EskiObod_Uz
155 subscribers
4.46K photos
2.89K videos
115 files
9.66K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#КУН_ТАВСИЯСИ

ҒАМГИН БЎЛМАНГ! ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАР СИЗНИ САОДАТГА ЭЛТАДИ

1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, заҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди. "Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма".
2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
5. Аллоҳга имон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
6. Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.
7. Барча нарса Мавломизнинг қазо ва қадари билан эканини билинг.
8. Ўзгалардан миннатдорлик кутманг.
9. Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
10. Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
16.Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
18. Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
19. Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
21. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зариёт сураси, 22-оят).
22. Сизни хавотирга солган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
23. Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
24. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни имтиҳонлари билан синайди.
25. Ғам-қайғуни  аритувчи вирд  ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
26. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
27. Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
28. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлиғингизга зарардир.
29. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📌 Ота-онага оқ бўлиш бир неча белги ва кўринишларга эга. Улар қуйидагилар:

❗️ Ота-онани йиғлатиш ва хафа қилиш. Бирор ёмон сўз билан гап талашиш, сўкишиш каби.

❗️ Уларга бақириш, овозни кўтариб қўпол сўзлар билан жеркиш. Зеро, Аллоҳ таоло: «Уларга (ота-онангга) бақирма ва уларга доимо яхши сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят) деб буюрган.

❗️ Бир ишга буюрсалар «уф» дейиш, норозилигини намойиш этиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Уларга қараб »уф« тортма!» (Исро сураси, 23-оят) деб уқтиришига қарамасдан баъзилар ота-оналари иш буюрсалар итоат этсаларда «уф» деб қўйишади.

❗️ Уларга хўмрайиш ва пешонани тириштириш. Айримлар мажлисларда ёки бошлиқлари ҳузурида хушчақчақ, гўзал хулқли бўлиб, табассум билан хурсанд қиладиган сўзларни танлаб, уларни хафа қиладиган сўзлардан четланиб, ўзларини яхши тутадилар. Уйга келгач эса ота-оналари ҳузурида баджахл шерга айланади ва ҳеч қандай одоб-ахлоқга эътибор бермайди. Аввалги мулойимлик ва ширинсўзлик ўрнини қўполлик ва инжиқлик эгаллайди. Во ажаб! Ота-онанинг қариликдаги баъзи ишларига ғаши келиши, ҳолатларидан жирканиши. Умуман олганда, уларга тик боқишнинг ўзи мункар амалдир. Отага тик боқишлик одоб-ахлоқ китобларида қаттиқ қораланган.

❗️ Уларга иш буюриш. Хусусан, она ожиз, касал ёки жуда қари бўлса, уйни супуриш, таом тайёрлаш ёки кийимларни ювиш каби амалларни буюриш мумкин эмас. Аммо она бу ишларни қилишга ожиз бўлмасдан, ўзи хоҳлаб қилса, у ҳолда она ҳаққига дуо қилиш ва унга шукрлар айтиш ўринлидир.

❗️ Она тайёрлаган таомни танқид қилиш. Ушбу мункар амални яна икки тарафлама изоҳлаш мумкин. Биринчидан, таомни айблаш мумкин эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон таомдан айб қидирмаганлар. Таом у кишига ёқса, истеъмол қилганлар, ёқмаса, емай қўяверганлар. Иккинчидан, бу амал онага нисбатан одобсизликни билдиради ва унинг дилини оғритади.

❗️ Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Баъзи ўғиллар уйни тартибга келтириш ёки овқат тайёрлашда ота-оналарига кўмаклашишни шахсиятларига тўғри келмайдиган иш деб ҳисоблайдилар. Оналари уй юмушлари билан қийналаётганликларини кўра туриб, ёрдам бермайдиган қизларимиз ҳам йўқ эмас. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин.

❗️ Ота-она гапираётганларида юзни буриштириш, уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш, уларни ёлғончига чиқариш ёки улар билан гап талашиш, баҳслашиш каби номаъқулчиликлар қилиш. Бу амаллар ота-она қадрини туширувчи ва шаънини таҳқирловчи амаллар ҳисобланади.

❗️ Уларнинг раъйларига эътиборсизлик билан қараш. Баъзилар ота-оналари билан маслаҳатлашмайдилар. Қайси ишни қилмасинлар улар билан фикрлашмайдилар. Ишга кириш ёки бўшаш, бирор каттароқ нарса сотиб олиш ёки сотиш, дўстлари билан бирор жойга бориш каби масалаларда ота-оналаридан изн сўрашмайди, маслаҳатлашишмайди.
Бундай амаллар ота-онага оқ бўлишнинг баъзи кўринишларидир.

«ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ» КИТОБИДАН.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
​​ЗАМЗАМ СУВИДА ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#замзам #сув #таҳорат #ғусл

1220-CАВОЛ: Замзам сувида таҳорат олиш ёки ғусл қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Замзам суви билан бетаҳорат кишининг таҳорат олиши, истинжо қилиши, нопок кишининг ғусл қилиши, нопок кийимни поклаши макруҳ экани айтилган. Аммо таҳорати бор инсон табаррук мақсадида замзам билан таҳорат олиши ёки пок кишининг ғусл қилиши макруҳ эмас. Бу ҳақда “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:
ویجوز الاغتسال والتوضي بماء زمزم علی وجه التبرک، ولایستعمل إلا علی شيء طاهر، فلاینبغی أن یغتسل به جنب أو محدث ولا في مکان نجس"
“Замзам суви билан табаррук мақсадида таҳорат ва ғусл қилиш жоиздир. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. Жунуб киши замзам суви билан ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат олиши ва уни нажосат бор жойда ишлатиш мумкин эмас”.
(ويجوز الاغتسال والتوضؤ بماء زمزم على وجه التبرك) أي لا بأس بما ذكر، الا انه ينبغي أن يستعمله على قصد التبرك بالمسح أو الغسل أو التجديد في الوضوء (ولا يستعمل إلا على شيء طاهر) فلا ينبغي ان یغسل به ثوب نجس ولا أن يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس (ويكره الإستنجاء به) و كذا إزالة النجاسة الحقیقیة من ثوبه أو بدنه، حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذالك، ويقال: إنه استنجى به بعض الناس فحدث به الباسور
“Табаррук мақсадида замзам суви билан ғусл ва таҳорат олиш мумкин. Яъни фақат суртиш, ғусл қилиш ёки таҳорат устига таҳорат қилиш каби табаррук мақсадида ишлатиш лозим. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. У билан нажас кийимни ювиш, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат қилиш каби ишларни қилмаслик керак. У билан истинжо қилиш макруҳдир. Шунингдек замзам билан бадан ёки кийимдаги нажосатни кетказиш макруҳдир. Айрим уламолар буни ҳаром деган. Айтилишича, бир одам замзам билан истинжо қилиб, бавосир(геморрой) касалига учраган”. (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби).
Бир неча ҳадиси шарифларда замзам сувининг фазилатлари: очга таом, ташнага сув, беморга шифо бўлиши ҳақида айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МЕРОСНИНГ ШАРТЛАРИ


Меросда учта шарт бор:
1. Мерос қолдирувчининг ўлими.
2. Мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг меросхўрнинг
ҳаёт бўлиши.
3. Мерос олувчининг мерос қолдирувчига нисбатан ким
эканлиги аниқ бўлиши ва насаби тайин бўлиши.
(“Далилул-вуррос” Киронавий).

МЕРОС ОЛИШ САБАБЛАРИ

Мерос олишнинг учта сабаби бор, улар:
1. Насаб (қариндошлик).
2. Никоҳ.
3. Вало (ҳукмий қариндошлик).

Мерос олишнинг аввалги сабаби “насаб”дир. Насаб – луғатда қаробат, қариндошлик деганидир. Қаробат деганда туғилиш туфайли мавжуд бўлган ҳар қандай ўзаро боғлиқлик тушунилади. Бунга “фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” киради. Қаробатни “ҳақиқий насаб” деб ҳам атайдилар. (“Фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” ҳақида кейинроқ сўз юритилади). Насаб орқали мерос олишга қуйидаги оят ва бошқа оятлар далилдир:

📜“Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида амр этади: бир ўғилга икки қиз насибаси. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг...”
(Нисо сураси, 11 оят).

Маййитга насаб жиҳатидан боғланган инсон меросга ҳақдорлар қаторида бўлади. Мерос олишнинг иккинчи сабаби никоҳдир. Никоҳ деганда шаръий дуруст никоҳ тушунилади. Бунда эр-хотин орасида саҳиҳ хилват бўлганми ёки йўқми фарқи йўқдир. Ботил ва фосид никоҳда мерос олиш ва қолдириш жорий бўлмайди.
Никоҳ орқали мерос олишга қуйидаги оят далилдир:

📜“Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг”
(Нисо сураси, 12 оят).

