EskiObod_Uz
159 subscribers
4.44K photos
2.88K videos
115 files
9.59K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Ҳамма билиши зарур 40 фарз

Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор

Исломдаги 5 фарз
1. Иймон
2. Намоз
3. Рўза
4. Закот
5. Хаж

Иймондаги 7 фарз
1. Аллох Таолога иймон келтириш
2. Фаришталарга иймон келтириш
3. Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4. Пайғамбарларига иймон келтириш
5. Қиёмат кунига иймон келтириш
6. Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз
1. Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2. Жойи пок бўлиши
3. Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4. Қиблани топиши
5. Ният
6. Ўз вақтида ўқиш

Намознинг ичидаги 6 фарз
1. Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2. Қиёмда туриш
3. Қироат қилиш
4. Руку
5. Сажда
6. Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз
1. Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2. Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3. Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш
4. Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

Таяммумнинг 4 фарзи
1. Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2. Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3. Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4. Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

Ғуслдаги 3 фарз
1. Оғизга сув олиб ювиш
2. Бурунга сув олиб ювиш
3. Бутун баданга сув етказиб ювиш

Амру маъруфда 1 фарз бор
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

Нахий мункарда 1 фарз бор
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

Хайзда 1 фарз бор
Хайз хукмларини билиш. Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун. Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади) Хайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди. Мусҳафни ушламайди.

Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
​​Аёллар учун 30 та шаръий қайтариқ

1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ою ўн кун мотам тутади.

Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай деган:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

135 . Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)

👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар телекўрсатуви (1-қисм):

Сурат эмас, сийрат муҳимдир!

➡️ Сайтдан кўриш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ҚАЛБ ЎЛИМИ

Гуноҳнинг нопок таъсирларидан бири шуки, унинг сабабидан қалб ўлади. Баъзи раббоний уламолар: "Гуноҳ сабабли қалбни ўлим қамраб олади. Гуноҳкорнинг қалби ўлик қалб бўлади. Тирик қалб бўлмайди", дейдилар. Чунончи, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайх жуда катта муҳаддис ва фақиҳ эдилар. У киши шундай дер эдилар:

"Мен гуноҳларни кўрдимки, улар қалбларни ўлдиради ва унда бардавомлик хорлик ва расволикни келтиради. Гуноҳни тарк қилиш қалбларнинг ҳаётидир ва нафсинг учун яхшилик унга хилофликдир" (Баҳжатул мажолис, 246, Адабуд-дунё вад-дин, 118).

Бунда Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайх гуноҳларни қалбнинг ўлими ва тоатни қалбнинг ҳаёти деганлар ва бу бир ҳақиқатдир. Хаёлий фалсафа эмас. Чунки, гуноҳкорнинг қалби бир тирик қалбда бўладиган барча яхши хислатлар ва ҳолатлардан ҳоли бўлади. Унга ҳаётда лаззат бўлмайди. Унга хотиржамлик ва ором насиб бўлмайди. Унга ҳар вақт беҳаловатлик етаверади. Унинг вақтларида, еб-ичиши ва ризқида барака кўтарилади. Унинг қалбида бир қўрқинч пайдо бўлади. Айниқса, Аллоҳнинг валийларидан, яхшилик ва хайр ишларидан бир қўрқинч ҳис қилади. Кейин у қаердан яшашдан лаззатлансин?

«Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?» китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
Audio
Hufton Azoni
Gʻayratjon domla Asaboyev

@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 27 МАЙ (1443ҳ - 26 Шаввол ) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:07
ҚУЁШ - 04:45
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:21
ШОМ - 19:38
ҲУФТОН - 21:14


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН🌹🌸

🕌 Яхшиликка тўлсин кўнглингиз,
Савоб амаллар бўлсин йўлингиз,
Тонг сахар тилаб эзгу тилак,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

🕌 Расулуллоҳга саловат айтиб,
Гуноҳлардан батамом қайтиб,
Эзгу ният билан дуолар қилиб,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

🕌 Аллоҳим каломин ҳамроҳ билганлар,
Қалбларга илохий нурни солганлар,
Яхшилик ичра яшаб қолганлар,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

🕌 Саждада қилинган дуолар сабаб,
Жума айёмида масжидлар тўлиб,
Тангридан тинчлигу яхшилик тилаб
Жума айёмингизлар бўлсин муборак.

🕌 Ихлосдан бошланур асли иймон хам,
Қалбларга жойланган нури Ислом,
Савоблар тилаган хар битта инсон,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

🌱⚘Биз билан бирга булинг.якинларингизни хам таклиф килинг.Файзли канал.

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!🌹

@eskiobodmasjidi
🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌸🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌸

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊


@eskiobodmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#одоблар_ҳақида 107-дарс#Жаноза_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/nrl0V1EhXP8
Audio
Одоблар ҳақида 107-дарс. Жаноза одоби.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Оила #Долзарб

Энг баракали никоҳ – ҳаражатлари енгил бўлганидир

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Чуст туманидаги "Саид Насимхон тўра" жоме масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ Маҳкамов

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

КАСБ-ҲУНАР ЎРГАНИШ ЯХШИЛИГИ.

Юртимиз тарихида илм ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш қадим замонлардан бери алоҳида ўрин тутиб келади. Ота боболармиз илмли, ўз касб-ҳунарига эга бўлган ишбилармон ва тадбиркор инсонларни қадрлаганлар.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/kasb_hunar_urganish_yaxshiligi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from @Safonur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
ҲАДИС
Aбу Зар Ғифорий (розияллоҳу анҳу)дан:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Aллоҳ азза ва жалладан ривоят қилиб дедилар: Aллоҳ таъоло айтади:
- Эй бандаларим, Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилмангиз.
- Эй бандаларим, барчаларингиз залолатдасизлар. Фақат Мен ҳидоят этганларгина бундай мустасно. Бас, Мендан ҳидоят тиланг, сизларни ҳидоятга йўллайман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз очсизлар. Фақат Мен таом берганларгина (оч эмас). Бас, Мендан таом сўрангиз, сизларни таомлантираман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз яланғочсизлар. Фақат Мен кийинтиргангина (яланғоч эмас). Бас, Мендан кийим сўранглар, сизларни кийинтираман.
- Эй бандаларим, сизлар кеча-ю кундуз хато қиласизлар. (Фақат) Мен барча гуноҳларни мағфират этаман. Бас, мендан мағфират тилангиз, сизларни мағфират қиламан.
- Эй бандаларим, сизлар Менинг зараримга (яъни Менга зарар етказиш даражасига) ҳеч қачон етолмайсизлар-ки, Менга зарар берсангизлар! Менинг фойдамга ҳам асло етолмайсизлар-ки, Менга фойда берсангизлар!
- Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги энг тақводор инсоннинг қалбидек бўлса ҳам бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди. Яъни бир фожир қалбда бўлсангизлар... (?!)
- Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз бир жойга тўпланиб Мендан (ҳожатларини) сўрасалар ва Мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу Менинг ҳузуримдаги нарсаларни игна денгизга ботирилганда (денгиз сувидан) қанчалик камайтирадиган бўлса, ўшанча миқдорда камайтиради.
- Эй бандаларим, мана шу амалларингиз, Мен уларни ҳисоблаб қўяман ва шунга қараб сизларга тўлиқ жазо-мукофот берурман. Ким яхшиликни топса, бас, Aллоҳга ҳамд айтсин. Ким бошқа нарсани топса, фақат ўзини маломат қилсин!
Муслим ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•...
@eskiobodmasjidi
МУБОРАК КАЛИМАЛАР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳ таоло Аршни яратганда Ҳомил (кўтарувчи) фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: "Субҳаналлоҳ, деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, субҳаналлоҳ, дейишди, шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратгунча субҳаналлоҳ деб туришди. Одам алайҳиссалом акса урганида Аллоҳ таоло уни алҳамдулиллаҳ дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ таоло айтди: "Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг". Малоикалар шунда: "Иккинчи калима ҳам улуғ экан. Бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб уни олдингисига қўшишди.
Бир неча вақт фаришталар, субҳаналлоҳи валҳамдуллиллаҳи, деб айтиб юришди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам тутган қавм Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари эди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмларини, лаа илаҳа иллаллоҳ, деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: "Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди. Кейин қўчқор берди. Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, Аллоҳу акбар, дедилар. Фаришталар айтишди: "Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан", деб уни олдинги учтасига қўшишди ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди. Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди. У зот шодланиб: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азим”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Бу калимани олдингиларига қўшинг", деди.

"Танбеҳул ғофилин" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ҒИЙБАТ КАТТА ГУНОҲ

Тасаввур қилинг
Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз.

Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз.

Тасаввур қиляпсизми?!

Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз.

Кўз олдингизга келтиряпсизми?!
Манзара даҳшатли, тўғрими?!!

Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир.

Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
Audio
JUMA MAʼRUZASI.
ILM, ODOB-AXLOQ VA HALOL KASB FAROVONLIK ASOSI.
EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon domla Asaboyev
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 28 МАЙ (1443ҳ - 27 Шаввол ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:06
ҚУЁШ - 04:44
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:21
ШОМ - 19:38
ҲУФТОН - 21:15


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Audio
Одоблар ҳақида 108-дарс. Дафн қилил кафанлаш одоби.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.


Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида#Кафанлаш_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла" на YouTube
https://youtu.be/cjVQbWioKII