EskiObod_Uz
154 subscribers
4.48K photos
2.9K videos
115 files
9.71K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб дедилар:

«Энг афзал кунларингдан бири ЖУМА КУНИДИР.

Шу куни Одам алайҳиссалом яралган,
шу куни руҳи олинган,
шу куни Сур чалинади,
шу куни Сур чалингандан сўнг барча махлуқотлар вафот этади.

Шу куни менга салавотни кўпайтиринглар, сизларнинг салавотларинг менга етказилади».

Имом Аҳмад Муснадда, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа Сунанда келтиришган.

🔸🔸🔸

Ибн Қаййим جلاء الأفهام китобида дейди:

«Саҳобалар жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавот айтишни яхши кўрар эдилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу менга қарата:

«Эй Зайд ибн Ваҳб, жума кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Аллоҳумма солли ала Муҳаммад аннабийил уммий», деб минг маротаба салавот айтишни ҳеч қачон тарк этма», дейди Зайд ибн Ваҳб.

Бу «асар»ни бирон бир мутахассис олим «саҳиҳ, ҳасан ё заиф» деб ҳукм чиқаргани топа олмадик. Лекин бунинг иснодида Зуҳайр ибн Аббод ё (Уббод) бор.

Унинг шаънида олимлар турлича фикрлар билдиришган.

Ибн Ҳиббон: يخطئ و يخالف — хато қилади, хилоф қилади», деган.

Ибн Абдулбар: «Заиф» деган, дейилади اسلام ويب саҳифасида.

🔸🔸🔸

Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарата:

﴿وصل عليهم إن صلاتك سكن لهم﴾

«Уларга салавот айтинг, яъни мўминлар ҳаққига дуо қилинг. Албатта сизнинг салотингиз; дуоингиз улар учун ором-осойишталик, хотиржамлик бағишлайди», деган.

Тавба сураси 103-оят.

Ўйлаб кўринг, агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларига ўқиган салотлари, яъни дуолари уларга ором-осойишталик, хотиржамлик бағишласа, сиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир бор салавот айтганингизда Парвардигори оламнинг сизга ўн баробар салавот айтмоғи қанчалар ажр, қанчалар ором-осойишталик бўлиши мумкин?

Аллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад.

Жалол Иброҳим.

@eskiobodmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Жума_марузаси#Дин_мўтадилликдир. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/8J4sraYepqE
Audio
Жума марузаси. Дин мўтадилликдир

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Forwarded from @Safonur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жума марузаси.
Илом дийни мўтадил диндир.

Янгиқўрғон тумани. Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
​​БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ

Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашганди, сотувчи ташқарига бош чиқариб:
- Болакай! - дея овоз берди. - Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
- Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди. - Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
- Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди. - Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
- Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
- Тушунмадим? - деди.
- Шундай, болажон! - деди сотувчи. - Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
- Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
- Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
- Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
- Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
- Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
- Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: - Мактабга борасанми? - дея сўради.
- Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
- Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
- Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. - Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
- Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
- Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
- Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
- Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...


"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.

Имом Бутий.


🥀Биз шундай кўнгил олишларни унутиб қўйдик... Кечиринг, Расулим, биздек умматни 😔

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Усмон розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг:

“Унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди”, (Каҳф сураси, 82-оят) деган каломи ҳақида шундай деганлар.

“Ояти каримадаги «канз» (яъни, хазина) олтиндан ясалган лавҳа бўлиб, унга қуйидаги етти сатр битилган эди:

• Ўлимнинг ҳақлигини била туриб кулган одамга ажабландим.

• Дунёнинг йўқ бўлиб кетишини била туриб, унга рағбат қўйган кишига ажабландим.

• Ҳамма ишлар қадарга боғлиқлигини била туриб, ўтган ишларга ғам чеккан кишига ажабландим.

• Охиратда ҳисоб-китоб бўлишини била туриб, мол тўплаган кишига ажабландим.

• Дўзахни била туриб, гуноҳ қилган кишига ажабландим.