Демак, эр хотинидан, хотин эридан мерос олади. Мерос олишнинг учинчи сабаби “вало”дир. Вало деганда қулликдан озод қилиш ила вужудга келувчи ҳукмий қаробат тушунилади. Буни яна “ҳукмий насаб” деб ҳам
атайдилар. Хожа ўз қулини озод қилгач, ўша хожа унга меросхўр бўлади.
Бир киши вафот этса ва унинг бир вақтлар уни озод қилган хожаси, яъни мавлосидан бошқа ҳеч кими бўлмаса, у қолдирган мерос ўша хожага бўлади.

Вало сабабидан меросхўр бўлишга қуйидаги икки ҳадис далил бўлади:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жория Барира ҳақида:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) озод қилган кишига бўлади” дедилар.
(Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
қуйидагича марҳамат қилганлар:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) насаб каби бир парча этдир”
(Шофеъий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари).

Валода фақат озод қилган тараф меросхўр бўлади. Озод қилинган тараф меросхўр бўла олмайди. Зеро, озод қилиш, бошқача қилиб айтганда ҳаётга қайтадан келтириш, озод қилган тарафдан содир бўлади.

📚"Исломда мерос ва унинг тақсимоти" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Савдодаги махфий садақа

Отам билан бирга рўзғор қилишни ўрганиш учун бозорга борар эдим. Отам нима сотиб олсалар, сотувчи айтган нархга сотиб олар, нарх-наво борасида ҳеч ҳам тортишмас эдилар. Бошқа кўп одамларнинг сотувчилар билан узоқ савдолашиб турганларини кўрардим. Кейин бир куни отамдан “Отажон, нега сиз сотувчилар билан ҳеч ҳам савдолашмайсиз, бошқалар савдолашиб нархни роса тушириб олишади-ку” деб сўрадим.

Шунда отам табассум қилиб тушунтирдилар: “Эҳ болагинам, бу сотувчилар ўзи бой одамлар эмас, кўпчилиги бошқа касби бўлмагани учун шу ерда тирикчилик қилишади, ичларида кимлардир етим бўлиб ўсган, яна қайсидирларининг фарзандлари бетоб бўлиши мумкин, яна қайсидирларининг қарзлари бордир. Шунинг учун ҳам мен улардан нарса сотиб олсам, кенгчилик қилишга ҳаракат иламан. Уларга бундай кенгчилик қилиш махфий садақа бўлади. Зотан улар айтаётган нарх билан биз тушириб оладиган нарх ўртасида унча катта фарқ йўқ. Зора биз ўтиб юбораётган шу арзимас миқдордаги пуллар эртага қиёмат куни фойдамизга ишлаб қолса”.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сотаётган пайтида бағрикенг бўлган, сотиб олаётган пайтида бағри кенг бўлган ва одамлардан қарзини сўраётган пайтида бағрикенг бўлганга Аллоҳ раҳм қилсин”, деб дуо қилганлар.

Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизлардан олдинги яшаган бир кишининг гуноҳларини кечирди, нима сабабдан? У одам нимаики сотса ҳам, нимаики сотиб олса ҳам, одамлардан қарзини талаб қилаётган пайтда ҳам бағрикенг бўлган эди”, дедилар.

Имом Бухорий ривоят қилган яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир киши одамларга қарз берар эди, агар ўша қарздор бўлган кишини оғир ҳолатда кўрса, атрофидаги ишчиларига “Ундан (қарзини) кечиб юборинглар, шоядки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларнинг ҳам гуноҳларимиздан кечиб юборса”, дерди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у одамнинг гуноҳларини кечди”, дедилар.

"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
МОЛИК ИБН ДИНОРНИНГ ТАОМЛАНИШЛАРИ


Жабир ибн Зайд бир куни Молик ибн Динорнинг ҳузурига кирганида уни мусҳафни кўчираётган ҳолида кўриб, деди: “Эй Молик нима бўлди сенгаки, фақат шу иш билан шуғулланасан-Аллоҳнинг китобини кўчирасан? Сенга бошқа касб йўқми?” Шунда Молик ибн Динор: “Аллоҳга қасамки бу ҳалол касбдур”,-деди.
Молик ибн Дийнор ҳақида Жаъфари Сулаймон шундай дейди: “У Қуръонни 4 ойда кўчириб бўлди. Кейин унинг ҳаққини талаб қилди. Ва қилган ишининг хизматидан таомланди.
Усмон ибн Иброҳим айтади: “Молик ибн Динор ўз дўстларидан бўлган бир кишига: “Албатта мен қаймоқли сут билан оби нонни ейишни истаяпман”,-деди. У киши бу зотнинг истаган нарсасини олиб келиб берди. Шунда Молик ибн Динор оби нонни ағдариб қўйиб, унга назар солди, сўнгра шу келтирилган таомга қараб деди: “Мен сени 4 йилдан бери ейишни истадим. Бас, мен сенга шу кунгача ғолиб бўлдим. Ва сен менинг нафсимга ғолиб бўлишни хоҳлаяпсан.
Ривоят қилишларича, Молик ибн Дийнор Басранинг меваларидан емасдан 40 йил яшади. Фақатгина ўз меҳнати билан топган пулининг эвазига ҳаёт кечирди. Зеро, таом ейишда ҳалол-ҳаромига эътибор бериш лозим. Агар эътибор бермаса унинг ибодатидан фойда йўқ. Қолаверса биламизки, дуонинг ижобат бўлиши учун зарур бўлган 10 шартдан биринчиси ҳам луқманинг поклигидур. Яъни, агар луқма пок бўлмаса, кишининг дуоси умуман ижобат бўлмайди.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#Қуръонга_муҳаббат

Қуръони Каримдаги биргина оят 10 тоифа кишининг ҳақ-ҳуқуқларини ўзида жамлаган. Замонамизнинг баъзи китобларида бу оят 10 та ҳақ-ҳуқуқ ояти деб ҳам номланади. Баъзи олимлар ушбу оятнинг шарҳи учун «ўнта ҳақлар ояти» номли китоб ҳам битишган.

Ўша оят мана будир:

«Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас» (Нисо сураси, 36-оят).

Мазкур оятдаги ҳақлар:
1. Аллоҳ таолонинг ҳаққи, яъни тавҳид
2. Ота-онанинг ҳаққи
3. Қариндошларнинг ҳаққи
4. Етимларнинг ҳаққи
5. Мискинларнинг ҳаққи
6. Яқин қўшнилар ҳаққи
7. Ён қўшнилар ҳаққи
8. Ёнбошдаги соҳибнинг ҳаққи
9. Мусофирнинг ҳаққи
10. Қўл остида мулк бўлганларнинг ҳаққи

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

    Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

    Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

    Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

    Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

    Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

    Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

    Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

    Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб  боқий бахтдан  бахра  олиб яшанг!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?

Язиб ибн Ҳорундан:

“Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир хутбаларида бундай дедилар:

– Қиёмат куни Аллоҳ дунёда унга яхшилик, мўл ризқ, соғлом ва сиҳатли вужуд берган бўлса ҳам, бу неъматларга нонкўрлик қилган банда Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва унга:

- Бугун учун нима тайёрладинг? - деб сўралади.

У банда ҳеч қандай тайёргарлиги бўлмагани учун йиғлай бошлайди.

Шунақа йиғлайдики, кўзларида ёш қолмайди.

Сўнгра яна дакки ейди. Бу сафар қон йиғлайди.

Сўнгра яна бир бор дакки ейди. Бу сафар тирсакларигача қўлларини ея бошлайди.

Сўнгра яна дакки ейди, бу сафар шунақа баланд овозда йиғлайдики, икки кўзи чиқиб юзига осилиб қолди.

Сўнгра яна бир марта дакки ейди, шунда:

- Эй Раббим! Мени жаҳаннамга юбор ва бу аҳволдан қутқар, - дейди.

Аллоҳ таолонинг:

📜"Ким Аллоҳ ва Расули белгилаган ҳаддан тажовуз этса, унинг учун мангу жаҳаннам олови бўлишини билмаганмидилар?! Бу улкан шармисорлик-ку!"
(Тавба сураси, 63-оят)
ояти каримаси бунинг тасдиғидир”.

📚“Ал-Канз, 1-жилд, 246-бет; Абу Шайхдан".

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
​​ҲИЖОМА ҚИЛИНГАН ЖОЙНИ ЮВМАСДАН НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳижома #намоз

1221-CАВОЛ: Ҳижома қилдирганда қон чиқиб, баданга тегади. Шу ҳолатда ўша қонларни артиб ташлаб, намоз ўқиш мумкинми ёки ювиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда учта тоза нам мато ёки учта нам салфетка билан артиб тозаланса, шу билан бадан покланган ҳисобланади. Мана шу иш ювиш билан поклаш ўрнига ўтади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Фатово Оламгирия” китобида шундай дейилган:
إذَا مَسَحَ مَوْضِعَ الْمُحْجِمَةِ بِثَلَاثِ خِرْقَاتٍ رِطَابٍ نِظَافٍ أَجْزَأَهُ عَنْ الْغُسْلُ؛ لِأَنَّهُ يَعْمَلُ عَمَلَ الْغَسْلِ. كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ.
“Агар ҳижома қилинган жойни учта нам, пок мато билан артиб тозаланса, ювилгандай пок бўлади. Чунки нам мато билан артиш ювишнинг ўрнини боса олади. “Муҳити Сарахсийда шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Мақола
#ЯШИЛ_МАКОН

КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ҚИЛАЙЛИК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳри "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-хатиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#YASHIL_MAKON

📝 EKIN EKISHNING FAZILATI
🎙
Abdulloxon Samatov
Namangan shahar bosh imom-xatibi


🌐 Saytdan ko'rish
🎞Youtube dan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
​​“Аёлим ана шундай вафот этган...”

