мен Аллоҳни исми ва сифатларидан танидим ва барча амрларини қабул қилдим.

✔️ Батафсил Эътиқод

👉 Аманту биллаҳи ва малайкатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал явмил оҳири вал қодир хайриҳи ва шарриҳи миналлоҳ таоло ва баъс вафотидан кейин.

Эътиқоднинг муфассал ифодаси: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига ва ўлимдан кейин тирилишга иймон келтирдим.!!
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ИНСОННИНГ 5 НУҚСОНИ

Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади.
Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган.

Инсон золимдир
Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир.
إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин.

Инсон жоҳилдир
Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир.
كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин.

Инсон заифдир
وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا
«Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят).
Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради.

Инсон шошқалоқдир
Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир.
وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا
«Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят).
Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди.

Инсон беҳафсала ва тор юраклидир
Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:,
إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا
«Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят).
Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
​​​​📝 ОХИРАТ.

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР

- Узрсиз йўталиш;
- Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш;
- Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши;
- Нўхот катталигида таом ейиш;
- Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш;
- Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш;
- Қироатни рукуъда тамом қилиш;
- Икки кўзни юмиб туриш;
- Намоз тугамай, пешонасини артиш;
- Намоз пайти либосни текислаш;
- Ҳаракат қилиш;
- Туфлаш;
- Ечиниш;
- Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш;
- Керишиш;
- Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш;
- Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши;
- Намозни имом чўзиб юбориши;
- Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш;
- Такбирни такрор айтиш;
- Узрсиз деворга ёки устунга суяниш;
- Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш;
- Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш;
- Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш;
- Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш;
- Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш;
- Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш;
- Бошяланг намоз ўқиш – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир.

"Ибодати исломия"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi