Тадбиркорга кўмак
734 subscribers
182 photos
25 videos
102 links
Фарғона вилояти хокимлигининг Тадбиркорлар билан ишлаш расмий канали.

Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат юбориш учун @fvhmurojaatbot телеграм ботидан фойдаланинг!
Download Telegram
Олтиариқда ўзлаштирилаётган 1000 гектар адирликда узумзор барпо этилиб, 4000 оилага 25 сотихдан бўлиб берилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Олтиариқ тумани Катпут ММТП ҳудудидаги адирликларда янги ўзлаштирилаётган 1000 гектар ер майдонини фойдаланишга киритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Белгиланган режа асосида, бу ерда 1000 гектар майдонни ўзлаштириш ҳамда бетон устунлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Параллел равишда тик қудуқ бурғулаш ишлари олиб борилмоқда, дастлабки қудуқдан сув чиқарилди. Ўзлаштириладиган майдон 25 сотихдан 4000 оилага 25 миллион сўмлик 7 йиллик имтиёзли кредит асосида бўлиб берилади, бунда ҳар бир деҳқон хўжалигига бетон шпалер устунлар ўрнатилиб, ток кўчатлари экилган ҳамда томчилаб суғориш тизими ўрнатилган ҳолда тақдим этилади. Узумзорлар бириктириб бериладиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари хулосалари олиниб, мактаб битирувчилари, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга асосий эътибор қаратилади.

Туман мутасаддилари билан мулоқот қилган вилоят раҳбари, янги ўзлаштирилаётган ерлар учун сув таъминотини етарли йўлга қўйиш учун тик суғориш қудуқларини қазиш, сув ҳовузлари барпо этиш, насослар ўрнатиш, қуёш энергияси панеллари ўрнатиш ҳамда заҳира электр тармоғи тортиш билан боғлиқ барча харажатлар вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилди.

Адирликни ўзлаштириш, токзорларни барпо этиш ҳамда фуқаролар рўйхатини шакллантириб, участкаларни бўлиб бериш бўйича барча ишлар икки ой ичида якунланиши белгилаб қўйилди.
Давлат Активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Фарғона вилоятидаги давлат мулки объектлари ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИСИЗ "Э-АУКЦИОН" электрон майдончаси орқали онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди:

🔻 Фарғона шаҳар бўйича 8 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Қўқон шаҳар бўйича 1 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Қувасой шаҳар бўйича 6 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Ёзёвон тумани бўйича 4 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Данғара тумани бўйича 11 та -👉 (ko'rish)
🔻 Фарғона тумани бўйича 1 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Тошлоқ тумани бўйича 7 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Бешариқ тумани бўйича 4 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Бувайда тумани бўйича 4 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Бағдод тумани бўйича 1 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Қўштепа тумани бўйича 2 та - 👉 (ko'rish)
🔻 Учкўприк тумани бўйича 1 та - 👉 (ko'rish)

☎️Боғланиш учун телефон: +998 (73) 244 18 47
Жаҳон банки Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ҳамда соҳага билим ва инновациялар тизимини жорий этишда иштирок этади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Жаҳон банки халқаро эксперти Иван Хорват, Жаҳон банкининг AKIS (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими) лойиҳаси координатори Отабек Мансуров, шунингдек Жаҳон банки лойиҳа муҳандиси Ибодулло Дадахановлардан иборат делегацияни қабул қилди.
Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов иштирокида Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳридаги "Ақлли бекатлар" фаолияти ўрганилмоқда

Жорий йил 1 март куни бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппаратининг йиғилишида Фарғона шаҳридаги бекатлардаги мавжуд ҳолат вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан танқидий таҳлил қилиниб, шаҳардаги ҳар бир бекатни бирма бир ўрганиб, қонун, қарор ва юқоридаги дастур талабларига зид равишда фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг техник шартда белгилаб қўйилган тартибда автобекатдан фойдаланишларини ҳамда йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишларини таъминлаш бўйича қатъий топшириқ берилганди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров бошчилигида тузилган Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан, ОАВ ходимлари, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ҳудудлардаги "Ақлли бекат"лар фаолияти ўрганилмоқда.
Фарғона вилоятида хорижий корхоналар сони 552 тага етди

2022 йилнинг 1 март
ҳолатига Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 552 тани ташкил этиб, улардан 545 таси фаолият юритмоқда. Бундан 289 таси саноат, 32 таси қишлоқ хўжалиги ҳамда 224 таси хизмат кўрсатиш соҳасида иш олиб бормоқда.

Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 90 тага ошган.

Фарғона вилоятида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 128 та корхона.

Кейинги ўринлардан 123 та корхонага эга Россия ва 63 та корхонага эга Туркия жой олди.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Корея Республикаси ва Қирғизистон ҳам етакчи бешталикдан жой олган: мос равишда, 42 та ва 40 та корхона.

Қозоғистон ва Эрон Ислом Республикаси сармояси иштирокида мос равишда 16 та ва 13 та корхона фаолият олиб бормоқда.
Фарғонадан Россиянинг Свердловск вилоятига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми икки баробарга ошади

Кеча Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Россиянинг Свердловск вилояти маъмурияти ўртасида икки ҳудуд тадбиркорлари иштирокида видеоконференцалоқа форматида йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Свердловск вилояти губернатори ўринбосари Василий Козлов, Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги бош консули Абдусалом Хатамов, “Россельхознадзор” ҳудудий назорат инспекцияси ҳамда икки вилоят божхона хизматлари вакиллари, Свердловск савдо тармоқлари раҳбарлари, фарғоналик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берувчи тадбиркорлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Фарғона вилоятидан жорий йилда Свердловск вилоятига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш ҳамда турини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган 2021 йилда Фарғонадан Свердловск вилоятига 7,1 млн.долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.
🔸Фарғона вилоятидаги қуйидаги давлат мулки объектлари ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИСИЗ "E-AUKSION" электрон майдончаси орқали онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди

Фарғона шаҳар бўйича: 6 ta

▪️ Қўқон шаҳар бўйича 2 ta ✔️
▪️ Қувасой шаҳар бўйича 9 ta ✔️
▪️ Ёзёвон тумани бўйича 4 ta ✔️
▪️ Данғара тумани бўйича 12 ta✔️
▪️ Фарғона тумани бўйича 5 ta ✔️
▪️ Тошлоқ тумани бўйича 9 ta ✔️
▪️ Бешариқ тумани бўйича 8 ta ✔️
▪️ Бувайда тумани бўйича 4 ta ✔️
▪️ Бағдод тумани бўйича 2 ta ✔️
▪️ Қўштепа тумани бўйича 5 ta ✔️
▪️ Олтиариқ тумани бўйича 1 ta ✔️
▪️ Қува тумани бўйича 1 ta ✔️
▪️ Риштон тумани бўйича 2 ta ✔️
▪️ Ўзбекистон тумани бўйича 2 ta ✔️

🔸Батафсил маълумотни "E-AUKSION" электрон платформаси орқали олишингиз мумкин.

📞Боғланиш учун: (73) 244-18-47
Фарғонада янги “Экошаҳар” кичик саноат зонаси ташкил этилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 4 апрелдаги VI-42-36-11-0-K/22-сонли қарори билан, Фарғонада барпо этилаётган “Эко шаҳар” ҳудудидаги 50 гектар ер майдонида “Эко шаҳар” кичик саноат зонаси ташкил этилди.

Ушбу қарор вилоятда тадбиркорларга қўшимча қулайлик ва имконият яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш доирасида ишлаб чиқаришнинг замонавий технологик базасини шакллантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига инновацияларни жорий этиш, юқори сифатли маҳсулотлар яратиш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш ва шу орқали ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган.

Қарор билан, Фарғона шаҳар ҳокимлигига Давлат активлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси” ДУК билан биргаликда саноат зонасига ҳудуднинг табиий ва меҳнат ресурсларидан келиб чиққан ҳолда, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган лойиҳа ташаббускорларини кенг жалб қилиш мақсадида мазкур ер майдонларини очиқ аукцион савдоларига кўйиш вазифалари юклатилди.

“Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси” ДУК, вилоят Савдо-саноат палатаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва Фарғона шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига фаолиятларини самарали йўлга қўйишларига бевосита кўмаклашиши белгилаб қўйилди.

Саноат зонаси ташкил этилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига биринчи навбатда соҳа мутахассислари, ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Фарғона вилоятидаги 102 та МФЙ маъмурий биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қайта қуриш бўйича тендер эълон қилинади

Фарғона вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини қуриш бўйича тендер эълон қилади.

Хусусий шерик томонидан янги қурилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мажмуасининг бир қисми келишилган шартларда, тўлиқ жиҳозланган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари балансига топширилади.

Буюртмачи: Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

Маълумот учун телефон: (91) 692-23-20, (98) 575-77-25

Таклифлар жорий йилнинг 22 апрель кунига қадар қабул қилинади.

Танлов шартлари ҳамда шаҳар ва туманлардаги маъмурий бинолари қайта қурилиши режалаштирилаётган 102 та маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали вилоят ҳокимлиги сайтида танишиш мумкин:

https://fergana.uz/site/view/news/11382163
Фарғона вилояти бўйича кўп қаватли уй-жой қуриш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун 289 та ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

🔷 Фарғона шаҳридан 109 та (кўриш)
🔷 Марғилон шаҳридан 46 та (кўриш)
🔷 Данғара туманидан 65 та (кўриш)
🔷 Фурқат туманидан 10 та (кўриш)
🔷 Олтиариқ туманидан 59 та (кўриш)


Бошқа ҳудудлардан ҳам ер участкаларини чиқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Аукционда қатнашишга видео қўлланмани кўриш

Саволларни йўллаш ва тезда жавоб олиш

e-auksion.uz савдо платформасининг телеграмдаги расмий каналига кириш

Телефон: 71 202 21 11
Фарғона вилояти бўйича тадбиркорлик учун 2000дан ортиқ ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди :

▪️ Фарғона шаҳридан 29 та (ko'rish)
▪️ Марғилон шаҳридан 52 та (ko'rish)
▪️ Қувасой шаҳридан 244 та (кo'rish)
▪️ Бешариқ туманидан 135 та (ko'rish)
▪️ Бувайда туманидан 46 та (ko'rish)
▪️ Данғара туманидан 72 та (ko'rish)
▪️ Ёзёвон туманидан 24 та (ko'rish)
▪️ Олтиариқ туманидан 1435 та (ko'rish)
▪️ Ўзбекистон туманидан 39 та (ko'rish)
▪️ Фарғона туманидан 44 та (ko'rish)
▪️ Фурқат туманидан 20 та (ko'rish)

Бошқа ҳудудлардан ҳам ер участкаларини савдога чиқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Е-аукцион савдо платформаси орқали Фарғона вилоятида 3 мингдан ортиқ деҳқон ҳўжалиги ерларини ижарага олинг!

Танловда қатнашиш тартиби (видео)

▪️ Қувасой шаҳридан 65 та (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 43 та (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 4 та (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 23 та (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 189 та (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 91 та (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1702 та (кўриш)
▪️ Фарғона шаҳридан 1 та (кўриш)
▪️ Қува туманидан 84 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 70 та (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 493 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 215 та (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 39 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 2 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 345 тa (кўриш)
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 3700 дан зиёд тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

▪️
Фарғона шаҳридан 314 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 56 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 13 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 319 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 484 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 80 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 80 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 104 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 55 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1588 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 25 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 84 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 90 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 172 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 59 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 95 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 32 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 10 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 68 тa (кўриш)

Бошқа ҳудудлардан ҳам ер участкаларини савдога чиқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 3800 дан ортиқ тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

▪️
Фарғона шаҳридан 317 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 56 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 316 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 40 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 80 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 571 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 78 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 108 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 55 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1612 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 20 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 81 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 173 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 10 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 93 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 106 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 65 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 30 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 64 тa (кўриш)

Бошқа ҳудудлардан ҳам ер участкаларини савдога чиқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.