Менинг аёлим бор эди. Бунга анча бўлди. У бетоб бўлиб, ўлим тўшагига ётиб қолди.

Унинг онаси кўргани келиб, уни овутишга уринар эди.
У; “Болам ҳали яхши бўлиб кетасан, ҳали кўп яшайсан, мана кўрасан, тез орада соғайиб кетасан”- деб қизининг хаёлига қувончли кунларни келтиришга ҳаракат қилар эди.
Бу уринишларга қизнинг, яъни аёлимнинг жавоби нима бўлди, биласизми?
Онасининг гапидан аёлим сиқилиб кетди. У тахминан жон топширишга яқин қолган эди. Унинг бу гаплардан диққати ошиб кетди ва: «Онажон қўйинг, бу гаплар билан мени юпатманг. Сиз менга ҳозир ўзим кўриб турган, мени кутиб турган ва мен олдига бораётган неъматлар ҳақида сўзланг”- дерди.

Ушбу сўзларни айтишга уни нима ундади?
Мен унинг айтган бу гапларини ўз кўзларим билан кўриб, мана бу қулоқларим билан эшитганман.
У: “Қўйинг, менга бу дунёнинг арзимас нарсалари ҳақида гапирманг”- дер эди. Ваҳолангки, у ҳам инсонлар роҳатланиб яшаётган бу дунё неъматларидан баҳра олиб ҳаёт кечираётган эди.

Лекин Карийм, Роҳман ва Роҳийм бўлган Роббим аёлимга бу дунёдан Аллоҳ таолонинг ҳузурига жўнаб кетиш вақти яқин қолган вақтда у кўриб роҳатланадиган (охират) неъматларини кўрсатган эди. Аллоҳ субханаҳу ва таоло унга ушбу неъматларни кўрсатиб унинг кўзига бу дунё ҳаётидаги нарсаларни арзимас, кичкина, гўёки бир ахлатдек қилиб қўйган эди. Шунинг учун, у онасининг сўзларидан юраги сиқилиб: “Онажон мени қўйинг, менга бу гапларни айтманг. Сиз менга ўзим кетаётган анави ердаги (охират) неъматлари ҳақида сўзланг”- деб айтар эди.
Мен Аллоҳ азза ва жалладан барчаларимизни ўлим орқали роҳат берувчи кетишга тайёр турадиган кишилардан қилишини сўрайман.

Имом Бутийнинг «Мангуга кетиш» номли дастуридан

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
МАСЖИДЛАР - АЛЛОҲНИКИДИР!

Аллоҳ таоло марҳамат этади:
"Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлсалар, ажабмас". (Тавба сураси, 18-оят).
Аллоҳ таоло айтади:
"Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!" (Жин сураси, 18-оят).
Яна Қуръони Каримда бундай марҳамат қилинади:
"(У чироқ) бир уйларда (яъни, масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эрта-ю кеч У Зотни поклайдиган кишилар борки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас" (Нур сураси, 36-37-оятлар).
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинган қудсий ҳадисда Аллоҳ таоло айтади: "Еримдаги уйларим масжидлардир. Ундаги Менинг зиёратчиларим масжидларни обод қилувчилардир" (Абу Нуайм ривояти). "Масжидни обод қилиш" деганда, асосан Аллоҳ таолога холис, Унинг Ўзи амр этганидек ибодат қилиш, илм-маърифат ўрганиш ва ўргатиш, зарур фиқҳий масалаларни ҳал этиш каби савобли амалларни бажариш тушунилади. Булар амалларни бажариш тушунилади. Булар масжидларни маънавий обод қилиш саналса, уларни тоза-пок, шинам ва қулай ҳолда тутилиши зоҳирий обод қилишга киради. Шунинг учун мусулмонлар масжидларни ҳам маънан, ҳам зоҳиран обод қилиш ишларига ҳамиша эътибор беришлари зарур бўлади.

"Масжидлар одоби" китобидан.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 2012йил.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi