EskiObod_Uz
157 subscribers
4.43K photos
2.86K videos
115 files
9.51K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Биласизми!
Намознинг ҳикматлари

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.
3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.
4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.
8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
9. Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.
10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
11. Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
12. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
13. Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.
14. Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.
15. Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
16. Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

“Кифоя” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇@eskiobodmasjidi
​​ОТА-ОНАНИНГ ДУОСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч дуо дарҳол қабул бўладир. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси. Мусофирнинг дуоси. Ота-онанинг фарзандлари зиддига дуоси», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитганман. У зот:
«Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайж соҳиби гапирганлар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Набийси! Журайж соҳиби ким?» - дейилди.
«Журайж ўз ибодатхонасидаги роҳиб одам эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир бузуқ аёлнинг чўпон билан ўзаро алоқаси ҳам бор эди.
Бир куни онаси келиб, эй Журайж! деб уни чақирди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб туриб, «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» - деб ўйлади. Кейин намозни устун кўрди-да, намозини давом эттирди.
Онаси уни иккинчи марта баланд овоз билан чақирди. У яна «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» - деб ўйлади-да, яна намозини давом эттирди.
Учинчи марта чақирди. У ўша фикр билан намозни ўқишда давом этди.
Жавоб бермагинидан кейин «Эй Журайж, нопок аёлларнинг юзини кўрмагунингча Аллоҳ сени ўлдирмасин!» деди-да, қайтиб кетди.
Бир куни бояги бузуқ аёлни боласи билан подшоҳнинг ҳузурига судраб келишди.
«Кимдан?» деб сўради.
«Журайждан», деди аёл.
«Ибодатхона соҳибими?» деди.
«Ҳа», деди аёл.
«Ибодатхонасини бузиб ташлаб, ўзини менга келтиринглар!» деди.
Ибодатхонасини чўқморлар билан уриб, ер билан яксон қилишди. Ўзининг қўлини бўйнига арқон билан боғлаб, олиб кетишди. Уни нопок аёллар олдидан олиб ўтишди. Уларни кўриб, табассум қилди. Улар эса одамлар ичидан унга назар солиб турар эдилар.
Подшоҳ:
«Манави аёл нимани даъво қиляпти?» деди.
«Нимани даъво қиляпти?» деди у.
«Боласи сендан эканини даъво қилмоқда», деди.
«Сен даъво қилаяпсанми?!» деди у.
«Ҳа, деди аёл.
«Ўша бола қани?» деди у.
«Ана, онасининг қучоғида!» дейишди.
Шунда Журайж унга қараб:
«Сенинг отанг ким?» деди.
«Молбоқар», деди бола.
Шунда подшоҳ:
«Ибодатхонангни тиллодан қилиб берайликми?» деди.
«Йўқ», деди.
«Кумушдан қилиб берайликми?» деди подшоҳ.
«Йўқ», деди.
«Нимадан қилиб берайлик?» деди подшоҳ.
«Ўзи қандай бўлган бўлса, шундай қилиб беринглар», деди. Шунда подшоҳ:
«Боя нимага табассум қилдинг?» деди.
«Ўзим билган ишга. Менга онамнинг дуоси тегди», деди ва бўлган воқеани айтиб берди».


("Ал-адаб ал-муфрад" китобидан)


️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

@eskiobodmasjidi
🌺 ОНА ВАСИЯТИ! 🌺

🔘 Эй қизалоғим!
Мендан ўн васиятни ёдлаб олинг, улар сизга озуқа ҳам обрў бўлади:

1⃣ Қаноатли бўлинг, қаноат қалбнинг роҳатидир.

2⃣ Эрингизга чиройли қулоқ солиб, чиройли итоат қилинг, Аллоҳнинг ризоси чиройли ҳаётдадир.

3⃣ Унинг кўзлари тушадиган ерга эътибор беринг, сиздан ҳеч қачон ҳунук нарсани кўрмасин. (Аёл киши ўзида бор зийнатини турмуш ўртоғигагина кўрсатсин) зийнатнинг гўзали сурмадир.

4⃣ Димоғи сиздан фақат ширин ҳидларни топсин, ҳушбўйликнинг афзали сувдадир.

5⃣ Овқатни вақтида тайёрланг, унинг овқатланиш вақтини билиб олинг. Чунки очлик инсонни тез жахлини чиқаради.

6⃣ Таомланиш ва дам олиш вақтига бепарво бўлманг, очлик инсон ичидаги аланга, чарчоқ эса ғам-ғуссадир.

7⃣ Унинг ота-она, қариндошларини ҳурмат қилинг, бу гўзал тадбирдир.

8⃣ Унинг молу-мулкини сақланг, бу тартиб интизомдир.

9⃣ Унинг сирини сақлашга ўрганинг, йўкса уни ўзингизга душманга айлантириб оласиз.

🔟 Буйруқларига итоатли бўлинг, йўкса, қалбини гинага тўлдириб қўясиз.

🔴 Ва яна унинг ғамгин ҳолида шодланишдан, шодлигида ғамгин бўлиб қолишдан сақланинг, чунки унинг ғамлигида шодланишингиз ақлингиз қосирлигига далолат қилади, шодлигида ғамгин бўлиб олишингиз тотув хаётингизни булғайди.

🔴 Унга қанчалар ҳурматда бўлсангиз сизга шунчалар иззатда бўлади, унга қанчалар келишимли бўлсангиз ҳаётингиз шунчалар тотув давом этади.

Яқинларингизга улашинг!

@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 23 МАЙ (1443ҳ - 22 Шаввол ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:12
ҚУЁШ - 04:48
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:19
ШОМ - 19:34
ҲУФТОН - 21:09


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Audio
Одоблар ҳақида 104-дарс.

Ўлим ва жон омонат топшириш одоби.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар104-дарс#Ўлим_омонат_топшириш_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/fFyM8DAzBAU
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Равза газетаси 16-сон.pdf
2 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

САҲОБАЛАР ҲАЁТИДАН ЧИЗГИЛАР:
ХУЗАЙМА ИБН СОБИТ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

Саҳобаларнинг ичида Хузайма ибн Собит исмли киши бўлган. Бу кишининг лақаби "Зушшаҳодатайн" бўлган. Яъни, икки гувоҳлик одам, дегани. Унга бу лақабни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берганлар. Бунинг эса албатта сабаби ва мўмин-мусулмонлар учун келажакда улкан фойдани келтирган ҳикмати, мўъжизаси ҳам бор.

➡️Батафсил ўқиш 👇👇👇
http://ravza.uz/story/xuzayma_ibn_sobit

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

ТАВБА ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Тавба дегани – қайтиш деганидир. «Инсон тавба қилди» дегани «хатолардан, гуноҳлардан қайтди, аввал қилган гуноҳларига надомат (афсус) қилди» деганидир. Қуръон тавбага катта аҳамият бериб, кўпгина оятларда эслатиб ўтади: «Ким зулмидан кейин тавба этса ва яхши амал қилса, Аллоҳ, албатта, тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир» («Моида» сураси, 39-оят).

➡️Батафсил ўқиш ... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Tavba_va_uning_fazilati

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

КОСОНСОЙ БАРЧАНИНГ НИГОҲИДА

#Эслатма:
➡️ Кузатиб боринг, фойда оласиз!

➡️Батафсил ўқиш 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Kosonsoy_batchaning_nigohida

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Фойдали_маълумот

ЗАМ-ЗАМ СУВИНИНГ СИРЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

💧Европадаги лабораторияларнинг бирида ўтказилган тадқиқотга кўра, Замзам сувида бошқа тур сувларга нисбатан камроқ олтингугурт мавжуд экан.

💧Ўша тадқиқотга кўра, Замзам бошқа сувлардан тўйимлироқ ва минералларга бойроқ.

💧Замзам очқаганни тўйдиради, чанқаганни қондиради.

💧Бир ярим метр чуқурликдаги кичик қудуқдан чиқадиган сув, ҳаж мавсумида миллионлаб ҳожилар чанқоғини қондиришга етади.

💧Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг эътирофига кўра, Замзам дунёдаги энг хушхўр ва фойдали сувлардан биридир.

💧АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра, дунёда таркибида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзамдир.

💧Илмий исботларга кўра, ичилган Замзам суви ҳеч қачон белдан пастга тушмайди. Танадан сийдик йўли орқали эмас, терлаш билан чиқиб кетади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмас

Маълумки, бандаларнинг ақли Аллоҳ таолонинг зотини идрок қилишдан ожиздир. Шу сабабли У зотнинг Қуръони каримда ўзини танитгани ва ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом танитгани каби таниймиз. Ўзимизча гумон билан хаёл билан таний олмаймиз. Шунинг учун уламолари, Аллоҳ таолони ўзингча қандай тасаввур қилсанг, у ундан ўзгачадир дейдилар.

➡️Батафсил ўқиш👇👇👇
http://ravza.uz/story/Alloh_taolo_makonga_mutoj_emas

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛО МАКОНГА МУҲТОЖ ЭМАС

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Косонсой тумани "Мулла Абдуссамад" жоме масжиди имом-хатиби Юсуфҳўжаев Шарифхон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: ИНСОН КИБРУ ҲАВОГА БЕРИЛМАСЛИК КЕРАК

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Косонсой тумани "Содод" жоме масжиди имом-хатиби Мирфайзиев Баҳодир

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
МАКРУҲ ВАҚТЛАР

- Қайси пайтда намоз ўқиш макруҳ?
- Қуёш чиқаётган пайтда, қиёмга келганда, ботаётганда. Фақат аср намози ўқилмай қолган бўлса, бундан мустасно. Aгар киши бомдоддан кечикиб намозни қуёш чиқаётганда ўқимоқчи бўлса, яхшиси бир оз кутиб тургани ва кун батамом чиқиб бўлгач, қазо қилиб ўқигани маъқул.

- Киши аср намозини ўқиётганда офтоб бота бошласа, намози бузиладими?
- Йўқ, аммо уч ракатини ўқиб тамом қилиши лозим.

- Яна қайси пайтда намоз ўқиш макруҳ?
- Имом хутба ўқиб турган пайтда ҳамда кундузи ҳайит намозидан олдин нафл ўқиш макруҳдир.

Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
АЛЛОҲГА ЕТИШИШНИ ХОҲЛА

Убода ибн ас-Сомит (р.а.) нинг ривоят қилишича, Пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар:

«Ким Аллоҳга етишишни хоҳласа, Аллоҳ ҳам унга етишишни хоҳлайди. Ким Аллоҳга етишишни хоҳламаса, Аллоҳ ҳам унга етишишни хоҳламайди».
Оиша (р.а.) ёки аёлларидан бири шундай дейди: «Биз ўлимни яхши кўрмаймиз». Ул зот:
Ўлим сиз ўйлаганингиздек эмас. Мўминга ўлим ҳоли келганда, Аллоҳ ундан рози эканлиги, унга ажри берилиши хушхабари етказилади. Ўша пайтда мўмин учун бундан севимлироқ нарса бўлмайди. Шунинг учун ўша пайтда мўмин Аллоҳга етишмоқни хоҳлайди. Аллоҳ ҳам бандасига етишмоқни хоҳлайди. Кофирга ўлим ҳоли келганида, Аллоҳнинг азоблаши ва жазолаши хабар берилади. Ўша пайтда кофир учун ўлим ҳолидан-да хунук, ёмон нарса бўлмайди. Шунинг учун кофир Аллоҳга йўлиқишни хоҳламайди, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни хоҳламайди.

“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)”дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇


@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ONA 😭😭😭

JAJJI QOʻLLARIM SILAB YUZINGGIZ,
QOLDIM-KU DUNYODA YOSHGINA BOʻZLAB.
MENI DUNYOGA KELTIRIB SHU ON,
DUNYODAN OʻTDINGGIZ KOʻZINGGIZ YOSHLAB.

YIGʻLADIM DOD SOLIB QUCHIB BOʻYNIGGIZ,
SILADIM, OʻPDIM OPPOQ YUZINGGIZ.
BIR LAXZA MEHRINGGIZ HIS QILOLMADIM,
KOʻZINGGIZ YOSH BILAN YUMIB KETDINGGIZ.

EskiObod jomʼe masjidi matbuot xizmati hodimi
Abdusalom Yoʻldoshev
@eskiobodmasjidi
ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖЛАР ТОИФАСИ

"Бидоя ва ниҳоя" китобининг муаллифи раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, "Яъжуж ва Маъжуж" бизнинг билганимиз хилофи ўлароқ Одам алайҳиссалом зурриётидандир. Бин Солиҳ ва Аби Саиднинг "Саҳиҳ"ларида келтириладики, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: "Қиёмат қойим бўлган вақтда Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга: "Ё Одам, Жаҳаннам ўтига ташланадиганларни ўз зурриётингдан ажратиб, дўзах ўтига юбор!" - деб фармон беради. Одам алайҳиссалом: "Оловга ташланадигани кимлар?" — деб савол сўрайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: "Минг нафардан тўққиз юз тўқсон тўққизтасини дўзахга ва биттасини Жаннатга юбор", - дейди. Бу ҳолатни кўриб турганлар қўрқувдан ғам-ғуссага ботадилар, ҳатто бу даҳшатдан гўдакларнинг сочлари оқара бошлайди. Одамлар эс-ҳушидан айрилиб, ўзларини билмай, мастлардек тентираб юрадилар. Азобнинг қаттиқлиги ва тушиши мумкин бўлган ҳолат даҳшати уларни шу аҳволга солади. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Бизнинг қайси биримиз ўша мингтанинг бири бўламиз?" деб сўрадилар. "Сизларга хушхабар бўлсинки, сизлардан бир нафар ва Яъжужу Маъжужнинг мингтаси Дўзахга боради", дедилар.

Бу ҳадиснинг мазмунидан маълум бўладики, Яъжужу Маъжуж Одам алайҳиссалом наслидан бўлиб, уларнинг сони кўп экан. Улар Нуҳ алайҳиссалом зурриётидан пайдо бўлган. "Муснад" ва "Сунан"да келтирилганки, Нуҳ алайҳиссаломнинг учта - Сом, Ҳом ва Ефас исмли ўғиллари бор эди. Сом - арабу ажамликлар отаси, Ҳом - ҳинду ҳабашлар отаси, Ефас - турклар отаси ҳисобланади. Яъжужу Маъжужлар турклар тоифасидан бўлиб, улар аслида Мўғулистонда пайдо бўлишган, бошқача қилиб айтганда уларни мўғул-татар деб аташади. Улар жуда кўп сонли бўлиб, фисқу фасодга ҳаддан ташқари берилган бўлишади. Улар нима сабабдан турк деб аталди? Искандар Зулқарнайн Яъжужу Маъжужлар қаршисида қўр тўкиб тўсиқ бунёд қилди ва улар унинг ортида қолдилар. Фасодга қўл урмаганлари тўсиқнинг бу ёғида қолишди. Фасодкорлари тўсиқнинг нариги томонида қолдирилди ёки тарк қилиндилар, кейин тарклар ёки турклар дейилди.
Бу ривоятнинг келтирилиши билан бирорта бир халқни камситмоқчи эмасмиз. Бизнинг динимизда ислом эътиборга олинади. Одамнинг қайси қавму миллатга тааллуқли эканлигига қаралмайди. Бирдан-бир эътибор эътиқодга, яъни мусулмон ёки мусулмон эмаслигига қаратилади.
Аммо ривоят (ривоят заиф деб ҳисобланади) қилинадики, Одам алайҳиссалом эҳтилом бўлганларида нутфалари ерга тушиб тупроққа қоришди ва ушбу қавм пайдо бўлди. Юқорида айтилганидек, Яъжуж-Маъжуж Одам алайҳиссалом зурриётидандир.


"Дурратул-Ваъизийн" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

🌺🌟АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ🌟🌺

🌱 Сиз ишлaрингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди.

🌱 Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади.

🌱 Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади.

🌱 Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

☝️🏻Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз, албатта гўзаллашади.

Аллоҳ бугунги янги кунимизни хайрли ишлар ва мўл - кўл савобларга васила қилсин!


🍀🌤🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🌤🍀

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга улашинг🌴
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
@eskiobodmasjidi