Тадбиркорга кўмак
737 subscribers
182 photos
25 videos
102 links
Фарғона вилояти хокимлигининг Тадбиркорлар билан ишлаш расмий канали.

Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат юбориш учун @fvhmurojaatbot телеграм ботидан фойдаланинг!
Download Telegram
ҚАНДАЙ МАСАЛА, МУАММО НИМАДА

Вилоятимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодиётнинг ушбу шакли билан шуғулланаётганларга керакли имтиёз ва имкониятларни яратиб бериш мақсадида барча куч ва имкониятлар сафарбар этиляпти. Солиқдан озод этиш бўладими, маҳсулотни сотишдаги эркинликми, коммунал хизмат кўрсатишдаги имтиёзларми, хуллас ҳамма шароит муҳайё қилиняпти.

Вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви ҳам ана шундай имкониятлардан бири дейиш мумкин.

Учрашув жараёнида аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шароит яратиш, яъни бизнес-режани тузишдан тортиб, кредит олиш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни реализация қилишгача бўлган жараёнлар кўриб чиқиляпти, таҳлил қилиняпти, камчиликлар бартараф этиляпти, тўсиқлар олиб ташланяпти, қўйингки тадбиркор билан бирга нафас олиняпти.

Бу галги юзма-юз мулоқотда 52 нафар фуқаро иштирок этган бўлса улар томонидан билдирилган 60 дан ортиқ хусусийлаштириш, ер майдонлари ажратиш, солиқ тизимидаги муаммолар, кичик саноат зонасидан ер олиш, мол-мулк даҳлсизлиги бўйича, бинони хусусийлаштириш, кластер ташкил этиш, лойиҳани амалга оширишда инвестор топишга кўмаклашиш, экин майдонлари учун сув чиқариш каби масалалар ҳокимликнинг тегишли мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари билан қисқа фурсатда ҳал этиш чораси белгиланди. 4 нафар такроран мурожаат қилган тадбиркорлик субъектининг муаммоси эса ўз ўрнида ҳал этилди.

Вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан анъанавий учрашуви келгуси ҳафтанинг душанба куни “Тадбиркорлар уйида” бўлиб ўтади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги
ЯНА БИР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Бугун аҳоли сони ортиб боряпти. Бу албатта қувонарли ҳол. Оила фаровонлини таъминлаш, рўзғорнинг бутлиги албатта маблағга боғлиқ. Бу борада аҳолини муқим иш ўрни билан таъминлаш катта аҳамиятга эга.

Фарғона вилояти ҳокимлиги мавжуд ресурс ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон туманидаги “Мингтут” МФЙ ҳудудида 90 гектар майдонда “Мингтут” кичик саноат зонаси, 140 гектар майдонда "Қўқон" кичик саноат зонасини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан эди. Келгусида Ўзбекистон тумани ва унга чегарадош Қўқон шаҳри тадбиркорларининг саъй ҳаракатлари билан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади, ҳудуд аҳолиси ишли бўлади. Ички ва ташқи бозор учун саноат маҳсулотларининг тури кўпаяди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров икки чегарадош туман ва шаҳар ҳудудида ташкил этилаётган саноат зонасида бўлиб, 63 нафар тадбиркорлик субъектларининг истиқболли бизнес лойиҳалари билан танишди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва уларнинг келгусидаги ишларига омад тилади.

- Пандемия шароитида иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлаш, янги лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этишда инвестициялар ҳажмини оширишнинг энг тўғри йўли бу – маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Ижро ҳокимияти вакиллари ҳар бир тадбиркор билан елкама-елка туриб ишлашга, ҳамкор ва кўмакчи бўлишга тайёрлигимизни билишингизни истардим, деди вилоят ҳокими ўз сўзи якунида.

Таъкидланишича, “Мингтут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида 203 миллиард сўмлик жаъми 57 та лойиҳа амалиётга тадбиқ этилади. Дастлабки лойиҳаларга кўра жаъми 1800 дан зиёд ишчи ўрни яратилади. Айни дамда тадбиркорлик субъектлари томонидан лойиҳалар тақдимоти давом этмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилоят ҳокимига мурожаат йўллаш учун телеграмм бот @fvhmurojaatbot
Фарғонада Малайзия тажрибаси ва технологиялари асосида 22 қаватли меҳмонхона қурилади

Бугун вилоят “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ва Малайзиянинг “Clipper Associates” компанияси гуруҳ раҳбари Муҳаммад Ҳалим Шоҳ Ҳошим ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда малайзиялик инвесторлар томонидан Фарғона вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан муҳокама олиб борилди.

Мулоқот чоғида Малайзия тажрибаси ва технологиялари асосида 22 қаватли 300 ўринга мўлжалланган меҳмонхона қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилгани, тез орада ушбу лойиҳа тақдимоти ўтказилиши ва Фарғона шаҳрида қурилиш ишлари бошланиши, ушбу лойиҳаларни вилоятда амалга ошириш жараёнида хорижий мутахассислар жалб этилиши маълум қилинди.

Иқболжон Эргашев таклиф қилинаётган лойиҳалар вилоят учун жуда муҳимлиги, лойиҳаларни амалга оширишда вилоят ҳокимлиги томонидан ваколат доирасида ёрдам берилишини айтиб ўтди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинган барча масалалар юзасидан вилоят ҳокимлиги ҳамда Малайзиянинг “Clipper Associates” компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.