• Аллоҳ таолонинг ҳақлигини кучли ишонч ила била туриб, Аллоҳдан бошқаларни зикр қилган кишига ажабландим.

• Жаннатни кучли ишонч ила била туриб, дунёдан роҳатланган ҳамда шайтоннинг душманлигини била туриб, унта итоат қилган кишига ажабландим”.

👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ҒУСЛ

- Ғуслнинг маъноси нима?
- Бутун баданни ювиш.

- Ғусл қай тариқа қилинади?
1. Aввало, истинжо қилинади.
2. Сўнг қўл ювилади.
3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
6. Якунда оёқ ювилади.

- Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
- Ўтади.

- Ғуслнинг фарзи нечта?
- Учта:
1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
2. Бурун ичини ювиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.

- Ғуслнинг суннатлари нечта?
- Ўнта:
1. Истинжо қилиш.
2. Нажас бор ерни ювиш.
3. Қўлни ювиш.
4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
5. Aввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
9. Сувни кераклича сарфлаш.
10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим.

- Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми?
- Эркакларга фарз. Aммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас.

"Ибодати исломия"дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
​​ДАРС

Бугунги мусулмонлар дин ҳақиқатларини чуқур тушунмаганлари сабабли душманларига қарши Аллоҳдан мўъжиза кутиб яшашади. Душманларининг эса куч-қуввати зиёда бўлиб бораверади. Бу соддаликдир.
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
"Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас".
(Анфол сураси, 60-оят).

Уларга қарши сен етарлича қурол-аслаҳа ва бошқа лозим нарсаларни ҳозирлаганингдан сўнг дуо қил:
"Аллоҳим! Сен нусрат бергувчисан, Сен тавфиқ берувчисан, Сен муҳофаза қилувчисан, Сен қувватловчисан".

Сабабларни гўё улар ҳамма нарсадек тутиш лозим. Сўнгра Аллоҳга гўё сабабларнинг фойдаси йўқдек таваккул қилиш керак.
Бугун мусулмонлар бу дарсга кечагидан кўра кўпроқ муҳтождирлар!

(Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Касалликка_шукур.#Одоблар102-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/tT6hkLOkMpU
Audio
Одоблар ҳақида. Касалликка шукур.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
#Maqola.

DINIY BAGʻRIKENGLIK— MILLATLAR ARO TOTUVLIK ASOSI.

Kuni kecha Viloyatimmizdan bir guruh delegatsiya qoʻshni Qirgʻiziston Raspublikasiga borib qaytishdi.
Safar davomida ikki davlat vakillari oʻzaro manfaatli hamkorlikni yanada rivojlantirish, doʻstlik aʼloqalarini yanada mustahkamlash, ziyoratchilar va sayyohlarga barcha sharoitlarni yaratib berish hamda kelgusidagi rejalar haqida kelishuvlarga erishildi.
"Doʻstligimmizning asosi—bu dinimmizdir. Biz kecha yoki bugundan emas, biz azal azaldan qardosh halqlarmiz. Bizning doʻstligimmiz juda uzoq tarixga ega. Yaxshi va yomon kunlarda ham bir birimmizga yekkadosh boʻlib kelamiz. Bu doʻstligimmiz abadiy boʻlishligini Allohdan soʻraymiz" deydi Namangan viloyati Yangiqoʻrgʻon tumani Bosh Otinoyi yordamchisi Dilbarxon Usmonova.
Albatta doʻstligimiz abadiy va mustahkam boʻlsin.

EskiObod jomʼe masjidi matbuot xizmati hodimi
Abdusalom Yoʻldoshev
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Долзарб_мавзу

📖 Либос инсоннинг кўркидир!

Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш

🎙 "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗 t.me/ravza_uzдиний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇


🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Мусулмонларнинг наботот оламига нафис муносабатлари.

Қуръони каримда ҳам, Суннати мутаҳҳарада ҳам набототлар ҳақида кўплаб маълумотлар зикр этилган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло анжир, зайтун каби набототлар ила қасам ичган. Аллоҳ таоло нима билан қасам ичган бўлса, бежиз бўлмайди. Шунинг учун мусулмонлар ўша нарсага алоҳида эътибор берадилар. Худди мана шу руҳ мусулмонларнинг наботот илмига асос солишларига сабаб бўлган.

➡️Батафсил ўқиш..... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Musulmonlarning_nabotot-olamiga_nafis_munosabatlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ЯХШИ ВА ЁМОН СУННАТ

Абу Амр Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бизлар куннинг ўртасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. Яланғоч, жундан тўқилган кийим ёки чопонга ўранган, қиличини осган бир қавм келишди. Уларнинг аксарлари, балки барчалари Музар қабиласидан эди. Улардаги муҳтожликни кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чеҳралари ўзгариб кетди. Уйларига кириб кетдилар. Сўнгра чиқиб, Билолга буюргандилар азон ва иқомат айтди. Кейин намоз ўқиб, қуйидагича хутба қилдилар: «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёлларни тарқатган Раббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб, бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг. Албатта Аллоҳ устингиздан кузатувчи зотдир». «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик кун учун нима қилганини кўриб қўйсин». «Киши диноридан, дирҳамидан, кийимидан, бир соъ буғдойидан, бир соъ хурмосидан, ҳаттоки агар хурмонинг ярмини бериб бўлса ҳам, садақа қилсин», дедилар. Ансорийлардан бўлган бир киши халтада кумуш олиб келди. Қўли уни кўтаришга ожизлик қилай, дерди. Балки ожиз қолди ҳам. Кейин одамлар бирин-кетин нарса олиб келишни бошлашди, ҳаттоки овқат ва кийимлардан икки уюм бўлганини кўрдим. Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (хурсанд бўлганларидан) юзлари олтин каби ярақлаганини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Исломда бир яхши суннат (йўл) чиқарса, савоби унга бўлиб, яна ундан кейин бу йўл билан амал қилганларнинг савоби ҳам етур. (Бу билан амал қилганларнинг) савобларидан бирор нарса камайтирилмайди. Кимки Исломда ёмон суннат (йўл) чиқарса, гуноҳи унга бўлиб, яна ундан кейин бу йўл билан амал қилганларнинг гуноҳи ҳам етур. (Бу билан амал қилганларнинг) гуноҳларидан бирор нарса камайтирилмайди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.

«Риёзус солиҳийн» китобидан.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
#Муҳим
МУСИБАТ ВАҚТИДАГИ БАЪЗИ НОЖОИЗ ИШЛАР

Бирор инсон вафот этганда уни яхши сифатларини зикр қилиб, овозни кўтариб кўкрагига, яноғига уриб, сочларини юлиб йиғлаш, идишларни синдириш, маййит кийган кийимларни ювиш, йили келгунча хурсандчилик йиғинларни тўхтатиб қўйиш, махсус кунларда ўликни эслаб, содда кийимларни кийиб олиб, унга қайғу билдириш, суратларини деворга осиб қўйиш, тилла кумуш идишларни ишлатиш, шиaлaрни эътиқодига ўхшаб, таъзия маросимларда шерикчилик қилиш, терига игна билан расм чизиш, зийнат учун деворларга, эшикларга парда осиш, аёл кишини сафарга кетаётганда ёки сафардан қайтганда маҳрами бўлмаган кишилар билан қўл бериб ёки елкасидан олиб кўришмоқлик, чақалоқни эртароқ қулоғига сирға тақиши – уни яшаб қолишига сабабчи бўлади, деб эътиқод қилиши, заъфарон билан бўялган кийимларни кийдириш, чақалоқни йиғидан тўхтатиш учун кўкнори бериш ёки касалдан тузалиши учун шер, қоплон, (ит) гўштидан едириш.

Ашраф Али Таҳонавий
📚 "Жаннат зийнати" китобидан.

👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi