Тадбиркорга кўмак
737 subscribers
182 photos
25 videos
102 links
Фарғона вилояти хокимлигининг Тадбиркорлар билан ишлаш расмий канали.

Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат юбориш учун @fvhmurojaatbot телеграм ботидан фойдаланинг!
Download Telegram
“Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4861-сон, 13.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Инспекция) тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази (Марказ);

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус ва Самарқанд филиалида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Марказнинг замонавий лабораторияларга эга бўлган минтақавий филиаллари.

📌 Марказ ва минтақавий филиалларнинг асосий вазифаларидан бири республика ҳудудида катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган зарарли организмларнинг фитосанитар хавф таҳлилини ўтказиш ва улар кириб келишининг олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чоралар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

👉 2021 йил 1 январдан хусусий сектор томонидан ташкил этилган, аккредитациядан ўтган карантин лабораториялари томонидан экспортга юкланаётган мева-сабзавот маҳсулотларига ва бошқа материалларга хулоса беришга рухсат берилади.

👉 2021 йил 1 апрелдан республика ҳудудига хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кирган транспорт воситалари (самолётлар, темир йўл вагонлари ва контейнерлари, юк автомашиналари) юк хоналарини карантин назоратидан ўтказиш ва “детектор – хизмат ит”ларидан фойдаланиш ҳамда зарур ҳолларда фумигация қилиш (зарарсизлантириш) тизими жорий қилинади.

👉 2020 йил 1 ноябрдан ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Инспекцияга ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

▪️Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини таълим йўналиши бўйича;
▪️барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган профессионал таълим муассасаларида “Ўсимликлар ҳимояси лаборанти” ва “Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи” каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

👉 2020 йил 1 декабрга қадар “e-Fitouz” автоматлаштирилган ахборот тизими базасида “даладан экспортгача” бўлган занжирни қамраб олувчи тизим яратилади.
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шу даврда саноат маҳсулотлари бўйича умумий кўрсаткич 2,7 фоизга камайгани танқидий таҳлил қилиниб, йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмларини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, халқаро бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению продуктивности отраслей промышленности за минувшие 9 месяцев и задач на период до конца года.
Критически проанализированы причины снижения общего объема промпроизводства на 2,7 процента, рассмотрены меры обеспечения намеченных объемов до конца года.
Даны поручения по совершенствованию деятельности промышленных предприятий, внедрению на них международной системы менеджмента.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга:

👉 экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:

• миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда;
• чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этади;

👉 тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради;

👉 ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича юқорида белгиланган миқдорлар ва шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар тақдим этади;

👉 тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини 2 бараварга камайтирилган миқдорда ундиради.

Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

🏦 Агентликка юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун унинг ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат юбориш учун @fvhmurojaatbot телеграм ботидан фойдаланинг!
Давлат хизматлари марказларининг “Қўчқорчи” ҳамда “Акбаробод” филиаллари иш бошлади

Қувасой шаҳрининг “Қўчқорчи” МФЙ шаҳар марказидан 16 км узоқликда жойлашган. Ҳудуддаги Намуна, Қўчқорчи, Дўстлик, Суфон қишлоқларида жами 13 минг 890 та фуқаро истиқомат қилади.

“Қўчқорчи” МФЙ биносида Қувасой шаҳар Давлат хизматлари маркази филиалининг иш бошлаши қишлоқ аҳлининг давлат хизматларини олишдаги қийинчиликларига барҳам берди. Эндиликда ДХМ ходимлари аҳолига шу ҳудуднинг ўзида давлат хизматларини кўрсатади.

Қува туманида Давлат хизматлари марказининг “Акбаробод” филиали ҳам иш бошлади. Эндиликда ушбу ҳудудда жойлашган 30 мингдан ортиқ аҳолига эга Юзия, Кандабулоқ, Гулистон, Болалик, Қашқар, Қорақум каби 11 та қишлоқ аҳли давлат хизматлари олиш учун вилоят марказига бормайдиган бўлди.

Очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар марказ филиалларида яратилган шароитлар билан танишди.

fergana.uz Расмий саҳифаларимиз👇

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube
Ҳурматли фарғоналиклар!

Фарғона вилояти ҳокимлигига мурожаатингиз бўлса, уни юқоридаги манзиллар бўйича йўллашингиз мумкин. Мазкур манзиллар орқали жўнатилган мурожаатлар бевосита Фарғона вилояти ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Мурожаат йўллашда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва амалий ҳал қилишда ёрдам беради.

fergana.uz Расмий саҳифаларимиз👇

Facebook | Telegram | YouTube | Facebook